Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
2025 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилишда белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
(а) олий таълим ташкилотлари битирувчилари ва уларни ишга олган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;
(б) «Келажакка қадам» дастурини тижорат банклари ўртасида оммалаштириш;
(в) олий таълим ташкилотлари ўқув дастурларига бизнес кўникмаларини шакллантиришга қаратилган аниқ фанларни киритиш;
(г) олий таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини назорат қилиб бориш тартибини такомиллаштириш;
(д) олий таълим ташкилотлари битирувчилари томонидан амалга ошириладиган стартап ва инновацион лойиҳаларни грант маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
ПҚ-328-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда:
(а) «а» кичик банддаги «битирувчи босқич талабалари учун «Ўзмиллийбанк» АЖ» сўзлари «битирувчи босқич талабалари ва олийгоҳни тамомлаганига 3 йилдан ошмаган битирувчилар учун 1-иловага мувофиқ Дастурда иштирок этувчи тижорат банклари (кейинги ўринларда — ваколатли банклар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) «б» кичик банднинг биринчи хатбошисидан «ва қуйи» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. 3-бандда:
(а) биринчи хатбошидаги «Ўзмиллийбанк» АЖга» сўзлари «ваколатли банкларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида битирувчи босқич талабаларининг ўқув жараёнида корхона (ташкилот)да амалиёт (кейинги ўринларда — амалиёт) ўташ харажатларини молиялаштириш ҳамда энг яхши стартап ва инновацион лойиҳаларга грант маблағлари тақдим этиш учун беғараз асосда маблағ ажратилсин»;
3. Қуйидаги мазмундаги 31 — 35-бандлар билан тўлдирилсин:
«31. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги ресурсларнинг ваколатли банклар ўртасидаги тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
32. Олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар (кейинги ўринларда — имтиёзли кредит) ажратиш амалиёти йўлга қўйилсин.
Бунда:
(а) имтиёзли кредит тадбиркорлик субъектларига ҳар бир миллиард сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида бир нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади;
(б) имтиёзли кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади;
(в) тадбиркорлик субъекти унинг имтиёзли кредит олишига сабаб бўлган битирувчи(лар) ўртасида икки йил давомида меҳнат шартномаси бекор бўлган тақдирда, кредит фоизи меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади, бундан ушбу ходим(лар) ўрнига бир ой муддатда бошқа битирувчи(лар)ни ишга қабул қилинган ҳоллар мустасно.
33. Амалиёт ўташ харажатларини молиялаштириш ҳамда энг яхши стартап ва инновацион лойиҳаларга грант маблағлари тақдим этишда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) ваколатли банклар томонидан тегишли миқдордаги маблағларни олий таълим ташкилотларига ўтказиш учун олий таълим ташкилоти, иш берувчи ва талаба ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) асос бўлади, индивидуал касбий таълим дастури шартномага илова қилинади;
(б) шартномада томонларнинг битирувчини ишга жойлаштириш бўйича аниқ мажбуриятлари ва мазкур мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади;
(в) олий таълим ташкилоти томонидан талабанинг амалиёти муддатига мос равишда ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоригача тўловлар амалга оширилади;
(г) заруратга кўра, иш берувчининг буюртмасига мувофиқ талабанинг чет элдаги олий таълим ташкилоти ҳамда корхоналарда қисқа муддатли курсларга қатнашиш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади;
(д) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ваколатли банклар билан ҳамкорликда битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади ҳамда танлов ғолибларига камида икки нафар битирувчини ишга олиш мажбурияти билан бир миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
34. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бир ой муддатда илғор хорижий тажриба асосида олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурларига бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича танлов фани киритилишини таъминласин.
35. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги олий таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга ҳамда статистик маълумотлар юритилишига масъул этиб белгилансин.».
4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. 2025 йил 15 ноябрь кунига қадар:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ваколатли банклар билан биргаликда Дастурни амалга ошириш бўйича услубий қўлланмаларни тасдиқласин;
Марказларга ваколатли банкларнинг масъул ходимлари бириктирилсин;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Марказларнинг ҳудудий бўлинмалари олий таълим ташкилотларида жойлаштирилишини таъминласин».
5. Қуйидаги мазмундаги 1-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Келажакка қадам» дастурида иштирок этувчи тижорат банклари
РЎЙХАТИ
1. «Ўзмиллийбанк» АЖ
2. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
3. «Асакабанк» АЖ
4. АТ «Халқ банки»
5. «Микрокредитбанк» АТБ
6. «Агробанк» АТБ
7. «Туронбанк» АТБ
8. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ».
6. Қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан олий таълим ташкилотлари битирувчи талабалари бандлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратиладиган ресурсларнинг тижорат банклари ўртасидаги
ТАҚСИМОТИ
млн. АҚШ долл. экв. | |||||
Т/р | Тижорат банки номи | Ажратиладиган ресурс | Битирувчилар бандлигини таъминлаш** (нафар) | ||
Жами | шу жумладан: | ||||
кредит линияси | беғараз асосда* | ||||
1. | «Ўзмиллийбанк» АЖ | 20 | 16 | 4 | 6 000 |
2. | «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ | 12 | 9,6 | 2,4 | 3 600 |
3. | «Асакабанк» АЖ | 12 | 9,6 | 2,4 | 3 600 |
4. | АТ «Халқ банки» | 12 | 9,6 | 2,4 | 3 600 |
5. | «Микрокредитбанк» АТБ | 12 | 9,6 | 2,4 | 3 600 |
6. | «Агробанк» АТБ | 12 | 9,6 | 2,4 | 3 600 |
7. | «Туронбанк» АТБ | 10 | 8 | 2 | 3 000 |
8. | «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ | 10 | 8 | 2 | 3 000 |
ЖАМИ | 100 | 80 | 20 | 30 000 | |
Изоҳ:
* талабаларнинг амалиёт ўташ харажатларини молиялаштириш, грант маблағларини ажратиш учун йўналтирилади;
** кредит маблағлари ажратиш ҳамда маҳаллабай ишлаш тизими асосида тадбиркорлар билан манзилли ишлаш орқали таъминланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)