26.06.2025 йилдаги СҚ-150-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 26.06.2025 йилдаги СҚ-150-V-сон
Дата вступления в силу
26.06.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2025 йилнинг 15 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (О. Козихонова) парламент сўровига келиб тушган жавобни таҳлил қилиб, 2026 йилнинг 15 январига қадар Олий Мажлис Сенатининг Кенгашига ахборот киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 26 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СҚ-150-V-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 26 июндаги СҚ-150-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
(вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш ҳолати ўрганилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусан, болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, қонунчиликда алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздорнинг мамлакатимиздан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкинлиги белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида «Алимент тўловлари» жамғармаси ташкил этилиб, 50 млрд сўм маблағ ажратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан 2024 йил давомида 2,1 трлн сўм маблағлар (2023 йилда 2 трлн), шундан олдиндан тўлов сифатида 46,3 млрд сўм (2023 йилда 4,3 млрд) миқдорида алимент пуллари ундирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил январь ҳолатига кўра, «Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисобидан 1 723 нафар ундирувчига 40,6 млрд сўм маблағ тўлаб берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, ўтган йилда 13 252 та оила яраштирилган, ишсиз бўлган 25 113 нафар қарздор, шундан 8 201 нафари «Бандлик платформаси» орқали ишга жойлаштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ўрганишлар давомида болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш жараёнида айрим муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги белгиланган бўлса-да, таҳлиллар натижаси айрим ота-оналар бу борадаги мажбуриятига масъулият билан ёндошмаётганлигини кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан 2023 йилда 5 697 шахс, 2024 йилда эса бу кўрсаткич 35 фоизга ортиб, 8 833 шахс моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик билан боғлиқ 2023 йилда 1 048 та, 2024 йилда эса 1 109 та айблов ҳукми чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил январь ҳолатига кўра Мажбурий ижро бюроси органларида алимент ундируви билан боғлиқ жами 283 415 та ижро ҳужжатлари иш юритувида бўлган бўлса, 2025 йил мос даврига бу кўрсаткич 44 мингга кўпайиб, 327 648 тани ташкил этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иккинчидан, Оила кодексининг 99-моддасига кўра, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1,155 млн сўм бўлиб, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент энг кам миқдори 306 минг сўмни ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари эса 669 минг сўмни ташкил қилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори минимал истеъмол харажатларидан 2 баравардан ҳам камдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Учинчидан, Оила кодексининг 140-моддасида агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилиши белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5 796,1 млн сўмни ташкил этмоқда. Шундан келиб чиқиб, алимент пули ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори бўйича ҳисобланиб, қарздор бир нафар фарзанди учун ҳар ойда 1,4 млн сўм алимент тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу суммадан кам миқдорда алимент тўлаш мақсадида ишга жойлашмаган ва даромади аниқланмаган аксарият алимент тўловчилар камроқ ҳақ тўланадиган ишга жойлашмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармони билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар режасининг 5-бандида «Болаларга алимент ундириш ва оилани таъминлашнинг бошқа шаклларининг халқаро тартиби тўғрисида»ги Гаага Конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши белгиланган бўлса-да, мазкур вазифа ижроси ҳалигача таъминланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Конвенцияга қўшилиш чет элда яшаётган алиментдан қарздор фуқаролардан алиментни давлат аралашуви билан мажбурий тарзда ундиришга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги «Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 427-сонли қарорининг 6-бандида белгиланган «Алимент тўловлари» жамғармасини шакллантириш манбаларини кенгайтириш ва алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилиги электрон тизими билан интеграция қилиш чораларини кўриш вазифаси якунига етказилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олтинчидан, «Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисобидан 1 723 нафар ундирувчига 40,6 млрд сўм маблағ тўлаб берилган бўлса-да, ушбу маблағларнинг атиги 2 фоизи, яъни 849,2 млн сўми жамғармага қайтарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан тасдиқланган Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги Низомга асосан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан ундирилган маблағлар жамғарма маблағларини шакллантириш манбаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Еттинчидан, Оила кодексининг 107-моддасида вояга етмаган болани ота-онасидан олиш ва уни болалар тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини чиқаришда суд ота ва онанинг ҳар биридан мазкур бола фойдасига белгиланган миқдорларда алиментлар ундириши, бунда ундирилган алиментлар мазкур бола номига очилган банк ҳисобварағида жамланиши ва у вояга етганда тўланиши белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, вояга етмаган болалар номига банк ҳисобварағи очишнинг ҳуқуқий асослари белгиланмаганлиги боис, бугунги кунга қадар алиментлар бошқа ҳисобварақларга тўлаб борилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли қарори билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада вояга етмаган болага банк ҳисобварағи очиш тартиби белгиланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саккизинчидан, алиментдан қарздор ҳақида маълумот бўлмаса, жумладан у бедарак йўқолган деб топилса, болани вояга етгунга қадар моддий таъминлаш тартиб-таомиллари ва механизмлари қонунчиликда назарда тутилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 12-моддаси ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) вояга етмаган болаларига ғамхўрлик қилиш бўйича ота-оналар масъулиятини ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент миқдорини қайта кўриб чиқиш, алиментнинг энг кам миқдори бола ёшини инобатга олган ҳолда унинг эҳтиёжи учун етарли бўлишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) доимий иш жойига эга бўлмаган ёки даромади аниқланмаган алимент тўловчидан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) «Болаларга алимент ундириш ва оилани таъминлашнинг бошқа шаклларининг халқаро тартиби тўғрисида»ги Гаага Конвенциясига қўшилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) «Алимент тўловлари» жамғармасини шакллантириш манбаларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилиги электрон тизими билан интеграция қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) «Алимент тўловлари» жамғармасидан тўлаб берилган алимент маблағларини қарздордан жамғармага қайтариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) вояга етмаган болалар номига банк ҳисобварағи очишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) алимент тўловчи ҳақида маълумот бўлмаса, жумладан у бедарак йўқолган деб топилса, вояга етмаган бола таъминотини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарингизни баён қилиш талаби қўйилган парламент сўрови билан мурожаат этади ва унга берилган жавоб Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама этилиб, унинг якунлари бўйича қарор қабул қилинишини маълум қилади.