ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номланиши | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш | |||||
1. | Болаларда саратон касалликларини (онкологик ва онкогематологик) эрта босқичда аниқлаш учун сўровнома ишлаб чиқиш. | 1. Халқаро экспертлар ва ЖССТ иштирокида тиббиёт ходимлари ҳамда ота-оналарни саратон касалликларига ҳушёрлигини ва билимларини ошириш бўйича сўровнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил июнь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ), Рақамли технологиялар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази |
2. Сўровномани қўллаш, унга мувофиқ тиббий кўрик ўтказиш ҳамда бирламчи скрининг тартиб-қоидаларига ўқитиш орқали тиббиёт ходимларини онкологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларида аниқлашга ўргатиш. | 2025 йил июль — сентябрь | ||||
3. Сўровномага асосан саратон касаллигига гумон қилинган ҳар бир болани индивидуал йўналтириш харитасини тузиш ва бажарилишини назорат қилиш бўйича электрон тизим яратиш ва унда сунъий интеллектдан фойдаланишни йўлга қўйиш. | 2025 йил июль — декабрь | ||||
2. | Лойиҳани амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиб бориш. | 1. Лойиҳани самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳини шакллантириш ва улар билан фуқаролик ҳуқуқий шартномаларини тузиш. 2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича босқичма-босқич режа-графикни тасдиқлаш. | 2025 йил июнь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ |
3. | Онкологик ва онкогематологик касалликка чалинган болаларни йўналтириш ва даволаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Онкологик ва онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш. 2. Онкологик ва онкогематологик касалликка чалинган болаларни йўналтириш харитасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ, Рақамли технологиялар вазирлиги |
4. | Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази онкогематология бўлимини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан эҳтиёжга кўра таъминлаш. | 1. Болалар саратони бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг хариди ва етказилишини таъминлаш. 3. Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сақлашга мўлжалланган омборларни хатловдан ўтказиш, заруратга кўра уларни белгиланган талабларга мослаштириш. | 2025 йил давомида | Давлат бюджети маблағлари, Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (2026 йил учун ҳисоб-китобларга кўра) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ |
5. | Лойиҳани амалга ошириш. | 1. Биринчи босқичда Лойиҳани Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий этиш. | 2025 йил июль — декабрь | Давлат бюджети маблағлари, Болаларда онкологик касалликларга қарши курашиш бўйича Миллий стратегия доирасида ажратилган маблағлар, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ |
2. Иккинчи босқичда Лойиҳани Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларида жорий этиш. | 2026 йил давомида | ||||
3. Лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича мониторинг ишларини олиб бориш, статистик ва бошқа маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш. | 2026 йил декабрь | ||||
II. Кадрлар салоҳиятини ошириш | |||||
6. | Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритувчи тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш. | 1. Болалар саратони бўйича тиббиёт ходимларининг билим ва салоҳиятини баҳолаш. 2. Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги малака ошириш дастурига киритиладиган ходимлар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил июнь | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси, Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси, Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ |
3. Тиббиёт ходимларини (педиатр, онколог шифокорлар, диагностика мутахассислари ва бошқалар) онкологик касалликларни эрта аниқлаш алгоритмлари ва электрон платформа билан ишлаш бўйича ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш. 4. Марказ ҳамда Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари орасидан тиббиёт ходимларини ўқитиш бўйича тренерларни тайёрлаш. | 2025 йил июль | ||||
5. Бирламчи бўғин, туман (шаҳар) марказий шифохона, ҳудудий тиббиёт муассасалари шифокорларига болалар онкогематологиясига оид шубҳали аломатлар бўйича доимий ўқув-семинарлар ташкил этиш орқали уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш. | 2025-2026 йиллар | ||||
III. Моддий-техник базани яхшилаш ва рақамлаштириш | |||||
7. | Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ўрганиш. | 1. Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг моддий-техник базасини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил июнь | Миллий стратегия доирасида ажратилган маблағлар, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (11,3 млн АҚШ доллари) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ |
2. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш. Тиббиёт ускуналари ва жиҳозларига (лаборатория ускуналари, ультратовуш текшириш ва рентген аппаратлари, компьютер томографлари ва бошқалар) бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш. 3. Зарур тиббиёт ускуналари ва жиҳозларининг харид қилиниши, тиббиёт муассасаларига етказилиши ва ўрнатилишини таъминлаш. | 2025-2026 йиллар | ||||
8. | Онкологик касалликка чалинган бемор болаларни йўналтириш тизимини рақамлаштириш. | Онкологик касалликка чалинган бемор болаларни йўналтиришнинг рақамли модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Рақамли модулни «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2025 йил июль | Халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги | Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази |
9. | Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида онкология ва онкогематология касалликларини барвақт аниқлаш тизимини такомиллаштириш | Лабораторияларнинг инфратузилмасини баҳолаш ва инвентаризациядан ўтказиш; Лабораторияларни замонавий ускуналар ва сарф материаллари билан жиҳозлаш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | 2025-2026 йиллар | Халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (0,14 млн АҚШ доллари) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
10. | Болаларда учрайдиган устувор саратон шакллари (6 та индекс нозология) учун юқори технологияли ташхис усулларини жорий этиш. | Иммуногистокимёвий ташхис хизматларини шартнома асосида механизмларини ишлаб чиқиш. Иммуногистокимёвий ва молекуляр-генетик ташхис усулларини бепул босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш. Намуналарни танлаш ва тайёрлаш бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш. Лабораториялар ва клиник онкологлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун клиник-лабораториявий ўзаро ҳамкорлик протоколларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025-2026 йиллар | Ижрочилар маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (2026 йил учун ҳисоб-китобларга кўра) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
11. | Патоморфология хизматида стандарт операция процедураларини (СОП) жорий этиш ва сифатни баҳолаш тизимларида иштирокни таъминлаш | Патоморфологик тадқиқотларнинг барча босқичларини қамраб оладиган стандарт операция процедураларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Патоморфологик лабораторияларни халқаро ташқи сифатни баҳолаш дастурларида, жумладан, мунтазам равишда ўтказиладиган лабораториялараро синовлар ва таққослама таҳлилларда қатнашишини ташкил этиш. Валидация тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш ва олинган маълумотлар асосида ички усулларни тегишлича тузатиш. | 2025-2026 йиллар | Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (0,3 млн АҚШ доллари) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
IV. Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ва реабилитация тизимини такомиллаштириш | |||||
12. | Амбулатор кимётерапия ва кундузги стационарларни ривожлантириш. | Ҳудудий тиббиёт муассасаларида болалар онкогематология амбулатор кабинетлари ва кундузги стационарлар тармоғини яратиш. Керакли ускуналар билан жиҳозлаш, ходимларни ўқитиш ва цитотоксик препаратлар билан хавфсиз муомала қилиш бўйича протоколлар асосида ишлашни амалга ошириш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ |
13. | Болалар онкология ва онкогематология беморлари учун миллий реабилитация стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | Клиник протоколлар, жисмоний, психологик ва нутритив реабилитация дастурларини тайёрлаш. Халқаро тажрибаларни интеграция қилиш ва мултидисциплинар ёндашувни таъминлаш. | 2026 йил декабрь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Марказ |
14. | Онкореабилитация соҳасида мутахассислар тайёрлаш. | Болалар онкологияси ва гематологиясида реабилитация йўналишлари бўйича тиббиёт ходимлари учун малака ошириш курслари, дастурлари ва сертификатлашни ташкил этиш. | 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб | Давлат бюджети маблағлари, ҳамкорлик дастурлари (ҳисоб-китобларга кўра) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Марказ |
15. | Болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган лавозимларни киритиш. | Бемор болаларни йўналтириш харитасидаги тиббиёт муассасаларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиш ҳамда зарур мутахассислар лавозимларини киритиш. | 2025 йил июль | Ижрочилар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказ |
V. Паллиатив ёрдам ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш | |||||
16. | Паллиатив ёрдам инфратузилмасини шакллантириш ва болалар хоспислари тармоғини яратиш. | Республика ва ҳудудий тиббиёт ташкилотларида эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ихтисослашган паллиатив ёрдам бўлимларини ташкил этиш. Штат бирликларини шакллантириш ва мултидисциплинар ёндашув моделини жорий этиш. Жиҳозлаш, тузилма, штат жадвали ва беморларни йўналтириш стандартларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий базани тайёрлаш ва дастурни босқичма-босқич амалга ошириш режасини тасдиқлаш. | 2026-2027 йиллар | Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (1 456 млн сўм) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази |
17. | Паллиатив ёрдамнинг сайёр шаклларини ривожлантириш. | Тиббиёт ходимлари, психологлар, ижтимоий ходимлар ва иборат сайёр бригадаларни шакллантириш. Бригадаларни транспорт воситалари, тиббий ускуналар ва алоқа воситалари билан таъминлаш. Бирламчи ва иккиламчи тиббиёт муассасалари билан логистика ва мувофиқлашувни таъминлаш. | 2026 йил давомида | Давлат бюджети маблағлари, ҳамкорлик дастурлари (2 900 млн сўм) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази |
18. | Паллиатив ёрдам соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш | Шифокорлар, ҳамширалар, психологлар ва ижтимоий ходимлар учун ўқув дастурлари ва малака ошириш курсларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025-2026 йиллар | Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази |
19. | Паллиатив ёрдам бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш. | Паллиатив ёрдамнинг мақсади, вазифалари ва аҳамияти ҳақида ахборот-маърифий кампанияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Жамиятда паллиатив ёрдамга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш. Волонтёрларни жалб этиш, уларни этика, бемор оилаларини қўллаб-қувватлаш ва ҳамроҳлик қилиш асосларига ўргатиш. | 2025-2026 йиллар | Халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредити, гранти ва техник кўмаги (1 490 млн сўм) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВлар, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази |
20. | Хавфли ва ҳаётни чекловчи касалликларга чалинган болаларни тарбиялаётган оилалар учун психологик ва ижтимоий кўмак тизимини ривожлантириш. | Паллиатив ёрдамга муҳтож болалар оилаларининг эҳтиёжларини барвақт баҳолаш механизмларини жорий этиш. Тиббиёт муассасалари ва нодавлат ташкилотлар ҳузурида психосоциал қўллаб-қувватлаш хизматларини яратиш ва ривожлантириш. Оилаларни маслаҳат, психологик ва ҳуқуқий кўмак билан таъминлаш, шу жумладан ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш. | 2026 йил давомида | Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
21. | Паллиатив ёрдам сифатини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Болаларга паллиатив ёрдам кўрсатиш самарадорлигини баҳолаш индикаторларини белгилаш. Оилалар ва мутахассислардан олинадиган фикрлар асосида хизматлар сифати бўйича мунтазам баҳолаш механизмларини яратиш. Йиллик ҳисоботлар тайёрлаш, таҳлил ва тизимни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | Марказ маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказ, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази |
VI. Рақамли технологиялар ва беморларни йўналтиришнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш | |||||
22. | Беморларни турли босқичларда йўналтириш ва клиник мувофиқлаштириш тизимининг ишлашини таъминлаш. | Болалар онкология ва онкогематология касалликларининг ҳар бир тури бўйича аниқлаш, ташхис, даволаш, реабилитация ва диспансер кузатуви жараёнларини қамраб олган йўналтириш схемаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Онкологик ва онкогематологик патологияга гумон қилинганда тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар бўйича стандарт операция процедураларини жорий этиш. Болаларнинг функционал ҳолатини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мезонлари асосида баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2025 йил июль | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ, Рақамли технологиялар вазирлиги |
23. | Консилиумлар ва масофавий маслаҳатлар учун телемедицина инфратузилмасини ривожлантириш. | Телемедицина маслаҳатларини амалга ошириш учун тиббиёт муассасаларини зарур ускуналар ва дастурий таъминот билан жиҳозлаш. Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида мунтазам ҳудудлараро консилиумлар ўтказиш. Телемедицинанинг ҳуқуқий ва техник стандартларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил давомида | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказ |
VII. Ташкилий масалалар | |||||
24. | Лойиҳа юзасидан аҳоли хабардорлигини ошириш. | Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш. | 2025-2026 йиллар | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Марказ |