14.07.2025 йилдаги 437-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.07.2025 йилдаги 437-сон
Дата вступления в силу
15.07.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, чуқур қайта ишлаш ва уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика аҳолисини пиёз ва сабзи маҳсулотлари билан йил давомида узлуксиз таъминлаш учун ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил, эртапишар пиёз ва сабзи навларини экиш, етиштирилган маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини кўпайтириш ҳамда маҳсулот етиштирувчилар даромадларини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудларда пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда сақлаш, чуқур қайта ишлаш ҳамда уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги барча тоифа хўжаликларида 2025 — 2027 йилларда пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар томонидан маҳсулотларни сақлаш учун совиткичли омборхона, саралаш, қуритиш, қадоқлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаларини ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда маҳсулотларни сақлаш учун совиткичли омборхона, саралаш, қуритиш, қадоқлаш ва қайта ишлаш инфратузилмалари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда дала четларида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга 2-иловадаги мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш мақсадида совиткичли омборхона, қуритиш, саралаш, қадоқлаш, шок усулида музлатиш ва қайта ишлаш инфратузилмаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи ташаббускорларнинг номма-ном рўйхатини шакллантирсин ҳамда мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2025 — 2027 йилларда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида икки ой муддатда Савдо-саноат палатаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда, туманларда пиёз ва сабзини саралаш, сақлаш, чуқур қайта ишлаш ва экспортга чиқариш билан шуғулланувчи кооперацияларнинг ташкил этилиши бўйича ўрганиш ишларини олиб борсин ҳамда ўрганиш натижаларига кўра истиқболли ва натижага эришиш имконияти бўлган туманларга 2025 йил якунига қадар ушбу йўналишларда кооперациялар ташкил этишга кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, маҳсулот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пиёз ва сабзининг тайёр бўлиш даврида ушбу маҳсулотларни экспортга йўналтириш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда экспортга йўналтириладиган тез бузилувчи маҳсулотларнинг (асосан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари) божхона постларида ҳаракатини тезлаштириш тизимини йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда «Agro.uzex.uz» электрон савдо платформаси фаолиятига оид видеороликлар ва тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлаб, маҳаллаларда, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги пиёз ва сабзи экилган майдонларда зараркунанда ва касалликларга қарши курашишда қўлланадиган кимёвий воситалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда Зомин тажрибаси асосида камида 100 гектар ер майдонида пиёз ва сабзининг ҳосилдор навларини экиш, ресурс тежайдиган технологиялар, жумладан, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини қўллаган ҳолда етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга ишлов бериш ҳамда бошқа агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш орқали юқори ҳосилдорликка эришишни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда ушбу тажрибани кенг жорий этиш мақсадида икки ҳафта муддатда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда илмий-амалий семинарлар ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил, истеъмол сифати юқори, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, пиёз ва сабзининг маҳаллий навларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш муаммоларини ҳал этишга қаратилган мақсадли амалий тадқиқот ҳамда инновация лойиҳалари танловини эълон қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 14 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
437-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 437-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги барча тоифа хўжаликларида 2025 — 2027 йилларда пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудудлар номи

Пиёз

(тонна)

Сабзи

(тонна)

2025 йил

2026 йил

2027 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

19 500

20 280

20 990

96 500

100 843

104 372

2.

Андижон вилояти

191 300

202 778

213 931

700 000

745 500

786 503

3.

Бухоро вилояти

68 400

71 136

73 626

262 400

274 208

283 805

4.

Жиззах вилояти

146 200

154 972

163 495

130 100

138 557

146 177

5.

Қашқадарё вилояти

46 000

48 760

51 442

156 000

166 140

175 278

6.

Навоий вилояти

39 700

41 288

42 733

102 800

107 426

111 186

7.

Наманган вилояти

90 100

94 605

98 862

346 100

365 136

381 567

8.

Самарқанд вилояти

180 500

191 330

201 853

411 400

438 141

462 239

9.

Сурхондарё вилояти

169 900

178 395

186 423

279 900

295 295

308 583

10.

Сирдарё вилояти

60 500

64 130

67 657

122 700

130 676

137 863

11.

Тошкент вилояти

164 300

172 515

180 278

191 400

201 927

211 014

12.

Фарғона вилояти

169 800

179 988

189 887

593 800

632 397

667 179

13.

Хоразм вилояти

65 800

69 090

72 199

297 900

314 285

328 427

Жами:

1 412 000

1 489 267

1 563 377

3 691 000

3 910 528

4 104 191

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 437-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар томонидан маҳсулотларни сақлаш учун совиткичли омборхона, саралаш, қуритиш, қадоқлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаларини ташкил этишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами ташкил этиладиган инфратузилма объектлари

2025 — 2027 йилларда янги ташкил этиладиган сақлаш учун совиткичли омборхоналар

2025 — 2027 йилларда янги ташкил этиладиган саралаш, қуритиш, қадоқлаш ва қайта ишлаш инфратузилмалари

жами

2025 йилда

2026 йилда

2027 йилда

жами

2025 йилда

2026 йилда

2027 йилда

сони

қуввати

(минг тонна)

сони

қуввати

(минг тонна)

сони

қуввати

(минг тонна)

сони

қуввати

(минг тонна)

сони

қуввати

(минг тонна)

сони

қуввати

(минг тонна)

сони

қуввати

(минг тонна)

сони

қуввати

(минг тонна)

сони

қуввати

(минг тонна)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

266

18

132

8,3

21

1,3

44

2,6

67

4,4

134

10,0

0

0

60

4,5

74

5,5

2.

Андижон вилояти

454

28

231

11,1

74

1,2

62

3,7

95

6,2

223

16,4

32

2,1

86

6,4

105

7,9

3.

Бухоро вилояти

206

14

93

5,7

12

0,6

32

1,9

49

3,2

113

8,4

15

1,1

44

3,3

54

4,1

4.

Жиззах вилояти

47

34

25

15,0

15

3,5

3

4,3

7

7,2

22

19,0

3

2,5

10

7,4

9

9,1

5.

Қашқадарё вилояти

282

41

147

16,3

35

1,8

49

5,5

63

9,1

135

24,3

31

3,2

45

9,5

59

11,6

6.

Навоий вилояти

43

16

33

6,5

5

0,7

4

2,2

24

3,6

10

9,7

1

1,3

4

3,8

5

4,6

7.

Наманган вилояти

453

31

205

12,6

27

1,4

70

4,2

108

7,0

248

18,6

32

2,4

97

7,3

119

8,9

8.

Самарқанд вилояти

429

133

217

53,5

37

5,7

75

17,9

105

30,0

212

79,2

35

10,3

76

31,0

101

37,9

9.

Сурхондарё вилояти

409

28

185

11,3

24

1,2

63

3,8

98

6,3

224

16,9

29

2,2

88

6,6

107

8,1

10.

Сирдарё вилояти

45

10

25

3,9

9

0,4

7

1,3

9

2,2

20

5,9

4

0,8

6

2,3

10

2,8

11.

Тошкент вилояти

664

46

301

18,5

40

2,0

103

6,2

158

10,3

363

27,3

47

3,6

142

10,7

174

13,1

12.

Фарғона вилояти

896

62

406

24,8

53

2,7

139

8,3

214

13,9

490

36,9

64

4,8

191

14,4

235

17,6

13.

Хоразм вилояти

255

18

115

7,1

15

0,8

39

2,4

61

3,9

140

10,5

18

1,4

55

4,1

67

5,0

Жами:

4 449

478

2 115

194,6

367

23,2

690

64,1

1 058

107,2

2 334

283,2

311

35,6

904

111,3

1 119

136,2

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/437/0616-сон)