03.11.2025 йилдаги ПФ-207-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегиянинг устувор мақсадларига эришиш, гиёҳвандлик ва уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар саломатлигини ҳамда миллат генофондини самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар ва устувор вазифалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон аҳолисининг саломатлиги ва миллат генофондига жиддий таҳдид солаётган гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ҳамда бунга сабаб бўлаётган уюшган наркожиноятчиликка чек қўйишга қаратилган норматив-ҳуқуқий, тезкор-профилактик ва ташкилий-тарбиявий чоралар комплексини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) вояга етмаганлар ва ёшларимиз келажагини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан ҳар томонлама асраш — барча даражадаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларининг долзарб вазифаси эканини алоҳида қайд этиш ҳамда уларнинг бу борадаги масъулиятини тубдан ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши кескин курашиш фаолиятини амалга оширишга масъул давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) таълим муассасаларида, ўқувчи ва талабалар орасида психофаол моддаларнинг тарқалишига батамом чек қўйиш, ёшларда гиёҳвандлик иллатига муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни комплекс равишда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар (кейинги ўринларда — гиёҳвандлик воситалари) ноқонуний айланмасига қатъий жиноий-ҳуқуқий механизмлар орқали барҳам бериш, бу борадаги жазо чораларини кескин кучайтириш ҳамда ёшларга нисбатан содир этиладиган наркожиноятлар учун жавобгарликни оғирлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) гиёҳвандлик воситаларини республика чегарасидан олиб кириш йўналишларини, интернет тармоқлари орқали тарқатиш ҳаракатларини, ноқонуний нарколабораторияларни ва наркожиноий уюшмаларни, шу жумладан, уларга ҳомийлик (раҳнамолик) қилаётган мансабдор шахсларни аниқлаш, улар фаолиятига чек қўйиш ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун фойдаланиш мумкин бўлган кимёвий моддалар (прекурсорлар) айланмаси устидан қатъий давлат назоратини ўрнатиш, гиёҳвандлик воситаларидан тиббиётда фойдаланувчи тиббиёт муассасалари, фармацевтика корхоналари ва дорихоналарнинг фаолиятини назорат қилиш амалиётига рақамли ечимларни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида гиёҳвандлик ҳамда заҳарвандликни ташхислаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган манзилли чора-тадбирларни белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Норматив-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил якунига қадар бугунги кундаги амалиёт, замон талаблари ва илғор хорижий тажрибаларни комплекс ўрганган ҳолда гиёҳвандлик воситалари айланмасини тартибга солиш механизмлари ҳамда наркожиноятларнинг олдини олиш ва фош этишда давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ масъулиятини белгилайдиган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош прокуратура, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) уюшган наркожиноятчиликка жиноий-ҳуқуқий механизмлар орқали қарши курашиш фаолиятини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Жиноят кодексига «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондига қарши жиноятлар» номли алоҳида янги бўлим киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) наркожиноятларнинг янги шакллари, усуллари ва уюшганлик даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги қилмишлар учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни киритиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) наркожиноий уюшма ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан трансчегаравий усулларда ёки интернет тармоғидан фойдаланиб ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомалага киритишга ҳокимият (мансаб) ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик (раҳнамолик) қилиш ёки бундай жиноятлар фош бўлишининг олдини олиш мақсадида хабар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) гиёҳвандлик воситаларини жамоат жойларида истеъмол қилганлик учун ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазосини қўллашни назарда тутувчи маъмурий жавобгарликни киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) наркожиноятлар содир этилиши ва қайта содир этилишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги қилмишлар учун жиноий жавобгарлик чораларини икки бараваргача оғирлаштириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп миқдорда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек, уларни ноқонуний равишда кўп миқдорда ҳар қандай усулда ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) кучли таъсир қилувчи моддаларни таълим ташкилотларида, озодликдан маҳрум қилиш жойларида, интернет тармоғидан фойдаланиб, хавфли ёки ўта хавфли рецидивист томонидан муомалага киритиш, шунингдек, уларни кўп миқдорда контрабанда қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласини (ўтказиш мақсадисиз) кўп миқдорда ва такроран содир этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) гиёҳвандлик воситаларини ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этиш одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) вояга етмаган ва ёшларни наркожиноятлардан ҳимоя қилиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ҳар қандай наркожиноятни вояга етмаган шахсларга нисбатан ёки уларни жалб қилган ҳолда содир этишни жиноий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолати сифатида қайд этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) вояга етмаган шахсни кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) таълим ташкилотлари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида ёки таълим ташкилотларига туташ ҳудудларда кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини икки бараваргача оғирлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) вояга етмаган шахсларни кучли таъсир қилувчи моддаларни айнан таълим ташкилотлари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида ёки уларга туташ ҳудудларда истеъмол қилишга жалб қилганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи жиноий жавобгарликни киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) айрим наркожиноятларни содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилмаслик тартибини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия маҳкумларнинг афв этишга оид мурожаатларини ўрганишда аҳоли генофондига қарши содир этилган ҳар қандай жиноят давлат, жамият ва шахс учун жиддий хавф эканига ҳамда ўта оғир оқибатларга олиб келишига алоҳида эътибор қаратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Комплекс чора-тадбирларни белгилаш ва уларнинг ижросини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган комплекс амалий ҳаракатлар миллий дастури (кейинги ўринларда — Миллий дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Масъул вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўз соҳавий йўналиши ва ҳудуди кесимида Миллий дастур ижросини манзилли ташкил этиш бўйича ҳар чораклик «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши кескин курашиш борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда Миллий дастур ижросини тизимли равишда назорат қилиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида фаолият кўрсатувчи Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ) 2-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2-илова келтирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ (С. Гордеев, Б. Ташматов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошида масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ штаби таркибини шакллантирсин ҳамда 2025-2026 йилларда мазкур Фармон билан белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасидаги ишларнинг натижадорлигини, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда тизимли ўрганиш ва мониторинг қилиб боришни ташкил қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Миллий дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини доимий равишда ва қатъий назорат қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Миллий дастур, соҳавий ва ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда аниқ натижаларга эришиш юзасидан масъулият давлат органлари, идоралари ва маҳаллий ҳокимликларнинг шахсан биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилсин ва мазкур йўналишдаги фаолият самарадорлиги таъминланмаган тақдирда, уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) масъул давлат органлари, идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар ҳар ой якунида мазкур Фармонда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасида қилинган аниқ ишлар ҳамда Миллий дастурнинг ижроси юзасидан ҳисоботларни Агентликка киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ҳар ойда масъул давлат органлари, идоралари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг мазкур Фармонда белгиланган устувор вазифаларнинг соҳалар ва ҳудудлар кесимида ижроси юзасидан ҳисоботларини эшитади, натижадорлиги бўйича танқидий муҳокамалар ўтказади ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чораларини кўриб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ҳар чоракда республикада гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши кескин курашиш борасида мазкур Фармонга асосан кўрилган манзилли чоралар ва эришилган аниқ натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ва аниқлаш механизмлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Саноат ва тиббиётда фойдаланиладиган кимёвий моддаларнинг синтетик наркотиклар, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний тайёрлаш жараёнига кириб боришининг олдини олиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистонда муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхатини халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда кенгайтириш чоралари кўрилсин ҳамда уни соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан янгилаб бориш (тўлдириш) механизмлари жорий этилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) прекурсорларнинг қонуний муомаласини тартибга солиш ҳамда улар ишлаб чиқарилишидан (хориждан келтирилишидан) бошлаб реализация қилинишигача (транзит ўтиши, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш, сотиш, сақлаш, бериш ва бошқа) бўлган барча жараёнларни электрон назорат қилиш тизимини йўлга қўйишни назарда тутувчи қатъий давлат назорати ўрнатилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Агентликка Ўзбекистонда прекурсорлар муомаласи устидан тизимли назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмаси юзасидан ваколатли ҳуқуқ-тартибот органларига терговга қадар текширувни ўтказиш юзасидан тақдимнома киритиш ҳуқуқи берилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ва Божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бошқармаси тузилмаларида, мавжуд штатлар доирасида, прекурсорларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўлимлари фаолияти йўлга қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) прекурсорларнинг қонуний муомаласини тартибга солишга ва бу борада унинг барча босқичларида қатъий давлат назорати механизмларини белгилашга, шунингдек, прекурсорларнинг ноқонуний муомаласи ҳамда улардан фойдаланиш тартибини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни киритишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган ёки аниқлашга кўмаклашган фуқароларни муносиб рағбатлантириш тартибини жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар Интернет тармоғидаги наркодўконларни ҳамда гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ҳолатларини сунъий интеллект технологиялари ёрдамида аниқлаш ва блоклашга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш бўйича ёшлар ўртасида хакатон ўтказсин ҳамда энг мақбул таклифларни танлаб олиб, амалиётга жорий қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2025 йил якунига қадар ички ишлар органларининг барча профилактика инспекторларини хизмат олиб бораётган маҳаллалар ҳудудида ғайриқонуний нарколабораториялар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қўлбола усулда қадоқловчи цехларни аниқлаш бўйича ўқитишни ташкил қилсин ҳамда уларнинг бу борадаги самарали фаолиятини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан муносиб рағбатлантириш ёки бошқа идоралар (соҳавий бўлинмалар) томонидан маҳаллада аниқланган тақдирда интизомий жазо чораларини қўллаш амалиётини йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Мудофаа саноати агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 мартга қадар ички ишлар органлари учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари намуналарини экспресс текшириш бўйича энг замонавий техник воситаларни харид қилиш ва амалиётга жорий этиш бўйича барча зарур чораларни кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 3 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-207-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган комплекс
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АМАЛИЙ ҲАРАКАТЛАР МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Устувор йўналишлар

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар*

I. ГИЁҲВАНДЛИК ВА НАРКОЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИГА ОИД МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда наркожиноятчиликнинг янги шакллари, усуллари ва уюшганлик даражасидан келиб чиқиб, уларга қарши курашиш бўйича жиноий-ҳуқуқий механизмларни жорий этиш.

Жиноят кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш:

наркожиноий уюшма, яширин нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш, наркотикларни ноқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ фаолиятга ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда ҳомийлик (раҳнамолик) қилиш ёки хабар бериш учун қатъий жавобгарликни белгилаш;

вояга етмаган шахсни кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб этганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгилаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни таълим ташкилотлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда, интернет тармоғидан фойдаланиб, шунингдек, вояга етмаганларга ўтказганлик учун жавобгарликни кескин оғирлаштириш;

айрим наркожиноят содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилмаслик тартибини жорий этиш ва бошқалар.

2025 йил ноябрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

Олий суд

(Б. Исламов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ДХХ

(Б. Курбанов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

ССВ

(А. Худаяров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорлар устидан ишончли давлат назоратини кучайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий механизмларни жорий этиш.

«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва киритиш.

2025 йил декабрь

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган ёки аниқлашда кўмаклашган фуқароларни рағбатлантириш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2025 йил декабрь

Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар мавжуд дори препаратларига бўлган ҳақиқий эҳтиёжни аниқлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2025 йил декабрь

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тартибини ҳамда уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2025 йил декабрь

Прекурсорларнинг қонуний муомаласини тартибга солишга ва бу борада унинг барча босқичларида қатъий давлат назоратини ўрнатишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2025 йил декабрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги қошида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш тизимини ривожлантириш республика жамғармасини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2026 йил январь

Наркожиноятларга қарши курашиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш.

Наркожиноятларни тергов қилиш жараёнида жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ молиявий жиҳатларни бир вақтнинг ўзида текширувдан ўтказиш амалиётини жорий этиш.

2026 йил август

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Ж. Хатамов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

II. НАРКОТИКЛАР ВА ЎҚОТАР ҚУРОЛЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Яширин нарколабораториялар ва наркотиклар тарқалишини барвақт аниқлаш бўйича манзилли чораларни белгилаш.

Гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда ишлаб чиқаришда қўлланадиган асбоб-ускуна, турли кимёвий моддалар реестрини шакллантириш ва муомаласини назоратга олиш чораларини кўриш.

2026 йил январь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

ИИВ

(А. Ташпулатов),

ДХХ

(Б. Курбанов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Ж. Хатамов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

ҳудудий комиссиялар,

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасалари

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари ва режаларига яширин нарколабораторияларни аниқлаш методикасини ўқитиш бўйича мавзуларни киритиш.

2026 йил январь

Ҳудудий ички ишлар органлари ва «маҳалла еттилиги» вакиллари учун маҳаллаларда яширин нарколабораторияларни аниқлаш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув-семинарларини ташкил этиш.

2026 йил январь — май

(алоҳида режа-график асосида)

Республикадаги нарковазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда кузатилаётган тенденция бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш.

«Нарковазият таҳлили» дастурини ишлаб чиқиш, унга мутасадди вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш.

2026 йил июнь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

ССВ

(А. Худаяров),

Миллий статистика қўмитаси

(Б. Ҳамраев),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигида Ситуацион марказни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026 йил август

Республикадаги нарковазият тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-саҳифалар орқали кенг жамоатчиликка етказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

Ҳар чоракда

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан унумли фойдаланиш ҳамда уларнинг энг фаолларини рағбатлантириш.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни олдини олиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан миллий лойиҳаларни амалга ошириш.

2026 йил давомида

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

ННТ Миллий ассоциацияси

(К. Ишанходжаев),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича «Тарғибот аълочиси» республика кўрик-танловини ўтказишни юқори даражада ташкил этиш.

2026 йил май

«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» идоралараро кўкрак нишонини Ҳукумат қарори билан таъсис этиш ҳамда рағбатлантириб боришни (шу жумладан, фаол ёшларни ҳам) йўлга қўйиш.

2026 йил март

Соҳага оид халқаро тадбир ва умумэътироф этилган саналарни Ўзбекистонда ўтказиш.

Бутунжаҳон психиатрлар ассоциациясининг (WPA) йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича халқаро ташкилотга таклиф киритиш.

2025 йил декабрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

ТИВ

(Б. Саидов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот-мувофиқлаштириш маркази Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш чораларини кўриш.

2026 йил март

БМТнинг Яқин ва Ўрта Шарқда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича кичик қўмитасининг 58-сессиясини Ўзбекистонда юқори даражада ташкил этиш ҳамда унда 2027 йил БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссиясига аъзолик учун бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаш ташаббусини илгари суриш.

2026 йил сентябрь

«26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни»га бағишланган тадбирларнинг юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш.

2026 йил июнь

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш.

Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари масъул котибларининг соҳага оид билим ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.

2026 йил январь — март

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

мутасадди вазирлик

ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда танқидий ўрганиш ва такомиллаштириш (масъулиятини ошириш) юзасидан чораларни белгилаш.

2026 йил февраль — июль

(режа-график асосида)

Соҳага оид илмий-тадқиқот фаолиятини жадаллаштириш.

Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи, гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича изланишлар ва таҳлилларни ёритувчи даврий илмий нашрни жорий этиш.

2026 йил май

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

ТИВ

(Б. Саидов),

Олий аттестация комиссияси

(А. Юсупов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида халқаро илмий-амалий конференцияни юқори даражада ўтказиш.

2026 йил октябрь

Гиёҳвандликка чалиниш (латент гиёҳвандлик) ҳолатлари тарқалганлигини республика миқёсида аниқлаш мақсадида эпидемиологик тадқиқот ўтказиш.

2026 йил ноябрь

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш йўналишида докторлик тадқиқотини олиб бориб, муваффақиятли ҳимоя қилган ва унинг натижаларини амалиётга жорий этган тадқиқотчиларни ўзлари ишлаётган давлат органлари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан беш йил давомида рағбатлантириб бориш тартибини жорий этиш.

2026 йил март

Фаолияти гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чақиришга қаратилган музей ташкил этиш.

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги биносида «Наркотиклар музейи»ни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш.

2026 йил декабрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков),

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

III. ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

Қуйидаги йўналишларда уюшган жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган манзилли чораларни белгилаш, тезкор-профилактик тадбирларни амалга ошириш:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларни республика чегараси ва божхона постларидан кириб келиш йўналишларини, вилоятлараро транзит йўллари ҳамда улар билан боғлиқ ҳаракатларини аниқлаш (чек қўйиш);

интернет тармоғи орқали содир этилаётган наркожиноятлар схемаларини аниқлаш ва бартараф этиш;

яширин нарколабораториялар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қўлбола усулда қадоқловчи цехларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш.

2025-2026 йиллар давомида фаол ҳолда

ИИВ

(А. Рахматуллаев),

ДХХ

(келишув асосида),

Божхона қўмитаси

(О. Чориев),

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Ж. Хатамов)

Наркожиноятларга қарши фаол курашиш мақсадида тезкор-қидирув фаолияти соҳасида профессионал кадрлар тайёрлашнинг самарали механизмларини жорий этиш.

ИИВ Академиясида «Тезкор-қидирув фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқиётган иқтидорли курсантлардан иборат наркожиноятларга қарши курашиш бўйича алоҳида ўқув гуруҳларини шакллантириш ва уларни ўқитиш жараёнини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ташкил этиш:

наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тактика ва методикалари бўйича алоҳида ўқув дастурини жорий этиш;

ўқув жараёнини дуал таълим тартибида йўлга қўйиб, курсантлар амалий машғулотларни бевосита ички ишлар органларининг наркожиноятларга қарши курашувчи тезкор-қидирув хизмати бўлинмаларида ўташи механизмларини қатъий белгилаш;

курсантларни хорижий давлатларнинг етакчи турдош олий таълим муассасаларида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш;

ўқув жараёнини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ҳамда натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу йўналиш бўйича курсантларни доимий ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш;

ИИВ Академиясини ушбу йўналишда тамомлаган битирувчиларни ички ишлар органларининг наркожиноятларга қарши курашувчи тезкор-қидирув хизмати бўлинмаларига хизматга юборилишини таъминлаш.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб

ИИВ

(А. Рахматуллаев,

Д. Назармухамедов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

Наркожиноятларнинг олдини олиш ва қарши курашиш йўналишида тезкор-профилактик тадбирларни жадаллаштириш.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

2026 йил март-апрель

2026 йил июль-август

ИИВ

(А. Ташпулатов),

ДХХ

(Б. Курбанов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

мутасадди вазирлик ва идоралар

Таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд ўсимликларни аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича «Қора дори — 2026» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш.

2026 йил май-июнь,

август-сентябрь

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

ҳудудий комиссиялар,

мутасадди вазирлик ва идоралар

Вояга етмаганлар ва ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш йўналишида тезкор-профилактик тадбирлар комплексини ташкил этиш.

«Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш» кенг қамровли тезкор-профилактик ойлигини ўтказиш.

2026 йил февраль, апрель, октябрь

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Мактабларнинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ҳамда олий таълим ташкилотлари профилактика инспекторларида гиёҳвандликни аниқлашга қаратилган билим ва кўникмаларни шакллантириш бўйича ўқув-амалий семинарларни ўтказиш.

2026 йил январь — апрель

Наркожиноятларни содир этган шахслар билан комплекс профилактик чора-тадбирларни ўтказиш.

Суд ҳукми чиққанидан сўнг наркожиноят содир этган шахснинг маҳалласида, кўчасида жиноят муҳокамасини ташкил этиш.

Ҳар ҳафтада

ИИВ

(А. Ташпулатов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан уларнинг келгусида қайта жиноят содир этишларини олдини олиш бўйича якка тартибдаги суҳбатлар ўтказиш.

Ҳар ойда

ИИВ

(А. Ташпулатов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Наркожиноят содир этиб, пробация ва профилактик ҳисобда турган шахсларни ижтимоий ҳаётга қайтариш ҳамда уларни турмуш тарзи устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Бунда уларга маҳаллада юқори обрў-эътиборга эга шахсларни номма-ном бириктириш.

Ҳар куни

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Ички ишлар органлари профилактика инспекторларини ўз ҳудудида наркожиноятларни, айниқса, яширин нарколабораторияларни аниқлашга қаратилган усулларга ўқитиш ҳамда уларнинг бу борадаги фаолият натижадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.

2025 йил декабрь

ИИВ

(А. Ташпулатов)

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни аниқлашда кинология хизмати фаолиятини кучайтириш.

Синтетик гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларни аниқлаш бўйича Тошкент шаҳри тажрибасини республиканинг қолган ҳудудларига жорий этиш.

2026 йил апрель — июль

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

ДХХ

(келишув асосида)

Гиёҳвандлик воситаларининг намуналарини экспресс текшириш жараёнида замонавий техник воситаларни қўллаш орқали тезкор-қидирув тадбирлари самарадорлигини ошириш.

Ички ишлар органлари учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари намуналарини экспресс текшириш бўйича замонавий техник воситаларни харид қилиш ва амалиётга жорий этиш бўйича зарур чораларни кўриш.

2026 йил март

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Мудофаа саноати агентлиги

(М. Ибодуллаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

Наркотик моддалар таъсирида транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларни аниқлашни йўлга қўйиш.

Ички ишлар органларининг йўл-патрул хизмати инспекторларини босқичма-босқич экспресс-наркотестлар билан таъминлаш.

2026 йил декабрь

ИИВ

(А. Ташпулатов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Наркотик моддалар таъсирида транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларни экспресс-наркотест ёрдамида аниқлашни бошлаш чораларини кўриш.

IV. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Мактаб ўқувчилари орасида гиёҳвандлик воситалари истеъмолини эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича манзилли профилактик тадбирлар ўтказиш.

Эксперимент тариқасида Тошкент шаҳридаги 10 та мактабда 9 — 11 синф ўқувчилари билан аноним сўров ўтказиш орқали хавф гуруҳини аниқлаш.

Хавф гуруҳлари билан психологлар кўмагида профилактик тадбирларни амалга ошириш.

2025 йил декабрь,

доимий равишда

ССВ

(А.Худаяров),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Ш. Умурзоқов)

Вояга етмаганлар орасида гиёҳвандликнинг тарқалганлик ҳолатини аниқлаш бўйича янги методика ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2026 йил январь — март

ССВ

(А. Худаяров),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

ИИВ

(А. Ташпулатов)

Аҳолининг махфийлик сақланган ҳолда наркологик ёрдам олиш имконияти тўғрисида хабардорлигини ошириш.

Конфиденциал наркологик маслаҳат бериш бўйича Call-марказ тўғрисида жамоат жойларида ва ижтимоий тармоқларда маълумотлар жойлаштириш.

Доимий равишда

ССВ

(А. Худаяров),

МТРК

(А. Джурабаев),

ҳудудий комиссиялар

Махфийлиги сақланган ҳолда наркологик ёрдам олиш тартиби ва имкониятлари тўғрисида кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

2025 йил декабрь,

кейинчалик ҳар ойда

Аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш, наркотиклар ва прекурсорларнинг қонуний муомаласини назорат қилиш соҳаларига рақамли технологияларни жорий этиш.

Гиёҳвандлик воситаларидан оғир заҳарланиш ҳолатлари бўйича Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

2026 йил июль

ССВ

(А. Худаяров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандлик муаммолари бўйича махфийлиги сақланган ҳолда тиббий ва психологик маслаҳат берувчи мобиль илова яратиш.

2026 йил апрель — сентябрь

Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори препаратларини, шунингдек, прекурсорларни республика ҳудудига кириб келишидан (республикада ишлаб чиқарилишидан) бошлаб, истеъмолчига етиб боргунга қадар бўлган жараённи рақамлаштириш чораларини кўриш.

2026 йил май

Республикада муомаласи тақиқланган ёки чекланган рўйхатларга киритилган таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган дори воситалари тўғрисида дорихоналарни тезкор электрон хабардор қилиш тизимини яратиш.

2026 йил декабрь

Гиёҳванд беморларни даволаш тизимини такомиллаштириш.

Транскраниал магнит стимуляцияси ва биологик қайта алоқа даволаш усулларининг клиник баёнини ишлаб чиқиш ва тиббий-ижтимоий реабилитация тизимига жорий этиш.

2026 йил февраль — май

ССВ

(А. Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

мутасадди вазирлик ва идоралар

Тез тиббий ёрдам кўрсатувчи реанимацион бригадаларни гиёҳвандлик воситаларидан оғир заҳарланишни бартараф этиш учун (Налоксон) махсус дори воситалари билан таъминлаш.

2026 йил апрель

Опий рецепторлари антагонисти бўлган «Налтрексон» дори воситасини қўллаб-қувватловчи терапия сифатида жорий этиш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш чораларини кўриш.

2026 йил июнь

Аҳолига сифатли наркологик хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш.

Аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш тизимини трансформация қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

давлат-хусусий шериклик асосида аҳолига сифатли ва қулай наркологик хизмат кўрсатиш тизимини яратиш;

аҳолига пуллик наркологик хизмат кўрсатувчи хусусий клиникаларга имтиёзлар бериш орқали фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

наркологик хизмат кўрсатиш муассасаларида гиёҳвандликка чалинган вояга етмаганлар ва аёллар учун алоҳида ихтисослаштирилган бўлинмаларни ташкил этиш;

наркологик хизмат кўрсатиш муассасаларида алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинган беморларни бир-биридан ажратган ҳолда даволаш механизмларини белгилаш;

нарколог шифокорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янгича ёндашувлар асосида ташкил қилиш;

наркология хизмати жозибадорлигини ошириш чора-тадбирларини белгилаш;

транспорт воситасини наркотик моддалар таъсирида бошқарган ҳайдовчиларни бепул тиббий текширувдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

2026 йил март

ССВ

(А. Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳванд беморларни реабилитация қилиш амалиёти самарадорлигини ошириш.

Жазо ўтаётган гиёҳвандликка чалинган беморларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш жараёнларига миллий клиник протоколлар ва миллий стандартларни жорий этиш.

2026 йил июль

ССВ

(А.Худаяров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандларни ижтимоий ҳаётга қайтариш самарадорлигини ошириш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимида Аддиктология тиббий-ижтимоий реабилитация марказини ташкил этиш ишларини бошлаш.

2026 йил май

ССВ

(А. Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Ота-оналар томонидан ўз фарзандларининг наркотикларни истеъмол қилганлик ҳолатини ихтиёрий равишда текшириб борилиши учун имконият яратиш орқали оилавий назорат ролини кучайтириш.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилганликни аниқлашга мўлжалланган экспресс-наркотестларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2026 йил март — июнь

ССВ

(А. Худаяров),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

(А. Темиров),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Барча фуқароларга қулай бўлиши учун дорихоналарда мунтазам равишда маҳаллий экспресс-тестлар мавжуд бўлишини ҳамда рецептсиз сотилишини ташкил этиш чораларини кўриш.

2026 йил июль-август

Наркологик хизмат бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш.

Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш бўйича Марказий Осиё давлатларининг минтақавий кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари суриш.

2026 йил октябрь

ССВ

(А. Худаяров),

ТИВ

(Б. Саидов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Республикага кириб келаётган биологик фаол моддалар назоратини кучайтириш.

Биологик фаол моддаларнинг таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлашга қаратилган мажбурий тадқиқотларни ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил май

ССВ

(А. Худаяров),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларнинг қонуний муомаласини назорат қилиш фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2026 йил июнь

ССВ

(А. Худаяров),

мутасадди вазирлик ва идоралар

V. ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши тарғибот ҳамда тарбиявий-профилактик тадбирларни ўтказиш.

Тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида «Antinarko» ёшлар фронт-офисларини ташкил этиш ҳамда волонтёрлар жамоаси томонидан гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича манзилли тарғибот ишларини олиб бориш.

2025 йил декабрь,

доимий равишда

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(О. Хасанов),

Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти ҳокимликлари

«Ёшлар гиёҳвандликка қарши» мавзусида видеороликлар, расмлар ва иншолар танловларини ўтказиш.

2026 йил февраль — май

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

ССВ

(А. Худаяров),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(О. Хасанов)

Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан «Гиёҳвандлик — умр заволи» мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

ҳар ойда

Олий таълим ташкилотларида «Гиёҳвандликка йўқ деймиз!» шиори остида тарбиявий-профилактик тадбирларни ўтказиш.

ҳар чоракда

Мактаб ўқувчиларининг гиёҳвандлик ва наркожиноятларга аралашиб қолишларини олдини олиш бўйича ёшлар етакчилари томонидан амалга ошириладиган чоралар методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2026 йил январь

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Олий таълим муассасаларининг ёшлар етакчилари бошчилигида фаол талабалардан иборат «Ёш тарғиботчилар гуруҳлари»ни ташкил этиш ва улар томонидан гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятларнинг салбий оқибатлари юзасидан мақсадли тарғибот ишларини олиб бориш.

2025 йил декабрь,

доимий равишда

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишда таълим муассасаларининг ролини кучайтириш.

Ёшлар, ота-оналар ҳамда педагогларни гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чақирувчи қўшма мурожаат тайёрлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш.

2025 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

ССВ

(А. Худаяров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва инспектор-психологлари томонидан ўқувчиларнинг зарарли одатлари тўғрисида ота-оналарини хабардор қилиш механизмини яратиш.

2026 йил январь

Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларини ўқувчиларга креатив тарзда етказиш бўйича услубий қўлланма ва кўргазмали материаллар ишлаб чиқиш.

2026 йил январь — март

Барча туман (шаҳар) марказларидаги 1 тадан мактабда гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларини ёритувчи кўргазмали бурчакларни ташкил этиш.

2026 йил март

Мактаб ва олий таълим муассасасининг аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи «Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни олдини олиш бўйича манзилли йиллик режа»ларини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2026 йил январь

Ўқувчи-талабалар ўртасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишнинг янги тизимини жорий этиш.

Ўқувчилар орасида «Рад этиш кўникмалари», «Менинг танловим — соғлиқ» каби психологик тренинг машғулотларини ўтказиш.

2026 йил январь — апрель

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

ССВ

(А. Худаяров),

мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Мактаб ўқувчилари орасида гиёҳвандлик воситаларининг истеъмолини эрта аниқлаш учун режали психолог ва зарур ҳолларда нарколог маслаҳатлари амалиётини жорий этиш.

Режага мувофиқ

«Маҳалла — оилавий поликлиника — таълим муассасаси» тамойили асосида педагог, тиббиёт ходими, профилактика инспектори ва маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги профилактик ишларини амалга ошириш.

Доимий равишда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Мактабларда «Хавфсизлик отрядлари» ҳамда олийгоҳларда «Қалқон» хавфсизлик патрулларини ташкил этиш ҳамда улар ёрдамида таълим ташкилотларида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш.

2026 йил февраль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

ИИВ

(А. Ташпулатов)

«Талабалар театр студиялари» имкониятларидан фойдаланган ҳолда олий таълим ташкилотлари ўртасида «Гиёҳвандлик умр заволи» шиори остида саҳна кўринишидаги беллашувларни ташкил этиш.

2026 йил февраль — апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

Наркожиноят содир этганлиги учун жазо ўтаётган маҳкумлар ҳаёти билан танишиш мақсадида ўқувчи ва талабаларнинг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифларини ташкил этиш.

Бунда ўқувчи ва талабаларнинг гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатлари билан танишиши, уларни огоҳликка чақириш имкони яратилади.

Ҳар чоракда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

ИИВ

(А. Ташпулатов)

Ўқувчи-талабалар ўртасида наркожиноятларни барвақт аниқлаш.

«Таълим — оила — маҳалла» тамойили асосида Гиёҳвандликдан ҳоли таълим муассасаси концепциясини тасдиқлаш ва амалга ошириш чораларини белгилаш.

2025 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Наркожиноятга алоқадор ўқувчи ва талабалар ҳақида аноним хабар бериш имкониятини яратиш мақсадида барча мактаб ва олий таълим ташкилотларида ички ишлар органлари томонидан муҳрланадиган махсус қутиларни ўрнатиш ҳамда тушаётган хабарларни текшириш амалиётини йўлга қўйиш.

2025 йил декабрь

Наркожиноят содир этишга мойил (содир этаётган) ўқувчи ва талабаларни аниқлаган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига хабар берган педагоглар таркибини рағбатлантириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш.

2026 йил февраль

VII. РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Аҳолининг гиёҳвандлик ва наркожиноятларни салбий оқибатлари ҳақида огоҳлигини оширишда мобил алоқа операторлари имкониятларидан унумли фойдаланиш.

Мобиль алоқа абонентларига профилактик огоҳлантириш бўйича СМС хабар юбориш амалиётини йўлга қўйиш.

Ҳар ҳафта

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.

Интернет тармоғидаги наркодўконларни, гиёҳвандлик тарқалганлигини аниқлаш ва блоклаш учун ёшлар ўртасида хакатон ўтказиш.

2026 йил январь — май

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

мутасадди вазирлик ва идоралар

Хакатонда яратилган энг мақбул дастурларни танлаб олиб, босқичма-босқич жорий этиш.

2026 йил декабрь

Наркожиноятларни аниқлаш ва фош этишда интернетнинг глобал қидирув тизимлари ҳамда мессенжерлар имкониятларидан фойдаланиш.

Наркожиноятлар билан боғлиқ воситалар (моддалар) жойлашув (локация) ларини юборган аккаунтлар ҳақида маълумот олиш учун «Google» глобал қидирув тизими ва мессенжерлар («Telegram», «WhatsApp») масъуллари билан музокаралар олиб бориш ҳамда ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.

2026 йил январь — март

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

ИИВ

(А. Рахматуллаев,

З. Курбанов),

ДХХ

(келишув асосида),

мутасадди вазирлик ва идоралар

VIII. МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Хорижий давлатларда турли мақсадларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари орасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларни олдини олиш чораларини кўриш.

Хориждаги фуқароларимиз учун ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши профилактик ишларни амалга ошириш.

Алоҳида режа-график асосида

Миграция агентлиги

(Б. Мусаев),

Маданият вазирлиги

(О. Назабеков),

ТИВ

(Б. Саидов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Миграция агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатларини ёритувчи контентларни жойлаб бориш.

Ҳар ойда

Хорижга ишлаш мақсадида кетаётган шахслар билан профилактик огоҳлантирув тадбирларини ташкил этиш.

Аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара божхона постларида гиёҳвандликка қарши курашишга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш ва тарқатиш.

2025 йил декабрь

Миграция агентлиги

(Б. Мусаев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Хорижий давлатларга узоқ муддатга чиқиб кетаётган фуқароларнинг наркожиноятларга аралашиб қолиш хавфи бўйича огоҳлигини оширишга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни ташкил этиш.

Доимий равишда

IХ. ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАЛАРИ УЮШМАСИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни аниқлашда жамоатчилик имкониятларидан самарали фойдаланиш.

Маҳалла раислари томонидан нарколаборатория мавжудлигига шубҳа қилинган хонадонлар ҳақида профилактика инспекторига хабар бериш амалиётини йўлга қўйиш.

2026 йил давомида

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

ИИВ

(Б. Абдуллаев),

ССВ

(А. Худаяров),

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Аҳоли орасида биофаол қўшимчаларни, айниқса, оздирувчи воситаларни мутахассис тавсиясисиз истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқувчи нохуш ҳолатлар, саломатликка таъсири ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

Ҳар ойда

Маҳаллалардаги латент (яширин) гиёҳвандлар тўғрисида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериш тартибини белгилаш.

2025 йил декабрь

Маҳаллада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ўтказиш.

Маданият ходимлари, ёзувчи ва шоирларнинг аҳоли билан маънавий муҳитни яхшилаш бўйича учрашувларини ўтказиш.

Ҳар ойда

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

«Наркожиноятлардан ҳоли маҳалла» тамойили остида спорт мусобақалари ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш.

Ҳар чоракда

«Маҳалла — оилавий поликлиника — таълим муассасаси» тамойили асосида педагог, тиббиёт ходими, профилактика инспектори ва маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги профилактик ишларини амалга ошириш.

Ҳар ойда

X. МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ВА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Ҳарбий хизматчилар орасида гиёҳвандлик тарқалишини олдини олиш бўйича манзилли тадбирларни ташкил этиш.

Қуролли Кучлар сафига муддатли ва шартнома асосида ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳамда ҳарбийларни мажбурий тиббий лаборатория текширувидан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2026 йил июль

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

ССВ

(А. Худаяров),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг камондан отиш ва қўл жанги тури бўйича мусобақалар ташкил этиш.

Режа асосида

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев)

Ҳарбий қисмларда «Гиёҳвандлик воситаларига қаршимиз» шиори остида учрашувлар ўтказиш.

Ҳар ойнинг 5 санасида

«Жасорат» мактабларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

Ҳар ойнинг 10 санасида

«Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш.

Маҳаллалар, таълим ташкилотларида ҳарбий техника ва ўқотар қуроллар кўргазмалари ҳамда ҳарбий жанг санъати бўйича чиқишларни ташкил этиш.

Ҳар ойда

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

XI. БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш.

Чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постлари учун замонавий махсус техник воситаларни харид қилиш чораларини кўриш.

Режа асосида

Божхона қўмитаси

(А.Мавлонов),

ДХХ

(келишув асосида),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги,

ТИВ

(Б. Саидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постлари ходимларининг хорижий давлатларнинг махсус ўқув муассасаларида малакасини ошириш.

2026 йил давомида

Республика ҳудудига гиёҳвандлик воситаларининг кириб келиши ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмини такомиллаштириш.

Гиёҳвандлик воситаларини «назорат остида етказиб бериш» тезкор-қидирув тадбирини амалга оширувчи идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

ИИВ

(А. Ташпулатов),

ДХХ

(Б. Курбанов),

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Ж. Хатамов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Республика ҳудудига кириб келадиган ва транзит юклар, халқаро почта жўнатмалари хусусида қўшни ва хорижий давлатлар билан дастлабки маълумотлар электрон алмашинувини йўлга қўйиш.

2026 йил апрель

Наркотикларни назорат қилиш халқаро қўмитасининг маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини яратиш чораларини кўриш.

2026 йил май

XII. МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Аҳоли орасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишга қаратилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш.

Давлат концерт-томоша муассасалари томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий концерт ва фестивалларда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарши курашишни тарғиб қилиш.

Ҳар ойда

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

мутасадди вазирлик ва идоралар

«Ёшлар гиёҳвандликка қарши» шиори остида мусиқий флешмобларни ўтказиш.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатлари тўғрисида спортчи, санъаткор, таниқли шахслар иштирокида челленж ўтказиш.

Гиёҳвандликка қарши қаратилган таъсирчан ижодий маҳсулотларни янгича ёндашув асосида тайёрлаш.

Ишлаб чиқилаётган фильм, спектакль ва клипларда гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатлари ҳақидаги мавзуларни ёритиш.

Ҳар ойда

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вояга етмаганлар учун гиёҳвандликнинг салбий оқибатини ёритувчи анимацион ва мультипликацион фильмлар ишлаб чиқиш.

Ҳар чоракда

Ўзбекистон давлат сатира театрида саҳналаштирилган «Тотли рўёлар» спектаклининг оммавий намойишини ташкил этиш.

Спектаклни республиканинг барча ҳудудларида намойиш этиш.

Режа-график асосида

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

мутасадди вазирлик ва идоралар

Спектаклнинг Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Олтин фонди»да қолдириш мақсадида тасвирга олиш, шунингдек, спектаклни телеканаллар орқали эфирга узатиб бориш.

2025 йил декабрь

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

МТРК

(А. Джурабаев)

XIII. ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Хотин-қизлар ўртасида гиёҳвандликка қарши мафкуравий иммунитетни ошириш.

Хотин-қизлар орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга қаратилган «Шарқ аёли маърифати» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва маҳаллаларда хотин-қизлар билан учрашув ҳамда семинарлар ташкил этиш.

2025 йил ноябрь,

режа асосида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(У. Абдуллаева),

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Хотин-қизлар ўртасида гиёҳвандликка қарши муросасиз муҳитни яратиш.

Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли томонидан «Соғлом она — соғлом бола» шиори остида гиёҳвандликка қарши тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Ҳар ойда

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(У. Абдуллаева),

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Хотин-қизлар фаоли томонидан «Соғлом оила — соғлом жамият» тамойили асосида ҳар ойда камида 20 та оила билан тушунтириш ишлари олиб боришни йўлга қўйиш.

XIV. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Гиёҳвандликни эрта аниқлашга мўлжалланган диагностика воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилганликни аниқлашга мўлжалланган экспресс-наркотестларни ишлаб чиқариш.

2026 йил март — июнь

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

ССВ

(А. Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

Техник каннабис ўсимлигининг янги уруғ навларини яратиш чораларини кўриш.

Саноат мақсадларида етиштирилаётган техник каннабис ўсимлигининг янги уруғ навларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

2026 йил декабрь

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

ИИВ

(А. Ташпулатов)

XV. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича олиб борилаётган амалий ҳаракатларни кенг ёритиб бориш.

Чора-тадбирларни кенг ёритишга қаратилган медиа-режани ишлаб чиқиш ва ижросини сифатли ташкил этиш.

2025 йил ноябрь,

режа асосида

МТРК

(А.Джурабаев),

Ўзбекистон

Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси

(А. Абдуталипов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

мутасадди вазирлик ва идоралар

Оммавий ахборот воситалари имкониятлари ёрдамида аҳоли орасида наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кучайтирилганлиги ҳақида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

2026 йил давомида

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишга қаратилган камида 4 та махсус кўрсатув ва радио эшиттиришни эфирга узатиш.

Ҳар ойда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Мазкур устунда кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг барчаси вазифалар ижроси учун бир хилда масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонига 1-иловада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 7-позицияда «Назорат соҳаси» устунидаги «ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қуйидаги мазмундаги 45-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

45.

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи, шунингдек, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш фаолияти устидан назорат

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-73-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуроллар билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларни назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантириш, бу борада қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи соҳасида назорат функциясини амалга ошириш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи юзасидан қатъий чоралар кўриб борилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуроллар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар томонидан кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини эксперт жиҳатдан баҳолаш, бу борада ягона ахборот алмашуви ва идоралараро ҳамкорликни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларни назорат қилиш соҳасида хорижий давлат тузилмалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан манзилли ҳамкорликни ўрнатиш, гиёҳвандлик воситалари бўйича халқаро фаолиятни тартибга солувчи конвенциялар доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан БМТга йиллик маърузалар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандликнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибаларни доимий ўрганиш ҳамда унинг натижаларини жорий этиш ва оммалаштириш бўйича методика, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларни назорат қилиш самарадорлигини ошириш йўналишида миллий ва халқаро конференциялар ҳамда симпозиумларни ўтказиш чораларини кўриш, масъул давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларни ташкил этиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 4-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги, «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Миллий марказ» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Миллий марказ» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Агентлик директори ҳамда унинг ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, ижтимоий ҳимоя ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудирига тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбарлари ва ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, ижтимоий ҳимоя ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби қўлланилади.»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 6-бандда «Наркотикларни назорат қилиш миллий марказининг» сўзлари «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) 7-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Миллий марказга» сўзлари «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) 8-банднинг биринчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Миллий марказ» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(з) 9 ва 10-бандлардаги «Миллий марказ» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(и) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 майдаги ПФ-73-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Давлат комиссияси раиси

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори, Давлат комиссияси раисининг ўринбосари

Н.Т. Йўлдошев

Бош прокурор

Б.Д. Исламов

Олий суд раиси

Б.Н. Курбанов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

Ж.А. Қўчқоров

иқтисодиёт ва молия вазири

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

А.И. Икрамов

спорт вазири

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Б.Э. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

О.А. Назарбеков

маданият вазири

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази директори

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

З.Б. Махкамова

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директорининг ўринбосари, Давлат комиссияси масъул котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Давлат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-4438-сон қарорининг биринчи бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)