Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2014 13.12.2002 йилдаги 446-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 140-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 13 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
446-II-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(янги таҳрири)

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланишлари бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат этиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланган тарзда тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари, агар қонунларда уларни кўриб чиқишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, ушбу Қонунга мувофиқ кўриб чиқилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари шакллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари оғзаки ёки ёзма шаклда киритилади. Фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари бир хил аҳамиятга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари якка тартибда ёки жамоа томонидан берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таклиф фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаатидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шикоят фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Фуқароларнинг мурожаатларига қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг давлат органларига газеталар, журналлар, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари таҳририятлари орқали келиб тушган мурожаатлари ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг оммавий ахборот воситаларига йўллаган мурожаатларидан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоат фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Фуқароларни қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида фуқароларни қабул қилиш ташкил этилади. Фуқароларни қабул қилиш раҳбар ёки бошқа мансабдор шахс томонидан амалга оширилади. Бунинг учун давлат органларида алоҳида бўлинмалар тузилиши мумкин, фуқароларни қабул қилиш учун масъул мансабдор шахслар белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул белгиланган кун ва соатларда, фуқаролар учун қулай вақтда ўтказилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаро оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқарони қабул қилиш, агар унинг бир неча бор қилган мурожаати асоссиз, қонунга хилоф хусусиятда бўлса ёки унинг мурожаати бўйича қарор қабул қилиб бўлинган бўлса, рад этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида фуқароларни қабул қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТ ЭТИШ ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Фуқаролар мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда ихтиёрийлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрийлик асосида амалга оширилади. Ҳеч ким бирон бир мурожаатни ҳимоя этишга ёки унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Фуқаролар мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда камситишга йўл қўйилмаслиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда уларни жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб камситиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг мажбурийлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари албатта қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, ушбу Қонун 6-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаро унинг мурожаатини қабул қилиш ва кўриб чиқиш асоссиз равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят беришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёҳуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ҳисобланган маълумотлар ва, агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар давлат органлари ходимлари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатга тааллуқли бўлмаган, фуқаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Фуқароларнинг мурожаат этиши муносабати билан уларнинг хавфсизлиги кафолатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига мурожаат этганликлари учун таъқиб қилиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. ФУҚАРОЛАРНИНГ АРИЗАЛАР, ТАКЛИФЛАР ВА ШИКОЯТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАМДА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятларни бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколат доирасига кирадиган давлат органига бевосита ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаро ариза, таклиф ва шикоятни шахсан беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёки мурожаатини алоқа воситалари орқали юборишга ҳақли. Вояга етмаганлар ҳамда муомалага лаёқатсиз шахслар манфаатларини кўзлаб ариза, таклиф ва шикоят уларнинг вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза, таклиф ва шикоятга улар юзасидан илгари қабул қилинган, фуқародаги мавжуд қарорлар (ёки уларнинг нусхалари), шунингдек ариза, таклиф ва шикоятни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятларни бериш муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлар бериши учун муддат белгиланмайди. Айрим ҳолларда муайян давлат органининг ариза, таклиф ва шикоятни кўриб чиқиш имкониятига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ўз вақтида рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя этилишини таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра, бундай давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятларни бериш муддати белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёки қарорлар қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йил ичида берилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддат ариза ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи томонидан тикланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг давлат органига келиб тушган мурожаатлари ана шу органнинг ўзи ёки зиммасига мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилган мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари, агар улар қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига юборилган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиши учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёҳуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатларини ҳар тарафлама муфассал ва холисона кўриб чиқиш учун қўшимча ахборотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлса, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органининг мансабдор шахси қўшимча ахборот тўплаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқаётган давлат органи зарур ҳолларда мурожаат жойнинг ўзида кўриб чиқилишини таъминлаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида ҳолларда, мурожаат этган шахснинг ўзи ёки бошқа шахс йўқлигида мурожаатни кўриб чиқишнинг имкони бўлмаса, улар давлат органининг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабул қилинган қарорларни давлат органининг раҳбари ёки бошқа ваколатли мансабдор шахси имзолайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён қилинган масалалар ҳал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, бу иш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ёки шикоятлар масалани моҳиятан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Мурожаатларни кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсан иштирок этиш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат давлат органлари томонидан кўриб чиқилаётганда фуқаро мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборот олиш, важларини шахсан баён этиш ва изоҳлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар такдим этиш ёки уларни бошқа органлардан сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвокат ёки ўз вакили хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органларининг мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлашлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қабул қилинадиган чора-тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунга хилоф ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) дарҳол олдини олишга доир чора-тадбирлар кўришлари, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келаётган сабаблар ва шароитларни аниқлашлари, мурожаат қилганликлари муносабати билан фуқаролар таъқиб қилинишининг белгиланган тартибда олдини олишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи унга мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида ёзма шаклда хабар қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ёки шикоят юзасидан қарор қабул қилган давлат органининг мансабдор шахси, агар фуқаро қарорга рози бўлмаса, унга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи, унинг мансабдор шахси мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирлар кўриши ҳам шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари билан олиб бориладиган иш таҳлили
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқаётган давлат органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда умумлаштирадилар ҳамда таҳлил этиб борадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидага қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишни ва кўриб чиқишни асоссиз равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, қонунга зид қарор қабул қилиш, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини ҳамда шикоят муносабати билан қабул қилинган қарор бажарилишини таъминламаганлик, фуқарога унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш ёки фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, фуқарони мурожаат қилганлиги учун таъқиб қилиш, шунингдек фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Фуқаронинг ариза ёки шикоятини кўриб чиқишда қонун талабларининг бузилиши оқибатида фуқарога етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг аризаси ёки шикояти қаноатлантирилган тақдирда ана шу мурожаат бўйича қонунга хилоф қарор қабул қилган давлат органи ариза ёки шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш муносабати билан фуқарога етказилган зарарнинг ўрнини, тегишли давлат органининг талаби билан ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун жойларга бориш муносабати билан сарф қилинган ҳаражатларни қоплайди ҳамда ана шу вақт ичида йўқотилган иш ҳақини тўлайди. Фуқарога етказилган маънавий зиён ҳам суд тартибида компенсация қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг аризаси ёки шикоятини кўриб чиқишда қонун талаблари бузилганлиги муносабати билан унга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида давлат органи томонидан тўланган маблағлар айбдор мансабдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Фуқаронинг ғайриқонуний хусусиятдаги ариза, таклиф ёки шикоят берганлик учун жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг туҳмат ва ҳақоратдан иборат ариза, таклиф ёки шикоят берганлиги қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Фуқароларнинг била туриб сохта маълумотлар баён этилган мурожаатларини текширишга сарф қилинган харажатларни қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Била туриб сохта маълумотлар баён этилган мурожаатларни текшириш муносабати билан давлат органи томонидан сарф қилинган харажатлар фуқародан суднинг қарорига биноан ундириб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг мурожаатлари муносабати билан зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги низолар суд тартибида кўриб чиқилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 7-модда)