24.10.2025 йилдаги 670-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.10.2025 йилдаги 670-сон
Дата вступления в силу
27.10.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилишни тартибга солиш, уларнинг бошқарув органлари ва банк ваколатли органларининг бу борадаги масъулиятини ошириш, мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорлиги учун юзага келиши мумкин бўлган йирик қарздорлар билан боғлиқ хатарларни бошқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Йирик корхоналар билан боғлиқ хатарларни бошқариш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи комиссия) ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида мониторингни талаб этувчи тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар (кейинги ўринларда — йирик қарздорлар) рўйхатини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорлар томонидан жалб қилинаётган банк кредити ёки ташқи қарз ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тақдимотларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк кредити ёки ташқи қарзларнинг жалб этилишини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалар натижадорлигини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг молиявий ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш ҳамда молиявий ҳолати ёмонлашганда уларни молиявий соғломлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йирик қарздорлар билан боғлиқ хатарларни бошқариш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2026 йил 1 январдан бошлаб йирик қарздорлар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини мақбуллаштиришни мониторинг қилишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларни уларнинг молиявий ҳолатига кўра «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» гуруҳларга тоифалаш ҳамда ушбу тоифалардан келиб чиққан ҳолда, уларга банк кредити ва ташқи қарз ажратишнинг тартибини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан банк кредити ва ташқи қарзлар бўйича йирик қарздорлар мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан даврий мониторингни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолиятини халқаро аудиторлик тармоқларига ва халқаро уюшмаларига аъзо бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик текширувидан ўтказиш, мазкур қарор қабул қилинган санадан олдин танлаб олинган аудиторлик ташкилотлари бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, йирик қарздорларнинг молиявий қарзлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ва бошқа ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказишда Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг молиявий қарзни жалб этиш бўйича ижобий хулосаси ёки унинг хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг банк кредити ва ташқи қарзлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, ташқи қарз битимлари ва кредит шартномалари бўйича мажбуриятларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлган маълумотлари ҳар чорак якуни билан Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг ишчи органига тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг тегишли ишчи органи томонидан йирик қарздорларнинг амалдаги ташқи қарз битимлари ва кредит шартномаларининг молиявий шартларига (ковенантларига) риоя этишини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг молиявий ҳолати ёмонлашиб, улар томонидан жалб этилган молиявий қарзлар бўйича битимлар шартлари лозим даражада бажарилмаганда, Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарздорларга нисбатан мазкур қарор билан белгиланган ваколат доирасида тегишли чора-тадбирларни назарда тутувчи қарорни қабул қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия тасдиқлаган алоҳида мониторингни талаб этувчи тизимли аҳамиятга эга йирик қарздорлар рўйхатига киритилган йирик қарздорлар томонидан чораклик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш талабини ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъулияти чекланган жамиятлар шаклидаги йирик қарздорлар томонидан банк кредитлари ва ташқи қарзларни жалб этишга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятларига ўзгартирган ҳамда фаолиятини акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этган ҳолларда рухсат этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар тўғридан-тўғри шартнома асосида халқаро консалтинг компаниясини жалб этиб, унинг техник кўмаги билан йирик қарздорларнинг фаолият соҳаси, ҳудуди, лойиҳаларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатар даражасини бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари талаблари доирасида баҳолаш қўлланмасини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссияга мазкур қўлланмани тасдиқлаш ваколати берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 9 мартдаги 107-сон қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Марказий банк раиси Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 24 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
670-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 670-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йирик қарздорлар билан боғлиқ хатарларни бошқариш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Комиссия раиси

2.

Т.А. Ишметов

Марказий банк раиси, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Б.Б. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти бошлиғи (келишувга кўра)

4.

Ш.Д. Кудбиев

Солиқ қўмитаси раиси

5.

А.Ж. Ортиков

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

6.

Х.Б. Мустафаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

7.

А.А. Турдалиев

Марказий банк раиси ўринбосари

8.

М.А. Аллаберганов

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори

9.

О.Т. Назаров

Марказий банк масъул ходими, Комиссия котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 670-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар, уларга тегишли бўлган корхоналар ва уларга ўзаро алоқадор корхоналар гуруҳи (кейинги ўринларда — йирик қарздорлар) томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилишни назорат ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низом талаблари тижорат банклари олдида кредит мажбуриятларга эга бўлмаган, давлат кафолатисиз ташқи қарзни жалб қилмоқчи бўлган хусусий корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб этиш бўйича) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (барча йирик корхоналар, уларга алоқадор корхоналар гуруҳи томонидан банк кредитларини жалб этиш бўйича);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздор — мамлакат иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга, молиявий қарзлари қолдиғи 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан кам бўлмаган, юридик шахс мақомига эга йирик бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ёки таркибидаги корхоналар (тижорат банклари бундан мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўмаклашувчи идоралар — Мувофиқлаштирувчи комиссия ва ишчи органни фаолиятида зарур бўлган йирик қарздорларга оид маълумотлар билан таъминлашда, улар ўртасида алоқалар ўрнатишда, зарур ҳолларда учрашувлар ташкил этишда ёрдам берувчи вазирлик ва идоралар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа концепцияси (паспорти) — лойиҳа номи, мазмуни, иштирокчилари, мақсади, амалга ошириш муддатлари, қиймати, молиялаштириш манбалари, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари мавжудлигини, самарадорлиги ва кутилаётган натижаларни ўз ичига олувчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори — янги лойиҳани ёки жорий фаолиятни молиялаштириш мақсадида молиявий қарзларни жалб қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқувчи ҳамда амалга оширувчи юридик шахс, давлат иштирокидаги ёки давлат иштироки бўлмаган корхона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул ташкилот — ишчи орган ва йирик қарздор ўртасидаги муносабатларни ҳамда ҳужжатлар алмашинувини мувофиқлаштирувчи орган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий қарз корхона томонидан олинган банк кредити (кредит, унинг фойдаланилмаган қисми, лизинг, банк кафолати, факторинг ва аккредитивлар), хорижий молия институтларидан жалб этилган ташқи қарз, эмиссия қилинган облигациялар ва бошқа молиявий қарз (заём)лар бўйича мажбуриятлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи назорат асосида вужудга келади ҳамда қарздорлар қуйидаги ҳолларда назорат асосида ўзаро алоқадор бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) юридик шахслар ўртасида, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир юридик шахс бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар гуруҳи таркибида бошқа юридик шахс устав капиталининг 20 фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир юридик шахс бошқа юридик шахсни назорат қилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахслар учинчи шахснинг ёки у билан биргаликда ҳаракат қилувчи шахсларнинг назорати остида бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахслар асосан иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) ёки бошқарув органларининг бир хил таркибига эга бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) жисмоний ва юридик шахслар ўртасида, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахс бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки биргаликда фаолият кўрсатувчи шахслар гуруҳи таркибида, юридик шахс устав капиталининг 20 фоиз ва ундан ортиғига эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахс юридик шахсни назорат қилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахс юридик шахс кузатув кенгаши, бошқаруви аъзоси бўлса ёки мансабдор шахси ҳисобланса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсда юридик шахс устав капиталининг 20 фоизи ва ундан ортиғига эгалик қиладиган ёки эгаликни назорат қиладиган бошқа юридик шахсга нисбатан раҳбарлик ваколати бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахснинг юридик шахс назоратни амалга оширадиган бошқа юридик шахсда бошқарувга оид ваколатлари мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур кичик бандда келтирилган жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Икки ёки ундан ортиқ қарздорлар фақат давлат бошқаруви органлари (маҳаллий ёки хорижий), шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ёки халқаро тараққиёт банклари томонидан назорат асосида ўзаро алоқадор бўлса, улар ўзаро алоқадор қарз олувчилар ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан йирик қарздорлар рўйхати тасдиқлангандан сўнг улар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 ой ичида ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акциядорлик жамияти кўринишида ташкил этишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тузилган чораклик молиявий ҳисобот шаклларини (бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, хусусий капитал тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот ҳамда молиявий ҳисоботга изоҳлар) ёки молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосида тузилган чораклик молиявий ҳисобот шаклларини (молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида ҳисобот, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот ҳамда молиявий ҳисоботга изоҳлар) тақдим этишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ташқи қарзлар, облигациялар ва бошқа молиявий қарзларни жалб қилмоқчи бўлган йирик қарздорлар учун корхонанинг юқори ташкилоти (корхонанинг ўзи), шунингдек, йирик қарздорларга хизмат кўрсатувчи тижорат банк(лар)и кредити жалб қилмоқчи бўлган йирик қарздорлар учун масъул ташкилот ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Мувофиқлаштирувчи комиссия, ишчи орган ва комиссия котибининг вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг вазифалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакилларидан иборат ишчи органлар томонидан тақдим этилган таҳлилий маълумотлар ва рўйхат асосида бир йилда бир марта йирик қарздорлар рўйхатини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорлар томонидан жалб қилинаётган молиявий қарзлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳа ташаббускорлари тақдимотларини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий қарзни жалб қилишни маъқуллаш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиялаштирилган лойиҳа натижадорлиги бўйича тегишли ишчи органнинг бу борадаги ахборотларини эшитади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси тўғрисидаги ишчи орган томонидан тайёрланган маълумотларни кўриб чиқади ва ҳисоботларни эшитади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг молиявий ҳолати ёмонлашиб, улар томонидан жалб этилган қарзлар бўйича битимлар шартлари лозим даражада бажарилмаганда, қарздорларга нисбатан ваколат доирасида тегишли қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мувофиқлаштирувчи комиссия қарори билан йирик қарздорлар рўйхати тасдиқлангандан сўнг 3 иш кунидан кечиктирмай:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдаги йирик қарздорлар тегишли ишчи орган томонидан ёзма, шу жумладан, электрон шаклда хабардор қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорлар рўйхати тегишли ишчи органнинг расмий сайтларида эълон қилинади ва доимий янгилаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ишчи органнинг вазифалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилларидан иборат ишчи орган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир йилда бир марта Мувофиқлаштирувчи комиссияга ҳукумат кафолати асосида жалб қилинган ташқи қарз бўйича мажбуриятлари мавжуд давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналардан ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тегишли маълумотларни ушбу Низом доирасида қабул қилиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи қарзни жалб қилиш учун мурожаат қилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилади ва тегишли таклифни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражасини инобатга олган ҳолда улар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича таклифларни Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан тасдиқланган ташқи қарзни жалб қилишнинг молиявий шартлари ва қарз юки юқори миқдорларини масъул ташкилотга етказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия кун тартибига давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳага доир масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда камида бир марта Мувофиқлаштирувчи комиссияга қабул қилинган қарорларнинг ижроси юзасидан чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзларни жалб қилишида масъул ташкилот томонидан Мувофиқлаштирувчи комиссияни хабардор қилиш учун тақдим этилган маълумотларни 10 иш кунида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилишига маълумот учун киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзларни жалб қилиши бўйича масъул ташкилот томонидан Мувофиқлаштирувчи комиссия рухсатини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни 15 иш кунида Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан жалб қилинган ташқи қарзлар ҳисобига молиялаштирилган лойиҳанинг натижадорлиги, уларнинг ўзини ўзи оқлаши ва бизнес режа (ТИА) кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича таҳлиллар ҳамда мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар тақдим этилгандан сўнг 10 иш кунида маълумотларни умумлаштирган ҳолда Мувофиқлаштирувчи комиссияга ахборот киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзлар бўйича битимларнинг молиявий шартлари (ковенантлари)га риоя этилишини мониторинг қилади ва Мувофиқлаштирувчи комиссияга ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналар бўйича хатарлар таҳлилини доимий (чораклик) янгилаб боради ва улар бўйича ягона маълумотлар базасини яратади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакилларидан иборат ишчи орган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир йилда бир марта Мувофиқлаштирувчи комиссияга банк кредити (кредит, унинг фойдаланилмаган қисми, лизинг, банк кафолати, факторинг ва аккредитивлар) ва ҳукумат кафолатисиз жалб қилинган ташқи қарз бўйича мажбуриятга эга йирик қарздорлар тўлиқ рўйхатини тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорлар томонидан жалб қилинаётган молиявий қарзлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тегишли маълумотларни масъул ташкилотлардан ушбу Низом доирасида қабул қилиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий қарзларни жалб этаётган йирик қарздорлар молиявий ҳолатини таҳлил қилади ва тегишли таклиф ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражасини инобатга олган ҳолда, улар томонидан молиявий қарзлар жалб этиш бўйича таклифларни Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг молиявий қарзларни жалб этишнинг молиявий шартлари ва қарз юки юқори миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарорларини масъул ташкилотга етказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда камида бир марта Мувофиқлаштирувчи комиссияга қабул қилинган қарорларнинг ижроси бўйича чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг молиявий қарзларни жалб қилишида масъул ташкилот томонидан Мувофиқлаштирувчи комиссияни хабардор қилиш учун тақдим этилган маълумотларни 10 иш кунида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилишига маълумот учун киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорларнинг молиявий қарзларни жалб этиши бўйича масъул ташкилот томонидан Мувофиқлаштирувчи комиссия рухсатини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни 15 иш кунида Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорлар томонидан жалб этилган молиявий қарзлар ҳисобига молиялаштирилган лойиҳанинг натижадорлиги, уларнинг ўзини ўзи оқлаши ва бизнес режа (ТИА) кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича таҳлиллар ҳамда мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар тақдим этилгандан сўнг 10 иш кунида маълумотларни умумлаштирган ҳолда Мувофиқлаштирувчи комиссияга ахборот киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорлар томонидан молиявий қарзлар бўйича битимларнинг шартларига риоя этилишини мониторинг қилади ва Мувофиқлаштирувчи комиссияга ҳар чоракда чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорлар бўйича хатарлар таҳлилини доимий (чораклик) янгилаб боради ва улар бўйича ягона маълумотлар базасини яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг котибининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
навбатдаги мажлиснинг дастлабки кун тартибини тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия мажлислари учун зарур материаллар тўлиқ ва ўз вақтида тайёрланишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия аъзоларини, мажлисни ўтказиш санаси, вақти, жойи ва кўриладиган масалалар тўғрисида хабардор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия аъзолари ва мажлисга таклиф этилган шахсларни белгиланган муддатда маълумотлар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия мажлиси кун тартибини юритиш ҳамда мажлисларда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан қабул килинган қарорларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда рўйхатга олиш китобида қайд этиш ва уларнинг бажарилиш ҳисобини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия мажлисида кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор ва тайёрланган (имзоланган) қарор матнлари ўзаро мувофиқлигини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия қарорларини масъул ташкилотларга етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул ташкилотлар томонидан Мувофиқлаштирувчи комиссия қарори билан юкланган вазифалар ўз вақтида бажарилишини таҳлил (назорат) қилиш, ижроси кечикаётган вазифалар ҳисобини юритиш ва Комиссия раисига ҳар ой маълумот киритиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия муҳокамасига киритилган масалалар билан боғлиқ барча ҳужжатларни (билдиришнома, кун тартиби, Мувофиқлаштирувчи комиссия қарори ва кўчирмаларнинг асл нусхаларини) сақлаш ва уларни доимий сақланишини таъминлаш учун белгиланган тартибда ишчи органнинг архивига топшириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия мажлисларининг техник тайёргарлиги ҳамда қарорларнинг ижроси Мувофиқлаштирувчи комиссия котиби томонидан назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Йирик қарздорлар томонидан молиявий қарзларни жалб қилиш ва хатарларни аниқлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Йирик қарздорларнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражасидан келиб чиқиб, йирик қарздорлар томонидан молиявий қарзлар ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ Мувофиқлаштирувчи комиссия рухсати билан ёки уни хабардор қилган ҳолда жалб қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Йирик қарздорларнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» деб тоифаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро консалтинг компаниясининг техник кўмаги асосида йирик қарздорларнинг фаолият соҳаси, ҳудуди, лойиҳаларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатар даражасини баҳолаш қўлланмаси ишлаб чиқилиб, Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан тасдиқлангунга қадар хатар даражаси ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларида келтирилган формулалар ва тизимдан фойдаланган ҳолда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражасини аниқлашда фойдаланадиган маълумотлар қуйидаги кўмаклашувчи идоралар томонидан ишчи органга идоралараро электрон ҳужжат айланиш воситасида тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тузилган йиллик молиявий ҳисобот шакллари (бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, хусусий капитал тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот ва молиявий ҳисоботга изоҳлар) ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосан тузилган йиллик молиявий ҳисобот шакллари (молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида ҳисобот, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот ва молиявий ҳисоботга изоҳлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича ҳисобот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан корхоналар фаолияти ва уларнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот шакллари (ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ва ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисоботлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) тижорат банклари томонидан кредит ҳужжатлари (кредит ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳа бўйича бизнес режа (ТИА), кредит ажратиш юзасидан банк хулосаси, кредит ажратиш юзасидан тегишли ваколатли органининг қарори, кредит ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳа натижадорлиги бўйича мониторинг далолатномаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси тўғрисидаги бошқа маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизимида очиладиган уларнинг шахсий кабинети орқали олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Йирик қарздорларнинг хатарлар даражаси 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади. Бунда корхоналар рейтинг натижаси 60 баллдан паст бўлганда — «юқори хатарли», 60 баллдан 80 баллгача бўлганда — «ўрта хатарли» ва 80 баллдан 100 баллгача бўлганда — «паст хатарли» деб тоифаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Йирик қарздорларнинг тоифаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«юқори хатарли» бўлганда, жалб қилинаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлари қолдиғининг 1 фоизидан ёки 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ўрта хатарли» бўлганда, жалб қилинаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлари қолдиғининг 5 фоизидан ёки 20 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги молиявий қарзлар бўйича битимларнинг молиявий шартлари (ковенантлари) бузилган ҳолларда, улар бартараф этилгунга қадар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия йили учун халқаро рейтинг агентликлари томонидан берилган баҳо аввалги йилги баҳога нисбатан пастлаган тақдирда, Мувофиқлаштирувчи комиссия рухсати асосида молиявий қарзлар жалб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Йирик қарздорларнинг тоифаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«паст хатарли» бўлганда, жалб этилаётган янги молиявий қарз миқдоридан қатъи назар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ўрта хатарли» бўлганда, жалб қилинаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлари қолдиғининг 5 фоизидан ёки 20 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«юқори хатарли» бўлганда, жалб қилинаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлар қолдиғининг 1 фоизидан ёки 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган ҳолларда Мувофиқлаштирувчи комиссияни хабардор қилган ҳолда молиявий қарзлар жалб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Йирик қарздорларнинг Мувофиқлаштирувчи комиссияни хабардор қилиш учун йирик қарздор бошқарув органининг молиявий қарзларни жалб этиш тўғрисидаги қарори ёки йирик қарздорга молиявий қарзлар тақдим этиш тўғрисидаги тижорат банки ваколатли органининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб 5 иш кунида масъул ташкилот томонидан молиявий қарз суммаси, уни жалб қилиш шартлари ва ишлатиш мақсадлари ҳақидаги маълумотлар тегишли ишчи органга тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Йирик қарздорлар томонидан молиявий қарзларни жалб қилишда Мувофиқлаштирувчи комиссия рухсатини олиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Йирик қарздорлар молиявий қарзларни жалб қилишда Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг рухсатини олиш учун масъул ташкилот орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий қарзларни жалб этиш тўғрисида ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа концепцияси (паспорти);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобот йили якуни бўйича аудиторлик ташкилоти хулосаси нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздор бошқарув органининг молиявий қарзларни жалб этиш бўйича қарори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банки томонидан молиявий қарз тақдим этилганда, банк ваколатли органининг қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи орган сўровига кўра йирик қарздорнинг молиявий ҳолатига оид бошқа маълумотлар талаб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига масъул ташкилот жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ишчи орган аризани кўриб чиқиб, унинг натижасига кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда, бу ҳақида 2 иш куни ичида масъул ташкилотни хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатлар тўлиқ бўлганда, 10 иш кунида тегишли ҳужжатларни Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ишчи орган қуйидаги ҳолларда йирик қарздорлар томонидан молиявий қарзларнинг жалб қилинишини Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритмаган ҳолда рад этиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
охирги 12 ой давомида йирик қарздорнинг давлат томонидан молиявий қарзлари бўйича ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети олдида ёки банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик қарздорнинг охирги ҳисобот йили учун молиявий ҳисоботининг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик хулосаси салбий бўлганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи орган йирик қарздор томонидан молиявий қарзларнинг жалб қилинишини Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритмаган ҳолда рад этилгани тўғрисида масъул ташкилотни 5 иш куни муддатида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Йирик қарздорлар тўғрисидаги молиявий қарзларни жалб қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар, хусусан, лойиҳа ва таҳлилий маълумотлар Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритилмаган ҳолда рад этилгани тўғрисида ишчи орган томонидан комиссиянинг навбатдаги мажлисида маълумот берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Мувофиқлаштирувчи комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда, комиссия мажлиси ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади. Мажлисни ўтказиш учун кворум бўлмаганда, Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг янги мажлис ўтказиш санаси эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссия аъзолари тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, рухсат бериш ёки рад этишни ёқлаб овоз беради ҳамда йиғилиш қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг бир овозда маъқуллаши билан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Мувофиқлаштирувчи комиссия молиявий қарзни жалб қилиш бўйича йирик қарздорнинг ҳужжатлари ва лойиҳаларини кўриб чиқиб, молиявий қарзни жалб қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Йирик қарздор рад этиш тўғрисидаги қарорга асос бўлган камчиликларни бартараф этгандан сўнг Мувофиқлаштирувчи комиссияга 5 иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Мувофиқлаштирувчи комиссия лойиҳаларни кўриб чиқишда қуйидаги устувор мақсадлардан келиб чиқиб, молиявий қарзни жалб қилишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий-иқтисодий, стратегик аҳамияти ҳамда натижадорлиги ва ўзини ўзи оқлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий қарзлар ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалар натижалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Йирик қарздорлар томонидан молиявий қарз жалб қилиниши юзасидан Мувофиқлаштирувчи комиссия баёни ишчи орган томонидан тайёрланади, Мувофиқлаштирувчи комиссия аъзолари томонидан 7 иш кун ичида имзоланади ва ишчи орган томонидан 1 иш кунида баёндан кўчирма масъул ташкилотга етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Йирик қарздорлар фаолияти ва ҳолатини мониторинг қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Молиявий қарзлар қолдиғи бўйича масъул ташкилот ишчи органга ҳар чорак якунидан бошлаб 30 кун ичида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 1 мартига қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа доирасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги ва истиқболда амалга ошириладиган режалар бўйича маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жалб қилинган барча молиявий қарз битимлари, жумладан, хорижий ва миллий валюталарда жалб этилган ташқи ва ички қарзлар, банк кредитлари, кредитларнинг фойдаланилмаган қисми, лизинг, банк кафолати, факторинг, аккредитивлар бўйича асосий қарз (қолдиғи), фоиз ва комиссия тўловлари, шунингдек, муддати ўтган тўловлар кесимида маълумотлар ҳамда улар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи органнинг сўрови асосида янги жалб қилинган молиявий қарзлар ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳа самарадорлиги мониторингини юритиш учун талаб этиладиган статистика ва молиявий маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Йирик қарздорлар молиявий ҳолати ёмонлашганда, Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан уларни молиявий соғломлаштириш бўйича қуйидаги молиявий усуллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд қарзларни тўлаш учун янги, қулайроқ шартларда қарзлар (ташқи ва ички қарз, кредит) олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздорликни қайта кўриб чиқиш (муддатини узайтириш, тўлов жадвалини ўзгартириш, фоиз ставкасини пасайтириш, валюта турини ўзгартириши);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхонада менежмент ўзгариши, ташқи менежер тайинланиши, самарасиз активлар ёки лойиҳаларни тугатиш ва бошқарув тизимини оптималлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарзларни акцияга айлантириш орқали қарзларни камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги акциялар чиқариш, янги инвесторларни киритиш орқали қўшимча капитал жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кераксиз харажатларни қисқартириш, ресурсларни тежаш орқали ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолиятсиз активларни сотиш ёки ижарага бериш орқали асосий воситалардан самарали фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздор корхоналар томонидан янги қарз жалб этилиши ва уларнинг давлат дастурлари ҳамда инвестиция лойиҳаларига иштирок этишини чеклаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Молиявий қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга ўзгартириш юқорида кўрсатиб ўтилган тартибда киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ушбу Низом ижроси жараёнида фойдаланилган маълумотларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда сир сақланиши таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Йирик қарздорлар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг молиявий қарзни жалб қилишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик қарздорлар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

(Хатарлар даражасини аниқлаш)

Йирик қарздорлар, масъул ташкилот

1. Йирик қарздорларнинг молиявий ҳисоботлари ва тегишли ҳужжатларини ишчи органга тақдим этади.

Ҳар чоракда чорак тугаганидан кейин бир ой ичида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 1 мартига қадар

Ишчи орган

2. Корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси тақдим этиладиган маълумотлардан келиб чиқиб «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» деб тоифалайди.

Ҳар чоракда чорак тугаганидан кейин бир ярим ой ичида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 1 апрелига қадар

2-босқич

(Молиявий қарзларни жалб этиш тўғрисида хабардор қилиш)

Йирик қарздорлар

(паст хатарли)

1. Жалб этиладиган молиявий қарз суммаси, уни жалб қилиш шартлари ва ишлатиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотни ишчи органга Мувофиқлаштирувчи комиссияни хабардор қилиш учун тақдим этади.

Йирик қарздор бошқарув органи ва молиявий қарз тақдим этувчи банк ваколатли органи қарор қабул қилгандан сўнг 5 иш кунида

Ишчи орган

2. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилишига маълумот учун киритади.

10 иш кунида

3-босқич

(Молиявий қарзни жалб этишга рухсат олиш)

Масъул ташкилот, йирик қарздорлар

(ўрта ва юқори хатарли),

1. Ишчи органга молиявий қарзни жалб қилиш бўйича тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.

Молиявий қарз маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги тегишли йирик қарздор бошқарув органининг қарори, молиявий қарз тақдим этиш тўғрисида тижорат банки ваколатли органининг қарори қабул қилингандан сўнг

Ишчи орган

2. Аризани кўриб чиқиб, кўриб чиқиш натижасига кўра:

а) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда, бу тўғрисида масъул ташкилотни хабардор қилади;

Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 2 иш кунида

б) йирик қарздорлар томонидан молиявий қарзларнинг жалб қилинишини Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритмаган ҳолда рад этади;

в) ҳужжатлар тўпламини Мувофиқлаштирувчи комиссияга киритади.

Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 10 иш кунида

Мувофиқлаштирувчи комиссия

3. Молиявий қарзни жалб қилишга рухсат бериш ёки рад қилиш тўғрисида (қайтармаслик хавфи мавжуд бўлган ёки лойиҳа иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда) қарор қабул қилади.

Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилишида

(ҳар чоракда камида бир марта)

Ишчи орган

4. Комиссия қарорини масъул ташкилотга етказади.

1 иш кунида

4-босқич

(Жалб қилинган молиявий қарз мониторинги)

Масъул ташкилот

1. Молиявий қарзни жалб қилиш лойиҳаси доирасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги ҳамда мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни ишчи органга тақдим этади.

Ҳар чоракда чорак якунлангандан кейин 30 кун ичида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 1 мартига қадар

Ишчи орган

2. Йирик қарздорлар томонидан молиявий қарз маблағларининг натижадорлиги ва улардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларнинг ўзини ўзи оқлаши бўйича таҳлиллар ва уларнинг натижаси бўйича тақдим этилган маълумотларни умумлаштирган ҳолда Мувофиқлаштирувчи комиссияга ахборот киритади.

Ҳар чоракда, маълумотлар тақдим этилгандан сўнг 10 иш кунида

Мувофиқлаштирувчи комиссия

3. Молиявий қарз маблағларидан фойдаланиш натижадорлигини кўриб чиқади ва бу борада масъул ташкилотнинг ҳисоботини эшитади.

Ҳисоботларнинг тақдим этилишига кўра

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик қарздорлар томонидан молиявий қарзларни жалб қилишда хатарларни аниқлаш бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш формулалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Кўрсаткичлар

Ҳисоблаш формуласи

I. Ликвидлик кўрсаткичлари

Жорий ликвидлик даражаси

жорий активлар

жорий мажбуриятлар

Тез ликвидлик даражаси

(жорий активлар товар моддий захиралар)

жорий мажбуриятлар

Кунлик кредитор қарзлар айланмаси

(мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарздорлик*365)

сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи

Кунлик дебитор қарзлар айланмаси

(харидор ва буюртмачиларнинг қарзи*365)

(маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум + асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари)

II. Тўлов қобилияти кўрсаткичлари

Қарз (мажбуриятлар)нинг капиталга нисбати

жами мажбуриятлар

жами ўз маблағлари

Қарз (мажбуриятлар)нинг активларга нисбати

жами мажбуриятлар

жами активлар

Мажбуриятларнинг EBITDAга нисбати

жами мажбуриятлар

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + асосий воситалар эскириши ўзгариши + номоддий активлар амортизация суммаси ўзгариши)

EBITDAнинг қарз тўловларига нисбати

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + асосий воситалар эскириши ўзгариши + номоддий активлар амортизация суммаси ўзгариши)

(фоизлар шаклидаги қарз харажатлар + қарзнинг асосий тўлови)

Фоиз харажатларининг қопланиши

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар)

фоизлар шаклидаги харажатлар

III. Даромадлик кўрсаткичлари

Соф фойда маржаси %

соф фойда (зарар)

(маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум + асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари)

Операцион фойда маржаси %

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар)

(маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум + асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари)

Айланма маблағларнинг рентабеллиги %

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + асосий воситалар эскириши ўзгариши + номоддий активлар амортизация суммаси ўзгариши)

(жорий активлар - жорий мажбуриятлар)

Активларнинг рентабеллиги %

соф фойда (зарар)

жами активлар

Капиталнинг рентабеллиги %

соф фойда (зарар)

жами ўз маблағлари

Харажатларнинг қопланиши

(маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум + асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари)

(сотилган маҳсулот(товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи + бошқа операцион харажатлар)

IV. Ташқи қарзга боғлиқ кўрсаткичлари

Ташқи қарзнинг мажбуриятларга нисбати

жами ташқи қарз

жами мажбуриятлар

Хорижий валютадаги ташқи қарзнинг жами қарзга нисбати

хорижий валютадаги ташқи қарз

жами қарз

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилишда хатарларни баҳолаш тизими
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Кўрсаткичлар

Хатарларни баҳолаш тизими

Юқори

Ўрта

Паст

қиймати

балл

қиймати

балл

қиймати

балл

қиймати

балл

I.

Ликвидлик кўрсаткичлари

1.1.

Жорий ликвидлик даражаси

1,25 дан паст

0

1,25 1,50

3,0

1,50 1,75

4,0

1,75 дан юқори

5,0

1.2.

Тез ликвидлик даражаси

0,8 дан паст

0

0,8 1,0

3,0

1,0 1,10

4,0

1,10 дан юқори

5,0

1.3.

Кунлик кредитор қарзлар айланмаси

90 дан юқори

0

60 90

1,2

60 45

1,6

45 дан паст

2,0

1.4.

Кунлик дебитор қарзлар айланмаси

50 дан юқори

0

40 50

1,2

40 35

1,6

35 дан паст

2,0

II.

Тўлов қобилияти кўрсаткичлари

2.1.

Қарз (мажбуриятлар)нинг капиталга нисбати*

1,50 дан юқори

0

1,0 1,5

3,6

1,0 0,75

4,8

0,75 дан паст

6,0

2.2.

Қарз (мажбуриятлар)нинг активларга нисбати*

0,75 дан юқори

0

0,50 0,75

3,0

0,50 0,35

4,0

0,35 дан паст

5,0

2.3.

Қарз (мажбуриятлар)нинг EBITDAга нисбати

3,0 дан юқори

0

2,0 3,0

6,0

2,0 1,75

8,0

1,75 дан паст

10,0

2.4.

EBITDAнинг қарз тўловларига нисбати

0,75 дан паст

0

0,75 1,25

6,0

1,25 2,0

8,0

2,0 дан юқори

10,0

2.5.

Фоиз харажатларининг қопланиши

1,20 дан паст

0

1,2 1,5

3,0

1,5 1,75

4,0

1,75 дан юқори

5,0

III.

Даромадлилик кўрсаткичлари

3.1.

Соф фойда маржаси (фоиз)

4,0 дан паст

0

4,0 8,0

3,0

8,0 10,0

4,0

10,0 дан юқори

5,0

3.2.

Операцион фойда маржаси

5,0 дан паст

0

5,0 - 10,0

3,0

10,0 12,5

4,0

12,5 дан юқори

5,0

3.3.

Айланма маблағларнинг рентабеллиги (фоиз)

10,0 дан паст

0

10,0 15,0

3,0

15,0 17,5

4,0

17,5 дан юқори

5,0

3.4.

Активларнинг рентабеллиги (фоиз)

0,0 дан паст

0

0,0 4,0

3,0

4,0 6,0

4,0

6,0 дан юқори

5,0

3.5.

Капиталнинг рентабеллиги (фоиз)

0,0 дан паст

0

0,0 8,0

3,0

8,0 11,5

4,0

11,5 дан юқори

5,0

3.6

Харажатлар қопланиши

1,0 дан паст

0

1,0 1,25

3,0

1,25 1,35

4,0

1,35 дан юқори

5,0

IV.

Ташқи қарзга боғлиқлик

4.1.

Ташқи қарзнинг мажбуриятларга нисбати*

0,4 дан юқори

0

0,3 0,4

6,0

0,30 0,25

8,0

0,25 дан паст

10,0

4.2.

Хорижий валютадаги ташқи қарзнинг жами қарзга нисбати

0,4 дан юқори

0

0,3 0,4

6,0

0,3 0,2

8,0

0,2 дан паст

10,0

Жами баллар

0

60,0

80,0

100,0

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлаштирувчи комиссияга хатарларни баҳолаш тизими кўрсаткичлари ва балларини мустақил қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йирик қарздорларнинг хатарлар даражаси 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда йирик қарздорлар рейтинг натижалари қуйидагича тоифаланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60 баллдан паст бўлганда хатар даражаси — «юқори хатарли»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60 баллдан 80 баллгача бўлганда — «ўрта хатарли»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80 баллдан 100 баллгача бўлганда — «паст хатарли».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йирик қарздор томонидан жалб қилинаётган молиявий қарз лойиҳаларининг концепцияси (паспорти) шакли
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Лойиҳанинг тавсифи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Жалб қилинадиган маблағ тури:

 

 

Лойиҳа мақсади:

 

 

Тўлов мақсади:

 

(лойиҳа доирасида янгидан қуриш, реконструкция

қилиш ва бошқа турдаги ишлар кўзда тутилган)

 

Кредитор номи:

 

(кредитор тўғрисида батафсил маълумотлар)

 

Йирик қарздор (корхона):

 

(гувоҳномасидаги маълумотлар)

 

Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар):

 

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Бошқарув органи / Тижорат банки ваколатли органи хулосаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Хулоса, йирик қарздорнинг молиявий кўрсаткичлари, кредиторлар танлови натижалари, ташқи аудит хулосаси, молиявий қарз жалб этиш бўйича асос, хатарлар таҳлили ҳақидаги батафсил маълумотлар (тасдиқловчи ҳужжатлар хулосага илова қилинади).


 

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича маълумот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Қўшимча маълумотлар        

1.

а)

Лойиҳанинг ТИА/ТИҲК мавжудлиги: Ҳа  Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

2.

б)

Лойиҳа қуйидагилардан бирига киритилган бўлса:

Инвестиция дастури 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ёки қарори/ Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Бошқа 

Батафсил маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг

3.

а)

Капитал қўйилмалар ва бошқа харажатлар суммаси

(АҚШ долларида):

б)

Эксплуатация харажатлари миқдори

(АҚШ долларида):

в) Умумий харажатлар

(АҚШ долларида):

г)

Йирик қарздорнинг молиявий қарзлари бўйича қарз юки ҳажми:

давлат кафолати остида ташқи қарзлари

давлат кафолатисиз ташқи қарз маблағлари

банк кредити маблағлари

д)

Лойиҳанинг ҳаётийлик цикли: _____ йил

Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг:

<10  10-30  >30 

4.

Лойиҳалар бўйича хатарлар

Хавф ёки хатарлар турлари

Хатарларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар

Лойиҳага тегишли хавф-хатарлар

Дизайн ва технологияларнинг эскириш хавфи

Яширин нуқсон хавфи

Ер сотиб олиш ва кўчириш билан боғлиқ хатарлар

Молиявий хатарлар

Қурилиш билан боғлиқ хатар (аниқ бўлмаган)

Қурилиш билан боғлиқ хатар (аниқ бўлган)

Ишга тушириш билан боғлиқ хатарлар

Шартнома тузилганидан кейин лойиҳага ўзгартириш киритиш хатари

Солиқларни белгиланган муддатида тўламаслик билан боғлиқ хатарлар

Тарифлар ўзгариши билан боғлиқ хатарлар

Қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришларнинг лойиҳага таъсири билан боғлиқ хатарлар

Лицензия, рухсатномалар кечикиши ёки берилмаслиги билан боғлиқ хатарлар

Сиёсий беқарорлик хатарлари

Таъмирлаш ва реконструкция қилишга оид хатарлар

Қарз маблағларининг қайтарилмаслиги натижасида мулк мусодараси бўйича хатарлар

Операцион хатарлар

Экологик/ижтимоий хатар (эксплуатация билан боғлиқ)

Талаб билан боғлиқ хатарлар

Бошқа хатарлар

5.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа бўйича молиявий қарзларнинг жалб этилиши иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни/муаммоларни ҳал этишга қаратилганми?

Ҳа  Йўқ 

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

6.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш назарда тутилганми?

Ҳа  Йўқ 

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

7.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа инновацион ёндашувни ўз ичига олганми?

Ҳа  Йўқ 

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

8.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш назарда тутилганми?

Ҳа  Йўқ 

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

9.

Лойиҳани амалга ошириш учун ер участкасига зарурат борми?

Ҳа  Йўқ 

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, керакли ер участкаси майдонини кўрсатинг (га.):

10.

а)

Лойиҳани амалга ошириш оқибатида ижтимоий муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли мавжудми?

Ҳа  Йўқ 

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, асослантирган ҳолда изоҳланг:

б)

Лойиҳани амалга ошириш оқибатида экологик муаммолар вужудга келиш эҳтимоли мавжудми?

Ҳа  Йўқ 

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, асослантирган ҳолда изоҳланг: 

11.

Лойиҳанинг амалга оширилиши зарур бўлган қўшимча иш ҳажмларини кўрсатинг:

Сув таъминоти объектларини қуриш 

Газ таъминоти объектларини қуриш 

Электр таъминоти қурилмаларига уланиш 

Кириш йўллари  Транспорт боғланиши 

Бошқа талабларни кўрсатинг:

Ушбу билан шуни маълум қиламанки, мазкур лойиҳанинг концепцияси шаклида келтирилган маълумотлар ва тақдим этилган тасдиқловчи барча ҳужжатлар ҳақиқий, тўғри ҳамда йирик қарздор бошқарув органи (кузатув кенгаши акциядорлар, таъсисчилар умумий йиғилиши, муассис) / тижорат банки ваколатли органи (банк кенгаши, банк бошқаруви) томонидан маъқулланган.

Йирик қарздор / Тижорат банки

Биринчи раҳбар)

(Ф.И.О., имзо, муҳр)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ишчи орган аризани 5 иш кунида кўриб чиқиб, ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда, бу тўғрисида 2 иш куни ичида масъул ташкилотни хабардор қилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/670/0979-сон)