ИЛОВА
9. | Суғориладиган майдон | 10 минг гектардан ортиқ | 5 |
5 — 10 минг гектар | 4 | ||
1 — 5 минг гектар | 2 | ||
минг гектардан кам | 1 | ||
10. | Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициенти | 0,5 дан паст | 25 |
0,5 дан 0,6 гача | 20 | ||
0,6 дан 0,7 гача | 15 | ||
0,7 дан 0,8 гача | 5 | ||
11. | Насос орқали сув оладиган каналлар | 3 та ва ундан ортиқ кўтарма насос ёрдамида сув олиш | 7,5 |
2 та кўтарма насос ёрдамида сув олиш | 5 | ||
1 та кўтарма насос ёрдамида сув олиш | 2,5 | ||
12. | Кўтарма усулидаги каналлар | Кўтарма қисми 50 фоиздан юқори | 10 |
Кўтарма қисми 50 фоизгача | 5 | ||
13. | Техник ҳолати ёмонлашган каналлар | Дастлабки лойиҳавий кўрсаткичлар ўзгариши 50 фоиздан ошган | 10 |
Дастлабки лойиҳавий кўрсаткичлар ўзгариши 50 фоизгача | 5 | ||
14. | Каналнинг реконструкция (бетонлаштириш) қилингандан кейин лойқа чўкмаслик ҳолати | Сув тезлиги 1 м/с дан юқори | 5 |
Сув тезлиги 0,5 м/с дан 1 м/с гача | 2 | ||
15. | Каналдаги фильтрация натижасида сизот сувлар кўтарилиши | Сизот сувлар чуқурлиги 1,5 метргача | 10 |
Сизот сувлар чуқурлиги 1,5 — 2 метр | 5 | ||
». |
21-ИЛОВА
ИЛОВА
Босқичлар | Ижрочилар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар | Ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганади ҳамда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари (кейинги ўринларда — ирригация объектлари) рўйхатини шакллантиради. | ҳар йили 1 мартга қадар | |||
2-босқич | Сув хўжалиги вазирлиги | Белгиланган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. | ҳар йили 15 мартга қадар | |||
3-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. | ҳар йили 1 апрелга қадар | |||
4-босқич | Вазирлар Маҳкамаси | Белгиланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлайди. | ҳар йили 15 апрелга қадар | |||
5-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратади. | ҳар йили 1 майга қадар | |||
6-босқич | Буюртмачилар | Ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларини давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқлайди ва улар билан шартномалар тузади. | ҳар йили 15 майга қадар | |||
7-босқич | Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади. | ҳар йили 1 августга қадар | |||
Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади. | ҳар йили 1 сентябрга қадар | |||||
8-босқич | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлайди ва уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди. | ҳар йили 1 сентябрга қадар | |||
9-босқич | Буюртмачилар | Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотларини аниқлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади. | ҳар йили 1 октябрга қадар | |||
Давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларни молия органларида рўйхатдан ўтказади. | ҳар йили 5 октябрга қадар | |||||
Ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини бошлайди. | ҳар йили 10 октябрга қадар | |||||
». |