1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Ҳужжат шакли | Масъул ижрочилар |
1. | «Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: венчур молиялаштириш, «бизнес фаришталар» ва бошқалар; «LP» / «GP» каби инвестиция воситаларининг ихтисослаштирилган тузилмаси; «Convertible notes», «SAFE» каби шартномавий молиялаштириш воситалари; амалга оширилган инвестицияларни капитал қўйилмалар сифатида тан олишни кўриб чиқиш; инвестициялар билан боғлиқ барча операция ва бошқарув харажатларини солиққа тортиш масалаларини аниқлаштириш; махсус валюта режимини жорий этиш. | 1. Хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил июль | Таҳлилий маълумот | Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Хорижий инвесторлар кенгаши (Кенгаш)нинг ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш. | 2025 йил август |
| |||
3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил сентябрь | Қонун лойиҳаси | |||
4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил март |
| |||
2. | Гаров реестрини юритишни такомиллаштириш. | 1. Хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш. | 2025 йил сентябрь | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Марказий банк (Т. Ишметов), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. | Замонавий гаров шаклларини (гаров ҳисобварақлари, мутлақ ҳуқуқлар, юридик шахслардаги улушлар) жорий этиш. | 1. Хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш. | 2025 йил декабрь | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | |
4. | Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг масъулиятли бизнес юритиш қоидаларини жорий этиш. Бунда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигини ушбу йўналиш бўйича масъул ваколатли орган сифатида белгилаш. | 1. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг масъулиятли бизнес юритиш қоидаларининг тегишли йўналишлари юзасидан «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | «Йўл харитаси» | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш. | 2026 йил март | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | |||
5. | Кенгаш доирасида «Ёш мутахассислар — инвесторлар хазинаси» дастурини амалга ошириш. | 1. Хорижий компанияларнинг амалиёт дастурларини тўплаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олий ва профессионал таълим муассасаларига тақдим этиш. | 2025 йил август | Амалий чора-тадбирлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Хорижий компанияларнинг тажриба ва дастурлари асосида таълим муассасаларида «Карьера марказлари»ни кенгайтириш. | Доимий равишда | ||||
6. | Корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: йиғилиш ўтказиш, унда қатнашиш, овоз беришни янада такомиллаштириш; тўлақонли ишловчи кузатув кенгашларини ташкил этиш; бошқарув ва назорат органлари аъзоларининг масъулиятини ошириш; опцион битимлар институтини жорий этиш; битимларда харидорни ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш. | 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил декабрь | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (В. Пак), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш. | 2026 йил март | ||||
7. | Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар оладиган ва таъсисчига йўналтирадиган дивидендларни солиққа тортиш механизмларини қайта кўриб чиқиш. | 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
8. | Ўзаро боғлиқ компаниялар ўртасида фоизсиз қарз расмийлаштирилганда даромад ҳисобланиши ва солиққа тортиш механизмини қайта кўриб чиқиш. | 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
9. | Аффилланган корхоналар учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисобот тақдим этишда молиявий ҳисоботнинг 3 та шакли бўйича мутахассисларни мажбурий таъминлаш талабини қайта кўриб чиқиш. | 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
10. | Инвесторларга берилаётган даромадга асосланган имтиёзлардан харажатларга асосланган имтиёзларга ўтиш механизмини жорий этиш. | 1. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлар тажрибасини ўрганиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Ҳукуматга киритиш. | 2025 йил декабрь | ||||
11. | Қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини бекор қилишда Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш бўйича талабни қайта кўриб чиқиш. | 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умрзаков), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
12. | Инвесторларга ер ажратиш тартибини янада такомиллаштириш. | 1. Инвесторларга ер участкаларини ажратиш билан боғлиқ муаммоларни атрофлича ўрганиш ва ҳал қилиш чораларини кўриш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Қонунчиликка ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича Ҳукуматга таклиф киритиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
13. | Стратегик истеъмолчилар учун электр таъминотини узоқ муддатли шартнома ва кафолатли шартларда етказиб бериш механизмини жорий этиш. | 1. Хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
14. | Йирик истеъмолчиларни тақсимловчи электр тармоқларига улашни тартибга солиш. | 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Таҳлил натижалари асосида Ҳукуматга таклиф киритиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
15. | Хусусий секторга электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини концессия шартномаси асосида бошқариш имкониятини бериш. | 1. Амалдаги қонунчиликни илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида таҳлил қилиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Кенгаш ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Таҳлил натижалари асосида тайёрланган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш. | 2025 йил октябрь | ||||
16. | Япония компаниялари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш. | 1. Япония компанияларини жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш. | 2025 йил июль | Таҳлилий маълумот | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
2. Истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | 2025 йил август | «Йўл харитаси» | |||
3. Ўзбекистонга инвесторларни кенг жалб қилиш бўйича Японияда тадбирлар ўтказиш (бизнес форум, «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ва бошқалар). | 2025 йил сентябрь | Амалий чора-тадбирлар | |||
17. | Ўзбекистондаги техник стандарт, лицензиялаш талабларини ва ускуналарни синовдан ўтказишни халқаро меъёрларга мослаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш. | 1. Мавжуд техник стандартлар, лицензиялаш талаблари ва ускуналарни синовдан ўтказиш тартибини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров) |
2. Хатлов натижасига кўра техник стандартлар, лицензиялаш талаблари ва ускуналарни синовдан ўтказиш тартибини халқаро меъёрлар билан мувофиқлаштириш дастурини ишлаб чиқиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
18. | Хусусий сектор иштирокида рақамли платформа (агрегатор) жорий қилиш орқали аҳоли бандлигига кўмаклашиш. | Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган рақамли платформа жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
19. | Айрим маҳсулотларга (ип-калава, минерал ўғитлар) учун экспорт божларини қайта кўриб чиқиш. | Экспорт қилишда амалдаги ҳолатни таҳлил қилиш, натижалари бўйича таклифларни Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга киритиш. | 2025 йил август | Таҳлилий маълумот | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (О. Темиров) |
20. | Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш концепциясини ишлаб чиқиш. | 1. Чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича экспертлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш. | 2025 йил август | Амалий чора-тадбирлар | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
2. Хорижий тажриба ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил декабрь | Таҳлилий маълумот | |||
21. | Кенгаш ҳузурида ишчи гуруҳлар ташкил қилиш (муқобил инвестиция жамғармалари, гаров, масъулиятли бизнес юритиш, профессионал кадрлар тайёрлаш, корпоратив бошқарув, солиқ маъмурчилиги, ер ажратиш, энергетика йўналишлари бўйича). | 8 та йўналишда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ходимлари)дан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилиш. | 2025 йил июль | Кенгаш қарори | Кенгаш (Ж. Ходжаев, Ж. Қўчқоров) |
2-ИЛОВА
1. | Ж.А. Ходжаев | — | Бош вазир ўринбосари |
2. | Ж.А. Қўчқоров | — | Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири |
3. | Р.А. Гулямов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси |
4. | А.Б. Самадов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти бошлиғи |
5. | А.Ю. Магрупов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили |
6. | Т.А. Ишметов | — | Марказий банк раиси |
7. | Л.Ш. Кудратов | — | инвестициялар, саноат ва савдо вазири |
8. | Б.О. Саидов | — | ташқи ишлар вазири |
9. | А.Ж. Ташкулов | — | адлия вазири |
10. | Ж.Т. Мирзамаҳмудов | — | энергетика вазири |
11. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
12. | Ш.Д. Кудбиев | — | Солиқ қўмитаси раиси |
13. | Ш.А. Вафаев | — | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори |
14. | Д.А. Вахабов | — | Савдо-саноат палатаси раиси |
15. | Ж.О. Урунов | — | Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари |
16. | Лавозими бўйича | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши котибияти раҳбари |
3-ИЛОВА