ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3683]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 сентябрь,
875-сон
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 25 сентябрдаги 875-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2019 йил 20 декабрдаги 1236-сон буйруғи (рўйхат рақами 3216, 2020 йил 31 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 10/20/3216/0120-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-иловаси матнидаги «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғи (рўйхат рақами 3226, 2020 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/3226/0313-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомда:
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Турган жойи бўйича таҳсил олаётган ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ушбу ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мурожаат қилишлари мумкин.»;
1-илованинг матнидаги «доимий ёки вақтинчалик яшаш манзили» деган сўзлар «яшаш ёки турган жойи манзили» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2025 й., 10/25/3683/0891-сон)