Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026 20.08.2025 йилдаги 520-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.08.2025 йилдаги 520-сон
Дата вступления в силу
21.08.2025
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сон қарорига мувофиқ органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя воситалари қўллашни жадаллаштириш ҳамда аҳоли истеъмоли учун хавфсиз ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия олиш учун талабгорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганини тасдиқловчи айрим ҳужжатларни (экспорт шартномаси, юк божхона декларацияси, валюта тушуми ва бошқалар) тақдим этишни бекор қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 20 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
520-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 520-cон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Номи ва муқаддимадаги «Экспортбоп» сўзи чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «экспортбоп» сўзи чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда ҳосил йилининг якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратиш тартиби».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбошидаги «келгуси йилда» сўзлари «ҳосил йилида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «экспортбоп» сўзи чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ҳосил йилининг 5 сентябрига қадар туман (Қувасой шаҳар)да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман (Қувасой шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари туманлар (Қувасой шаҳар) манзилли рўйхатини умумлаштиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланган умумлаштирилган манзилли рўйхатни ҳосил йилининг 25 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Манзилли рўйхатлар тўғри шакллантирилганлигига туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари масъул ҳисобланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«б» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«биологик ҳимоя усулини қўллашнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини ҳосил йилининг 1 октябрига қадар умумлаштиради ва 5 октябрига қадар тасдиқлайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г» кичик банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 4-банддаги «экспортбоп» сўзи чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 5-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Agrosubsidiyа» ахборот тизими — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш юзасидан материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш ҳамда имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш бўйича хизматлар кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усулиқишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши биологик энтомофаглар, ферамон тутқич, биологик ва микробиологик препаратлар билан курашиш усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик энтомофагларбиолабораторияларда кўпайтирилиб, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланадиган биомаҳсулотлар (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик препаратларқишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда қўлланадиган микроорганизмлар ва бошқа тирик организмлар асосида ишлаб чиқилган воситалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манзилли рўйхат — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (Қувасой шаҳри) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўлловчилар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микробиологик препаратларқишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишда қўлланадиган микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар ва вируслар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
феромон тутқич — зарарли ҳашоратларни аниқлаш ва башорат қилиш ҳамда биологик курашнинг муддатлари ва меъёрларини белгилашда қўлланадиган восита.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши кимёвий ҳимоя воситаларидан фойдаланишдан биологик ҳимоя воситаларидан (маҳсулот) фойдаланишга ўтиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда, ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши бир гектарга сарфланадиган биологик ҳимоя воситалари (маҳсулот) миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта асосида белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Ўзбекистонда ишлатишга рухсат этилган биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланилади, бунда рухсат этилган биологик воситалар (маҳсулот) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда сарфланган харажатларнинг субсидиялашдан қолган қисми талабгорнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича материалларни жамлаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «Agrosubsidiyа» ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонларга субсидия олиш учун «Agrosubsidiyа» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган тегишли ҳавола (giperhavola) орқали ариза билан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (Қувасой шаҳри) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатга (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаган талабгорга субсидия маблағлари ҳосил йилининг 1 декабрига қадар ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Манзилли рўйхатни шакллантириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш юзасидан туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (Қувасой шаҳри) бўлимлари туман ишчи гуруҳининг ишчи органи (кейинги ўринларда — туман ишчи органи) ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Талабгор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш учун ҳосил йилининг 31 августига қадар туман ишчи гуруҳига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги ариза билан «Agrosubsidiyа» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган тегишли ҳавола (giperhavola) орқали мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга тегишли бўлган ер участкасининг майдони (гектарда), шу жумладан, экин, боғ ва токзорлар майдони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳосил йилида экилиши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдони (гектарда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули қўлланадиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдони (гектарда) тўғрисида маълумотларни киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Туман ишчи гуруҳи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор аризасини қабул қилади ва ўн иш кунида талабгорнинг мурожаати асосида ҳосил йилида экилиши режалаштирилаётган ёки экилган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонларини жойига чиқиб ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули қўлланадиган ёки қўлланган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонини таҳлил қилади. Бунда талабгорнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонларининг ҳолатини, яъни зараркунанда ва касалликлар, бегона ўтлардан тозалангани, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга тайёрлиги, боғлар, узумзор ва бошқа экинларнинг ҳақиқатда экилганини (борлигини) аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулосани ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, талабгор ушбу камчиликларни ўн иш кунида бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман ишчи гуруҳи хулосасидан норози бўлган талабгор белгиланган тартибда юқори турувчи органга шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳосил йилининг 15 сентябрига қадар туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман манзилли рўйхатини шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш манзилли рўйхати икки иш кунида туман ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тасдиқланган туман манзилли рўйхати ҳосил йилининг 20 сентябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорни манзилли рўйхатга киритилгани ёки киритиш рад этилгани тўғрисида бир иш кунида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган тартибда маълумотларни «Agrosubsidiyа» ахборот тизимига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари туманлар манзилли рўйхатини умумлаштиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланган умумлаштирилган манзилли рўйхатни ҳосил йилининг 25 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳосил йилида экилиши ва биологик ҳимоя усулида ишлов берилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турлари ва майдонларининг умумий манзилли рўйхати ҳосил йилининг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги келишилган умумий манзилли рўйхатни ҳосил йилининг 5 октябрига қадар тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида очиладиган махсус ғазна ҳисобварағида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Талабгор субсидия олиш учун ҳосил йилининг 11 октябридан 25 октябрига қадар туман ишчи гуруҳига «Agrosubsidiyа» ахборот тизими орқали ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг аризасига қуйидагилар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар (гектарда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағ миқдори (сўмда), (ҳисобварақ-фактура, чек ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули қўлланган майдонларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таркибидаги асосий пестицидлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар (хулоса), белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган лаборатория таҳлили натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Туман ишчи гуруҳи ҳужжатларни қабул қилиб олган кундан эътиборан ўн иш кунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга тегишли бўлган ер участкасида маҳсулот пишиб етилгандан кейин олинган лаборатория таҳлили натижаларини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларни тегишли далолатнома асосида расмийлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далолатнома ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари беш иш кунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман ишчи гуруҳи томонидан тақдим қилинган субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Бунда умумлаштирилган рўйхатга тегишли далолатномалар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари томонидан тақдим этилган рўйхатларни уч иш кунида кўриб чиқиб, тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ ҳосил йилининг 1 декабрига қадар талабгорларнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан биргаликда талабгорлар томонидан қўлланадиган биологик ҳимоя усулини мониторинг қилиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2027 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биологик ҳимоя усулини қўллаган ҳолда етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётгани ёки ундан самарасиз фойдаланаётгани, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш билан боғлиқ харажатлари бир қисмини қоплаш бўйича Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

(жисмоний ва юридик шахслар)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш учун туман ишчи гуруҳига электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Ҳосил йилининг 31 августига қадар

2-босқич

Туман ишчи гуруҳи

Талабгорнинг мурожаати асосида ҳосил йилида экилиши режалаштирилаётган ёки экилган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонларини жойига чиқиб ўрганади.

Биологик ҳимоя усули қўлланадиган ёки қўлланган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонини таҳлил қилади. Бунда талабгорнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонларининг ҳолатини, яъни зараркунанда ва касалликлар, бегона ўтлардан тозалангани, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга тайёрлиги, боғлар, узумзор ва бошқа экинларнинг ҳақиқатда экилганини (борлигини) аниқлайди.

Талабгорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулоса беради.

10 иш кунида

3-босқич

Туман ишчи гуруҳи

Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман манзилли рўйхатини шакллантиради.

Ҳосил йилининг 15 сентябрига қадар

4-босқич

Туман ишчи гуруҳи

Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш манзилли рўйхати тасдиқланади.

2 иш кунида

5-босқич

Туман ишчи гуруҳи

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг туман манзилли рўйхатини тасдиқлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига юборади.

Ҳосил йилининг 20 сентябрига қадар

6-босқич

Туман ишчи гуруҳи

Талабгорни манзилли рўйхатга киритилгани ёки киритиш рад этилгани тўғрисида хабардор қилади.

Белгиланган тартибда маълумотларни «Agrosubsidiyа» ахборот тизимига киритади.

1 иш кунида

7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари

Туман манзилли рўйхатларини умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

Ҳосил йилининг 25 сентябрига қадар

8-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳосил йилида экилиши ва биологик ҳимоя усулида ишлов берилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турлари ва майдонларининг умумий манзилли рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишади.

Ҳосил йилининг 1 октябрига қадар

9-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Келишилган умумий манзилли рўйхатни тасдиқлайди.

Ҳосил йилининг 5 октябрига қадар

10-босқич

Талабгор

Субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар;

биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағлар миқдори;

лаборатория таҳлили натижалари;

тижорат банкидаги асосий ҳисобварағи.

Ҳосил йилининг 11 октябридан 25 октябрига қадар

11-босқич

Туман ишчи гуруҳи

Талабгорга тегишли бўлган ер участкасида маҳсулот пишиб етилгандан кейин олинган лаборатория таҳлили натижаларини ўрганади.

Талабгор томонидан биологик ҳимоя воситаларни харид қилишга сарфланган маблағларни далолатнома асосида расмийлаштиради.

Далолатнома ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун тақдим этади.

10 иш кунида

12-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари

Туман ишчи гуруҳи томонидан тақдим қилинган субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради.

Умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Бунда умумлаштирилган рўйхатга тегишли далолатномалар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.

5 иш кунида

13-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари томонидан тақдим этилган рўйхатларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди.

3 иш кунида

14-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

Ҳосил йилининг 1 декабрига қадар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш юзасидан туман ишчи гуруҳининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ф.И.О

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳри) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

3.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (Қувасой шаҳри) бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳри) фермерлар кенгаши раиси

6.

Лавозими бўйича

хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман (Қувасой шаҳри) филиали раҳбари

7.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳри) бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш учун туман ишчи гуруҳига

АРИЗА
 

_________________________________________________________________________ томонидан

(қишлоқ; хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари Ф.И. О.)

________________________ тумандаги _______________________ ҳудудда фаолият кўрсатаётган

_______________________________________нинг жами экин ер майдони ___________ гектарига,

_______________ (юридик шахс номи)

шундан _______ гектари боғ, ______ гектари токзор ва _________ гектарига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилади.

20 ___ йилда экин майдонларининг жами ____________ гектарига, шундан ғўза майдонларининг _________ гектарига, донли экинлар майдонининг __________ гектарига, сабзавот экинлари майдонининг __________ гектарига, картошка экилган майдоннинг __________ гектарига, полиз ва бошқа экинлар экилган майдоннинг _________ гектарига, боғ ва токзорлар майдонининг ___________ гектарига биологик ҳимоя усули жорий этилади.

____________________________________ни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда

______________ (юридик шахс номи)

биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритишингизни сўрайман.

_________________________________ раҳбари

_________

___________________

(юридик шахс номи)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Талабгорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш ёки киритмаслик юзасидан

ХУЛОСА
 

__________________________________________________________________________ томонидан

(қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари Ф.И.О)

____________ тумандаги _____________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган_________________нинг

(юридик шахс номи)

20 _____ йилда экиладиган экинларининг жами ______________ гектарига, шундан пахта ____________ гектар, донли экинлар ___________ гектар, сабзавот __________ гектар, картошка ___________ гектар, полиз __________ гектар ва бошқа экинлар ____________ гектар ва ___________ гектар боғ ва токзорларга биологик ҳимоя усули қўлланади.

____________________________________________________ни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

________________ (жисмоний шахс ёки юридик шахс номи)

етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас).

Ишчи гуруҳ аъзолари

Т/р

Ф.И.О

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳри) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

3.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (Қувасой шаҳри) бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳри) фермерлар кенгаши раиси

6.

Лавозими бўйича

хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман (Қувасой шаҳри) филиали раҳбари

7.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳри) бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларни қоплаб бериш (субсидия) учун

АРИЗА
 

____________________ тумани _______________________________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган

____________________________________________________________________________ томонидан

(жисмоний ёки юридик шахс номи)

20 ___ йилда жами ____ гектарда, жумладан, ____-контурдаги ____ гектар, ____-контурдаги ____ гектар, ____-контурдаги ____ гектар, ____-контурдаги ____ гектар майдонда биологик ҳимоя усулини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Ушбу маҳсулотларни етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга ________________ сўм харажат қилинди.

____________________________________________________________ томонидан 20 _____ йилда

(жисмоний ёки юридик шахс номи)

экологик тоза, кимёвий воситалардан холи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини қоплаб бериш (субсидия)да амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

___________________________________ раҳбари

________

_________________

(жисмоний ёки юридик шахс номи)

(имзо)

(Ф.И.О)

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 09/25/520/0753-сон)