31.10.2025 йилдаги ПҚ-322-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, гўшт, сут, тухум, балиқ, ўсимлик ёғи ва картошка билан кафолатли таъминлаш, чорвачилик хўжаликларининг озуқа базасини тубдан яхшилаш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва нархлар барқарорлигини сақлаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар ва устувор вазифалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) мавжуд ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ҳисобига аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) республика аҳолиси эҳтиёжи учун ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш ҳамда тўлиқ занжирда мойли, озуқабоп, картошка ва бошқа экинларни етиштириш учун молиявий имкониятларни кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, мойли ва озуқабоп маҳсулотларни қайта ишловчи, наслли чорва ва парранда етиштирувчи ҳамда ветеринария хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароит яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) келгуси 3 йилда йирик шохли қорамоллар сонини қўшимча 445 минг бошга, қўй ва эчкилар сонини 1,7 млн бошга, паррандалар сонини 10,3 млн бошга, балиқ етиштириш ҳажмини 54 минг тоннага, картошка етиштириш ҳажмини 200 минг тоннага, ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни 30 минг тоннага ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Молиявий ресурслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг (Ж. Қўчқоров) озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, наслли чорва ва парранда етиштирувчи ҳамда ветеринария хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун молиявий имкониятларни кенгайтириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 12 ой муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш. Бунда қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) кредит қайтмаслиги хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) кафиллик ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа таъминот турлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2025 йил 10 декабрдан 2030 йил 31 декабрга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) томонидан Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган йўналишлар ва шартлар бўйича тадбиркорлик субъектларига барқарорлик рейтингидан қатъи назар:
(2-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Марказий банк асосий ставкасининг (кейинги ўринларда — асосий ставка) икки баробаридан ошмаган миқдорда миллий валютада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз банддан юқори, бироқ 10 фоиз бандгача бўлган қисмини қоплаб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 8 фоиздан юқори, бироқ 4 фоиз бандгача бўлган қисмини қоплаб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) миллий ва хорижий валютадаги кредитларининг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўм эквивалентидан ошмаган қисмига кафиллик тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) йирик ва майда шохли қорамолларни боқишга ихтисослашган маҳаллаларга наслни яхшилаш учун хорижий ва маҳаллий ветеринар ва бошқа мутахассисларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан жалб қилиш, бунда харажатларнинг 50 фоиз қисмини уларнинг хулосасига асосан тегишлилиги бўйича Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 2026 йил 1 январдан бошлаб озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи субъектларга маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоиз қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда дастлабки босқичда йирик ва майда шохли қорамолларни боқишга ихтисослашган 200 та маҳалла рўйхатини шакллантирсин ва 2026 йил 1 январдан хорижий ва маҳаллий ветеринарларни жалб қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартибининг амал қилиш муддати 2030 йил 31 декабрга қадар узайтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) наслдор бир кунлик жўжалар импорти учун белгиланган субсидия 2026 йил 1 январдан бошлаб 2030 йил 31 декабрга қадар фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида ушбу наслдор бир кунлик жўжалар харид қилинганда ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор билан Компанияга қўшимча вазифалар юклатилганини инобатга олиб, Компания ҳисоб-китобларига кўра келгуси йилларда Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ва Компанияга йўналтириш учун зарур бўладиган маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Чорвачиликни янада ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан 2027 йил якунига қадар тирик йирик шохли қорамол (ТИФ ТН бўйича коди 0102) ва тирик қўй ва эчкиларни (ТИФ ТН бўйича коди 0104) импорт қилишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини 180 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) тўланган қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариб бериш) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2026 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда ветеринария рухсатномаси ва сертификати хавфни таҳлил қилиш натижаларига кўра берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ветеринария рухсатномаси ва сертификати 2 баравар қисқартирилган муддатда кўриб чиқилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) озуқабоп маҳсулотларни етиштириш учун 49 йилга ижарага берилган ерлар ҳамда умумий пахта-ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликларининг 10 гектардан кам бўлмаган ерларининг 1 фоиз, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмида йирик ва майда шохли қорамолларни сақлаш учун енгил конструкцияли бино, сув резервуари ва озуқа сақлаш омборхоналарини қуришга рухсат берилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) камида 60 бош йирик ва 100 бош майда шохли молларни боқиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) қурилиш якунланганидан кейин 6-ойдан бошлаб қорамол сони бўйича талаб бажарилмаган тақдирда, қурилган объект ноқонуний қурилма сифатида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Зарурат юзага келганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига киритилмаган корхоналардан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш учун тегишли ветеринария рухсатномаларини расмийлаштиришга рухсат берилсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) зарурат юзага келган ҳоллар Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) томонидан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) маҳсулотнинг келиб чиқиш ҳудуди Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг тавсияларига мувофиқ ҳайвонларнинг касалликларидан ҳоли бўлган ҳамда маҳсулот етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи давлатларга нисбатан тақиқ (чеклов) ўрнатилмаган тақдирда, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан тегишли ветеринария рухсатномаси берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ветеринария рухсатномалари 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда 2026 йил 1 июлга қадар яйлов ерларини тиклаш бўйича Осиё тараққиёт банк иштирокида умумий қиймати 63 млн АҚШ долларига тенг (60 млн АҚШ долларлик кредит ва 3 млн АҚШ долларлик грант) лойиҳани бошлаш чораларини кўрсин ҳамда ушбу лойиҳа доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) маҳаллий аҳолининг уй шароитида боқиладиган чорва молларини озиқлантириш учун жамоат яйловларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) республикада мавжуд яйлов ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) яйлов ерлари ҳолати ва инфратузилмасини тиклаш, хусусан, суғориш қудуқларини қазиш, ўсимлик турларини кенгайтириш, замонавий технологиялар (дронлар)дан фойдаланган ҳолда уруғ сепиш, яйловлардан фойдаланиш бўйича зарур тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузурида яйлов ерларини бошқариш ҳамда зарур инфратузилмани ривожлантириш бўйича алоҳида дирекция ташкил қилиш орқали уларнинг масъулияти ва ваколатини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳузурида яйлов ерлари бўйича юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маълумотлар базасини бошқариш марказини ташкил этиш ҳамда «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида яйловларни бошқаришнинг ягона ахборот тизимини яратиш орқали яйловлар ҳолатини доимий мониторинг қилиш тизимини ишга тушириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда яйловлар деградацияси ва уларда ҳосилдорлик пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2025 — 2027 йилларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) хорижий давлатлар, жумладан Хитой, Монголия билан ҳамкорликда яйловлар деградациясига қарши илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) яйловларда серҳосил чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини ташкил этиш чораларини кўриб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни импорт қилишда тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида гўшт ҳамда йирик ва майда шохли қорамолларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун ветеринария рухсатномаси ва сертификатини олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш, шу жумладан рад этиш ҳолатини очиқ эълон қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Гўшт ҳамда йирик ва майда шохли қорамолларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда монополияни чеклаш ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Бош прокуратура Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестридаги хорижий экспорт қилувчилар ва импортёрларни ўрганиб бориб, айнан бир хорижий экспорт қилувчидан маҳсулотларни импорт қилишда импортёрлар устун мавқега эга бўлишига йўл қўймаслик ҳолатларини назорат қилиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида импортёрларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишонч телефони ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ахборот тизимларининг Божхона қўмитасининг «Ягона дарча», Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг «e-fito.uz» ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг «vis-chegara.uz» ахборот тизимларига интеграция қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. 2025-2026 йилларда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ташкилий масалалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қуйидагилар икки ой муддатда тегишли ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мойли ва озуқабоп экинлар уруғчилигини яхшилаш дастурини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси «Паррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда республикада қўйчилик, эчкичилик ва паррандачилик тармоғини ривожлантириш стратегиясини.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳудудларда чорва моллари сонини ошириш, соҳага тегишли дастурлар ижросини ўз вақтида таъминлаш ва давлат ветеринария хизмати назорати остидаги ижтимоий муҳим турдаги маҳсулотлар нархлари барқарорлигини сақлаш учун шахсан масъул ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қуйидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ҳимоя қилинишини таъминлайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ҳар йили 1 ноябрга қадар (2025 йил 1 декабрга қадар) куз-қиш мавсумида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда чорвачилик хўжаликларини озуқа билан кафолатли таъминлаш бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ҳар чоракда йирик ва майда шохли қорамоллар сони ўзгариши, ҳудудларда гўшт нархлари ҳолати, динамикаси, нарх ўзгариши сабаблари ва соҳага тегишли дастурлар ижроси ҳақида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) 2026 йил 1 июлга қадар мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда куз-қиш мавсумида республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида музлаткичли сиғимлари ва омборхоналари мавжуд бўлган хусусий тадбиркорлар рўйхатини шакллантирсин ва уларнинг фаолияти самарадорлигини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи субъектларга улар томонидан маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоиз қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш юзасидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги «Давлат ветеринария назорати соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 148-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Божхона қўмитаси ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар ижтимоий муҳим турдаги истеъмол товарларининг импорти бўйича маълумотларни (ҳажми ва суммаси) ҳудудлар ва корхоналар кесимида эълон қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Марказий банк ҳар чорак якуни бўйича ижтимоий муҳим турдаги истеъмол товарлари нархлари шаклланиши ва уларга таъсир кўрсатаётган омиллар бўйича ўрганишлар ўтказсин ва натижалари юзасидан таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин ва расмий веб-саҳифасида эълон қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ж.А. Қўчқоров ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 31 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-322-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар учун «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан компенсация тақдим этиладиган йўналишлар ва шартлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1. Айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича

Кредитни ажратиш йўналишлари*

чорва моллари учун озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

чорванинг сунъий уруғларини сотиб олиш ва хусусий ветеринария хизматларини кўрсатиш;

озуқабоп экинлар уруғларини харид қилиш;

чорва, парранда ва балиқлар учун тайёр (буғдойдан ташқари) ва ярим тайёр озуқа қўшимчаларини харид қилиш;

наслли сут ёки гўшт йўналишида йирик шохли қорамол, қўй, эчки, қуён, бир кунлик жўжа ва она балиқлар харид қилиш;

тери ва жунни қайта ишлаш учун сотиб олиш;

ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш учун хомашё сотиб солиш;

ваколатли органлар томонидан тақдим этиладиган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Кредит муддати

6 ойгача имтиёзли давр билан 18 ой муддатга

Кредит ажратиш мақсади

Кредитни ажратиш йўналишларига мувофиқ фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган хомашё ва воситаларини харид қилиш

Компенсация тақдим этиладиган кредит қисми

Кредит миқдоридан қатъи назар 3 миллиард сўм (эквивалент)дан ошмаган қисмига

Фойдаланувчи тадбиркорлик субъекти

Барча тоифадаги тадбиркорлик субъектлари

Компенсация тўлови тартиби

Кредит шартномаси муддатига мутаносиб равишда

2. Лойиҳаларни амалга ошириш ва фаолиятни кенгайтириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича

Кредитни ажратиш йўналишлари*

Чорва моллари озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ускуналарни харид қилиш;

чорвани сунъий уруғлантириш ва хусусий ветеринария хизматларини кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш;

кушхоналар қуриш;

тери ва жунни қайта ишлаш;

она балиқларни сақлаш, балиқларни кўпайтириш лойиҳалари учун;

наслли майда ва йирик шохли чорвани сақлаш ва кўпайтириш лойиҳалари учун

Кредит муддати

24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатгача

Кредит ажратиш мақсади

Асбоб-ускуналар, махсус техника ва уларнинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш ва наслли чорвани сақлаш ва кўпайтириш учун талаб этиладиган иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш

Компенсация тақдим этиладиган кредит қисми

Кредит миқдоридан қатъи назар 5 миллиард сўм (эквивалент)дан ошмаган қисмига

Фойдаланувчи тадбиркорлик субъекти

Барча тоифадаги тадбиркорлик субъектлари

Компенсация тўлови тартиби

«2+3» тамойили асосида аввал кредитнинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, кейинги уч йил давомида маҳсулот (хизмат)ларни реализация қилишдан тушган йиллик тушум аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда ошган тақдирда, кейинги йиллар давомида ҳар ойда тўлаб борилади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифларга кўра компенсация ва кафиллик татбиқ этиладиган йўналишлар ва шартлар рўйхатини кенгайтириш ёки қисқартиришга рухсат этилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни импорт қилишда тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Ж.Ж. Хатамов

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ж.О. Урунов

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Б.Т. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

4.

Т.Ю. Рапиков

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

5.

Ж.Т. Абдузухуров

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

6.

М.А. Омаров

транспорт вазири биринчи ўринбосари

7.

Н.К. Мусамухамедов

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари

8.

Д.К. Курбанов

Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари

9.

О.С. Ўсаров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025-2026 йилларда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Чорва молларини касалликларга қарши вакцинация қилиш тадбирларини хусусий секторга ўтказиш.

1. Чорвачилик соҳасида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида халқаро экспертларни жалб қилиб, чорва молларини касалликларга қарши вакцинация қилиш тадбирлари юзасидан ўрганишларни ўтказиш.

2025 йил ноябрь

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

2. Чорва молларини касалликларга қарши вакцинация қилиш тадбирлари юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари ва халқаро экспертлар тавсияларидан келиб чиқиб, вакцинация тадбирларига хусусий секторни жалб қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

3. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

2.

Хусусий ветеринария хизматларини янада ривожлантириш, жумладан, хусусий сектор томонидан чорва молларини сунъий уруғлантириш хизматларини кўрсатишни кенгайтириш.

1. Хусусий сектор томонидан кўрсатилаётган ветеринария хизматларини хатловдан ўтказиш.

2025 йил ноябрь

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

2. Ветеринария қўмитаси томонидан кўрсатилаётган ветеринария хизматларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

3. Сунъий уруғлантириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг сонини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

4. Сунъий уруғ сифатини назорат қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

5. Ҳар бир туманда биттадан сунъий уруғлантириш масканини ташкил этиш ва зарур ускуналар билан таъминлаш.

2025 йил декабрь

6. Ветеринария хизматларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш ҳамда сунъий уруғлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

3.

Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш.

1. Ветеринария ва чорвачилик соҳаларида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар уларнинг техник иқтисодий асосларига мувофиқ ҳолда амалга оширилаётганлигини ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Ҳисоб палатаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги

2. Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини таҳлил қилиш.

2025 йил декабрь

3. Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилиш.

2025 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Т. Рапиков),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария қўмитаси

4. Ўтказилган муҳокама натижалари, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил декабрь

4.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

1. Жамоат хавфсизлиги департаменти карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмасининг ветеринария соҳасига бириктирилган ходимларининг фаолиятини таҳлил қилиш.

2. Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмасининг ветеринария соҳасига бириктирилган ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни бошқа йўналишларга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Ветеринария қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Чорва молларининг наслини яхшилаш, чорвачилик фермер хўжаликларининг наслчиликка ихтисослашувини кенгайтириш, сунъий уруғлантириш кўламини ошириш орқали маҳаллий маҳсулдорлиги паст бўлган сигирлардан зоти яхшиланган насл олишни кўпайтиришга қаратилган чораларни амалга ошириш.

1. Сунъий уруғлантириш ишларини янада самарали ташкил этиш ҳисобига аҳоли хонадонларидаги чорва моллари зотини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) томонидан тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бандлик вазирлиги

2. Маҳаллий маҳсулдорлиги паст бўлган молларнинг бош сонини босқичма-босқич камайтиришнинг иқтисодий самараси тўғрисида аҳолининг амалий кўникмаларини ошириш чораларини кўриш бўйича ҳар ойда иш режаларини тасдиқлаб бориш ва ижросини таъминлаш.

2026 йил давомида

3. Чорвачилик фермер хўжаликлари, наслчилик хўжаликлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ишлаб чиқаришни илм-фан билан интеграциялаштириш ҳамда ҳамкорлик ишларини талаб даражасида ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) томонидан тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

6.

Чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот платформасини йўлга қўйиш.

1. Ветеринария қўмитаси раиси томонидан чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказиб бориш.

2. Очиқ мулоқот ўтказиш жараёнини онлайн тарзда ижтимоий тармоқлар, жумладан Youtube платформасида трансляция қилиб бориш.

3. Очиқ мулоқотда билдирилган таклифларни таҳлил қилиб, асосли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар ойда бир маротаба

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

7.

Чорвачилик учун озуқа маҳсулотларини етиштириш ҳажмини кўпайтириш.

1. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасидаги озуқабоп экинлар жойлаштирилган ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиш.

2025 йил декабрь

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Ўзагроинспекция,

«Ўзбеккосмос» агентлиги

2. Мазкур ер майдонларига озуқабоп экинлар экилишини таъминлаш.

2026 йил ҳосил йилидан бошлаб

3. Экиш кўзда тутилган экинлар ҳақиқатда экилганлиги ҳолатини Ўзагроинспекция ва «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан назорат қилиб бориш.

доимий

4. Ветеринария қўмитаси томонидан экин майдонларидан олинадиган ҳосил ҳисобидан келиб чиқиб, чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари таъминотининг балансини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясига (Ж. Қўчқоров) киритиш.

Ҳар йили январь ойида

5. Чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари таъминотининг баланси ижросини таъминлаш ва Ветеринария қўмитасининг расмий веб-сайтида очиқ эълон қилиб бориш.

Доимий

8.

Чорва молларини боқиш учун имкониятларни кенгайтириш ва чорвачилик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Чорвачилик комплексларига ажратилган ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва ер майдонларидан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилишини таҳлил қилиш.

2. Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра чорвачилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриш.

3. Ер майдонида белгиланган тартибда енгил конструкцияли бино, сув резервуари ва озуқа сақлаш омборхоналарини қуриш бўйича ташаббус билдирган пахта-ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликларини аниқлаш ҳамда уларнинг ер майдонларида қайд этиб ўтилган комплексларни қуришга кўмаклашиш.

2025 йил декабрь

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Ўзагроинспекция

9.

Чорва молларини идентификация қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида чорва молларини идентификация қилиш ишлари самарадорлигини таҳлил қилиш.

2. Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра идентификация қилиш механизмларини илғор халқаро тажрибага мувофиқлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

10.

Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастур ижросини таҳлил қилиш.

1. Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурда белгиланган вазифалар ва чора-тадбирлар ижросини ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Ветеринария қўмитаси

2. Ўрганиш натижалари ва белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича Вазирлар Маҳкамасида муҳокамалар ўтказиб бориш.

Ҳар ойда бир маротаба

Вазирлар Маҳкамаси

(Т. Рапиков),

Ветеринария қўмитаси

3. Ҳисоб палатаси томонидан мазкур дастурда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини баҳолаб бориш.

Ҳар олти ойда бир маротаба

Ҳисоб палатаси,

Ветеринария қўмитаси

11.

Чорвачилик ва унинг алоҳида тармоқларини ривожлантириш, мойли ва озуқабоп экинлар уруғчилигини яхшилаш дастурларини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда мойли ва озуқабоп экинлар уруғчилигини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда йирик шохли қорамолларни кўпайтириш, қўйчилик ва эчкичилик тармоқларини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

5. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда яйловлар деградацияси ва уларда ҳосилдорлик пасайиб кетишига олиб келувчи омилларни таҳлил қилиш ҳамда яйловларни асраш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Паррандасаноат» уюшмаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

12.

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар ва бошқа ижтимоий муҳим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартибини соддалаштириш.

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига хорижий экспорт қилувчи корхоналарни киритиш тартибини соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар ва бошқа ижтимоий муҳим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда талаб этиладиган рухсатнома ва сертификатлар сони ҳамда уларни олиш муддатларини танқидий қайта кўриб чиқиб, импортёр корхоналарга бозорга кириш жараёнларини соддалаштириш ва рақобат муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

Ҳисоб палатаси,

Ветеринария қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

13.

Чорва моллари касалланиши ҳолатларини аниқлаш ва тезкорлик билан чоралар кўриш тизимини такомиллаштириш.

1. Ветеринария қўмитасининг ахборот тизимлари орқали кўрсатиладиган хизматлар ва маълумотлар базаларини «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасига тўлиқ интеграция қилиш орқали мазкур хизмат ва маълумотларни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси орқали тақдим этиш имкониятини яратиш.

Мазкур тадбирларни Ветеринария қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.

2. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида қуйидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш имкониятини яратиш:

фуқаролар, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан чорва моллари касалланиши бўйича мурожаат қилиш ҳамда ветеринария органлари томонидан мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича маълумотларни киритиш;

фуқаролар, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан сунъий уруғлантириш бўйича мурожаат қилиш, амалга оширилган уруғлантириш ишлари бўйича маълумотларни киритиш ҳамда фуқаролар, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан уруғлантириш натижаларини тасдиқлаш, шунингдек, сунъий уруғлантирилган чорва моллари реестрини юритиш;

ҳудуд, корхона ва хонадонлар кесимида чорва молларига қўлланилган вакциналар ва препаратлар бўйича реестрни юритиш, хонадон ва тадбиркорлик субъектлари томонидан вакцина ва препаратлар қўлланилганлигини тасдиқлаш.

Мазкур тадбирларни Ветеринария қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.

2025 йил декабрь

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бизнес омбудсман,

Рақамли технологиялар вазирлиги

14.

Ветеринария ва чорвачилик соҳаларида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, малака ошириш маркази ҳамда илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

Ветеринария қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, малака ошириш маркази ҳамда илмий-тадқиқот институтлари томонидан етакчи хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, ўқув дастурлари янгиланиши, ўқув жараёнларига хорижий илмий педагог ходимлар жалб қилиниши ҳамда қўшма тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш.

2026 йил декабрь

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: 2025-2026 йилларда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар «йўл харитаси»даги топшириқлар ижроси Ҳисоб палатаси томонидан доимий равишда назорат қилиб борилади ҳамда ижро ҳолати юзасидан ҳар чорак якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарори 1-бандининг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-269-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 3-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ» сўзларидан кейин «(кейинги ўринларда — Компания)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «2025 йил 1 октябрга қадар» сўзларидан кейин «3 (уч) йил муддатга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги «Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 320-сон қарорига илованинг 17-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2026 йил 1 январдан бошлаб пахта хомашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона биллинг тизими ва Солиқ қўмитасининг «E-factura» ахборот тизимидаги маълумотлар билан солиштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якуний келишилган рўйхатларга мувофиқ мазкур низомнинг 10-бандига асосан ҳисобланган субсидия маблағларини истеъмолчиларнинг аризада кўрсатилган тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 07/25/322/1002-сон; 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон; 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)