29.09.2025 йилдаги 609-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.09.2025 йилдаги 609-сон
Дата вступления в силу
02.10.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўсимликлар карантини чегара пунктларини карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, ўсимликларни зарарли организмлардан ишончли ҳимоя қилишни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда ўсимликлар карантини соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифатини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган карантин остидаги маҳсулотлар билан карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар кириб келишининг олдини олишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларига бевосита туташ бўлган ёки бўлмаган ҳудудларида ташкил этилган ва этиладиган божхона терминалларида тезкор фитосанитар назоратни амалга ошириш зарурати юзага келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарорига мувофиқ ўсимликлар карантини чегара пунктларини республика ҳудудига карантин остидаги маҳсулотлар олиб кирилишига ихтисослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўсимликлар карантини чегара пунктларини карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштиришга доир талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуни 14-моддасига мувофиқ ўсимликлар карантини чегара пункти Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида, ички ҳудудлараро чегара пунктларида ташкил этилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хоналар, текширувлар ўтказиш ва намуналар олиш, фитосанитария экспертизасини ва фумигация ишларини амалга ошириш учун воситалар, алоқа воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминланиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўсимликлар карантини чегара пунктларида ҳамда унга бевосита туташ бўлган ва бўлмаган ҳудудларида ташкил этилган ва этиладиган божхона терминаллари ҳамда карантин остидаги маҳсулотларни божхона расмийлаштирувига қадар вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлари (омборлар) ҳамда уларнинг шарт-шароитлари манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўсимликлар карантини чегара пунктлари орқали кириб келадиган карантин остидаги маҳсулотларни чегара пунктларига бевосита туташ бўлган ва бўлмаган ҳудудларда ташкил этилган божхона терминалларида ва/ёки карантин остидаги маҳсулотларни божхона расмийлаштирувига қадар вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотларда (омборларда) фитосанитария назоратидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳар чоракда карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари ҳамда унга бевосита туташ бўлган ва бўлмаган ҳудудларида ташкил этилган ва ташкил этиладиган божхона терминалларини ҳамда карантин остидаги маҳсулотларни божхона расмийлаштирувига қадар вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар (омборлар)ни 2-иловага асосан талабларга мувофиқлиги бўйича хатловдан ўтказади ва реестрини шакллантиради ҳамда шакллантирилган реестрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринда — Божхона қўмитаси)га тақдим этиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Божхона қўмитаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тақдим этилган реестр асосида республика ҳудудига олиб кириладиган карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказишга йўналтиради ҳамда бу ҳақда ташқи иқтисодий фаолият субъектларини божхона ахборот тизими орқали хабардор қилиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Божхона қўмитаси билан биргаликда ўсимликлар карантини чегара пунктларини 2025 — 2027 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудига олиб кириладиган карантин остидаги маҳсулотлар бўйича ихтисослаштиришга доир талабларга мувофиқлаштириш чораларини кўради ҳамда, заруратга кўра, ушбу қарорга 1-иловада келтирилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилган ўсимликлар карантини чегара пунктларининг экспорт йўналишида ташқи савдо юклари бўйича ўтказиладиган фитосанитария назорат функциялари божхона органлари томонидан мувофиқлаштирилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органлари ўсимликлар карантини чегара пунктларининг республика ҳудудидан экспорт йўналишида олиб чиқиладиган карантин остидаги маҳсулотларни ҳужжатли назорат тартиб-таомилларидан ўтказади ҳамда божхона ахборот тизимига бу ҳақда қайд этиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шубҳали ёки зарур ҳолатларда маҳсулотларни кўздан кечириш ҳамда қўл юкида мавжуд карантин остидаги маҳсулотларга белгиланган тартибда фитосанитария сертификатини расмийлаштириш учун ўсимликлар карантини давлат инспекторини жалб қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 29 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
609-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 609-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ўсимликлар карантини чегара ўтказиш пунктлари номи

Ҳудудлар номи

Автомобиль ўтказиш пунктларидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари

1.

«Довутота»

Қорақалпоғистон Республикаси

2.

«Дўстлик»

Андижон вилояти

3.

«Хонобод»

4.

«Олот»

Бухоро вилояти

5.

«Учқўрғон»

Наманган вилояти

6.

«Ўзбекистон»

Фарғона вилояти

7.

«Сариосиё»

Сурхондарё вилояти

8.

«Айритом»

9.

«Сирдарё»

Сирдарё вилояти

10.

«Ойбек»

Тошкент вилояти

11.

«Яллама»

12.

«Навоий»

13.

«С. Нажимов»

14.

«Шовот»

Хоразм вилояти

Халқаро аэропортлардаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари

1.

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти

Тошкент шаҳри

2.

Самарқанд халқаро аэропорти

Самарқанд вилояти

3.

Навоий халқаро аэропорти

Навоий вилояти

4.

Термиз халқаро аэропорти

Сурхондарё вилояти

5.

Фарғона халқаро аэропорти

Фарғона вилояти

6.

Наманган халқаро аэропорти

Наманган вилояти

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 609-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўсимликлар карантини чегара пунктларини карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштиришга доир
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАЛАБЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва унинг бевосита туташ бўлган ёки бўлмаган ҳудудларида ташкил этилган ва этиладиган божхона терминалларини, карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш ҳамда карантин остидаги маҳсулотларни божхона расмийлаштирувига қадар вақтинча сақланадиган бино ва иншоотларни (омборлар) ташкил этиш, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари ушбу талаблар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Талабларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
карантин остидаги маҳсулот — ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экин материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти ва бошқа маҳсулот ҳамда юклар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фитосанитария назорати — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган ва транзит тарзида ташиладиган карантин остидаги маҳсулотларни текширишда ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва унинг бевосита туташ бўлган ёки бўлмаган ҳудудларида ташкил этилган ва этиладиган божхона терминалларига талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва унинг бевосита туташ бўлган ёки бўлмаган ҳудудларида ташкил этилган ва этиладиган божхона терминалларини қуриш ва реконструкция қилиш мазкур Талаблар асосида амалга оширилиши лозим. Бунда қуйидагилар талаб қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хоналари санитария-гигиена, қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ шамоллатилиши, ҳавони совитиш ва иситиш, сув таъминоти ва канализация, шунингдек, ёнғинга қарши воситалар ва фавқулодда ҳолатларда огоҳлантириш сигнализация тизимлари билан жиҳозланган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча кириш ва ўтиш йўллари, пиёдалар йўлаклари, юкни ортиш ва тушириш майдончалари чанг ҳосил қилмайдиган, сув ўтказмайдиган, ювиш ҳамда дезинфекция қилиш учун қулай, ҳосил бўлган оқоваларни канализацияга йўналтириш имкониятига эга қаттиқ қопламали бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуди дарахт ва буталардан холи бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бино ва иншоотлари, омборхона хоналари карантин остидаги маҳсулотларни бут сақлайдиган ва ушбу маҳсулотларга нисбатан фитосанитария назоратини тўлиқ амалга ошириш учун ушбу Талабларнинг 9-бандида белгиланган инвентарь ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада (юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш учун ер юзасидан маълум баландликда қуриладиган ёки ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан иборат кўприксимон иншоот) бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бино ва иншоот (омборхона)ларда карантин остидаги маҳсулотларни кўрикдан ўтказиш учун платформалар ва рампалар ўрнатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва унинг бевосита туташ бўлган ёки бўлмаган ҳудудларида ташкил этилган ва этиладиган божхона терминалларида хизмат хоналарининг таркиби ва уларга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва унинг бевосита туташ бўлган ёки бўлмаган ҳудудларида ташкил этилган ва этиладиган божхона терминалларида ўсимликлар карантини давлат инспектори фаолият юритиши учун қуйидаги хизмат хоналари ташкил этилган бўлиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
навбатчи (оператив);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маиший (хўжалик);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дам олиш хонаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Навбатчи (оператив) хона ўсимликлар карантини давлат инспектори фаолият олиб борадиган хизмат хонаси ҳисобланади. Ушбу хонада ўсимликлар карантини давлат инспектори ўз ваколати доирасида ҳужжатли назоратни амалга оширади ва соҳага оид ҳужжатларни расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Махсус хонадан тезкор (экспресс) лаборатория таҳлилларини амалга оширишда, карантин остидаги маҳсулотларнинг намуналарини сақлашда, транспорт воситалари ҳамда карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантиришга оид махсус техник воситалар ва кимёвий моддаларни сақлашда, зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантиришда, шунингдек, йўналишга оид бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Маиший (хўжалик) хоналардан фитосанитария назоратини амалга ошириш учун махсус кийим-бошлар ва асбоб-ускуналарни сақлашда фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Дам олиш хонаси иш режими туну кун бўлган ўсимликлар карантини чегара пунктларида ташкил этилади. Бунда ўсимликлар карантини давлат инспектори дам олиши учун шарт-шароит яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Навбатчи, махсус, маиший ва дам олиш хоналари давлат инспектори ва бошқа шахслар учун санитария-гигиена воситалари, иссиқ ва совуқ сув, санузел тизимлари билан таъминланиши, шунингдек, иловага мувофиқ инвентарь ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур объектларда ўрнатиладиган инвентарь ва асбоб-ускуналарни жойлаштиришда хавфсизлик, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қулайлиги таъминланиши ҳамда технологик жараённинг кетма-кетлиги талаблари ва технологик лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, ушбу объектларда ўрнатиладиган, лаборатория таҳлиллари ўтказиш учун фойдаланиладиган синов ва ўлчаш воситалари ўрнатилган тартибда метрологик аттестациядан ўтказилган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш ҳамда божхона расмийлаштирувига қадар вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар (омборлар)га қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хорижий мамлакатлардан олиб кириладиган карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш ҳамда божхона расмийлаштирувига қадар вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар (омборлар)нинг ташкил этилиши, қурилиши ва реконструкция қилиниши ушбу Талаблар асосида амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда карантин остидаги маҳсулотларни сақлаш учун зарур бўлган технологик режим ва шароитлар билан таъминланиши, шунингдек, карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш вақтида ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар ва бошқа хавфли зараркунандалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш ҳамда божхона расмийлаштирувига қадар вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар (омборлар) амалдаги санитария-гигиена, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, экологик талабларга жавоб бериши шарт. Жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шамоллатиш, ҳавони совитиш ва иситиш ҳамда омборлар фавқулодда ҳолатларда огоҳлантириш тизими билан жиҳозланган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёруғлик (табиий ёки сунъий) билан таъминланган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деворлари бўялган ёки оқланган, ёриқларсиз, эшик ва деразаларнинг герметиклиги таъминланган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш ва ўтиш йўллари, пиёдалар йўлаклари, юкни тушириш ва юклаш учун махсус ажратилган майдон бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пестицид ва кимёвий воситалар сақланадиган алоҳида хона ва уларни сақлаш учун металл шкаф бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада (юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш учун ер юзасидан маълум баландликда қуриладиган ёки ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан иборат кўприксимон иншоот) бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
поллари рухсат этилган механик, термик ёки кимёвий таъсирларга чидамли, тешикларсиз, сирти осон тозаланадиган, пол конструкцияси элементлари иш пайтида ерга тушадиган зарарли моддаларни ўзида тўпламайдиган ёки сингдирмайдиган ва суюқлик оқиши учун нишаблик бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, маҳсулот турига қараб, омборларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ сақлаш шароитлари, намуна олиш учун жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган бўлиши лозим, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экиш материаллари учун герметик ёпилиши таъминланадиган ёпиқ бино ва иншоот (омборхона);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ҳамда бошқа тез бузилувчи карантин остидаги маҳсулотлар учун вақтинча сақлаш учун совиткич (ҳарорат меъёри -10 С0 дан +20 С0 гача бўлиши лозим);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёғоч материаллари учун — намуна олиш учун арра (электр ёки мото);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
донли, дуккакли ва мойли экин маҳсулотлари учун — намуна олиш учун шуп, чашка ва уруғ майдалагич (дробилка);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотдан олинган намунани кўрикдан ўтказиш учун махсус кўрик столи бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур объектларда ўрнатиладиган инвентарь ва асбоб-ускуналарга нисбатан ушбу Талабларнинг 10-бандида белгиланган шартлар қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўсимликлар карантини чегара пунктларини карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштиришга доир талабларга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизмат хоналарининг сони, уларни жиҳозлаш бўйича талаб этиладиган инвентарь ва асбоб-ускуналар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Номланиши

Тавсия этиладиган минимал майдон

Тавсия этиладиган жиҳозлар

Тавсия этиладиган асбоб-ускуналар ва техникалар

Алоқа воситалари

Навбатчи (оператив) хоналар

1.

Фитосанитария назоратидан ўтказиш пункти навбатчи давлат инспекторининг хонаси

6 м2

Иш столи, стул, гардеробли жавон, ҳужжатлар сақлаш учун сейф

Доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, Интернет), кондиционер

Хавфсиз каналга эга интернет, телефон ёки радиоалоқа, видеокузатув камераси

2.

Фитосанитария назоратидан ўтказиш пункти мудирининг хонаси

12 м2

Иш столи, стул, гардеробли жавон, ҳужжатлар сақлаш учун сейф

Доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, Интернет), кондиционер

Хавфсиз каналга эга интернет, телефон ёки радиоалоқа

Махсус хоналар

3.

Фитосанитария лаборатория таҳлилларини амалга ошириш учун камида алоҳида 3 та хона

Ҳар бир хона учун 15 м2

Лаборатория столлари (пўлат ёки зангламас металл қопламали), тебранишдан ҳимояланган стол, кимёвий таҳлилларни амалга ошириш учун махсус столлар, стуллар, асбоб-ускуна ва ёрдамчи ускуналарни сақлаш учун мўлжалланган лаборатория жавони (зангламас ёки сув шиммайдиган қопламали)

Сув таъминоти ва канализация тизими, компьютер, нусха кўчириш мосламаси, сканер, принтер, калькулятор, совиткич, совуқ ва иссиқ сув билан таъминловчи кран, ювиниш ҳавзаси (санузел), ёнғинга қарши воситалар

Хавфсиз каналга эга интернет, телефон ёки радиоалоқа, видеокузатув камераси

4.

Техник назорат воситаларини сақлашга мўлжалланган хона (омбор)

16 м2

Техник назорат ускуналарини сақлаш учун жавонлар

Хавфсизлик сигнали, ёнғинга қарши воситалар

Видеокузатув камераси, сигнализация

5.

Карантин остидаги маҳсулотлардан синов учун олинган намуналарни сақлаш хонаси

9 м2

Намуналарни сақлаш учун жавонлар

Совитиш камераси, ёнғинга қарши воситалар

Видеокузатув камераси, сигнализация

6.

Ноқонуний олиб кирилган (олиб қўйилган) карантин остидаги маҳсулотларни сақлаш жойи (омбор)

Ёпиқ омбор 60 м2

Маҳсулотларни сақлаш учун махсус жойлар

Совитиш камераси, ёнғинга қарши воситалар

Видеокузатув камераси, сигнализация

7.

Транспорт воситалари ва карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш учун махсус жой

Усти ёпиқ омбор (ҳисоб-китобга кўра)

Карантин кўригини ўтказиш учун махсус стол ва столни ёритадиган лампа (чироқ)

Гидравлик текислаш платформаси, автоматик ёки электр юклагич, нарвон, эстакада, ёнғинга қарши воситалар

Видеокузатув камераси, сигнализация

8.

Аэропорт, дарё порти, автомобиль, халқаро почтампт ўсимликлар карантини чегара пунктлари, ТИФ масканлари ҳамда темир йўл станциясининг терминалида карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш учун махсус жой (хона)

10 м2

Карантин кўригини ўтказиш учун махсус стол ва столни ёритадиган лампа (чироқ)

Гидравлик текислаш платформаси, автоматик ёки электр юклагич, нарвон, эстакада, рампа, ёнғинга қарши воситалар

Видеокузатув камераси, сигнализация

9.

Зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни йўқ қилиш учун махсус жой (печ)

10 — 15 м2

Ускуналарни сақлаш учун жавон

Махсус печ (кўмир, табиий газ ва бошқа ёқишга мўлжалланган), ёнғинга қарши воситалар

Видеокузатув камераси, сигнализация

10.

Пестицид ва кимёвий воситаларни сақлаш хонаси (омбор)

10 м2

Пестицидларни сақлаш учун металл жавон

Ёнғинга қарши воситалар

Видеокузатув камераси, сигнализация

11.

Карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш учун ускуналар билан жиҳозланган хона (майдон)

Ускуна ҳажмига қараб

Фумигация камералари

OʻzDSt-3346:2018 стандарти асосида қўл юкларини дезинфекциялаш учун ҳажми 3 м3 бўлган фумигацион мобил камера, 224 м3 ҳажмдаги автомобил ва контейнерни дезинфекциялаш учун фумигацион камералар (ҳисоб-китобга кўра), ёнғинга қарши воситалар

Видеокузатув камераси, сигнализация

Маиший (хўжалик) хоналар

12.

Кийим ечиш ва кийиниш хонаси

12 м2

Кийим учун шкафлар, диван, стол, стул

Кийим илгич, ёнғинга қарши воситалар

Сигнализация

13.

Омборхона

6 — 8 м2

Дезинфекциялаш воситалари ва маиший жиҳозларни сақлаш учун жавонлар

Хона жиҳозларини дезинфекцияловчи аппарат, ёнғинга қарши воситалар

Сигнализация

Дам олиш хонаси

14.

Дам олиш хонаси (ётоқхона)

Камида 20 м2 (мутахассислар сонига қараб)

Каравот ёки диван, кийим-кечак учун шкаф

Кондиционер, ёнғинга қарши воситалар

Сигнализация

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. 1. Ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва унинг бевосита туташ ҳудудларида ташкил этиладиган божхона терминалларини лойиҳалаштиришда мазкур талабларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Назорат пунктининг штат таркибига ва назорат қилинадиган маҳсулотлар ҳаракатининг интенсивлигига қараб талаблар кучайтирилиши ҳамда мебель, маиший ва ташкилий техника, асбоб-ускуналар, офис хоналарига бўлган эҳтиёжлар оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бир турдаги техник воситаларнинг мақсади ва қўлланиши бўйича ўхшаш бошқа воситаларга алмаштиришга рухсат берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2025 й., 09/25/609/0886-сон)