1-ИЛОВА
Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раиси |
А.Я. Хайдаров | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Республика комиссияси раисининг ўринбосари |
К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
Н.Қ. Холмуродов | — | инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
М.Ш. Истамов | — | адлия вазири ўринбосари |
А.А. Турдалиев | — | Марказий банк раиси ўринбосари |
О.А. Пекос | — | рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари |
М.М. Мирзаев | — | Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
В.Ю. Пак | — | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари |
А.Ж. Ортиқов | — | Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
Ж.О. Урунов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари |
Д.А. Ваҳобов | — | Савдо-саноат палатаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши раиси |
Б.Қ. Абдиназаров | — | «UzAssets» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси |
М.М. Тулаходжаева | — | Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси раиси |
Д.А. Султанова | — | Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси бошқаруви ижрочи директори |
М.М. Перпер | — | Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси раиси |
О.Ш. Султанов | — | Халқаро бухгалтерия аутсорсинг ташкилотлари уюшмаси бошқаруви раиси |
О.О. Баракаев | — | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Республика комиссияси масъул котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Масъуллар |
I. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни мувофиқлаштириш ва ушбу жараёнда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда услубий жиҳатдан таъминлаш | |||||
1. | Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (кейинги ўринларда — МҲХС) ўтиш жараёнини мувофиқлаштириш. | 1. МҲХСни жорий қилиш бўйича масъул вазирлик ва идораларнинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «UzAssets» АЖ |
2. Тадбиркорлик субъектларининг МҲХСга ўтиш жараёнини тўлиқ қамраб оладиган ва уларнинг фаолият туридан келиб чиқиб, МҲХСни қўллаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | |||
3. Тадбиркорлик субъектларини МҲХСни жорий қилиш бўйича ташкилий ва услубий жиҳатдан таъминлаб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Ҳар чорак | |||
2. | МҲХСга ўтиш жараёнини мувофиқлаштиришда тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш. | 1. МҲХС биринчи марта қўлланганда тадбиркорлик субъектига МҲХС асосидаги дастлабки молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда олдинги мос даврнинг энг камида битта санасига нисбатан қиёсий ахборотни ошкор этишига рухсат этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
2. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритилмаган ташкилотларга молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари (кейинги ўринларда — МҲМС) асосида тузиши ҳамда солиқ органларига тақдим этишида услубий ёрдам кўрсатиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси | ||
3. | Молиявий (бухгалтерия) ҳисоб тизимини автоматлаштириш ва Ягона ҳисоботлар тизимига интеграциялаш. | 1. Бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнларини автоматлаштириш имкониятларини ўрганиш, бу борада миллий ва халқаро амалиётга мос келадиган дастурий маҳсулотларни таҳлил қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. ERP (Enterprise resourse planning) ва бухгалтерия дастурий таъминотларида МҲХС бўйича молиявий ҳисобот шаклларини автоматик равишда тўлдириш механизмларини жорий этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси | ||
3. МҲХС асосида молиявий ҳисоботни ҳамда унинг сифатини назорат қилиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва уни Ягона ҳисоботлар тизимига интеграциялаш орқали жорий қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Марказий банк | ||
4. | МҲХСни жорий қилишда рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш имкониятларини ўрганиш ва малакали мутахассисларни тайёрлаш. | 1. МҲХСни рақамлаштиришга қаратилган дастурий маҳсулотларни жорий қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Бухгалтер, аудитор ва молия мутахассислари учун рақамли билимлар (ERP, AI, Big Data) бўйича малака ошириш дастурларини жорий қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
3. Олий таълим муассасалари ва тегишли жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда махсус ўқув курсларини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | |||
5. | Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ҳамда уларда замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш. | 1. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифаси мезонларига жавоб берадиган ташкилотлар рўйхатини шакллантириш ва унга зарур ўзгартиришларни киритиб бориш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ҳар чорак | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси |
2. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларда аудит қўмитасини ташкил этиш бўйича услубий кўмак бериш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
6. | МҲХСни амалиётга жорий қилишни услубий жиҳатдан таъминлаш. | 1. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси бўйича малакали мутахассис ва амалиётчилар, хорижий ва маҳаллий экспертлардан иборат методологик кенгаш ташкил этиш ва унинг асосий фаолият йўналишларини белгилаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил октябрь | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Методологик кенгаш томонидан МҲХС ва аудитга доир масала ва муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда ушбу масалалар юзасидан тегишли хулосаларни расмий веб-сайтларда эълон қилиб бориш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ҳар чорак | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги | ||
7. | МҲХСни жорий этиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келадиган муаммоларни соҳалар ва тармоқлар кесимида ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни услубий таъминлаш. | 1. Методологик кенгаш томонидан молия, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳа ва тармоқларда МҲХСни жорий қилиш бўйича муаммоларни ўрганиш, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Соҳа ва тармоқлар кесимида МҲХС асосида ҳисоб юритиш ва молиявий ҳисобот тайёрлаш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ҳар чорак | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги МҲМСни ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил август | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | ||
4. Фермер хўжаликлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги МҲМСни ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | ||
8. | Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларини 2027 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш. | 1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини (кейинги ўринларда — БҲМС) халқаро талаб ва стандартларга асосан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни унификация қилиш орқали Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХСга уйғунлашган Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
2. МҲМС лойиҳаларини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | ||
9. | МҲХС ва МҲМС бўйича, жумладан, молиявий ҳисоботларга доир норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. | 1. МҲХСга мувофиқ стандартлаштирилган, жумладан, консолидациялашган ҳисоботлар учун молиявий ҳисобот шаклларини ва МҲХСга мослаштирилган намунавий ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «UzAssets» АЖ |
2. Даромадлар ва харажатлар таркиби тўғрисидаги МҲМСни ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
3. МҲМСнинг БҲМСдан фарқлари ва афзалликлари баён этилган шарҳли қўлланма ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
10. | МҲХС ва МҲМСга мувофиқ қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида молиявий ҳисоботларни эълон қилиш жараёнини такомиллаштириш. | 1. Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил июль | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинадиган молиявий ҳисоботларнинг соддалаштирилган шаклини тасдиқлаш ва техник имкониятини яратиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил август | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
3. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг аудиторлик текширувидан ўтган йиллик молиявий ҳисоботининг тўлиқ тўпламини Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштириш ва эълон қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | Ҳар йил якунига кўра | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
11. | Суғурта ташкилотлари МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашга ўтиши бўйича чоралар кўриш. | 1. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)нинг суғурта захираларини шакллантириш ва тўлов қобилиятини аниқлаш методикасини «Solvency II» меъёрларига мувофиқлаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил декабрь | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Солиқ ва бошқа тегишли қонунчилик ҳужжатларини суғурта ташкилотлари учун қўлланадиган МҲХСга мувофиқлаштириш мақсадида қайта кўриб чиққан ҳолда ўзгартириш юзасидан таклифлар киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси | ||
II. МҲХСни жорий қилишда солиқ муносабатларини тартибга солиш | |||||
12. | Тадбиркорлик субъектларини МҲХСни жорий қилишда солиқ муносабатлари бўйича ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан таъминлаш. | Тадбиркорлик субъектлари ўртасида МҲХС асосида фойда солиғини ҳисоблаш бўйича сўров ўтказиш ва уларга мазкур масалада услубий ёрдам кўрсатиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
13. | Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан таъминлаш. | 1. Солиқ ҳамда бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарқларни ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар, молиявий ҳисоботга изоҳларда ошкор этишни такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил февраль | Солиқ қўмитаси |
2. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда солиқ қонунчилигига даромадлар, харажатлар, активлар ва мажбуриятларни солиқ ҳисоби мақсадларида тан олиш принциплари ва тартибларини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси | ||
14. | МҲХСни жорий қилувчи ташкилотлар учун зарур шароитлар яратиш. | 1. Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали МҲХС бўйича ҳисобот топширишнинг техник регламентини ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил август | Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида МҲХСга ўтувчилардан хабарномани қабул қилиш ва уларнинг ҳисоботларини эълон қилиш имкониятини яратиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Солиқ қўмитаси | ||
III. Қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш | |||||
15. | Молиявий ҳисоб тизимига доир қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш. | 1. Молиявий ҳисоб тизимига доир амалдаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва илғор халқаро тажриба асосида такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
2. Янги таҳрирдаги «Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси | 2025 йил декабрь | |||
16. | МҲХСни жорий қилишга доир қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш. | 1. МҲХСни жорий қилишга доир қонунчилик ҳужжатларини инвентаризация қилиш ва рўйхатини шакллантириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Мазкур рўйхатдаги ҳужжатларда келтирилган нормаларнинг ушбу қарор талабларига мувофиқлигини таъминлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил февраль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
17. | «Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар» тушунчаси ва тоифасидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш. | «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси | 2026 йил февраль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
IV. Молиявий ҳисоб тизимини замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш | |||||
18. | Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар томонидан «МҲХСнинг барқарорлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш стандартлари»ни (IFRS Sustainability Disclosure Standards) 2027 йил 1 январдан бошлаб жорий қилиш. | 1. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фонди билан битим тузиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Келишувга мувофиқ | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. «МҲХСнинг барқарорлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш стандартлари»ни тан олиш тартиби ва жорий этиш тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
3. «МҲХСнинг барқарорлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш стандартлари» матнини давлат тилига таржима қилиш ҳамда МҲХС фонди йиллик харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш. | Амалий чора-тадбирлар | Ҳар йили | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
4. Барқарор ривожланиш ва ESG (Environmental, Social, Governance) ҳисоботини тайёрлаш қоидалари ва уларни жорий этиш бўйича тадбирлар дастурини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | «UzAssets» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
5. «МҲХСнинг барқарорлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартлари»ни қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «UzAssets» АЖ | ||
19. | «Яшил бухгалтерия» (Green accounting) амалиётини жорий қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг экологик харажатларини аниқлаш, ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш усулларини белгилашни назарда тутувчи «яшил бухгалтерия» (Green accounting) амалиётини жорий қилиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
2. Давлат иштироки мавжуд йирик корхоналарда барқарор ривожланиш соҳасидаги маълумотларни ошкор қилиш ва ESG ҳисобот стандартларини жорий этиш учун масъул бўлинмалар ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар тайёрлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «UzAssets» АЖ | ||
20. | Тадбиркорлик субъектларини МҲХС бўйича халқаро сертификатга эга малакали кадрлар билан таъминлаш. | МҲХС бўйича бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида МҲХС («МҲХС бўйича молиявий ҳисобот», «Аудит ва ишонч билдириш хизматлари», «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (ACCA DipIFR)» фанлари ва бошқалар) имтиҳон харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қоплаб бериш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 — 2028 йиллар давомида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
21. | Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда миллий сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Бухгалтерлар ва аудиторларни миллий сертификатлаштиришдан ўтказишнинг амалдаги тартибининг ушбу соҳадаги халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Таълимнинг халқаро стандартларига (International Education Standards — IES) мувофиқ даражали ва модулли ёндашувга асосланган халқаро илғор амалиётдан келиб чиқиб, касбий сертификатлаштириш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари | ||
3. Аудиторлар малакасини ошириш дастурларини қайта кўриб чиқиб, Таълимнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари | ||
22. | Давлат таълим стандартлари ва талабларини халқаро амалиётга мувофиқлаштириш. | 1. Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим учун молия мутахассисликлари бўйича таълим стандартлари, шунингдек, молиявий мутахассисликлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрга қадар | |
2. Олий таълимнинг бакалавр ва магистратура босқичининг «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналишлари мавжуд таълим муассасаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастурларини тасдиқлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
3. «Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари», «Профессионал бухгалтерларнинг халқаро одоб-ахлоқ кодекси» ва «Суд-бухгалтерия экспертизаси» фанларини ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурларини таълим жараёнига жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | |||
23. | Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги илмий янгиликларни амалиётга татбиқ қилиш. | 1. Соҳага доир халқаро тан олинган илмий янгиликларни ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ҳар йили | |
2. Илмий янгиликлар асосида тегишли қонунчилик ҳужжатлари, стандартлар, қоидалар ва регламентларни қайта кўриб чиқиш, заруратга қараб уларга ўзгартириш ва қўшимча киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | Ҳар йили | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
24. | Республика ҳудудида бухгалтерлар ва аудиторлар учун Халқаро одоб-ахлоқ кодексини тўлиқ жорий этиш. | 1. Бухгалтерлар ва аудиторлар учун ўқув дастурлари ва имтиҳон модулларини халқаро таълим стандартлари ва Профессионал бухгалтерларнинг халқаро одоб-ахлоқ кодексига (кейинги ўринларда — Одоб ахлоқ кодекси, Code of Ethics for Professional Accountants) мувофиқ ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январдан бошлаб | |
2. Бухгалтерлар ва аудиторлар учун Одоб-ахлоқ кодексининг асосий принципларига амал қилиш бўйича услубий кўрсатма тайёрлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
3. Республиканинг барча ҳудудларида бухгалтерлар ва аудиторлар учун Одоб-ахлоқ кодексини ўқитиш орқали уларнинг мустақиллиги, ахлоқий нормалар ва талаблар тўғрисида хабардорлигини ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | |||
V. МҲХСга ўтишни мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш | |||||
25. | МҲХС бўйича молиявий ҳисоботларнинг электрон базасини шакллантириш ва молиявий ҳисоботлар тақдим этиладиган давлат органларининг электрон тизимларини интеграция қилиш. | 1. МҲХС бўйича молиявий ҳисоботларнинг Ягона ҳисоботлар тизимида электрон базасини шакллантириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил октябрь | Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Ахборот тизимларини интеграция қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | |||
3. Йиллик молиявий ҳисоботлар ва аудиторлик хулосаларни таҳлил қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Ҳар йил якунига кўра | |||
26. | Доимий равишда янгиланиб турадиган умумий фойдаланишдаги электрон ресурсларни ишлаб чиқиш ва юритиш. | «Профессионал бухгалтерлар реестри», «Аудиторлар реестри», «Аудиторлик ташкилотларининг реестри», «Солиқ маслаҳатчилари реестри», «Ички аудиторлар реестри» электрон ресурсларини ишлаб чиқиш ва юритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
27. | МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартларини жорий этишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар ходимларининг малакасини ошириш ва юқори малакали ходимлар билан таъминлаш. | Халқаро аудиторлик ташкилоти аъзоси бўлган аудиторлик ташкилотларининг республика ҳудудидаги ўқув муассасаларида вазирлик ва идораларнинг мутахассис ва ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ҳар йили | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги |
28. | Давлат иштирокидаги корхоналарнинг МҲХСга ўтишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш. | 1. МҲХСга ўтиши белгиланган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатни расмий веб-сайтларда жойлаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январдан бошлаб | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Давлат иштирокидаги корхоналарда йиллик режалаштириш (бюджетлаштириш) тамойилларини МҲХСга мувофиқлаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «UzAssets» АЖ | ||
3. МҲХСга ўтиши белгиланган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши йиғилишида ижро органи МҲХСга ўтиш ҳолати тўғрисида ҳисобот беришини таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Йил якунлари бўйича | Давлат активларини бошқариш агентлиги, «UzAssets» АЖ | ||
29. | Аудиторлик фаолиятини тартибга солишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш. | 1. Соҳага оид халқаро профессионал ташкилот ва идоралар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш. | Амалий чора-тадбирлар | Келишувга мувофиқ | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Мустақил аудит регуляторларининг халқаро форуми ташкилотига (International Forum of Independent Audit Regulators — IFIAR) аъзо бўлиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Келишувга мувофиқ | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
3. Ташкилотга аъзоликнинг йиллик бадалини тўлаш харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ҳар йили | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
30. | Аудиторлик фаолияти ва ички аудит тадбирларини ўтказишни такомиллаштириш. | 1. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларда аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича талабларни белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил март | Республика комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Аудиторлик малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонини ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
3. Ички аудит фаолиятини такомиллаштириш, халқаро стандартларга мос самарали ички аудит тизимини жорий этишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил апрель | «UzAssets» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
3-ИЛОВА