Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Кўчирма]
Сўнгги йилларда ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизимини яратиш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.
Жумладан, Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 ноябрь,
732-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1.5-банддаги «Молия-хўжалик департаменти» сўзлари «Ишлар бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2.5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.5. Асосий протокол тадбирларга ва қабул қилиш даражасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қабул қилиш тартиби, вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритадилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида:
а) 1-иловада:
9-банднинг учинчи хатбошисидаги «аппаратининг» сўзи чиқариб ташлансин;
13-банддаги «сиёсати масалалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
19-банднинг ўн олтинчи хатбошиси ва 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «аппарати» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 9-банди учинчи хатбошисидаги «аппарати» сўзи чиқариб ташлансин;
в) 3-илованинг 9-банди учинчи хатбошисидаги «аппарати» сўзи чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг «Марказий муассасалар» бўлими 23-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 231-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «руководителю Финансово-хозяйственного департамента» сўзлари «управляющему делами» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-бандда:
иккинчи хатбошидаги «и государственных унитарных предприятий» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «Помощником Президента Республики Узбекистан по представлению руководителя Финансово-хозяйственного департамента» сўзлари «Руководителем Администрации Президента Республики Узбекистан по представлению управляющего делами» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«первый заместитель начальника Управления и руководители государственных учреждений, входящих в структуру Управления, назначаются и освобождаются от должности начальником Управления по согласованию с управляющим делами Администрации Президента Республики Узбекистан»;
олтинчи хатбошидаги «унитарных предприятий» сўзлари «учреждений» сўзи билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Министерству финансов» сўзлари «Министерству экономики и финансов» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон қарорига 3-илованинг изоҳ қисмидаги «2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти 43 ва 44-бандларида» сўзлари «2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентининг 71 — 74-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида» 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази» сўзлари «Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
номидаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | ||
Лавозимига кўра | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори ўринбосари, Эксперт гуруҳи раиси |
Лавозимига кўра | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг масъул ходими, Эксперт гуруҳи раиси ўринбосари |
Лавозимига кўра | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг масъул ходими |
». |
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 141-сон қарорининг 6-банди «г» кичик бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш» сўзлари «Истиқболли кадрларни тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон қарорининг 15-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 мартдаги 134-сон қарорида:
а) 2-банднинг «д» кичик банди, 3-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 4-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада:
6, 7, 12-бандлар, 20-банднинг иккинчи хатбошиси ва 29-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг «7-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни 3-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 37-илованинг 12-позицияси изоҳ қисмидаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги 101-сон қарори 1-бандининг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорининг 12-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 сентябрдаги 492-сон қарорида:
а) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат хизматларини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 3-банди учинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг ««Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 ноябрдаги 608-сон қарорига 2-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. М.Р. Қурбонов — Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари (келишув асосида)».
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорида:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 161, 162, 18-бандлар, 23-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «б» кичик банди, 37-банд, 41-банднинг бешинчи хатбошиси ва 42-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-иловада:
«1-босқич» позициясининг «Масъуллар» устуни иккинчи хатбошиси, «Тадбирлар» устунининг 1-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда 3-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3-босқич» позициясининг «Масъуллар» устуни биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-иловада:
16-банд, 21-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 22 ва 25-бандлар, 32-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «б» кичик банди, 34-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «б» кичик банди, 53-банд, 57-банднинг бешинчи хатбошиси ҳамда 58-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг «3-босқич» позицияси «Масъуллар» устунидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1а-иловада:
«2-босқич» ва «3-босқич» позицияларнинг учинчи устунидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«6-босқич» позициясининг иккинчи устунидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ҳамда унинг худудий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 октябрдаги 631-сон қарорида:
а) 1-иловада:
3-банддаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ)» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд, 12-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси, 13-банднинг тўртинчи хатбошиси, 17-банд, 18-банднинг биринчи хатбошиси ва 24-банддаги тегишли келишикдаги «Миллий марказ» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ)» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 7 октябрдаги 645-сон қарорида:
а) 1-иловада:
13-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Президенти ёрдамчисининг» сўзлари «Президенти Администрацияси раҳбарининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Президенти ёрдамчиси» сўзлари «Президенти Администрацияси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 14-банди олтинчи хатбошисидаги «Президенти ёрдамчисининг» сўзлари «Президенти Администрацияси раҳбарининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшларга ҳамроҳлик» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди еттинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 декабрдаги 904-сон қарори 9-бандининг «в» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарорида:
а) 1-илованинг 9-банди тўртинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 6-банди ўн олтинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 3-банди биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 3-бандидаги «Давлат хизматини ривожлантириш» сўзлари «Бошқарув самарадорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)