ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар |
I. Қатағон қурбонлари номини улуғлаш ва абадийлаштириш | |||||
1. | Қатағон қурбони бўлган шахсларнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий меросини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида маънавий-маърифий ойликлар ўтказиб бориш тизимини жорий қилиш. | 1. Қатағон қурбонлари бўлган шахсларнинг рўйхатини ҳар йили шакллантириш ва ойликларнинг намунавий режасини тасдиқлаш. | 2026 йил сентябрдан бошлаб доимий | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маҳаллалар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Тарих институти, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий медиа бирлашмаси, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар |
2. Ойликлар доирасида барча соҳа ва тармоқларда, маҳаллалар, айниқса ёшлар, таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 3. Қатағон қурбонлари ҳақида «Ватан Сизни ҳеч қачон унутмайди!» шиори остида тақвим ва плакатлар тўпламини тайёрлаш, чоп этиш. 4. Ижтимоий роликлар, қисқа метражли фильмлар тайёрлаш. 5. Таниқли хонандаларнинг концерт дастурларида қатағон қурбонлари ҳақида қўшиқлар (экран тасвирлари) ижро этилишини рағбатлантириш. 6. Ойликлар доирасида амалга оширилган ишларни ОАВда, ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш. | Режа-график асосида | ||||
2. | «Ватан манзумаси», «Маърифат карвони» ва маънавият фестиваллари лойиҳаларига қатағон қурбонларига бағишланган дастур киритиш. | 1. Маънавий-маърифий лойиҳалар учун қатағон қурбонларига бағишланган дастур лойиҳасини тайёрлаш. 2. Дастур лойиҳаси бўйича режа-график ишлаб чиқиш. 3. «Ватан манзумаси», «Маърифат карвони» ва маънавият фестиваллари лойиҳалари доирасида қатағон қурбонларига оид маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш. | Алоҳида режа-график асосида | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тарих институти, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий медиа бирлашмаси |
3. | Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тўплам (китоб)лар тайёрлаш ва уларнинг тақдимотларини ўтказиш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ижодий гуруҳ шакллантириш. | 2025 йил ноябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Тарих институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги |
2. Қатағон қурбонлари бўлган, ўзбек халқи манфаатлари йўлида ишлаган миллий вакиллар, диний уламолар, ишбилармонлар таржимаи ҳоли ва фаолиятини ўрганиш. 3. Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тўплам (китоб)ларни тайёрлаш ва чоп этиш. 4. Асарлар юзасидан тақдимотлар, мультимедиа маҳсулотлари яратиш ва тақдимотларини ташкил этиш. | режа-график асосида | ||||
4. | Барча маҳаллалар, корхона, муассаса ва ташкилотлар, таълим муассасалари, ҳарбий қисм ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтасида ўтказиладиган Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида юқори савияда ташкил этиш. | 1. Ушбу тадбирнинг «Хотира ва тарбия» ҳафталиги сифатидаги аҳамиятига катта урғу бериш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Тарих институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳаллалар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Тадбирларни олимлар, ёзувчи-шоирлар билан биргаликда чуқур ўйланган, халқчил ва оммабоп тарзда ўтказиш чораларини кўриш. 3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларидан видеолавҳалар тайёрлаб, эфирга узатиш. | октябрь ойидан бошлаб доимий | ||||
5. | Таълим ташкилотларида «Келажак соати» дарслари доирасида қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш. | 1. Ўқув йили учун дарс мавзуларига киритиш мақсадида қатағон қурбонлари рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2. Дарс сценарийларини ишлаб чиқиш, видеоконтент тайёрлаш. 3. Барча методик материалларни «milliytarbiya.uz» электрон платформасига жойлаштириш. | 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб бир ойда бир марта | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тарих институти |
6. | Олий таълим ташкилотларида «Маърифат дарслари» доирасида қатағон қурбонлари фаолияти ва меросини тарғиб қилишга қаратилган дарсларни ташкил этиш. | 1. «Маърифат дарси» сценарийсини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
2. Дарс мобайнида «Истибдоддан — истиқлолгача» рукни остида қатағонга учраган юртдошларимиз ҳақидаги ҳужжатли ва бадиий фильмлар, роликлар намойишини ташкил этиш. 3. Дарсни соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда юқори савияда ўтказиш. | ноябрдан бошлаб доимий | ||||
7. | Қатағон қурбонлари орасидаги ёрқин ва етакчи шахсларни республика олий таълим ташкилотларига бириктириш орқали уларнинг ҳаёти ва фаолияти, эл-юрт олдидаги тарихий хизматларини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш тизимини яратиш. | 1. Қатағон қурбонлари рўйхатини шакллантириш ва олий таълим ташкилотларига бириктириш. | 2025 йил ноябрь | Илмий-тадқиқот давлат дастурлари учун ажратилган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Тарих институти, мутасадди вазирлик ва идоралар |
2. Бириктирилган шахслар меросини ўрганиш бўйича талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун махсус илмий тўгараклар, маърузалар ва семинарлар ташкил этиш. | ҳар ойда | ||||
3. Ўрганилган илмий-ижодий мерос натижаларини китоб, мақола, электрон ресурслар ва маънавий-маърифий тадбирлар орқали кенг тарғиб қилиш. | доимий | ||||
8. | Тарихчи, ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимлар, музей мутахассислари, журналистлар ҳамда талаба-ёшлар иштирокида турли ҳудудларда яшаб, ижод қилган, фаолият кўрсатган қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган «Истибдоддан — истиқлолгача» мавзусидаги давра суҳбатлари ташкил этиш. | 1. Ҳар бир ҳудуд кесимида шу ҳудудда яшаб, ижод қилган, фаолият кўрсатган ҳамда қатағон қурбони бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил декабрь | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
2. Ҳудудлардаги қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган «Истибдоддан — истиқлолгача» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш. 3. Давра суҳбатини ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кенг ёритиш. | ҳар чоракда бир маротаба | ||||
9. | Тошкент шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва Шаҳидлар хотираси майдонига, шунингдек, ҳудудларда олий таълим ташкилотлари тизимидаги «Қатағон қурбонлари» музейларига шахсан таълим ташкилоти раҳбарлари бошчилигида ўқувчи ва талабаларнинг мунтазам ташрифларини ташкил этиш. | 1. Музейларга ташриф бўйича режа-график ишлаб чиқиш. | 2025 йил ноябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
2. Музейларда ёш олимлар билан учрашувлар ташкил этиш. 3. Музейларга амалий ташрифлар юзасидан видеороликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш. | декабрдан бошлаб режа асосида доимий | ||||
10. | Давлат театрларида қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб янги спектакллар саҳналаштириш ва уларнинг кенг намойишини ташкил этиш. | 1. Янги саҳналаштириладиган спектакллар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | Маданият вазирлиги ва давлат театрларига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар | Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Режа асосида янги спектаклларни саҳналаштириш. | 2026 йил давомида | ||||
3. Янги саҳналаштирилган спектаклларнинг тизимли намойишларини ташкил этиш. | доимий | ||||
11. | Қатағон қурбонларига бағишланган бадиий ва туркум ҳужжатли фильмларни яратиш ҳамда намойиш этиш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ижодий гуруҳ шакллантириш. 2. Бадиий ва туркум ҳужжатли фильмларни яратиш чораларини кўриш. | 2025 йил ноябрдан бошлаб доимий | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Тарих институти, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маҳаллалар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. Қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги доирасида республика миқёсида фильмлар премьерасини ўтказиш. | 2026 йил октябрь | ||||
4. Маҳаллалар, таълим ташкилотлари, корхона ва ташкилотлар, аҳоли гавжум жойларда (аэропорт, темир йўл ва автовокзаллар) фильмлар намойишини ташкил этиш. 5. Фильмлар юзасидан соҳа мутахассислари билан давра суҳбатлари ташкил этиш. | режа-график асосида | ||||
12. | Маҳаллалар ва таълим муассасалари, корхона, ташкилот ва муассасаларда «Қатағон қурбонлари хотираси ўчмасдир» доимий кўргазмаларини ташкил этиш. | 1. Тегишли ташкилотлар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Ишчи гуруҳ томонидан «Қатағон қурбонлари хотираси ўчмасдир» кўргазмалар лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Тарих институти, Маҳаллалар уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
3. Лойиҳа асосида «Қатағон қурбонлари хотираси ўчмасдир» доимий кўргазмаларини ташкил этишни бошлаш. | октябрь ойидан бошлаб | ||||
13. | Қатағон қурбони бўлган ватандошларимизнинг чет элга чиқиб кетишга мажбур бўлган авлодларини «Ватандошлар» жамоат фондининг хориждаги катта ёшдаги ватандошлар учун мўлжалланган «Чинор» ва ёш ватандошлар учун мўлжалланган «Анор» дастурлари доирасида юртимизга таклиф этиш. | 1. Лойиҳага жалб этиладиган ватандошларни танлаб олиш, рўйхатини шакллантириш ва келишиш. | 2026 йил февраль | «Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари ва ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | «Ватандошлар» жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Тарих институти, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Миллий телерадиокомпания |
2. Дастурлар лойиҳасини ва улар доирасида ўтказиладиган тадбирлар режа-графигини ишлаб чиқиш. | март-апрель | ||||
3. Тадбирни ҳар томонлама юқори савияда ташкил этиш чораларини кўриш. 4. Меҳмонларни ОАВдаги туркум кўрсатувларга жалб этиш. | май-август | ||||
II. Маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш | |||||
14. | Ўқувчи ёшлар ва талабалар иштирокида қатағон қурбонлари таваллуд топган масканларда «Юрт ва миллат фидойилари ёддан чиқмаслар» мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиш. | 1. Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳудудларни аниқлаш ва улар ҳақида тарихий маълумотларни тайёрлаш. | 2025 йил ноябрь-декабрь | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Қатағон қурбонларининг миллий уйғонишдаги роли ҳақида маърузалар, видеороликлар ва буклетлар тайёрлаш. | 2026 йил январдан доимий | ||||
3. Олимлар ва маънавият тарғиботчиларини жалб қилган ҳолда учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш. | режа-график асосида | ||||
15. | Барча таълим ташкилотларида «Қатағон қурбонлари: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида маърифий тадбирлар ташкил этиш. | 1. Ёшларда халқимизнинг азалий эзгу орзу-интилишларини англаб етишига ва Ватан тараққиётига дахлдорлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш. | 2025 йил ноябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Тарих институти |
2. Маърифий тадбирларни юқори савияда ташкил этиш. 3. Тадбирларни ОАВда кенг ёритиш. | Режа-график асосида | ||||
16. | Мактабгача ва мактаб таълими, олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари тизимидаги педагог ходимлар учун ташкил этиладиган малака ошириш курслари даврида «Қатағон қурбонларини ёд этиш орқали ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» мавзусида машғулотлар ташкил этиш. | 1. Малака ошириш курси ўқув дастурига «Қатағон қурбонларини ёд этиш орқали ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» мавзусини киритиш. | 2026 йил январь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
2. Мавзуга оид маърузалар ташкил этиш. 3. Ўтилган мавзуларни ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш. | февраль ойидан бошлаб доимий | ||||
17. | Умумтаълим мактабларининг 6 — 10-синф ўқувчилари ўртасида «Жадидлар изидан» республика танловини ҳамда техникум ўқувчилари ва талабалар иштирокида қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий мақолалар, ёзма мулоҳазалар танловини ўтказиш. | 1. Танлов Низомини ишлаб чиқиш. 2. Низомда белгиланган муддатларда танловнинг куйи босқичини ўтказиш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
3. Танловнинг гуруҳлараро, факультетлараро босқичини ўтказиш ва таълим ташкилоти даражасида ғолибларни аниқлаш. 4. Ғолибларни тантанали равишда тақдирлаш. | октябрь | ||||
18. | Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган тарғибот воситаларини тайёрлаш ҳамда барча таълим ташкилотларига тарқатиш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Лойиҳа бўйича тарғибот воситаларини (видеоролик, буклет, инфографика ва бошқаларни) яратиш ва таълим ташкилотларига етказиш. 3. Таълим ташкилотларида тарғибот воситаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш. | 2025 йил ноябрь-декабрь | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги |
19. | Олий таълим ташкилотларининг «Талабалар театр гуруҳлари» томонидан 1 нафардан қатағон қурбони бўлган ўзбек зиёлилари, миллий кадрлар ҳақида спектакль саҳналаштириш ва намойиш этиш чораларини кўриш. | 1. Спектакль саҳналаштириладиган қатағон қурбонлари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил ноябрь | Олий таълим ташкилотларининг маблағлари ва ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
2. Спектаклни саҳналаштириш ва намойиш этиш. 3. «Талабалар театр гуруҳлари» томонидан ишланган энг яхши спектаклларни бошқа таълим ташкилотларида намойиш қилиш. | 2026 йил январдан бошлаб | ||||
III. Қатағон қурбонларининг илмий-ижодий фаолиятини тадқиқ қилиш | |||||
20. | Миллий кутубхона, Фанлар академияси Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фонди, Миллий архивлар, марказий давлат архивлари, вилоят, туман ва шаҳар давлат архивларида сақланаётган қатағон қурбонларига оид адабиётлар, диссертациялар, даврий матбуот нашрларини ўрганиш ва уларни рақамлаштириш чораларини кўриш. | 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Режа асосида манбаларни аниқлаш, нусха олиш ва музейлар фондини бойитиш. | 2025-2026 йиллар давомида | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Миллий кутубхона, «Ўзархив» агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси |
21. | Хорижий кутубхона, архив ва музейларда сақланаётган қатағон қурбонларига оид ҳужжатлар, материаллар ва артефактларни аниқлаш, уларни илмий жиҳатдан ўрганиш ҳамда нусхаларини олиб келиш учун мақсадли илмий-амалий сафарларни ташкил этиш ва сафар жараёнларини видео тасвирга олиш. | 1. Тегишли вазирлик ва идораларнинг етакчи ходимларидан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш. 2. Хорижий сафарлар режа-графигини ишлаб чиқиш. 3. Режа-график асосида гуруҳни хизмат сафарига юбориш. 4. Сафар натижалари юзасидан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва олий таълим ташкилотлари тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейларини бойитиш. 5. Видеоларни эфирга узатиш учун телеканалларга тақдим этиш. | 2025-2026 йиллар давомида | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
22. | «Ҳужжатлар тилга кирганда: қатағонлар қурбонлари» ҳужжатлар тўплами мақсадли илмий лойиҳасини яратиш. | 1. «Ҳужжатлар тилга кирганда: қатағонлар қурбонлари» ҳужжатлар тўплами мақсадли илмий лойиҳасининг ўзак қарашини ишлаб чиқиш ва унинг асосида лойиҳа тайёрлаш. | 2025 йил ноябрь | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Фанлар академияси, Тарих институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Лойиҳани белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига киритиш. 3. Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни тақдимот қилиш. | 2026 йилдан доимий | ||||
23. | «Ўзбекистон тарихи» телеканали орқали қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолияти, улар номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш билан боғлиқ жараёнларга оид туркум телекўрсатувлар бериб бориш. | 1. Қатағон қурбонларига оид тарихий ҳужжатлар, архив материаллари ва олимлар тадқиқотлари асосида махсус сценарийлар ишлаб чиқиш. | 2025 йил ноябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Миллий телерадиокомпания, Фанлар академияси, Тарих институти, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
2. Телекўрсатувларни ҳафтада бир мартадан уч мартагача кўпайтириш. | декабрдан | ||||
3. Кўрсатувларни Тарих институти ҳамда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи билан ҳамкорликда тайёрлаш ва эфирга узатиб бориш. | доимий | ||||
24. | Олий таълим ташкилотларида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган илмий-амалий конференциялар ташкил этиш. | 1. Конференция дастурини тайёрлаш ва эълон қилиш. 2. Конференцияни юқори савияда ўтказиш. | 2026 йил сентябрь | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
3. Конференция материалларини электрон журналларда чоп этиш. 4. Конференцияни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. | октябрь | ||||
25. | 1937 — 1953 йилларда мустабид тузум томонидан қатағон сиёсатининг қурбони бўлган 100 мингдан зиёд халқимиз вакиллари ҳақида электрон маълумотлар базасини бойитиш ҳамда уни «milliytarbiya.uz», «jadid.uz» платформасига жойлаштириб бориш. | 1. Қатағон сиёсатининг қурбони бўлган ватандошларимиз ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. | 2025 йил декабрь | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Ёзувчилар уюшмаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Тарих институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Маълумотларни саралаш ва тизимлаштириш. | 2026 йил январь | ||||
3. Тўпланган маълумотларни «Унутилмас сиймолар» рукни остида «milliytarbiya.uz» ва «jadid.uz» платформаларида жойлаштириб бориш. | доимий | ||||
26. | Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига оид «Хотира ва сабоқ» махсус лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Қатағон қурбонлари хотираси ва фаолиятини очиб берувчи қисқа видеолавҳалар, фотогалерея ва мақолалар тайёрлаш. | 2025 йил ноябрь | Миллий ахборот агентлигининг бюджет маблағлари | Миллий ахборот агентлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Миллий ахборот агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириш. | доимий | ||||
27. | Қатағон қурбонларининг илмий ва бадиий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида аудиокитоблар яратиш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ижодий гуруҳ тузиш. 2. Аудиокитобларни яратиш, таълим ташкилотларига тарқатиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. | 2026 йил январдан | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
28. | «Тарих майдони» ток-шоусида қатағон қурбонларининг Ватан озодлиги ва миллат келажаги йўлидаги фидойиликларини очиб бериш. | 1. Ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида мавзуни муҳокама қилиш. 2. Миллат фидойилари меросини, улар кўтарган миллий истиқлол ҳамда озодлик ғояларининг туб моҳиятини очиб бериш. | 2025 йил ноябрдан бошлаб | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Миллий телерадиокомпания, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тарих институти, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
29. | «Аждодлар руҳи» номли янги кўрсатув ташкил қилиш. | 1. Олимларнинг қатағон қурбонлари ҳаёти ва илмий мероси бўйича олиб бораётган ишларини кенг жамоатчиликка етказиш. 2. Сўнгги саккиз йилда номлари тикланган 1,2 мингдан зиёд боболаримизнинг энг илғор ва фидойи вакиллари ҳаёти ҳамда фаолиятини ёритиш. 3. Ватан, миллат ва халқ учун курашган қаҳрамон аждодларимизнинг улкан жасоратларини ёшларимизга ибрат намунаси сифатида кўрсатиш. | 2025 йил ноябрдан бошлаб доимий | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Миллий телерадиокомпания, Фанлар академияси, Тарих институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ёшлар ишлари агентлиги |
30. | «Миллат ойдинлари» ҳужжатли фильмлар туркумини яратиш. | 1. Қатағонга учраган буюк адибларимизнинг ҳаёти ва бадиий асарлари мазмун-моҳиятини «Маданият ва маърифат» телеканалида ҳужжатли фильмлар орқали очиб бериш. 2. Мустақиллик буюк неъмат эканини, унга эришиш йўлида қурбон бўлган аждодларимизнинг аччиқ тақдирини ёрқин мисоллар орқали ёшлар онгига сингдириш. | 2025 йил ноябрдан бошлаб доимий | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Миллий телерадиокомпания, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Тарих институти |
IV. Рақамли платформаларда қатағон қурбонларига бағишланган сифатли контентлар улушини ошириш | |||||
31. | Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва олий таълим ташкилотларида ташкил этилган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейларида қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи голограммали кўргазмалар ташкил этиш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот тайёрлаш ҳамда ўзбек, рус, инглиз тилларига таржима қилиш. 3. Музейларда голограммали кўргазмали воситалар ўрнатиш. 4. Музейларнинг кириш қисмида голограмма усули ёрдамида махсус гид фаолиятини ишга тушириш. | 2025-2026 йиллар давомида | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Ёшлар ишлари агентлиги, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди |
32. | Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи залларидаги суратларга сунъий интеллект ва замонавий технологиялар ёрдамида «Медиа банк» лойиҳасини ишга тушириш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Тарихий ҳужжатлар, архив материаллари ва олимлар тадқиқотлари асосида «Медиа банк» яратиш. 3. VR кўзойнаклари орқали қатағон сиёсати акс эттирган воқеалар ва унинг қурбонларини кўриш, улар билан суҳбатлашиш имкониятини яратиш. 4. Музейда ҳудудлар кесимида нашр этилган «Хотира китоблари»нинг электрон интерактив шаклини жойлаштириш. | 2025-2026 йиллар давомида | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
33. | Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва олий таълим ташкилотларидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейлари залларидаги хариталар ва тарихий объектлар макетларини 3D форматда шакллантириш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Хариталар ва тарихий объектлар макетларининг 3D форматдаги экспозицияларини яратиш ва барча музейлар залларига жойлаштириш. | 2025-2026 йиллар давомида | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
34. | Олий таълим ташкилотларидаги музейларда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолияти ёритилган интерактив бўлим ва QR-кодли контентларни жойлаштириш. | 1. Интерактив бўлим учун зарур жиҳозлар ва материалларни тайёрлаш. | 2025 йил декабрь | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
2. Тайёрланган материалларни QR — кодли контент сифатида талабаларга тақдим этиш имкониятини яратиш. | доимий | ||||
35. | Қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ёшлар орасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлаш, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш. | 1. Ишчи гуруҳни тузиш. 2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил ноябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
3. Аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлаш. 4. Аудиовизуал маҳсулотларни интернет тармоғида оммалаштириш. | доимий | ||||
36. | Интернет жаҳон ахборот тармоғида қатағон қурбонларини кўпроқ ёритиш мақсадида хештеглар ташкил этиш ва оммалаштириш. | 1. Қатағон қурбонлари ҳаёти, асарлари ва миллий уйғонишдаги роли ҳақида қисқа видео, инфографика ва мақолалар тайёрлаш. 2. Қатағон қурбонлари меросини акс эттирувчи хештеглар (#Qatagʻon Qurbonlari, #Manaviyjasorat, #XotiraVaEhtirom)ни яратиш ва барча ижтимоий тармоқларда ягона услубда илгари суриш. | 2026 йил октябрдан бошлаб | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
37. | Қатағон қурбонларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини қизиқарли ва оммабоп шаклда телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларга етказиш мақсадида танловлар ташкил этиш. | 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи |
2. Лойиҳаларни тайёрлаш ва тасдиқлаш. 3. Теле ва онлайн танловлар ташкил этиш. | октябрь ойидан бошлаб доимий | ||||
38. | Миллат фидойиларининг илмий ва бадиий меросини, уларда кўтарилган миллий истиқлол ҳамда озодлик ғояларининг туб моҳиятини очиб берувчи медиа-лойиҳа ташкил этиш. | 1. Миллат фидойиларининг илмий ва бадиий меросини, уларда кўтарилган миллий истиқлол ҳамда озодлик ғояларини туб моҳиятини очиб берувчи видео материаллар тайёрлаш. 2. Миллий ахборот агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириш. | 2025 йил ноябрдан бошлаб | Миллий ахборот агентлигининг бюджет маблағлари | Миллий ахборот агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия |
39. | Нодавлат телерадиоканаллар билан қатағон қурбонлари ҳаёти, фаолияти, уларнинг мустақиллик йўлидаги курашлари, маърифатпарварлик ғоялари ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар бериб бориш борасида ҳамкорлик қилиш. | 1. Нодавлат телерадиоканалларда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини ёритиш бўйича медиа режа ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Миллий медиа бирлашмаси (келишув асосида), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаб, эфирга бериш. | октябрдан бошлаб медиа-режа асосида | ||||