Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3009-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 3009, 2018 йил 11 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/3009/1212-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 сентябрь,
290-сон
Келишилди:
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2025 йил 19 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 сентябрдаги 290-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шаклларини тўлдириш ва тақдим қилиш тартибини белгилайди.».
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда Ғазначилик хизмати бўлинмалари деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (бундан буён матнда СҚ деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда БҚ деб юритилади), шунингдек солиқ ва йиғимларни ундириш бўйича бошқа ваколатли органлар (бундан буён матнда бошқа ваколатли органлар деб юритилади), бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан татбиқ этилади.».
3. 2, 6, 8, 10 ва 13-бандлардаги «ДСҚ, ДБҚ» қисқартмалари «СҚ, БҚ» қисқартмалари билан алмаштирилсин.
4. 7-банддаги «ДСҚ» ва «ДБҚ» қисқартмалари тегишли равишда «СҚ» ва «БҚ» қисқартмалари билан алмаштирилсин.
5. 1-илованинг «Субъектлар» устунида:
«ДСҚ» ва «ДБҚ» қисқартмалари тегишли равишда «СҚ» ва «БҚ» қисқартмалари билан алмаштирилсин;
«Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 5 ва 6-иловалари изоҳларининг биринчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«* СҚ, БҚ ва бошқа ваколатли органлар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига тақдим этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3009-3/0931-сон)