09.10.2025 йилдаги 636-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2025 йилдаги 636-сон
Дата вступления в силу
10.10.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни янада қўллаб-қувватлаш ва кенг тарғиб қилиш, тиббиёт ходимлари ва ота-оналарнинг болаларни овқатлантиришдаги масъулиятини янада ошириш, болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларига белгиланган талабларга риоя этилишини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича республика кенгаши таркиби (кейинги ўринларда — Кенгаш) 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она сути билан озиқлантириш ва болалар овқатланиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, халқаро стандартлар ва тажрибаларни жорий этиш, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш бўйича халқаро қоидалар тўплами» талабларини тўлиқ жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни тарғиб ва реклама қилиш чекловига қаратилган қоидаларнинг бузилиши ҳолатларини камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она сути билан озиқлантириш ва болалар овқатланиши жараёнларини доимий мониторинг қилиш ва назорат механизмларини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она сутининг ўрнини босувчи сифатсиз маҳсулотларни аниқлаш ва уларнинг айланмасини чеклаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш, сақлаш, сотиш ва етказиб бериш жараёнларига оид талаб ва стандартларни такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она сути билан озиқлантириш ва болаларни овқатлантириш бўйича малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти ҳақида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро тажрибанинг ижобий амалиётларидан келиб чиқиб, она сути билан озиқлантириш ва болалар овқатланишини яхшилашга қаратилган комплекс дастурларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли ўртасида она сути билан озиқлантириш қадриятларини тарғиб қилиш, тиббиёт ва таълим ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда кенг қамровли тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизими фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда масъул вазирлик ва идоралар ўртасида мувофиқлаштирувчи механизмлар ишлаб чиқилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш маслаҳат ва мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланиб, ўз фаолиятини ҳар ойлик йиғилишлар шаклида амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш ўз фаолиятини масъул вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти, унинг бола ривожланиши ва оналар саломатлигига ижобий таъсири, шунингдек, сунъий озиқлантиришнинг эҳтимолий хавфлари ҳақида турли мақсадли гуруҳлар учун (ёш ота-оналар, ҳомиладор аёллар) телевидение, радио, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда босма оммавий ахборот воситалари орқали узлуксиз ва кенг қамровли ахборот кампанияларини ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт ва таълим ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда она сути билан озиқлантиришнинг аҳамиятини тарғиб этувчи махсус баннерлар ва маълумот стендларини ўрнатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот кампаниялари доирасида жамоатчилик ўртасида қизиқиш уйғотувчи ижодий ёндашувлардан фойдаланиш, жумладан, етакчи соҳа мутахассисларининг фикрлари, мисоллар ва ҳаётий воқеалар асосида видеоматериаллар яратиш, она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти бўйича ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва уларни мунтазам намойиш этиб бориш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 9 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
636-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 636-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Она сути билан озиқлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш бўйича халқаро қоидалар тўплами» (The International Code of Marketing of Breast-milk Substitutes) талабларига мослаштириш.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш бўйича халқаро қоидалар тўплами» (The International Code of Marketing of Breast-milk Substitutes) талаблари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро ташкилотларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

тиббиёт ходимларининг гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш бўйича амалга оширадиган мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилаш;

гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар ҳамда оналар билан ишлашга масъул бўлган тиббиёт ходимларини она сути билан озиқлантириш бўйича малака талабларини қонуности ҳужжатлар билан белгилаш бўйича модда киритиш;

гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш бўйича ота-оналарнинг мажбуриятларини белгилаш.

2025 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш тарғиботи ва рекламасини чеклаш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш.

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулот (ОСЎБМ)ларни тарғиб қилиш борасида назорат ва жавобгарликни кучайтириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Бунда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар ОСЎБМларини ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларига шахсан ёки бошқа шахслар орқали ҳомиладор аёллар ёки эмизикли оналар, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш муаммолари ҳамда болалар саломатлиги билан боғлиқ тадбирлар, кампаниялар, конференциялар ва илмий-амалий анжуманларда ҳамда шу каби масалаларга алоқадор бошқа тадбирларда ҳомийлик қилишни тақиқлашни инобатга олиш.

2025 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

3.

Болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва сотилишига оид сифат стандартлари ва гигиена талабларини қайта кўриб чиқиш.

1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари ҳамда «Codex Alimentarius» талаблари асосида болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва сотилишига оид қуйидаги янгиланган гигиена талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар қуруқ аралашмалари учун Кодекс стандарти (CODEX STAN 66-2008);

гўдаклар учун мўлжалланган болалар аралашмалари ва махсус тиббий препаратлар учун Кодекс стандарти (CODEX STAN 72-1);

гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ишлов берилган донли озиқ-овқат маҳсулотларига Кодекс стандарти (CODEX STAN 74-1981);

озиқ-овқат маҳсулотлари гигиенасининг умумий тамойиллари бўйича Кодекс стандарти (CODEX STAN 1-1969);

махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ва уларнинг хусусиятлари тўғрисидаги баёнот бўйича Кодекс стандарти (CODEX STAN 180-1991).

2026 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

2. Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари учун сифат стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда ёш бўйича озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжни инобатга олиш (таркибга қўйиладиган талаблар, аллергенлар, бўёқлар, консервантлар ва бошқа зарарли қўшимчаларнинг мавжуд эмаслигини назорат қилиш).

2026 йил июнь

II. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш

4.

«Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратган тиббиёт муассасаси» ва «Она сути билан муваффақиятли озиқлантиришга ўн қадам» ташаббусларини кенг жорий этиш.

«Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратган тиббиёт муассасаси» (Baby-Friendly Нospital Initiative) (кейинги ўринларда — BFНI) ва «Она сути билан муваффақиятли озиқлантиришга ўн қадам» (кейинги ўринларда — «ўн қадам») ташаббусларини жорий этишни мувофиқлаштириш, жумладан:

2026 йилдан бошлаб

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

а) BFНI ва «ўн қадам» ташаббусларини амалиётга жорий этиш учун ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсияларига асосланган миллий услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2025 йил октябрь

б) туғруққа кўмаклашиш, педиатрия ва бирламчи тиббий-санитария хизмати тиббиёт ходимлари учун сертификатланган халқаро тренерлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда BFНI ва «ўн қадам» ташаббуслари бўйича тренинглар ва ўқув курсларини ташкил этиш;

Режа-жадвал асосида

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида,

ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари

(келишув асосида)

100 минг АҚШ доллари

в) тиббиёт ходимларининг она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва чақалоқларни парвариш қилиш бўйича билимлари ва амалий кўникмаларини мунтазам равишда баҳолаб бориш;

2026 йилдан бошлаб

г) тиббиёт муассасаларида BFНI ва «ўн қадам» стандартларининг бажарилишини назорат қилиш ва баҳолаш тизимини яратиш.

Бунда амалиётга татбиқ этиш жараёни BFНI ва «ўн қадам» ташаббусларини жорий этиш юзасидан сертификат мавжудлиги ва ўтказилган тренинглар сони ўсиб борувчи кўрсаткич сифатида доимий равишда баҳоланади.

2025 йил декабрь

5.

«Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳат бериш» интеграциялашган курсини жорий этиш.

1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари асосида «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳат бериш» миллий услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида,

ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари

(келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрлар ҳамда тиббиёт бригадалари ходимлари учун ўқув-тренинглар ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

6.

Она сути билан озиқланадиган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича йўриқномалар тамойилларини жорий этиш.

1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари асосида «Она сути билан озиқланаётган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича йўриқномалар» миллий услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида,

ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари

(келишув асосида)

20 минг АҚШ доллари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича педиатрлар ва тиббиёт бригадалари ходимлари учун ўқув-тренинглар ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

7.

Алоҳида тиббий эҳтиёжли оналар ва уларнинг болалари учун она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурларини жорий этиш.

1. Туғруқдан кейинги эрта даврда она ёки боланинг ҳолатидан (масалан, қандли диабет, чала туғилиш ва бошқа ҳолатлар) келиб чиқиб, она сути билан озиқлантиришнинг кечиктирилишида оналар учун махсус тавсиялар ишлаб чиқиш.

2. Асоратланган лактацияси мавжуд аёлларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш бўйича клиник протоколни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Бунда лактостаз, мастит, гипогалактия ва (сут бези) сўрғич ёриқлари ва бошқалар каби энг кенг тарқалган асоратларнинг олдини олиш бўйича аниқ тавсиялар киритиш.

2025 йил октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Эмизикли оналар уйда она сути билан озиқлантиришни давом эттиришларини қўллаб қувватлаш тизимини жорий этиш.

1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари асосида «Эмизикли оналарни уйда кузатиб бориш» миллий услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Эмизикли оналар учун амалий маслаҳат бериш ва уйда қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш юзасидан тиббиёт бригадалари ходимларини ўқитиш.

Режа-жадвал асосида

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида,

ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари

(келишув асосида)

3. Эмизикли оналарга ҳамроҳлик қилувчи тиббиёт ходимларини сертификатлаштириш.

4. Туғруқдан кейинги дастлабки олти ой давомида эмизикли оналар учун мунтазам равишда уйга ташриф буюриш тизимини кучайтириш ҳамда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва чақалоқни парваришлашга алоҳида эътибор қаратиш.

2025-2026 йиллар давомида

III. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

9.

Тиббиёт олий таълим муассасалари педагогларининг она сути билан озиқлантириш, гўдак ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш мавзуси бўйича малакасини ошириш.

1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари асосида тиббиёт олий таълим муассасалари педагоглари учун она сути билан озиқлантириш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш мавзусида малака ошириш ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Тиббиёт соҳасида касбий ва олий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби турли таълим босқичларида таълим дастурларини мослаштириб бориш.

3. Тиббиёт техникумлари, олий тиббий таълим ташкилотлари ўқув режаларига, магистратура ва ординатура дастурларига она сути билан озиқлантириш курсларини киритиш.

Бунда она сути билан озиқлантириш мавзулари фанлараро курсларга интеграция қилинишини таъминлаш.

2025-2026 йиллар давомида

4. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда касбий ва олий тиббий таълим ташкилотлари педагоглари учун тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказиш.

Режа-жадвал асосида

10.

Тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш босқичларида она сути билан озиқлантириш курсларини жорий этиш.

1. Акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрлар ҳамда тиббиёт бригадалари ходимлари учун она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрлар ҳамда тиббиёт бригадалари ходимлари учун қисқа муддатли интенсив курслар ва онлайн тренинглар ташкил этиш.

3. Акушер-гинекологлар, педиатрлар, психологлар ва оилавий шифокорлар учун перинатал психология асослари ва она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш техникаси бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида,

ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари

(келишув асосида)

4. Тиббиёт кадрлари малакасини ошириш дастурларига туғруққача ва туғруқдан кейинги даврда оналарни психологик қўллаб-қувватлаш модулларини жорий этиш.

2025-2026 йиллар давомида

11.

Она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳатчилар (lactation consultant)ни тайёрлаш.

1. Акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрлар ҳамда тиббиёт бригадалари ходимлари учун халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда она сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳат бериш ва гўдакларни озиқлантиришни оптималлаштириш, шу жумладан, шахслараро мулоқот кўникмаларига ўргатиш бўйича ихтисослаштирилган малака ошириш курсларини ташкил этиш.

2. Она сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳатчиларнинг малакасини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш чораларини кўриш.

3. Тиббиёт олий таълим ташкилотлари талабалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ва кўнгиллиларнинг она ва бола саломатлигига она сутининг ижобий таъсири бўйича тренер-маслаҳатчиларни тайёрлаш курсларида иштирок этиши ва ўқитилишини таъминлаш.

2026 йилдан бошлаб,

режа-жадвал асосида

ЮНИСЕФ, ЖССТ грантлари

(келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

IV. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасида тармоқлараро ҳамкорликни кучайтириш

12.

Иш жойларида, таълим ташкилотларида ва жамоат жойларида эмизикли оналар учун қулай шарт-шароитлар яратиш («Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароитлар» сиёсати, ташаббуси).

1. Иш жойлари, таълим ташкилотларида, жамоат жойларида она сути билан озиқлантириш ва она сутини соғиб олиш ҳамда гўдакларни озиқлантириш учун махсус жойлар, парвариш хоналарини ажратиш ва жиҳозлаш, зарур шарт-шароитлар яратишнинг санитария талабларини белгилаш.

2025 йил декабрь

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

2. Иш жойларида, таълим ташкилотларида ва жамоат жойларида эмизикли оналар учун махсус жойлар ажратиш, шу жумладан, мебель билан жиҳозлаш ва зарур санитария шароитлари билан таъминлаш.

2025-2026 йиллар давомида

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш.

Халқаро экспертлар иштирокида мунтазам онлайн конференциялар, вебинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш орқали илғор тажрибалар ва энг яхши амалиётларни ўзаро алмашиш.

2025-2026 йиллар давомида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14.

«Оналар мактаби» ва «Оналарни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари»ни қайта тиклаш.

1. «Оналар мактаби» ва «Оналарни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари»ни зарур қўлланмалар, намойиш қилиш учун медиа воситалари (видеоматериаллар, она сути билан озиқлантириш техникасини ўргатиш учун йўриқнома ва бошқалар) билан жиҳозлаш.

2. «Оналар мактаби» ва «Оналарни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари»да тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотлар ҳамда кўнгиллиларни жалб қилиш.

2025-2026 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

15.

Она сути билан озиқлантириш ва болалар овқатланиши соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш.

1. Болаларни она сути билан озиқлантириш тадқиқотлари учун грантлар ажратиш.

2. Илмий анжуманлар ташкил этиш ҳамда тадқиқот натижаларини эълон қилиш.

2025-2026 йиллар давомида

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

V. Она сути билан озиқлантириш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар овқатланиши соҳасида мониторинг ва назоратни кучайтириш

16.

Она сути билан озиқлантириш амалиётини тарғиб қилиш бўйича баҳолаш мезонлари ва индикаторларини ишлаб чиқиш.

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЖССТ ва ЮНИСЕФ, илмий ташкилотлар мутахассислари ва она сути билан озиқлантириш бўйича экспертлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

2025 йил сентябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Доимий мониторинг учун кўрсаткичлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда мониторинг қилишнинг асосий кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларни белгилаш:

туғилгандан кейин биринчи соат ичида чақалоқни илк бор кўкракка тутиш;

6 ойгача бўлган давр мобайнида фақат она сути билан озиқланган гўдаклар улуши;

1 ёшгача ва 2 ёшгача она сути билан озиқланишни давом этаётган болалар улуши;

сунъий ёки аралаш овқатлантиришда бўлган чақалоқлар ва болалар улуши;

она сути билан озиқлантиришнинг ўртача давомийлиги;

туғруқхоналарда ва поликлиникаларга ташрифлари пайтида она сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳат олган оналар сони;

BFНI ва «ўн қадам» ташаббуслари бўйича сертификат олган муассасалар сони.

2025 йил ноябрь

3. Тиббиёт ташкилотларининг мавжуд статистика ҳисоботи шаклларини янги индикаторларни жорий этиш учун мослаштириш.

2025-2026 йиллар давомида

17.

Она сути билан озиқлантириш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ва уларнинг сифатидан аҳолининг қониқиши тўғрисидаги маълумотларни тўплаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсияларини инобатга олган ҳолда, аҳолининг қониқишини баҳолаш, она сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳатчиларнинг профессионаллиги, ахборот сифати, оналарни психологик қўллаб-қувватлаш даражаси ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда стандартлаштирилган сўровномалар ва анкеталарни ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Сўровлар ўтказиш ва фикр-мулоҳазалар йиғиш учун «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сўровлар ўтказиш ва фикр-мулоҳазаларни тўплаш имкониятини яратиш.

3. Аёллар маслаҳатхоналари, туғруқхоналар, оилавий поликлиникалар ва жамоат жойларида сўровномалар ўтказиш.

2025-2026 йиллар давомида

4. Она сути билан озиқлантириш соҳасидаги хизматлардан аҳолининг қониқишини мунтазам равишда текшириш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

VI. Она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти тўғрисида аҳолининг хабардорлиги ва билимини ошириш

18.

Она сути билан озиқлантириш афзалликлари ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни тўғри овқатлантириш ҳақида кенг қамровли миллий кампанияни ташкил этиш.

1. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ахборот-коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш.

Бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

а) аҳоли ўртасида она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси, шунингдек, ОСЎБМ билан озиқлантиришнинг салбий таъсирлари тўғрисида хабардорликни ошириш, жамиятда она сути билан озиқлантиришга ҳурмат муносабатини шакллантириш мақсадида медиа-режа асосида ахборот компаниялар ўтказилишини белгилаш;

б) она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти тўғрисида телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда миллий даражада кенг кўламли ахборот компанияларини ўтказиш;

в) оилани жалб этишни рағбатлантириш, оила аъзоларининг уй юмушлари ёки болаларни парвариш қилишда ёрдам берадиган қўллаб-қувватловчи уй муҳитини яратиш;

г) эмизикли оналар ўзлари учун фойдали она сути билан озиқлантириш ҳақида маълумотларни топиши мумкин бўлган манбаларни оммалаштириш (мобил илова, «Call марказ», интернет ресурслари ва ижтимоий тармоқларда саҳифалар очиш ва бошқалар);

д) масжид ва маҳаллалардаги диний етакчиларнинг маърузаларига она сути билан озиқлантириш, лактация даврида тўғри овқатланиш, шунингдек, она сути билан озиқлантиришдан воз кечишнинг олдини олиш ҳамда ОСЎБМ билан озиқлантиришдан фойдаланмаслик масалаларини киритиш.

2025 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида

3,2 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Она сути билан озиқлантириш афзалликлари ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни тўғри овқатлантириш ҳақида телевидение, радио, интернет ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг кўламли миллий ахборот кампанияларини ташкил этиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

19.

Аёлларга она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳат бериш учун кеча-кундуз ишлайдиган «Call марказ»ни ташкил этиш.

1. Ягона қисқа бепул рақам бўйича замонавий телефон ва интернет инфратузилмасига эга қўнғироқларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш.

2025-2026 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида

800 млн сўм

шундан

350 млн сўм

ягона қисқа рақам учун

(бир марталик тўлов)

450 млн сўм

«Call марказ» фаолияти учун

(ҳар йили)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзбектелеком» АК,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Она сути билан озиқлантириш ва беморлар билан мулоқот қилиш соҳасида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг замонавий стандартлари бўйича ўқув курсларини ўтказиш.

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида

1 млрд сўм

3. Тиббиёт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича «Call марказ»ни ишга тушиши юзасидан кенг ахборот кампаниясини ўтказиш.

-

20.

Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги доирасида она сути билан озиқлантириш бўйича миллий ва минтақавий конференцияларни ўтказиш.

1. Шифокорлар, ҳамширалар, ижтимоий ходимлар ва жамоат ташкилотлари иштирокида ҳар йили конференциялар ташкил этиш, энг яхши амалиётлар ва ютуқларни муҳокама қилиш, она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсияларни тарқатиш.

2. Оналар ва уларнинг оилалари учун маърузалар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш.

3. Ахборот материалларини тарқатиш ва тадбирга жамоатчилик фикри етакчиларини жалб қилиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 636-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича республика кенгаши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

З.Б. Махкамова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Кенгаш раиси

2.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

3.

Э.И. Баситханова

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

4.

Ф.Э. Карабаев

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари

5.

Д.Р. Махсудов

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари

6.

Х.Б. Нуритдинов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари

7.

Д.Ж. Аниёзова

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги масъул ходими

8.

Н.М. Эгамбердиева

«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти директори

9.

Н.С. Надирханова

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори

10.

Н.А. Ўринбаева

Республика перинатал маркази директори

11.

А.Ш. Иноятов

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори

12.

У.Э. Эралиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи

13.

А.А. Абдуқаюмов

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Кенгаш котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш раиси зарур ҳолларда, Кенгаш таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 636-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2025 йил

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

I. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш

1.

6 ойгача бўлган чақалоқларни истисносиз она сути билан озиқлантириш даражаси

фоиз

25

30

35

50

65

80

2.

Туғилгандан кейин она сути билан озиқлантиришни эрта бошлаш даражаси

фоиз

85

85

87

87

90

90

3.

Туғилгандан кейин биринчи соат ичида чақалоқни илк бор кўкракка тутиш даражаси

фоиз

75

75

80

85

85

90

4.

1 ёшгача она сути билан озиқланишни давом этаётган болалар улуши

фоиз

44

50

60

65

75

80

5.

2 ёшгача она сути билан озиқланишни давом этаётган болалар улуши

фоиз

39

45

50

55

60

60

6.

2 ёшгача сўрғичли идишчалардан озиқланишни давом этаётган болалар улуши

фоиз

25

22

19

16

13

10

7.

Кам вазн билан туғилиш даражаси

фоиз

5,8

5,6

5,4

5,2

5,2

5,0

8.

Бўй ўсиши кечикиши мавжуд бўлган 5 ёшгача болалар улуши

фоиз

6,9

6,7

6,5

6,3

6,1

6,0

9.

Вазн оғирлиги етишмаслиги мавжуд 5 ёшгача бўлган болалар улуши

фоиз

1,8

1,7

1,6

1,6

1,5

1,5

10.

Ортиқча вазни мавжуд 5 ёшгача бўлган болалар улуши

фоиз

5,5

5,4

5,2

5,0

4,8

4,6

11.

5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирлар орасида семизлик даражаси

фоиз

6,4

6,3

6,0

5,8

5,5

5,0

II. Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш

12.

Тиббиёт муассасаларида она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ягона ички сиёсат ишлаб чиқилганлиги ва жорий этилгани

ягона ички сиёсат ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши

-

ягона ички сиёсат ишлаб чиқилади ва жорий этилади

-

-

-

-

13.

Болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва сотилишига оид янгиланган санитария меъёрлари ва қоидалари, гигиена талаблари ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсиялари ҳамда Codex Alimentarius талабларига мувофиқ мослаштирилгани

янгиланган санитария меъёрлари ва қоидалари, гигиена талаблари сони

3

2

2

2

2

2

14.

«BFНI» ва «ўн қадам» ташаббусларини жорий этиш бўйича миллий услубий қўлланма қабул қилингани

тасдиқланган услубий қўлланма

-

қўлланма тасдиқланади

-

-

-

-

15.

Туғруққа кўмаклашиш муассасаларида она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича замонавий йўриқномалар мавжудлиги

туғруққа кўмаклашиш муассасалари сони

(фоиз)

-

100

-

-

-

-

16.

Она ёки боланинг ҳолатидан келиб чиқиб, шу жумладан, асоратланган лактацияси мавжуд оналар учун махсус тавсиялар тасдиқлангани

тасдиқланган тавсиялар

-

тавсиялар тасдиқланади

-

-

-

-

17.

Болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича йўриқномалар тамойиллари жорий этилгани

тасдиқланган йўриқномалар

-

йўриқномалар тасдиқланади

-

-

-

-

18.

«BFНI» ва «ўн қадам» ташаббуслари бўйича ўтказилган тренинглар сони

тренинглар сони

-

14

28

42

56

84

19.

«BFНI» ва «ўн қадам» ташаббуслари бўйича ўқитилган акушер-гинеколог, неонатолог, педиатрлар ва оилавий шифокорлар улуши (компетенциялари мослиги)

ўқитилган тиббиёт ходимлари улуши

(фоиз)

-

30

50

70

90

100

20.

«BFНI» ва «ўн қадам» ташаббусларини жорий этган туғруққа кўмаклашиш муассасалари сони

туғруққа кўмаклашиш муассасалари сони

(фоиз)

25

30

50

70

90

100

21.

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича ўтказилган тренинглар сони

тренинглар сони

-

14

28

42

56

84

22.

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш масалалари бўйича ўқитилган акушер-гинеколог, неонатолог, педиатрлар ва оилавий шифокорлар сони

ўқитилган шифокорлар улуши

(фоиз)

-

30

50

70

90

100

23.

Эмизикли оналар учун амалий маслаҳат бериш ва уйда қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган тренинглар сони

тренинглар сони

-

14

28

42

56

84

24.

Эмизикли оналар учун амалий маслаҳат бериш ва уйда қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўқитилган оилавий шифокорлар сони

ўқитилган оилавий шифокорлар улуши

(фоиз)

-

30

50

70

90

100

25.

Она сути билан озиқланадиган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича йўриқномалар тамойиллари тасдиқлангани

тасдиқланган йўриқномалар

-

йўриқномалар тасдиқланади

-

-

-

-

26.

Она сути билан озиқланадиган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича ўтказилган тренинглар сони

тренинглар сони

-

14

28

42

56

84

27.

Она сути билан озиқланадиган болаларни қўшимча озиқлантириш бўйича ўқитилган педиатрлар ва оилавий шифокорлар сони

ўқитилган педиатрлар ва оилавий шифокорлар улуши

(фоиз)

-

30

50

70

90

100

28.

Она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича сертификатга эга маслаҳатчи (lactation consultant)лар сони

сертификатга эга маслаҳатчилар сони

-

60

60

60

60

60

29.

Она сути билан озиқлантириш, қўшимча овқатни киритиш қоидалари бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатилган оналар (туққан аёллар) улуши

оналар улуши

(фоиз)

-

20

40

60

70

90

30.

Тиббиёт олий таълим муассасалари педагоглари учун малака ошириш ўқув дастурларининг мавжудлиги

тасдиқланган ўқув дастури

-

ўқув дастури тасдиқланади

-

-

-

-

31.

Тиббиёт ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимига она сути билан озиқлантириш бўйича ўқув дастурлари жорий этилганлиги

тасдиқланган ўқув дастури

-

ўқув дастури тасдиқланади

-

-

-

-

32.

Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратган ташкилотлар ва жамоат жойларининг улуши

ташкилотлар ва жамоат жойлари улуши

(фоиз)

-

10

30

50

70

80

33.

Она сути билан озиқлантириш масалалари бўйича маслаҳат бериш учун «Call марказ» ташкил этилгани

«Call марказ» ташкил этилиши

-

«Call марказ» ташкил этилади

-

-

-

-

34.

Она сути билан озиқлантириш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни овқатлантириш тамойиллари бўйича ижтимоий тармоқларда саҳифалар очилиши

ижтимоий тармоқларда очилган саҳифалар сони

-

5

10

10

10

15

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 09/25/636/0918-сон)