1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Ўзбек-Француз университети фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари | |||||
1. | Ўзбек-Француз университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш. | 1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Университетнинг ташкилий тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. | 2026 йил январь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Университет |
2. | Университетни юқори касбий маҳоратга эга бўлган малакали, шу жумладан, хорижий мутахассислар билан тўлдириш. | 1. Университет эҳтиёжидан келиб чиқиб, бошқарув ва таълим жараёнига жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш. 2. Университет таълим жараёнига жалб этиладиган хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар ҳамда малакали мутахассисларни очиқ танлов асосида саралаб олиш. | 2026 йил август | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Университет |
3. | Университет ҳамда Франция университетлари консорциуми ўртасида таълим хизматлари бўйича битим имзолаш. | 1. Университет ҳамда Франция университетлари консорциуми ўртасида таълим хизматларини кўрсатиш бўйича келишув битимини имзолаш. | 2026 йил май | Давлат бюджети ва Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Франция университетлари консорциуми |
2. Келишув битимини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказиш. | Икки ҳафта муддатда | Университет, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
3. Келишув битимига асосан амалга оширилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб, Университет томонидан зарур маблағлар ўтказиш. | Битимда белгиланган муддатларда | Университет, Франция университетлари консорциуми | |||
4. | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Университетнинг буюртмасига асосан Университетга жалб қилинадиган чет эллик ўқитувчилар ва мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун рухсатномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш. | 1. Чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш. | Доимий | - | Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Университетга жалб этиладиган чет эллик ўқитувчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар бериш ва уларни узайтириш, шунингдек, уларни Ўзбекистонда яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатини узайтириш. | Ички ишлар вазирлиги | ||||
3. Чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилишда белгиланган тартибда Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш ва муддатини узайтириш. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||||
5. | Университетда таҳсил олиш истагини билдирган хорижий талабалар учун ўқишнинг бутун даври учун узоқ муддатли кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш. | 1. Университет томонидан хорижий талабалар учун ўқиш муддатига мувофиқ узоқ муддатли кўп марталик виза талабномаларини тайёрлаш ва Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш. 2. Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда визаларни расмийлаштириш. | Доимий | - | Университет, Ташқи ишлар вазирлиги |
6. | Университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | 1. Университетнинг дастлабки фаолиятини ташкил этиш учун уни Тошкент давлат техника университети бош биносининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинча жойлаштириш. | 2025 йил декабрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Университет |
2. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети академик лицейининг Тошкент шаҳри Боғибўстон кўчаси 62-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини Ўзбекистон миллий университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш. | 2026 йил январь | ||||
3. Тошкент шаҳри Боғибўстон кўчаси 62-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига Университетни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш ҳамда бино ва иншоотларни халқаро талаблар асосида таъмирлаш ва жиҳозлаш. | Жойлаштириш — 2026 йил март Таъмирлаш ва жиҳозлаш — 2026-2027 йилларда | Давлат бюджети маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси | |||
4. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети академик лицейи фаолиятини тугатиш. Бунда лицей ўқувчиларига амалдаги ўқув биноларида ўқув жараёнини якунлаш имконияти яратилади. | 2027 йил май | ||||
II. Университетда ўқув ва илмий жараённи ташкил этиш | |||||
7. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Университетнинг тайёрлов курси ва магистратура босқичига талабалар қабулини ташкил этиш. | 1. Франция университетлари консорциуми билан ҳамкорликда халқаро аккредитацияланган тайёрлов курси ва магистратура мутахассислиги дастурларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил апрель | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Қабул қилиш шартлари ва муддатларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. | 2026 йил май | ||||
3. Номзодларни саралаб олиш ва талабалар қабулини ташкил этиш. | 2026 йил июль — сентябрь | ||||
8. | Университетда ёшлар ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Ёзги мактабларни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2027 йил июль | Университет маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Франция университетлари консорциуми |
2. Ёзги мактабларни ташкил этишга доир халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш ва уларда талаба-ёшлар иштирокини ташкиллаштириш. | Доимий | Ҳомийлик ва грант маблағлари | |||
9. | Университет талабалари учун тегишли таълим дастурлари бўйича амалий машғулотлар ҳамда малакавий амалиётларни давлат органлари, давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказишни ташкил этиш. | 1. Кадрлар тайёрлаш йўналишларининг хусусиятидан келиб чиқиб, корхоналар ва ташкилотларда барча талабалар амалиётини ташкил этиш бўйича республика ҳудудлари кесимида талабалар тақсимот жадвалини ишлаб чиқиш. 2. Талабаларни тегишли ташкилотларга бириктириш ва шартномалар тузиш. 3. Тақсимот жадвалини тасдиқлаш ва талабаларни амалиётга юбориш. | Режа-жадвал асосида | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Франция университетлари консорциуми |
10. | Франция олий таълим ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш. | 1. Франция университетлари консорциуми билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш учун Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат транспорт университетидан иборат Ўзбекистон олийгоҳлари консорциумини ташкил этиш ҳамда унинг таркибига заруратга кўра бошқа олийгоҳларни киритиш. | 2026 йил март | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Франция университетлари консорциуми |
2. Университет ўқув жараёнини дастлабки босқичда самарали ташкил этиш, жумладан, таълим дастурларининг ўқув-методик ҳужжатларини Франция университетлари консорциумидаги олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | ||||
3. Франция университетлари консорциуми ва Ўзбекистон олийгоҳлари консорциуми таркибидаги олий таълим ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. | Доимий | ||||
11. | Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш. | 1. Университет профессор-ўқитувчилари учун илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинарлар ташкил этиш. 2. Нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш. 3. Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни моддий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
III. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш | |||||
12. | Университетда беш муҳим ташаббус доирасида спорт ва маънавий тадбирларни ташкил этиш. | 1. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари ташкил этиш учун зарур хона ажратиш ва уни жиҳозлаш. | 2026 йил август | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш. | 2026 йил сентябрь | ||||
13. | Университетда «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ташкил этиш. | 1. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартиби асосида танловларни юқори савияда ўтказиш. | Доимий | ||||