Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3698]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. «Банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМEТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 октябрь,
25/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 14 октябрдаги 25/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ўлчовли олтин қуймалар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан муомалага чиқарилган ҳамда ЎзДСт 1174:2020 «Ўлчовли олтин қуймалар. Техникавий шартлар» талабларига мос келадиган ўлчовли қуймалар;
мижоз — ўлчовли олтин қуймаларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотиш ҳамда қимматбаҳо металларни электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишда сотиб олиш ва қайтариб сотишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар;
металл ҳисобварағи — банклар томонидан мижозларга қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш ва уларни ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақ;
қимматбаҳо металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварағи — банклар томонидан қимматбаҳо металларни электрон кўринишда, алоҳида белгиларсиз (серия рақами, ишлаб чиқарувчиси, асиллик даражаси) ҳисобини юритиш ва бошқа операцияларни амалга ошириш мақсадида очиладиган металл ҳисобварақ.
қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварағи — ўлчовли олтин қуймаларни уларнинг индивидуал белгиларини сақлаб қолган ҳолда масъул сақлаш ҳамда жисмоний шаклда ҳисобга олиш учун банк томонидан мижозга очиладиган металл ҳисобварақ.
2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан тайёрланган, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган ўлчовли олтин қуймаларни Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банклари орқали сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июндаги 412-сон «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
3. Мазкур Низомда қимматбаҳо металлар билан боғлиқ қуйидаги операциялар амалга оширилади:
мижозлар томонидан ўлчовли олтин қуймаларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотиш;
банклар томонидан ўлчовли олтин қуймаларни Марказий банкдан сотиб олиш орқали сотиш ва қайтариб сотиб олиш;
банклар томонидан қимматбаҳо металларни электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишда сотиш ва қайтариб сотиб олиш.
2-боб. Ўлчовли олтин қуймаларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиш ва қайтариб сотиб олиш
4. Мижоз ўлчовли олтин қуймаларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиши ва қайтариб сотиши мумкин.
5. Ўлчовли олтин қуймаларни сотиб олиш ва қайтариб сотиш хизматидан фойдаланиш учун мижоз тегишли банкнинг мобил иловасида Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3322, 2021 йил 30 сентябрь) асосан рақамли идентификациядан ўтади.
6. Банк ва мижоз ўртасида ўлчовли олтин қуймаларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш банкнинг мобил иловасида оферта шартномасини тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
7. Банкнинг мобил иловаси орқали ўлчовли олтин қуймани сотиб олиш ва сотиш операцияси Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3322, 2021 йил 30 сентябрь) асосан мижоз томонидан рақамли аутентификация ёрдамида тасдиқланиши лозим.
8. Ўлчовли олтин қуймаларни сотиб олиш ва қайтариб сотишда тўлов банкнинг мобил иловасида рўйхатдан ўтган банк картаси, банк ҳисобварағи ёки электрон ҳамён орқали амалга оширилади.
9. Тўлов муваффақиятли ўтганидан сўнг банкнинг мобил иловасида мижоз томонидан сотиб олинган олтин қуйманинг «махфий код»и акс эттирилади.
10. Мижоз ёки унинг вакили (ишончнома асосида) ўлчовли олтин қуймаларни улар сотиб олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида олиб кетиши ёки оферта шартномасида кўрсатилган шартларга рози бўлган ҳолда банкда қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварағида сақлаш учун қолдириши мумкин.
11. Мижоз ёки унинг вакили сотиб олинган ўлчовли олтин қуймаларни банкдан олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакилнинг ишончномаси ҳамда банкнинг мобил иловаси орқали келган «махфий код»ни тақдим этади.
12. Ўлчовли олтин қуймаларни масъул сақлашда уларнинг алоҳида белгилари (металл тури, асиллик даражаси, вазни, ишлаб чиқарувчи ташкилот номи, серияси) кўрсатилади.
13. Мижоз томонидан ўлчовли олтин қуймаларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиш бўйича тўлов амалга оширилганда банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
дебет «Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи»;
кредит 29802 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун».
14. Мижоз томонидан сотиб олинган, лекин беш иш куни ичида олиб кетилмаган ўлчовли олтин қуйма бўйича банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
дебет 93609 «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар»;
кредит 96379 «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ».
15. Мижозга банкнинг мобил иловасида қуйидаги маълумотлар доимий равишда тақдим этиб борилади:
сотув шахобчаларида мавжуд ўлчовли олтин қуймалар қолдиғи;
ўлчовли олтин қуймаларнинг жорий сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари;
сотув шахобчаларининг манзили ва телефон рақамлари.
16. Мижоз томонидан сотиб олинган ва олиб кетилган ўлчовли олтин қуймаларни қайтариб сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июндаги 412-сон «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
17. Сотиб олинган, бироқ олиб кетилмасдан банкнинг қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварағида сақланаётган ўлчовли олтин қуймалар мижоз томонидан банкнинг мобил иловаси орқали қайта сотилиши мумкин.
3-боб. Банклар томонидан ўлчовли олтин қуймаларни Марказий банкдан сотиб олиш орқали мижозга сотиш ва қайтариб сотиб олиш
18. Банк ўлчовли олтин қуймаларни Марказий банкдан шартномага асосан сотиб олиши ҳамда мижозга мустақил равишда сотиши ва қайтариб сотиб олиши мумкин.
19. Банк Марказий банкка шартномада назарда тутилган муддатларда ўлчовли олтин қуймаларнинг керакли миқдори ва номиналини кўрсатган ҳолда буюртманома тақдим этади.
20. Банк Марказий банк томонидан буюртманома расмийлаштирилган санадан бошлаб икки банк иш куни ичида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўловни амалга ошириши лозим.
21. Ўлчовли олтин қуймалар банкка буюртманома расмийлаштирилган кундаги Марказий банк томонидан белгиланган нархда сотилади.
22. Марказий банк томонидан ўлчовли олтин қуймаларни банкка сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархи миллий валютада Марказий банк томонидан маржа ва чегирмани қўллаш орқали белгиланади.
Бунда Марказий банк фойда олиш мақсадини кўзламайди. Маржа ва чегирма миқдорлари операцион харажатлардан келиб чиқиб белгиланади.
23. Банк томонидан сотиб олинган ўлчовли олтин қуймаларни Марказий банкдан олиб кетиш ва қайтариб олиб келиш харажатлари шартномага мувофиқ амалга оширилади.
24. Марказий банкдан сотиб олинган ўлчовли олтин қуймалар бўйича банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади:
дебет 19909 «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун» (банк);
кредит 29802 «Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар» (Марказий банк);
дебет 29802 «Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар» (Марказий банк);
кредит 102ХХ «Тегишли қимматбаҳо металлар ҳисобварағи» (Марказий банк);
дебет 10901 «Қимматбаҳо металлар» (банк);
кредит 19909 «Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар» (банк).
25. Мижозлар ўлчовли олтин қуймаларни тегишли банк филиалида шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида сотиши ва қайтариб сотиб олиши мумкин.
Банк томонидан ўлчовли олтин қуймаларни мижозга банкнинг мобил иловаси орқали сотиш ва қайтариб сотиб олиш ушбу Низомнинг 2-бобига мувофиқ амалга оширилади.
26. Марказий банкдан сотиб олинган ўлчовли олтин қуймаларни мижозга сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари банк томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг нархлари ҳамда ўлчовли олтин қуймаларга бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгиланади ҳамда ушбу нархларга банк томонидан операцион кун давомида ўзгартириш киритилиши мумкин.
27. Ўлчовли олтин қуймаларни сотишда банк томонидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) банк томонидан даромад олинганда (жисмоний шахслар):
дебет «Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи» (тўлов суммаси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (металл баҳоси);
кредит 10901 «Қимматбаҳо металлар» (металл баҳоси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (олинган даромад суммаси);
кредит 45213 «Қимматбаҳо металлар билан операциялардан олинган даромад» (олинган даромад суммаси);
2) банк томонидан даромад олинганда (юридик шахслар):
дебет «Юридик шахснинг ҳисобварағи» (тўлов суммаси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (металл баҳоси);
кредит 10901 «Қимматбаҳо металлар» (металл баҳоси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (олинган даромад суммаси);
кредит 45213 «Қимматбаҳо металлар билан операциялардан олинган даромад» (олинган даромад суммаси);
3) банк томонидан зарар кўрилганда (жисмоний шахслар):
дебет «Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи» (тўлов суммаси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;
дебет 55606 «Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар» (кўрилган зарар суммаси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (металл баҳоси);
4) банк томонидан зарар кўрилганда (юридик шахслар):
дебет Юридик шахснинг ҳисобварағи (тўлов суммаси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (металл баҳоси);
дебет 55606 «Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар» (кўрилган зарар суммаси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (металл баҳоси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (металл баҳоси);
кредит 10901 «Қимматбаҳо металлар» (металл баҳоси).
28. Ўлчовли олтин қуймалар жисмоний ва юридик шахслардан қайтариб сотиб олинганда «Қимматбаҳо металлар» ҳисобварағига кирим қилинади ҳамда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) банк томонидан даромад олинганда (жисмоний шахслар):
дебет 10901 «Қимматбаҳо металлар» (металл баҳоси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
кредит «Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи» (тўлов суммаси);
дебет 10901 «Қимматбаҳо металлар» Олинган даромад суммаси (тўлов суммаси);
кредит 45213 «Қимматбаҳо металлар билан операциялардан олинган даромад» (олинган даромад суммаси);
2) банк томонидан даромад олинганда (юридик шахслар):
дебет 10901 «Қимматбаҳо металлар» (металл баҳоси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси;
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
кредит Юридик шахснинг ҳисобварағи;
дебет 10901 «Қимматбаҳо металлар» (олинган даромад суммаси);
кредит 45213 «Қимматбаҳо металлар билан операциялардан олинган даромад» (олинган даромад суммаси);
3) банк томонидан зарар кўрилганда (жисмоний шахслар):
дебет 10901 «Қимматбаҳо металлар» (металл баҳоси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
дебет 55606 «Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар» (кўрилган зарар суммаси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
кредит «Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи»;
4) банк томонидан зарар кўрилганда (юридик шахслар):
дебет 10901 «Қимматбаҳо металлар» (металл баҳоси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
дебет 55606 «Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар» (кўрилган зарар суммаси);
кредит 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
дебет 29801 «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» (тўлов суммаси);
кредит Юридик шахснинг ҳисобварағи.
29. Банк томонидан ўлчовли олтин қуймаларни мижоздан қайтариб сотиб олишда қадоқнинг бузилиши ёки техник талабларга мос келмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ўлчовли олтин қуймалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июндаги 412-сон «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ техник экспертизадан ўтказилади.
30. Банк томонидан ҳар банк иш куни учун Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги ва Марказий банкнинг шу кундаги валюта курси асосида олтиннинг ҳисоб нархи аниқланади ҳамда банкнинг балансидаги 10901 «Қимматбаҳо металлар» ҳисобварағидаги олтин қолдиқлари қайта баҳоланади.
31. Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг ҳар банк иш кунидаги эрталабки фиксинги асосида шу кун учун бир грамм олтиннинг ҳисоб нархи ҳисобланади ва Марказий банкнинг шу кунги валюта курсига кўпайтирилади.
Бунда олтиннинг ҳисоб нархи қимматбаҳо металлар билан боғлиқ бухгалтерия операцияларини амалга ошириш ҳамда банкнинг мобил иловасида эълон қилиб бориш учун қўлланилади.
32. Олтин қолдиқларини ҳар банк иш куни учун қайта баҳолаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
PG/UZS = | PW | х ECB |
Y |
Бунда:
PG/UZ — бир грамм олтиннинг сўмдаги нархи (натижа 2 хонали сонгача яхлитланади);
PW — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги (doll./tr.uns.);
Y — бир трой унсиянинг граммдаги эквиваленти (1 tr. uns. = 31.1034768 gramm);
ECB — Марказий банкнинг шу кундаги расмий валюта курси.
33. Олтин қолдиқларини ҳар банк иш куни учун қайта баҳолашда:
а) агар кунлик ҳисоб нархи жорий баланс қийматидан юқори бўлса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
дебет 10901 «Қимматбаҳо металлар» (ҳар банк иш куни ҳисоб нархида ҳисобланган қимматбаҳо металлнинг баланс қиймати ва қимматбаҳо металлнинг жорий баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммаси);
кредит 45403 «Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган фойда»;
б) агар кунлик ҳисоб нархи жорий баланс қийматидан паст бўлса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
дебет 55304 «Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар» (ҳар банк иш куни ҳисоб нархида ҳисобланган қимматбаҳо металлнинг баланс қиймати ва қимматбаҳо металлнинг жорий баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммаси);
кредит 10901 «Қимматбаҳо металлар».
4-боб. Банклар томонидан қимматбаҳо металларни электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишда сотиш ва қайтариб сотиб олиш
34. Мижоз қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва қайтариб сотишни банкнинг филиаллари, банк хизматлари марказлари ёки банкнинг мобил иловаси орқали амалга оширади.
35. Банк томонидан мижозга қимматбаҳо металларни электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишда сотиш ва қайтариб сотиб олиш металл ҳисобварақларни очиш, юритиш ва ёпиш йўли билан амалга оширилади.
36. Металл ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш мижоз билан банк ўртасида тузиладиган ёзма шартнома ёки мобил илова орқали оферта шартномасини тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.
37. Мижознинг металл ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) асосан амалга оширилади.
38. Мижознинг металл ҳисобварақлари таркибида Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) мувофиқ, қимматбаҳо металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақлари жисмоний шахслар учун 22644 «Мижозларнинг металл ҳисобварақлари бўйича мажбуриятлар» ҳамда юридик шахслар учун мос равишда 202ХХ талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар ёки 204ХХ жамғарма депозитлар ҳисобварақлари очилади ҳамда тегишли валюта коди (олтин 959, кумуш 961) киритилади.
39. Электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишдаги қимматбаҳо металл банк томонидан мижозга сотиш ва қайтариб сотиб олиш объекти бўлиб ҳисобланади. Бунда банк томонидан мижозга қимматбаҳо металл жисмоний кўринишда берилиши таъқиқланади.
40. Металл ҳисобварақ орқали қимматбаҳо металларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотиш хизмати фақат банкнинг мобил иловасида идентификациядан ўтган мижозга тақдим этилади.
41. Металл ҳисобварақ орқали қимматбаҳо металларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотишда Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3322, 2021 йил 30 сентябрь) асосан мижоз рақамли аутентификациядан ўтади.
42. Металл ҳисобварақ орқали қимматбаҳо металларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотишда тўлов банкнинг мобил иловасида рўйхатдан ўтган банк картаси, банк ҳисобварағи ёки электрон ҳамён орқали амалга оширилади.
Тўлов муваффақиятли ўтганидан сўнг, банк томонидан банкнинг мобил иловаси орқали мижозга электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишдаги қимматбаҳо металл сотиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома берилади.
43. Қимматбаҳо металларни мижозга сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари қимматбаҳо металларнинг жаҳон бозоридаги нархларини ҳисобга олган ҳолда банк томонидан мустақил равишда белгиланади ва ушбу нархларга операцион кун давомида ўзгартириш киритилиши мумкин.
44. Қимматбаҳо металларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари банкларнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали доимий равишда эълон қилиб борилади.
45. Электрон (жисмоний бўлмаган) қимматбаҳо металл (олтин) сотиб олишда банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади:
дебет 17409 «Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари»;
кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
кредит 22644 «Мижозларнинг металл ҳисобварақлари бўйича мажбуриятлар»;
дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
кредит 45213 «45213 Банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан амалга оширган операциялари бўйича даромадлари»;
дебет 55114 «Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг олди-сотди ҳисобварақлари»;
кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
дебет 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;
ёки 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар»;
кредит 23514 «Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари»;
дебет 23514 «Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари»;
кредит 17409 «Мижозларнинг банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари».
46. Электрон (жисмоний бўлмаган) металл (кумуш) сотиб олишда банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади:
дебет 17409 «Мижозларнинг банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари»;
кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
кредит 22644 «Мижозларнинг металл ҳисобварақлари бўйича мажбуриятлар»;
дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
кредит 45213 «Банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан амалга оширган операциялари бўйича даромадлар»;
дебет 55114 «Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг олди-сотди ҳисобварақлари»;
кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
дебет 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;
ёки 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар»;
кредит 23514 «Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари»;
дебет 23514 «Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари»;
кредит 17409 «Мижозларнинг банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари».
47. Электрон (жисмоний бўлмаган) металл (олтин) сотишда банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади:
дебет 22644 «Мижозларнинг металл ҳисобварақлари бўйича мажбуриятлар»;
кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
кредит 23120 «Жисмоний шахсларнинг банк карталарига нақд пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар»;
дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
кредит 45213 «Банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан амалга оширган операциялари бўйича даромадлари»;
дебет 55114 «Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг олди-сотди ҳисобварақлари»;
кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
дебет 23120 «Жисмоний шахсларнинг банк карталарига нақд пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари»;
кредит 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;
ёки 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар» ҳисобварағи.
48. Электрон (жисмоний бўлмаган) металл (кумуш) сотишда банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади:
дебет 22644 «Мижозларнинг металл ҳисобварақлари бўйича мажбуриятлар»;
кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
кредит 23120 «Жисмоний шахсларнинг банк карталарига нақд пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари»;
дебет 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
кредит 45213 «Банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан амалга оширган операциялари бўйича даромадлари»;
дебет 55114 «Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар-Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг олди-сотди ҳисобварақлари»;
кредит 17101 «Валюта позицияси ҳисобварақлари»;
дебет 23120 «Жисмоний шахсларнинг банк карталарига нақд пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари».
кредит 22618 «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;
ёки 22617 «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар» ҳисобварағи.
49. Қимматбаҳо металлар металл ҳисобварақларига алоҳида белгиларисиз (серия рақами, ишлаб чиқарувчиси, асиллик даражаси) кирим қилинади.
50. Металл ҳисобварақларнинг валюта коди олтин (959) ва кумуш (961) учун грамм эквивалентида очилади ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархлари асосида ҳар банк иш куни қайта баҳоланади.
51. Қимматбаҳо металларни мижозларнинг металл ҳисобварақлари ўртасида ўтказиш операцияларини амалга ошириш учун банк бошқа банкларда вакиллик металл ҳисобварағини очиши мумкин.
52. Банк Марказий банкда шартнома асосида вакиллик металл ҳисоварағини очиши ҳамда Марказий банк билан электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишдаги қимматбаҳо металлни олиш ва қайтариб сотиш операцияларини амалга ошириши мумкин.
53. Банк металл ҳисобварақларни юритишда Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларида (рўйхат рақами 3301, 2021 йил 7 май) назарда тутилган очиқ валюта позицияси лимитларига риоя этиши лозим.
54. Металл ҳисобварақ мижоз томонидан ёпилган ҳолатда металл ҳисобварақдаги қолдиқлар:
банк томонидан сотиб олиниб, унинг қиймати миллий валютада мижозга нақд кўринишда берилади ёки банк ҳисобварағига ўтказилади;
мижознинг бошқа банкдаги металл ҳисобварағига ўтказилади.
5-боб. Якуний қоида
55. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2025 й., 10/25/3698/1001-сон)