17.11.2025 йилдаги 727-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.11.2025 йилдаги 727-сон
Дата вступления в силу
17.11.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган тегишли янги биноларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлашга замонавий ёндашувларни жорий қилиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини янада оширишнинг замонавий тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги қурилиши режалаштирилаётган ва хавфлилик омили III-IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфлилик омили III-IV тоифа бўлган объектларни ҳудуднинг зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш ва қуриш тартиби жорий этилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналар қайд этилган ҳудудларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2025 йил 1 декабрдан бошлаб Фанлар академияси билан биргаликда зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш амалиётини йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2026 йил 1 декабрга қадар юк кўтарувчи конструкцияларни автоматик мониторинг қилиш ускунасини қўллаш шартлари ва услубиётини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2027 йил 1 октябрга қадар MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналарда махсус сейсмик ҳимоялаш ускуналари ёрдамида лойиҳалаштиришга устуворлик бериладиган объектлар турларини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки 2026 йил 1 февралдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори талаблари асосида бериладиган зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса учун ундириладиган тўлов миқдори 50 фоизга қисқартирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир хил серияли объектларга илмий хулосалар фақат бир маротаба тўлов асосида берилади, қолган шу турдаги объектларнинг лойиҳаларига илмий хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Фанлар академияси томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига жойлаштириб борилади ҳамда уларнинг электрон реестрини юритиш йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини самарали ташкил қилишга қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Ҳидоятов ҳамда Фанлар академияси президенти Ш.А. Аюпов масъул этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 17 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
727-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 727-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда соқада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

1.

Конструктор-ҳисобчи ва лойиҳа бош муҳандисларини бино ва иншоотларни махсус сейсмик ҳимоя воситалари ёрдамида лойиҳалаштириш ва ночизиқли ҳисоблаш усулида лойиҳалаш ҳамда минтақавий акселерограммалардан фойдаланиб, лойиҳалаштириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

1. Конструктор-ҳисобчи ва лойиҳа бош муҳандисларидан иборат кичик гуруҳларни шакллантириш.

2026-2027 йиллар давомида (ҳар йили март ойига қадар)

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўқув ва малака ошириш курслари режасини тузиш ва зилзилабардош қурилишга ихтисослашган етакчи хорижий қабул қилувчи томон билан келишиш.

2026-2027 йиллар давомида (ҳар йили апрель ойига қадар)

3. Шакллантирилган гуруҳларни келишувга эришилган ташкилотларга босқичма-босқич қисқа муддатли (2 ҳафтадан 1 ойгача) ўқув ва малака ошириш курсларига юбориш.

2026-2027 йиллар давомида

4. Ўқув ва малака ошириш курсларида олинган тажрибани таҳлил қилиб бориш. Таҳлил натижаларига кўра сейсмик ҳимоялаш ва мониторинг қилиш воситаларини қўллаш шартлари ва лойиҳалаштириш услубиёти, минтақавий акселлограммалар асосида ҳамда конструкцияларни ночизиқли ҳисоблаш усуллари, шунингдек, газ ва электр тармоқларини блоклаш тизимларини амалиётга жорий қилиш учун амалдаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш.

2026-2027 йиллар

2.

Қурилиш йўналишидаги олий таълим муассасаларида конструктор-ҳисобчи мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Ўқув ва малака ошириш курсларида бўлиб қайтган мутахассислар иштирокида олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичлари учун ўқув дастурларини тузиш ва мавжудларини қайта кўриб чиқиш.

2026-2027 йилларда июнь ойигача

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қ. Шарипов),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўқув ва малака ошириш курсларида бўлиб қайтган мутахассислардан тайинланган тренерларни олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларини ишлаб чиқилган дастурлар бўйича ўқитишини ташкил этиш.

2026-2027 йилларда октябрь ойида

3. Махсус сейсмик ҳимоя тизимлари, юк кўтарувчи конструкцияларни мониторинг қилиш, минтақавий акселлограммалар асосида ҳамда конструкцияларни ночизиқли ҳисоблаш услублари бўйича тайёрланган ўқув дастурларини олий таълим муассасаларида жорий қилиш.

2027 йил август

П. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид амалий чора-тадбирлар

3.

Махсус сейсмик ҳимоялаш воситалари қўлланилган кўп қаватли тураржой биносини экспериментал лойиҳа асосида қуриш.

1. Махсус сейсмик ҳимоялаш воситалари қўлланилган, битта экспериментал бинони ушбу йўналишда тажрибага эга етакчи хорижий компанияни жалб қилган ҳолда лойиҳалаштириш, бунда лойиҳалаштириш жараёнларида маҳаллий мутахассислар иштирокини таъминлаш.

2026 йил якунига қадар

Буюртмачи ташкилотлар маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Махсус сейсмик ҳимоялаш воситалари ёрдамида лойиҳалаштирилган бинони ушбу йўналишда тажрибага эга хорижий компанияни жалб қилинган ҳолда қуриш ва синаш, бунда қурилиш-монтаж ишларида маҳаллий мутахассислар иштирокини таъминлаш.

2027 йил июнь

3. Махсус сейсмик ҳимоялаш воситалари қўлланиладиган бино ва иншоотлар турларини аниқлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2027 йил сентябрь

III. Сейсмик мустаҳкам қурилиш соҳасида илмий-тадқиқотлар ўтказиш, соҳани рақамлаштириш ва норматив базани такомиллаштириш

4.

Бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларига автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш амалиётини йўлга қўйиш.

1. Бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларида ўрнатиладиган автоматик мониторинг қилиш ускуналари тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ундан олинадиган маълумотлар асосида сейсмик мустаҳкамликни баҳолаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2025-2026-йиллар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари учун ажратиладиган мақсадли грантлар, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қ. Шарипов),

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

(Қ. Қўчқоров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тадқиқот натижаларига кўра миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг белгиланган ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминлаш.

2026 йил якунига қадар

5.

Биноларнинг тўсувчи конструкцияларини динамик юкларга синаш услубиётини жорий этиш.

1. Биноларнинг тўсувчи конструкцияларини динамик юкларга синаш услубиётини ишлаб чиқиш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш

2026-2027 йиллар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари учун ажратиладиган мақсадли грантлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қ. Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Баланд бинолар тўсувчи конструкцияларини динамик юкларга синашнинг стандартлаштирилган услубиётларини амалиётга жорий этиш.

2027 йил якунига қадар

6.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш, илғор халқаро тажриба билан уйғунлаштириш ва самарали услубиётларни аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.

1. Сунъий интеллект технологияларининг (AI) машинада ўргатиш (ML) ва чуқур ўргатиш (DRL) орқали қурилиш нормалари бўйича халқаро тажрибани таҳлил қилиш тизимини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2026-2027 йиллар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари учун ажратиладиган мақсадли грантлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қ. Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Сунъий интеллект технологияларининг (AI) машинада ўргатиш (ML) ва чуқур ўргатиш (DRL) орқали биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ҳисоблашнинг самарали услубиётини аниқлаш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

7.

Сейсмиклиги 9 балли ҳудудларда конструктив тизими яхлит ва йиғма темир-бетондан ташкил топган 16 қаватгача бўлган биноларни лойиҳалаштириш бўйича амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш.

Сейсмиклиги 9 балли ҳудудларда яхлит темир-бетон каркаслар ҳамда яхлит темир-бетон деворлар, йирик панелли деворлар ва ҳажмли темир-бетон блоклардан ташкил топган конструктив тизимли 16 қаватгача бўлган биноларни лойиҳалаштириш бўйича ҚМҚ 2.01.03 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўпланган тажриба ва амалиётдан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2026 йил апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Махсус сейсмик ҳимоялаш тизимларини қўллаш учун техник талабларни ишлаб чиқиш.

Амалга оширилган экспериментал лойиҳалаштириш ва қурилиш натижалари ва халқаро норматив ҳужжатлар талаблари асосида миллий норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш.

2027 йил декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Грунтларни муҳандислик тайёрлаш ва сейсмик жадалликни камайтириш усулларини жорий этиш, муҳандислик-геологик қидирувларни тизимлаштириш ҳамда норматив-техник ҳужжат тайёрлаш.

Грунтларни муҳандислик тайёрлаш ва сейсмик жадалликни камайтириш усулларини жорий этиш ҳамда геотехник қидирувларни назарда тутувчи норматив-техник ҳужжатни тайёрлаш.

2027 йил июнь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 727-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналар қайд этилган ҳудудларнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т

Вилоят ва шаҳар номи

Вилоят ва шаҳарларга бўйсунадиган туман/шаҳарлар

MSK-64 шкаласи бўйича сейсмик фаол зоналарда қуриладиган объектларнинг лойиҳалаштирилиши мажбурий бўлган баллар

1.

Андижон вилояти

1. Андижон ш.

9 балл

2. Хонобод ш.

8 балл

3. Андижон т.

9 балл

4. Асака

9 балл

5. Балиқчи

8 балл

6. Бўстон

8 балл

7. Булоқбоши

8 балл

8. Жалақудуқ

8 балл

9. Избоскан

9 балл

10. Қўрғонтепа

8 балл

11. Марҳамат

8 балл

12. Олтинкўл

9 балл

13. Пахтаобод

9 балл

14. Хўжаобод

9 балл

15. Шаҳрихон

9 балл

16. Улуғнор

8 балл

2.

Бухоро вилояти

1. Бухоро ш.

8-9 балл

2. Бухоро

8 балл

3. Вобкент

8 балл

4. Ромитон

8 балл

5. Шофиркон

8 балл

6. Ғиждувон

8 балл

3.

Жиззах вилояти

1. Жиззах ш.

8 балл

2. Арнасой

8 балл

3. Бахмал

8 балл

4. Ғаллаорол

8 балл

5. Ш. Рашидов

8 балл

6. Зарбдор

8 балл

7. Зафаробод

8 балл

8. Зомин

8 балл

9. Фориш

8 балл

10. Янгиобод

8 балл

4.

Навоий вилояти

1. Навоий ш.

8 балл

2. Кармана

8 балл

3. Навбаҳор

8 балл

4. Нурота

8 балл

5. Қизилтепа

8 балл

6. Хатирчи

8 балл

5.

Наманган вилояти

1. Наманган ш.

8-9 балл

2. Чортоқ

8-9 балл

3. Чуст

9 балл

4. Косонсой

8 балл

5. Мингбулоқ

9 балл

6. Наманган т.

9 балл

7. Норин

8-9 балл

8. Поп

9 балл

9. Тўрақўрғон

9 балл

10. Учқўрғон

9 балл

11. Уйчи

9 балл

12. Янгиқўрғон

9 балл

6.

Самарқанд вилояти

1. Самарқанд ш.

8 балл

2. Каттақўрғон ш.

8 балл

3. Жомбой

8 балл

4. Нарпай

8 балл

5. Паяриқ

8 балл

6. Самарқанд т.

8 балл

7. Ургут

8 балл

8. Иштихон

8 балл

9. Нуробод

8 балл

10. Пастдарғом

8 балл

11. Тойлоқ

8 балл

12. Булунғур

8 балл

13. Каттақўрғон

8 балл

14. Оқдарё

8 балл

15. Пахтачи

8 балл

7.

Сирдарё вилояти

1. Гулистон ш.

8 балл

2. Янгиер ш.

8 балл

3. Сирдарё т.

8 балл

8.

Сурхондарё вилояти

1. Термиз ш.

7-8 балл

2. Бандихон

8 балл

3. Бойсун

8 балл

4. Денов

8 балл

5. Қизириқ

8 балл

6. Қумқўрғон

8 балл

7. Олтинсой

8 балл

8. Сариосиё

8 балл

9. Узун

8 балл

10. Шеробод

8 балл

11. Шўрчи

8 балл

9.

Тошкент вилояти

1. Нурафшон ш.

8-9 балл

2. Янгийўл ш.

8 балл

3. Чирчиқ ш.

8-9 балл

4. Олмалиқ ш.

8 балл

5. Бекобод ш.

8 балл

6. Оҳангарон ш.

8 балл

7. Тошкент

8 балл

8. Паркент

8 балл

9. Юқоричирчиқ

8 балл

10. Ўртачирчиқ

8 балл

11. Бўстонлиқ

8 балл

12. Қибрай

8 балл

13. Оҳангарон

8 балл

14. Пискент

8 балл

15. Зангиота

8 балл

16. Чиноз

8 балл

17. Янгийўл

8 балл

10.

Тошкент шаҳри

1. Бектемир

8 балл

2. Миробод

8 балл

3. Мирзо Улуғбек

8-9 балл

4. Олмазор

8-9 балл

5. Сергели

8 балл

6. Учтепа

9 балл

7. Шайхонтоҳур

9 балл

8. Чилонзор

8-9 балл

9. Юнусобод

8-9 балл

10. Яшнобод

8-9 балл

11. Янги ҳаёт

8 балл

12. Яккасарой

8-9 балл

11.

Фарғона вилояти

1. Фарғона ш.

8-9 балл

2. Марғилон ш.

8 балл

3. Қувасой ш.

8 балл

4. Қўқон ш.

8 балл

5. Фарғона т.

8 балл

6. Қува

8 балл

7. Тошлоқ

8 балл

8. Ёзёвон

8 балл

9. Қўштепа

8 балл

10. Олтиариқ

8 балл

11. Риштон

8 балл

12. Бағдод

8 балл

13. Бувайда

8 балл

14. Учкўприк

8 балл

15. Данғара

8 балл

16. Фурқат

8 балл

17. Ўзбекистон

8 балл

18. Бешариқ

8 балл

19. Сўх

8 балл

12.

Қашқадарё вилояти

1. Қарши ш.

8 балл

2. Шаҳрисабз ш.

8 балл

3. Деҳқонобод

8 балл

4. Китоб

8 балл

5. Кўкдала

8 балл

6. Нишон

8 балл

7. Чироқчи

8 балл

8. Яккабоғ

8 балл

9. Қамаши

9 балл

10. Қарши т.

8 балл

11. Ғузор

8 балл

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Лойиҳа ташкилотлари ушбу рўйхатдаги ҳудудларнинг батафсил сейсмик кўрсаткичларидан лойиҳалаштиришда фойдаланиш учун маълумотларни Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган хариталар базаларини ўз ичига олган Онлайн сейсмологик платформадан олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу иловадаги сейсмик кўрсаткичлар ўзгарган тақдирда, Онлайн сейсмологик платформадаги маълумотлар қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 727-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«буюртмачи функцияси мавжуд вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатларини объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги буюртмачи харажатларида кўзда тутиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) илованинг 14-банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Буюртмачи функцияси мавжуд вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатлари объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги буюртмачи харажатларида кўзда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сейсмик фаол зоналарда жойлашган ва фойдаланишга қабул қилинганлиги 10 йилдан ошган III-IV тоифадаги бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатлари объектнинг техник ҳолатига қараб, эксплуатация қилиш харажатларида кўзда тутилиши шарт».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«8. Илмий тажриба-синов ўтказиш ҳамда илмий хулоса бериш бўйича Фанлар академияси ва буюртмачи ташкилот ўртасида шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартнома қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-илованинг 5-банди асосида шаклланган қийматнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Объект туридан келиб чиқиб шаклланган қийматни ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан мақбуллаштирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тушган маблағларнинг кўпи билан 25 фоизи ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш учун, қолган 75 фоизи моддий-техника базани мустаҳкамлашга сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фойдали қазилма конларни аниқлаш, модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича истиқболли лойиҳаларни илмий тажриба-синовдан ўтказиб, илмий хулосалар бериш бўйича хизматлар ҳақи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда шартнома қиймати қурилишнинг бошланғич қийматидан ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда 0,01 фоиз, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир хил серияли лойиҳалаштирилган объектларга илмий хулосалар фақат бир маротаба тўлов асосида берилади, қолган шу турдаги объектларнинг лойиҳаларига илмий хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун давлат муассасаси шаклидаги бошқа илмий тадқиқот институтларига ҳам юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, илмий тадқиқот институтлари томонидан зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.»
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2025 й., 09/25/727/1056-сон)