07.08.2025 йилдаги ПҚ-244-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилоятида замонавий менежмент тамойиллари ҳамда давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тизимини жорий этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, вилоятнинг ижтимоий инфратузилмаси ва меъморий қиёфасини яхшилаш, шунингдек, аҳоли учун қулай ҳудудлар ва яшил зоналарни кўпайтириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 165 триллион сўмга етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) саноат ва хизматлар соҳасида жами 6,8 миллиард АҚШ доллари эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) саноат, хизматлар ва туризм экспорти ҳажмини 3,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва тўлиқ модернизация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) қўшимча 6,2 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги (А. Бобоев) бир ҳафта муддатда мақсадли кўрсаткичларни ҳудуд, туман (шаҳар) ва масъуллар кесимида тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Вилоят ҳокимлиги ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Самарқанд вилоятида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва вилоят инфратузилмасини яхшилаш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи «Самарқанд Инвест компанияси» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — Компания) ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) вилоят инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш, аҳолининг кундалик ҳаётидаги коммунал ва бошқа соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини Самарқанд вилоятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) деб қайта номлаш ва Жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқини Компанияга бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ер участкаларини қурилиш учун рухсат бериш ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда тайёр бизнес шаклида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион савдоларига чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини барпо қилиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш ва уни бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан тўлиқ Жамғармага йўналтириш (бундан бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар, якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Компаниянинг устав капитали Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши қарори асосида Самарқанд вилояти вилоят бюджетининг қўшимча манбалари ва муниципал мулклар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан босқичма-босқич шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Компаниянинг алоҳида йўналишлар бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш масалалари унинг муассиси томонидан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Компания ва Жамғарма маблағларини лойиҳалар ва бошқа мақсадларга йўналтириш ҳамда тижорат банклари ва халқаро молия институтларидан қарз маблағларини жалб этиш (давлат кафолати остидаги жалб этиладиган қарз маблағлари бундан мустасно) Компания муассиси қарори асосида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Компания ва Жамғарманинг ҳисобварақлари тижорат банкларида очилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Жамғарма маблағларини Самарқанд вилояти ҳокимлиги мажбуриятлари бўйича ижро ҳужжатлари ва инкассо топшириқномаси асосида ундиришга йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-54-сон Фармонида белгиланган тадбирларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Компания фаолияти очиқлиги ва унинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Компания молиявий ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тузади ва мазкур ҳисобот аудитнинг халқаро стандартларига асосан аудиторлик компаниялари томонидан ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Компания томонидан молиявий ва номолиявий ҳисоботлар ҳамда унга нисбатан тижорат ва нотижорат мақсадлар 2027 йилдан бошлаб Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2028 йилга қадар Компанияда ISO, ERP ва бошқарувнинг бошқа замонавий тизимлари жорий қилиниб, у томонидан етакчи халқаро агентликларнинг кредит рейтинги олиниши таъминланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Самарқанд вилояти ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши олдидаги ҳисоботида Компания фаолияти натижадорлиги ва Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилиши тўғрисидаги маълумот акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишлари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ фаолиятининг устувор йўналишлари 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Самарқанд вилоятини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тартибларни тасдиқласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ер участкалари негизида «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Самарқанд вилояти муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини барпо қилиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни соддалаштирилган тартибда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) Самарқанд вилоятида шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) икки ой муддатда Самарқанд шаҳрида қурилишга рухсат беришга оид ҳужжатларни рақамли кўринишда расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи маъмурий регламентни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда қурилишга рухсат беришга оид ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида 2025 йил якунига қадар Самарқанд шаҳри бош режасининг рақамли форматини ишлаб чиқсин ҳамда унинг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А.М. Бобоев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 7 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-244-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПҚ-244-сон қарорига
1-ИЛОВА

Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг

АСОСИЙ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Амалда

2025 йил

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

1.

Ялпи ҳудудий маҳсулот**

трлн сўм

99,9

108,9

118,6

129,1

140,2

152,2

164,5

2.

Саноат ишлаб чиқариш ҳажми**

трлн сўм

46,2

48,8

55,2

62,8

71,2

80,4

90,1

3.

Саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалар**

млн доллар

0,56

0,77

0,84

0,98

1,09

1,29

1,40

4.

Товар ва хизматлар экспорти**

млн доллар

716

850

895

1 040

1 150

1 309

1 500

5.

Камбағаллик даражаси

фоизда

7,5

5,4

4,8

4,4

4,0

3,5

3,0

6.

Хорижий туристлар сони**

млн нафар

2,1

2,55

2,81

3,09

3,39

3,73

4,11

7.

Маҳаллий сайёҳлар сони**

млн нафар

2,4

2,86

3,15

3,46

3,81

4,19

4,61

8.

Болаларнинг мактабгача таълим билан қамрови*

фоизда

70,6

72,1

72,6

72,9

74,4

78,5

85,0

9.

Мактабларда ўқувчи ўринлари сони*

минг ўрин

594,8

602,7

605,7

606,0

608,9

609,2

611,2

10.

Олий таълим қамрови*

фоизда

46

48,0

50,0

52,0

55,0

58,0

60,0

11.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш

км

39

87

88

90

91

90

71

12.

Каналлар бўйидаги сайилгоҳлар майдони*

км

2,1

7,8

15,1

16,7

18,8

19,5

21,1

13.

Жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси*

фоизда

30

33

38

41

43

45

49

14.

Электробусларнинг жамоат транспортидаги улуши*

фоизда

10

12

14

16

18

20

25

15.

Атмосферани ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш**

фоизда

1,12

1,12

1,12

1,12

1,12

1,12

1,12

16.

Пиёдалар йўлаклари*

км

300

300

300

300

300

300

300

17.

Уй-жойлар қуриш**

минг хонадон

11,3

11,8

12,3

12,8

13,3

13,8

14,3

18.

Ички йўлларни таъмирлаш*

км

785,4

837,9

694,0

546,2

599,2

530,3

632,5

19.

Электр тармоқларини янгилаш*

км

6892

9 841

9 903

1 023

1 089

1 124

1 179

20.

Электр трансформаторларини янгилаш*

дона

126

215

228

241

256

271

288

21.

Электр устунларини янгилаш*

дона

8200

6 400

6 400

6 400

6 400

6 400

6 400

22.

Янги тортиладиган сув тармоқлари*

км

413,2

635,6

699,2

769,1

846,0

930,6

1023,7

23.

Сув тармоғини янгилаш*

км

28,6

95,3

104,9

115,4

126,9

139,6

153,5

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:

* Йилдан йилга ўсиб борувчи ёки камайиб борувчи кўрсаткич.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Йиллик кўрсаткич.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПҚ-244-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маданият ва истироҳат боғлари ҳамда хиёбонлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали аҳоли ва меҳмонлар ҳордиқ чиқариши учун шароитлар яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш орқали вилоятни коммунал хизмат кўрсатиш муаммоларидан ҳоли ҳудудга айлантириш ва аҳоли ҳаракатланиши учун янада қулай йўл инфратузилмасини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ягона ёндашув асосида қурилишларни мувофиқлаштириш ва қурилиш ҳажмига мос равишда ижтимоий инфратузилмани кенгайтириш орқали «ақлли» шаҳарсозлик тамойилларини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳокимлик тизимида ҳар бир йўналиш бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ҳисобига муҳим самарадорлик кўрсаткичларига асосланган замонавий менежментни йўлга қўйиш ва инсон ресурсларини ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПҚ-244-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Самарқанд Инвест компанияси» АЖ фаолиятининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Самарқанд вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда улар таркибидаги корхона ва муассасаларга тегишли мулклар (кейинги ўринларда — муниципал мулклар) ҳолатини таҳлил қилиш, мавжуд ресурс ва имкониятларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Компания бошқарувига берилган муниципал мулкларни бошқариш, уларнинг негизида давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектларига ижара ва бошқарувга бериш, уларнинг мониторингини юритиш ва самарадорлигини баҳолаб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Муниципал мулкларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, компания бошқарувига берилган муниципал мулклар негизида инвесторлар билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Компания бошқарувига берилган бозор ва савдо комплекслари ҳамда бошқа муниципал мулкларни замонавий талабларга мослаштириш, яроқсиз ҳолга келганларини бузиб, уларнинг ўрнида янги бинолар қуриш ва белгиланган тартибда сотиш ёки ижарага бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тадбиркорлик субъектларининг Самарқанд вилояти инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларини уларнинг молиявий жозибадорлиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб молиялаштиришда иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Самарқанд вилоятининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларини молиялаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида, авария ҳолатидаги ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган турар ва нотурар жойларни замонавий талаблар асосида қайта қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилишга оид тадбирларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Самарқанд вилоятидаги қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини ҳамда инфратузилма тармоқларига уланиш жараёнларини мувофиқлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бўш ер участкаларини «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) устав фондига киритиш ва тадбиркор билан лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини онлайн аукцион савдоларига қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Компания бошқарувига берилган муниципал мулкларни ҳамда устав фондига киритилган ер участкалари негизида лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПҚ-244-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Самарқанд вилоятини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалардан олинган даромадлар, шу жумладан, «Самарқанд Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) томонидан янгидан яратилган активларни сотишдан тушган тушумлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Компания давлат шериги сифатида иштирок этган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан олинган даромадлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Самарқанд вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 100 фоизи ва ер участкаси жойлашган туман бюджетига йўналтириладиган қисми, бундан махсус иқтисодий зоналар, ёшлар кичик саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкалари мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш, қишлоқ хўжалиги ерларини ер ижараси ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишдан тушадиган тушумлар, қўшимча тўловлар ҳамда ижара тўловларининг Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Самарқанд вилоятида махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималарнинг Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Самарқанд вилоятида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) жойлаштириш учун қонунчиликда белгиланган тўловнинг Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматига киритилган тўловнинг 100 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳудуди 10 минг квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари, шунингдек, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг вилоят маҳаллий бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тушган қисмининг 100 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ҳудуди 10 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган тушумларнинг республика бюджетига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиш (сотиш)дан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисми ва ер участкаси жойлашган туман бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Самарқанд вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмидан ажратмалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Компания томонидан, шу жумладан, инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, Самарқанд вилоятининг инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Самарқанд вилоятининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Реновация дастурларини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. «Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Самарқанд вилояти ҳокимлигининг бюджет ссудаларини, тижорат банкларидан жалб қилинган кредитларни, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш ҳамда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, ер участкалари давлат органлари ва муассасалари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн аукционга қўйилган тақдирда — ушбу давлат органлари ва ташкилотларига йўналтирилиши белгиланган маблағларни тўлаб бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Бозорлар, савдо комплекслари, бошқа муниципал мулкларни қайта қуриш ва бузиш, уларнинг ўрнида қурилишлар қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ер участкаларини савдога чиқаришда улар бўйича барча рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда (архитектура-режалаштириш топшириғи, қурилиш лойиҳалари ва бошқалар) юзага келадиган харажатларни қоплаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Компания Кузатув кенгаши қарори асосида қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган Компания фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу илованинг 1 ва 2-бандларидаги тушумлар Компания кузатув кенгаши қарори асосида Компанияни сақлаш, шу жумладан, ходимларни рағбатлантириш ҳамда юқори малакали мутахассисларни, хусусан хорижий экспертларни жалб қилиш харажатларига йўналтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу илованинг 5-бандидаги тушумлар 2025 йил 1 сентябрдан ҳамда 4, 6 ва 7-бандларидаги тушумлар 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Жамғармага йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу илованинг 3, 8 ва 9-бандларида назарда тутилган Самарқанд вилоятида жойлашган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишдан тушган тушумларнинг қонунчиликка мувофиқ Жамғармага йўналтирилиши белгиланган қисми Самарқанд вилоятининг вилоят бюджетида очилган алоҳида даромад ҳисобварақларига ўтказилгандан сўнг, кун якуни билан тўлиқлигича Жамғармага йўналтирилади ҳамда ушбу манбалар ҳисобидан маҳаллий бюджетга тушган маблағлар даромадларнинг орттириб бажарилган қисмини ҳисоблашда чегирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Жамғарма маблағларини тасарруф этиш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш Компания орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Жамғармага Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби татбиқ этилмайди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 07/25/244/0706-сон)