1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Масъуллар |
1. | Хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида рўйхатга олинмаган заҳарли ва портлаш хавфини юзага келтириши мумкин бўлган объектларни назорат қилиш. | 1. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари рўйхатига аниқликлар киритиб бориш, янги аниқланган объектларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш. 2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг юритиш. | Доимий | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси |
2. | Лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш. | 1. Лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидаларини ишлаб чиқиш. 2. Хавфсизлик қоидаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, |
3. | Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларнинг (маҳсулотларнинг) республика ҳудудига олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши, фойдаланилиши ва йўқ қилинишини тартибга солиш амалиёти бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) республика ҳудудига олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилишни тартибга солиш амалиёти бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш. Бунда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш амалиётини ўрганиш юзасидан хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил этиш. 3. Хорижий давлатлар тажрибаси асосида республикада ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларнинг (маҳсулотларнинг) хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2025 йил давомида | Вазирлар Маҳкамаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш. | 1. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз зарарсизлантирганлик ҳамда транспортда ёнувчан, заҳарловчи, тез алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш қоидаларини бузганлик, шунингдек, портловчи ва заҳарли моддаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил сентябрь | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
5. | Портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолият учун лицензия бериш бўйича «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштириш. | Портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тегишли ўзгартиришлар киритиш. | 2025 йил август | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, |
6. | Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш ва фойдаланишда қонунчилик талабларига риоя этилишини доимий мониторинг қилиб бориш ҳамда улар билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш ва фойдаланиш шароитларини ўрганиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | 2025 йил июль | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш. | Доимий | |||
7. | Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг имзоланган расмий тилдаги матни билан бир қаторда рус тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат тилига расмий таржима қилиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу ҳужжатлардан хабардорлигини ошириш. | 1. Портловчи ва заҳарли моддаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2. Босқичма-босқич барча ҳужжатларнинг давлат тилидаги таржималарини қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида ҳамда тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш. | 2025 йил давомида | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, |
8. | Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятларини алоҳида лицензия турлари сифатида белгилаш. | 1. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун алоҳида лицензия паспортларини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил сентябрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Адлия вазирлиги |
2-ИЛОВА
« | ||
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. |
»; |
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Кимёвий моддаларни сақловчи омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти эгалари | Кимёвий моддаларни сақлаш омборини ташкил этиш ҳамда кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш бино ва иншоотида сақлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармасига талаб этиладиган материаллар билан бирга ариза билан ёзма ёки вазирлик электрон манзили орқали мурожаат қилади. | Кимёвий моддалар омборга жойлаштирилгунга қадар | |||
2-босқич | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси | 1. Қўмитага аризада кўрсатилган омборхона ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти саноат хавфсизлиги талабларига жавоб бериши юзасидан тегишли хулоса олиш учун зарур материалларни юборади. | Бир иш куни | |||
2. Омборхона ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан жойига чиққан ҳолда тегишли ўрганишлар ўтказади. | Уч иш куни | |||||
3-босқич | Қўмита | Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан тегишли хулосани Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим қилади. | Етти иш куни | |||
4-босқич | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси | Қўмита хулосаси ва омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ўрганиш натижалари асосида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш омборхонаси ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти фаолияти учун тегишли рухсатнома ёки омборхонанинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг саноат ва/ёки ёнгин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради. | Ўн иш куни | |||
»; |