Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3089-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 20 октябрдаги 286-сон буйруғи (рўйхат рақами 3089, 2018 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 10/18/3089/2222-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 ноябрь,
652-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 652-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг биринчи хатбошиси ва 36-банддаги «кадрлар бош бошқармаси бошлиғи» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банддаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» деган сўзлар «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-банддаги «Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (бўлими)» ва «Ўз хавфсизлиги» деган сўзлар тегишли равишда «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати» ва «Шахсий хавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Фарзандлари мактаб-интернатга ўқишга кириш истагида бўлган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамда ходимлар мазкур Низомнинг 10-бандидаги ариза ёки билдирги билан бирга номзод тўғрисидаги маълумотлар анкетасини ҳамда электрон шаклда номзоднинг рангли фотосуратини тақдим этади.
Номзоднинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Бунда, ишчи гуруҳ томонидан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиш орқали аниқланади.».
5. 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «ички ишлар бошқармаларининг кадрлар билан ишлаш бошқармаси (бўлими)» деган сўзлар «ички ишлар бошқармалари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 37-банддаги «Кадрлар бош бошқармаси» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)