Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон қарорига мувофиқ футбол академиялари ўқувчиларини мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун уларнинг суткалик озиқ-овқат нормасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат нормаларига суткалик озиқ-овқат нормаларини қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 август,
548-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августдаги 548-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат нормаларига киритилаётган ўзгартириш
«III. Ўқувчиларни кунлик озиқ-овқат билан таъминлаш нормалари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«III. Ўқувчиларни кунлик озиқ-овқат билан таъминлаш нормалари
Т/р | Маҳсулотларнинг номи | Грамм (брутто) |
1. | Буғдой нони, 1-навли | 600 |
2. | Буғдой уни, 1-навли | 30 |
3. | Ёрма, макарон маҳсулотлари | 160 |
4. | Қанд-шакар | 100 |
5. | Асал | 30 |
6. | Қандолатчилик маҳсулотлари | 120 |
7. | Сариёғ | 80 |
8. | Ўсимлик ёғи | 30 |
9. | Сут-қатиқ | 600 |
10. | Қаймоқ | 50 |
11. | Творог | 100 |
12. | Пишлоқ | 50 |
13. | Гўшт, парранда гўшти | 410 |
14. | Колбаса маҳсулотлари | 70 |
15. | Балиқ | 100 |
16. | Тухум (дона) | 2 |
17. | Картошка | 500 |
18. | Сабзавотлар, шу жумладан помидор пастаси | 700 |
19. | Мева резаворлар, ҳўл мева, шарбатлар, витаминли ичимликлар | 800 |
20. | Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак 0,5 гр, баргак | 50 |
21. | Чой | 3 |
22. | Какао | 5 |
23. | Йодланган туз | 10 |
24. | Хамиртуруш | 1 |
25. | Минерал сув (газсиз) | 500 |
26. | Буғдой майсалари кукуни | 3 |
Оқсиллар | 231,8 | |
Ёғлар | 228,8 | |
Углеводлар | 957,9 | |
Калория | 6 693,8 |
Изоҳ. Ушбу норма энг юқори норма ҳисобланади. Ўқувчилар учун аниқ нормалар унинг ёши ва жинсига, шунингдек, ўқитиш бўғинига боғлиқ равишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/548/0789-сон)