08.07.2025 йилдаги 420-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.2025 йилдаги 420-сон
Дата вступления в силу
09.07.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида« 2024 йил 26 августдаги ПФ-124-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида устувор равишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда таълим, тиббиёт, экология, қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва бошқа соҳаларнинг энг долзарб муаммолари ечимига қаратилган ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли соҳа ва тармоқларда мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамият ҳаётининг энг долзарб соҳаларида жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурда белгиланган вазифаларнинг ижроси ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 8 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
420-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 июлдаги 420-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

T/р

Чора-тадбир номи

Мақсад

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаси

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Фуқаролик жамияти институтлари учун сайёр қабуллар ташкил этиш.

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш.

1. Ҳар бир ҳудудда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида юз бераётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар ташкил этиш.

2. Сайёр қабул натижалари юзасидан фуқаролик жамияти институтларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ҳисоб-китобларга кўра

Доимий

Вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишга кўмаклашиш.

Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан аҳолини таништириш.

1. Фаолияти давомида лойиҳаларни самарали амалга оширган ва соҳада ютуқларга эришган фуқаролик жамияти институтлари вакилларини танлаб олиш.

2. Соҳага оид долзарб мавзуларда ток-шоу ва телерадиодастурлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш ҳамда оммалаштириш.

Ҳисоб-китобларга кўра

Ҳар чоракда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Миллий ахборот агентлиги,

Миллий телерадио-компания

(келишув асосида)

3.

Вазирлик ва идоралар томонидан ўз фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёки фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш.

Аҳолини жамият манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан хабардорлигини ошириш.

1. Жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалалар, эшитувни ўтказиш муддати ва тартибини ишлаб чиқиш.

2. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш муддати ҳақида расмий веб-сайтларда эълон қилиш.

3. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш.

Ҳисоб-китобларга кўра

Доимий

Вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Мактабларда таълим жараёнига электрон таълим ресурсларини (платформаларини) жорий этишни ривожлантириш.

Таълимга интерактив электрон платформаларни жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган қизиқишини ошириш.

1. Ўқувчиларга ўзбек, рус ва инглиз тилларини халқаро стандартлар бўйича ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш.

2. Ўқувчиларга ўзбек, рус ва инглиз тилларини интерактив усулда ўрганиш имкониятини берувчи электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш.

Ҳисоб-китобларга кўра

2025 йил июль-август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

5.

Оилаларда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида социологик тадқиқот олиб бориш.

Оилаларда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати энг кўп қайд этилган ҳудудларда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказиш орқали аниқлаш.

2. Ижтимоий сўров натижаларини таҳлил қилиш.

3. Оилаларда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан умумлашган ҳисобот тайёрлаш, аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил июль-август

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

6.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шунингдек, пробация назоратидаги вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шунингдек, пробация назоратидаги вояга етмаганларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шунингдек, пробация назоратидаги вояга етмаганларни аниқлаб, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш.

Ҳисоб-китобларга кўра

2025 йил август

Ички ишлар вазирлиги

2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва вояга етмаганларни ўқитиш.

3. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларга бепул ҳуқуқий ва психологик хизматлар кўрсатиш.

Режага асосан

7.

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик-танловини ташкил этиш.

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини ҳуқуқшунослик касбига қизиқтириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.

1. «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил август

Адлия вазирлиги

2. Тўрт босқичли (таълим муассасаси, туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш.

Режага асосан

8.

Ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва маданиятини ривожлантириш мақсадида экологик оромгоҳ ташкил этиш.

Ёшларнинг экологик соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш, экология соҳасида юзага келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташаббусли ёшларни саралаб олиш.

2. Экологик оромгоҳ ташкил этиш ва оромгоҳга ёшларни жалб этиш.

3. Ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил август

Ёшлар ишлари агентлиги

9.

Ўзбекистон ҳудудида кичик қувватли атом электр станцияси қурилишининг экологик хавфсизлик масалаларини ўрганиш.

Аҳоли ўртасида кичик қувватли электр станцияси қурилишининг муҳимлиги ва хавфсизлигини аҳолига тушунтириш.

Оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказиш орқали тарғибот ишларини амалга ошириш.

Ҳисоб-китобларга кўра

2025 йил август

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги

10.

Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни кенгайтиришга қаратилган тадқиқот ташкил этиш.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг механизмларини ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш.

Соҳага оид халқаро стандартлар ва хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга оид нуфузли халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш масалаларини ўрганиш.

1. Очиқлик ва шаффофликка оид халқаро стандартлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳамда экспертлар тавсияларини ўрганиш ва Ўзбекистон қонунчилигига имплементация қилиш масаласини ўрганиш.

2. Очиқлик ва шаффофликка оид нуфузли халқаро рейтингларда ҳамда мамлакатларда коррупция даражасини баҳолашга қаратилган нуфузли рейтингларнинг очиқлик ва шаффофликка оид қисмида (субиндикатор, субфакторларда) Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

Ҳисоб-китобларга кўра

2025 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(келишув асосида)

11.

Журналист ва блогерларни сифатли журналистика талабларига жавоб берадиган замонавий медиаконтентларни яратиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш.

Журналист ва блогерлар ўртасида медиа саводхонликни ошириш, уларнинг ахборотлар билан ишлашда фактларни аниқлаш кўникмаларини ривожлантириш.

1. Журналист ва блогерлар учун аҳолини сифатли ва ишончли ахборот билан таъминлаш бўйича семинар-тренинг ташкил этиш.

2. Журналистларнинг касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик базаси билан таништириш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(келишув асосида)

12.

Республиканинг туристик жозибадорлигини хорижий давлатларга тарғиб қилиш мақсадида медиа контентлар яратиш.

Хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишда қулайликлар яратиш ва туристлар ички оқимини кенгайтириш.

1. Дунё миқёсида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича қисқа метражли видео-контентлар тайёрлаш.

2. Видео-контентларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва кенг оммалаштириш.

3. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» челленжи остида мамлакатимизнинг туристик марказларини аҳоли билан таништириш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил сентябрь

Туризм қўмитаси

13.

Никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича кўникмаларини шакллантириш.

Ёшлар ўртасида оилавий ажримларни олдини олиш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш.

1. Ёшларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий турмуш психологияси, репродуктив саломатлик асослари, иқтисод ва оила бюджети, ота-оналик ижобий кўникмалари, маънавий-ахлоқий қадриятлар, эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, болалар тарбияси мавзулари бўйича бепул махсус ўқув дастурлари орқали ўқитиш.

2. Ўқув дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган ёшларга махсус сертификатлар тақдим этиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил октябрь

Адлия вазирлиги

14.

Туғма ногиронликнинг олдини олиш, шунингдек, туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш юзасидан аҳоли хабардорлигини ошириш.

Аҳоли орасида туғма ва ирсий касалликларга чалиниш хавфини олдини олиш.

1. Туғма ногиронликнинг олдини олиш, шунингдек, туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш юзасидан аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил этиш.

2. Туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишда бирламчи профилактик чора-тадбирлар ҳақида аҳоли фойдаланиши учун қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш.

3. Ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш.

4. Ногиронлиги бўлган аёлларга репродуктив саломатлик хизматларидан фойдаланиш имкониятини яхшилаш.

Бюджетдан ташқари маблағлар, Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Давлат дастурларида келтирилган маблағлар ҳисобидан

2025 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бепул тиббий кўрик акциясини ўтказиш.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш.

1. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказиш акциясини ташкиллаштириш.

2. Акция доирасида болалар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар, Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Давлат дастурларида келтирилган маблағлар ҳисобидан

2025 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16.

«E-learning» платформаси учун очиқ маълумотлар билан ишлаш ва журналистик суриштирувларни олиб бориш бўйича интерактив онлайн курслар ишлаб чиқиш.

Журналист ва блогерлар, шунингдек, фаол фуқаролар учун очиқ маълумотлар билан ишлаш ва журналистик суриштирувлар ўтказиш салоҳиятини кучайтириш.

Оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларининг вазирлик ва идоралар билан ишлаш, ахборот олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тушунтиришга қаратилган онлайн курслар ишлаб чиқиш.

«E-learning» платформасига жойлаштириш учун очиқ маълумотлар билан ишлаш ва журналистик суриштирувларни олиб бориш бўйича ўқув модулини ишлаб чиқиш.

Ҳисоб-китобларга кўра

2025 йил ноябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(келишув асосида)

17.

Хотин-қизларни агробизнесга жалб этиш ва молиявий саводхонлиги ҳамда салоҳиятини ошириш.

Хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Хотин-қизларни агробизнес, қишлоқ хўжалигида бизнесни режалаштириш, молиялаштириш, маркетинг ва брендлашга доир билимларини юксалтириш мақсадида ўқув семинари ташкил этиш.

2. Ўқув семинарларини муваффақиятли тамомлаган ва қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган тингловчиларга зарур моддий-техник база яратилишига кўмаклашиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил ноябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

18.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг инновацион усулларини жорий этиш.

Ичимлик суви танқис бўлган ҳудудларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш

Олис ва чекка ҳудудлардаги ичимлик суви билан таъминланмаган аҳоли пунктларини давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик суви билан таъминлаш.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан

2025 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

19.

Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларни хорижий тилларни ўргатиш бўйича инновацион технологиялар билан таъминлаш.

Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда таълим олаётган ўқувчиларини хорижий тилларни ўрганишларига кўмаклашиш.

1. Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича инновацион технологиялар асосида жиҳозланган алоҳида хона ташкил этиш.

2. Ўқувчиларни хорижий тилларни ўрганиш бўйича илғор адабиётлар билан таъминлаш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

20.

Қурилиш соҳасини тартибга солувчи амалдаги қурилиш (шаҳарсозлик) норма ва қоидалари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли баҳо бериш мақсадида улар мамлакатимизда архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга мос келиши юзасидан ўрганиш ўтказиш.

Қурилиш соҳаси ривожланиши ҳамда замонавий стандартлар, инновацион ғоялар ва технологияларни қисқа муддатда жорий этишга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаш.

1. Қурилиш соҳаси ривожланиши ҳамда замонавий стандартлар, инновацион ғоялар ва технологияларни қисқа муддатда жорий этишга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ўрганиш ўтказиш.

2. Ўрганиш натижалари юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ва қурилиш соҳасидаги мавжуд муаммолар ечимига қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

21.

«Фуқаролик жамияти институтлари ҳафталиги» доирасида вазирлик ва идораларнинг жамоатчилик кенгашлари раислари Форумини ташкил этиш.

Жамоатчилик кенгашлари раисларининг фаолияти билан танишиш.

1 Форум дастури ва концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Форумни ташкиллаштириш.

Ҳисоб-китобларга кўра

2025 йил декабрь

Юксалиш умуммиллий ҳаракати

(келишув асосида)

22.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни IT-технологиялар соҳаси бўйича бошланғич бўғиндаги мутахассислар сифатида тайёрлаш.

Замонавий IT — технологиялар соҳаси бўйича бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш.

Самарқанд ва Андижон вилояти «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида замонавий IT — технологиялар соҳаси бўйича бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш.

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

2025 йил давомида

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(келишув асосида)

23.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчиларнинг вақтини мазмунли ўтказиш.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчиларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш, фойдали машғулотлар билан шуғулланишлари учун кўмаклашиш, уларни ижтимоийлаштириш.

1. Республика ҳудудларида «Нуронийлар маскани»да кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар учун босқичма-босқич ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўгаракларини ташкил қилиш.

2. Волонтёрлар томонидан кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва фойдали машғулотлар билан шуғулланишларини ташкиллаштириш.

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

2025 йил давомида

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(келишув асосида)

24.

«Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тиллар бўйича видео-дарсликлар, оромгоҳ, мастер-класслар, дебатлар, интервюлар, имтиҳонлар, подкастлар ташкил этиш.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — хорижий тилларни бепул, содда ва креатив усулда ўргатиш.

1. Лойиҳаларни амалга ошириш режаси, жадвали ва дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳа жамоаларини шакллантириш.

3. Лойиҳаларни амалга ошириш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2025 йил давомида

Ёшлар ишлари агентлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 09/25/420/0590-сон)