1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъуллар |
I. Тошкент архитектура-қурилиш университетини ривожлантириш чора-тадбирлари | |||||
1. | Тошкент архитектура-қурилиш университетининг (кейинги ўринларда — Университет) ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш. | 1. Университетнинг янги уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Университет олдига қўйилган янги мақсадлар ва вазифалар юзасидан нуфузли хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини таҳлил қилиш ҳамда факультетлар, умумкасбий ва мутахассислик кафедралари, функционал бўлимлар таркибини қайтадан кўриб чиқиш орқали Университетнинг такомиллаштирилган ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | - | Университет Кузатув кенгаши, Университет |
2. | Университетни узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. | 1. Стратегик ривожлантириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда экспертлар муҳокамасидан ўтказиш. 2. Ишлаб чиқилган дастур лойиҳасини Университетнинг Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | Университет маблағлари | Университет, Университет Кузатув кенгаши |
3. | Университетнинг молиявий барқарорлигини янада ошириш. | 1. Таълим, илм-фан ва унинг натижаларини тижоратлаштириш бўйича тижорат ва нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | Доимий равишда | Университет маблағлари | Университет, Университет Кузатув кенгаши |
2. Университетнинг 2026 йилда кутилаётган даромадлари ва харажатлари тўғрисида прогноз кўрсаткичларни аниқлаш. | 2025 йил декабрь | ||||
3. Миллий, халқаро грантлар ҳамда ҳомийлик ва хайрия маблағларини жалб қилиш. | Доимий равишда | ||||
4. | Университетнинг 2026 йилга қадар халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг соҳавий ёхуд минтақавий, 2030 йилга қадар глобал рейтингига киришига эришиш бўйича тизимли ва самарали ишларни олиб бориш. | 1. Университетни халқаро рейтингларга киритиш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш. | Доимий равишда | Университет маблағлари | Университет, Университет Кузатув кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Таҳлил натижасида Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Higher Education (THE) халқаро рейтингларида иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | ||||
3. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси устидан мониторинг юритиш. | Режа-жадвал асосида | ||||
5. | Университетнинг соҳа йўналишлари бўйича нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Университетнинг ўқув, илмий ва бошқарув жараёнларига юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш. | 1. Соҳа йўналишлари бўйича нуфузли маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ҳамда уларда фаолият олиб бораётган юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш. 2. Нуфузли маҳаллий ва хорижий ташкилотлардаги илғор технологиялар билан танишиш ҳамда уларни ўқув ва амалиёт жараёнларига татбиқ этиш бўйича келишувга эришиш. 3. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Университетдаги ўқув ва илмий жараёнларга жалб этиш. | Доимий равишда | Университет маблағлари | Университет, манфаатдор вазирлик ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар |
6. | Хорижий инвестициялар ва ташқи беғараз кўмак (грант) маблағларини жалб этиш ва ўзлаштириш. | 1. Университетнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларнинг кўмагини ташкил этиш. 2. Хорижий фондлар ва агентликлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. 3. Хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини тизимли йўлга қўйиш ва инвестицияларни жалб қилиш. | 2025 йил сентябрдан бошлаб | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
7. | Университетда ёшлар ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Ёзги мактабларни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил июль | Университет маблағлари | Университет, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Ёзги мактабларни ташкил этишга доир халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш ва уларда талаба-ёшлар иштирокини ташкиллаштириш. | Доимий равишда | ||||
3. Республика бўйлаб ёзги мактабларни тарғиб қилиш тадбирларини ўтказиш. | Доимий равишда | ||||
8. | Университетда таълим экспортини ривожлантириш. | 1. Бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва дизайн йўналишларида Бирлашган Араб Амирликлари, Россия, Уммон, Қувайт, Руанда ва бошқа хорижий давлатларда лойиҳалар тендерларида иштирок этиб, илмий салоҳиятни экспорт қилиш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўриш. | 2025 йил 1 августдан бошлаб ҳар йили | Университет маблағлари | Университет |
2. Ҳар йили Буюк Британия (шу жумладан, Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази ҳамда IQF ташкилоти ҳамкорлиги доирасида), Германия, Италия, Хитой, Польша, Беларусь, Қозоғистоннинг архитектура ва қурилиш соҳасидаги нуфузли олий таълим ташкилотлари билан камида 200 нафар талаба ва магистрантлар учун алмашинув дастурлари йўлга қўйилиши бўйича келишувларни якунлаш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
3. Турли соҳа ва йўналишларда, Университет ёки Савдо-саноат палатасининг ташаббусига кўра, хорижий давлатлар бозорларига кириш доирасида Университетга унинг илмий салоҳиятини экспорт қилиши учун архитектура ва қурилиш соҳасида хорижий корхоналар билан алоқалар ўрнатишга амалий ёрдам кўрсатиб бориш. | Ҳар йили 1 декабрга қадар | - | Савдо саноат палатаси | ||
9. | Университетда ўқув жараёнларини сифатли ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. | Собиқ Тошкент машинасозлик касб-ҳунар коллежининг Тошкент шаҳри, Юнусобод туманининг 14-мавзесида жойлашган бино-иншоотларини тегишли мол-мулки, жиҳозлари ва воситалари билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Университетга бепул ўтказиш. | 2025/2026 ўқув йилига қадар | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Университет |
II. Университетда таълим жараёнларини сифатли ва самарали ташкил этиш | |||||
10. | Университет ўқув-услубий ҳужжатларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаси таклифлари ва халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 300 талик рўйхатига кирган университетларнинг таълим дастурлари асосида ишлаб чиқиш. | 1. Таълим дастурларини халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасаларининг дастурлари асосида шакллантириш. 2. Танлов фанларини кадрлар буюртмачилари билан шакллантириш. 3. Таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари сонини ошириш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
11. | Университетнинг алоҳида гуруҳларида дарсларни хорижий тилларда ўтказишни ташкил этиш. | 1. Таълим жараёни хорижий тилда ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини белгилаш. 2. Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган профессор-ўқитувчи ва талабаларни саралаб олиш ҳамда талабаларга мутахассислик фанларини хорижий тилларда ўқитиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
12. | Хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини ривожлантириш. | 1. Халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Университет маблағлари, ҳомийлик ва хайрия маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликларида ўқув жараёнини хорижий тилларда ташкил этиш. 3. Қўшма таълим дастурлари доирасида хорижий талабаларни жалб қилиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
13. | Университетда нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари улушини ошириш. | 1. Университетга жалб қилинган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил август | Университет маблағлари, грант маблағлар | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингига киритиш мақсадида ўқув ва илмий жараёнларга хорижий олий таълим муассасаларидан етакчи профессор-ўқитувчилар ҳамда мутахассисларни жалб қилиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
3. Университет буюртмасига биноан белгиланган тартибда Университет хорижий профессор-ўқитувчиларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига: кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини; кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминлаш. | Заруратга қараб | ||||
14. | Университет бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини (кейинги ўринларда — таълим дастурлари) босқичма-босқич аккредитациядан ўтказишга тайёрлаш. | 1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш. | 2025 йил декабрь | Университет маблағлари | Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Хорижий экспертлар иштирокида таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш. | 2026 йил май | ||||
3. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | ||||
15. | Университет талабалари учун тегишли таълим дастурлари бўйича амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётларини давлат органлари, давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказишни ташкил этиш. | 1. Кадрлар тайёрлаш йўналишларининг хусусиятидан келиб чиқиб, корхоналар ва ташкилотларда барча талабалар амалиётини ташкил этиш бўйича республика ҳудудлари кесимида талабалар тақсимот жадвалини ишлаб чиқиш. 2. Талабаларни тегишли ташкилотларга бириктириш ва шартномалар тузиш. 3. Тақсимот жадвалини тасдиқлаш ва талабаларни амалиётга юбориш. 4. Амалиёт ўтаган талабалар билимини баҳолаш. | Режа-жадвал асосида | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
16. | Ўқув ва илмий тадқиқот жараёнини замонавий дарслик, ўқув қўлланма ва адабиётлар, шунингдек, илмий нашрлар, ўқув-услубий, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш, талабаларга илғор электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун шароит яратиш. | 1. Ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини тегишли ўқув ва илмий-методик қўлланмалар ҳамда илмий нашрлар билан таъминлаш чораларини кўриш. 2. Университет ахборот-ресурс марказини илғор хорижий электрон маълумотлар базаларига улаш ҳамда талаба ва педагоглар учун ушбу базалардан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш. | Доимий равишда | Университет маблағлари, грантлар, ҳомийлик маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
17. | Дуал таълим шаклини жорий қилиш бўйича зарур чораларни кўриш. | 1. Университет кафедраларини ҳамкорлик доирасида қурилиш саноати корхоналарига бириктириш. | 2025 йил август | - | Университет, ҳамкорлик доирасидаги қурилиш саноати корхоналари (келишувга кўра) |
2. Тегишли олий таълим ташкилотлари ва уларнинг ҳузуридаги техникумлар томонидан қурилиш саноати корхоналарида амалиёт ўтаётган талабалар, изланувчилар ва ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни алмашиш учун «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ва «HEMIS» — олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларини ўзаро интеграциясини таъминлаш. | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Университет ва бошқа олий таълим ташкилотлари | ||||
18. | Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган мутахассисларни махсус мақсадли (амалиётга йўналтирилган) магистратурада тайёрлаш тизимини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | Таклифларда қуйидагиларни назарда тутиш: 1. Компетенцияни ривожлантириш институтида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида (йўналишларида) камида беш йиллик иш стажига эга бўлган олий маълумотли мутахассисларни (дипломи бўйича мутахассислигидан қатъий назар) тўлов-контракт асосида махсус мақсадли (амалиётга йўналтирилган) магистратурада ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича асосларни келтириш. Бунда қуйидагиларни кўзда тутиш: талабгорларни иш берувчининг (давлат ташкилотининг ёки давлат улуши мавжуд корхонанинг) тавсияномаси билан суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш; ўқишни мақбуллаштирилган кундузги ёки кечки таълим шаклларида ташкил этиб, бир йил давомида назарий фанларни амалиётга боғлаган ҳолда ўқитиш; мутахассисга ўқишни якунлаганидан кейин уч йилгача буюртмачи (ёки унинг тизимидаги ташкилот)да ишлаб бериш мажбурияти юклаш. 2. Мутахассисларни махсус мақсадли магистратурада тайёрлашни йўлга қўйиш ва ўқув жараёнларини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
III. Университетда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш | |||||
19. | Университетда илмий тадқиқот натижаларини нашр қилиш, амалиётга жорий этиш, халқаро ва хорижий илмий-тадқиқот лойиҳаларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш. | 1. Университетда илмий-тадқиқот, инновацион фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 2025 йил август | Университет маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Университетда илмий-тадқиқот, инновацион ва иқтидорли талабалар, тадқиқотчилар билан ишлаш фаолиятини ривожлантириш мақсадида юқори малакали консультантларни жалб қилиш. | Доимий равишда | ||||
3. Юқори малакали консультантлар томонидан профессор-ўқитувчиларга маслаҳат хизматларини кўрсатиш ва очиқ маърузалар ташкил этиш. | Режа-жадвал асосида | ||||
20. | Университет илмий-тадқиқот фаолиятига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш. | 1. Давлат ва хорижий грантлар танловига илмий-тадқиқот лойиҳаларини тайёрлаш ва уларда иштирок этиш. 2. Хўжалик шартномалари асосида ишлар ташкил этиш ва маблағларни жалб этиш. 3. Илмий-тадқиқот лойиҳаларида иштирок этган ўқитувчи ва бошқа ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш. 4. Ҳар йилги илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантиришда архитектура ва қурилиш соҳаси бўйича мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини назарда тутиш. | Доимий равишда | Грант маблағлари, хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
21. | Илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш. | 1. Мавжуд барча лаборатория жиҳозларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг техник ҳолатини ўрганиш. | 2025 йил декабрь | Университет маблағлари, ҳомийлик, хайриялари, грант маблағлари | Университет, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида амалда фойдаланилаётган норматив ҳужжатлар асосида Университетнинг илмий-тадқиқот лабораториялари учун қўлланмалар ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш. | 2026 йил апрель | ||||
3. Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар билан интеграция алоқаларини кучайтириш. | Доимий равишда | ||||
22. | Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва диверсификация қилиш. | 1. Дунёнинг етакчи университетлари билан самарали ҳамкорликни кенгайтириш. 2. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун янги алмашинув дастурларини ташкил этиш. 3. Қўшма халқаро илмий-тадқиқот фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил сентябрдан бошлаб | Университет маблағлари доирасида, ҳомийлик, хайриялари, грант маблағлари | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
23. | Университет талабаларининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий шароитларини яхшилаш. | 1. Талабаларнинг келгусида ишга жойлашишини инобатга олган ҳолда ҳақ тўланадиган стажировка (амалиёт) ўташ жойларини аниқлаштириш. | Ҳар йили январь-февраль | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Ҳақ тўланадиган стажировка (амалиёт)ларни ташкил этадиган корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш. | Ҳар йили февраль-март | ||||
3. Талабаларнинг стажировка (амалиёт) ўташлари учун барча зарур шароитларни яратиш чораларини кўриш. | Шартномада кўрсатилган муддатда | ||||
IV. Илмий тадқиқотларнинг амалиёт билан ўзаро уйғунлигини таъминлаш | |||||
24. | Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабаларини тегишли соҳаларнинг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш. | 1. Соҳаларнинг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш. 2. Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабаларини тегишли илмий-тадқиқот ишларига бириктириш. | Ҳар ўқув йилининг сентябрь-октябрь | Вазирлик ва идоралар маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
3. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини импакт фактори юқори бўлган хорижий ва маҳаллий илмий журналларда чоп этиш ҳамда амалиётга жорий этиш. | Доимий равишда | ||||
25. | Университетда талабалар, магистрантлар ва илмий тадқиқотчиларнинг илмий янгиликларини қўллаб-қувватлаш. | 1. «Университет-лаборатория-корхона-вазирлик» экотизими концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Университет кузатув кенгашига киритиш. 2. Университет ҳузурида Қурилиш-муҳандислари уюшмасини ташкил қилиш чораларини кўриш. | 2025 йил август | - | Университет, Савдо-саноат палатаси, Университет, Кузатув кенгаши |
26. | «UniLab» платформасини ишга тушириш. | 1. Платформани ишга тушириш ва доимий фаолиятини таъминлаб бориш. | 2025 йил августдан | - | Университет |
2. Давлат олий таълим ташкилотларининг архитектура ва қурилиш йўналишидаги барча лабораториялари рўйхатини шакллантириш, уларнинг фаолиятини рақамлаштириб, платформага уланишини ташкил этиш. | 2025 йил августдан бошлаб | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет, тегишли лабораторияларга эга олий таълим ташкилотлар | ||
3. Жорий қилинаётган янги амалиёт бўйича ишларни ташкил этишда Университетга доимий кўмаклашиб бориш. | Доимий равишда | - | |||
27. | Университет тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ҳудудларнинг архитектура ва шаҳарсозлик қиёфасини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил этиш. | 1. Марказ низомини ишлаб чиқиб, унинг штат бирликларини белгилаш. 2. Марказ мутахассислари томонидан олиб бориладиган илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини тасдиқлаб, Марказнинг доимий фаолиятини таъминлаб бориш. | 2025 йил сентябрдан бошлаб доимий | Университет маблағлари | Университет |
28. | «Яшил» қурилиш илми ва технологияларини жорий қилиш кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Кенгаш таркибини Университет ректори томонидан нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари профессорлари, халқаро сертификатга эга мутахассислар ва бошқа олимлардан шакллантириш. | 2025 йил сентябрь | Университет маблағлари | Университет |
2. Белгиланган йўналишларда янги илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни қурилиш, экология ва энергетика соҳаларига масъул давлат органлари томонидан консилиум шаклида кўриб чиқиш учун тақдим этиш. | 2025 йил октябрдан бошлаб ҳар чоракда | ||||
29. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра, Университетда мавжуд барча илмий салоҳият ва лабораторияларни сафарбар қилган ҳолда архитектура ва қурилиш соҳасида илмий тадқиқотларни, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкиллаштириш ва уларни амалиётга жорий қилиш бўйича илмий ечимларни ишлаб чиқиш. | 1. Қуйидаги масалалар бўйича илмий ечимларни ишлаб чиқиш: юқори мустаҳкамликка эга ва энергия тежамкор қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ускунаси (автоклав)нинг миллий илмий асосларини яратиш; қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш ва улардан қўшимча янги маҳсулот яратиш; ерости ва ерусти инфратузилма ҳамда коммуникацияларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш; янги қурилаётган бинолар сифатини замонавий технологиялар асосида инсон омилисиз мониторинг қилиш; республика ҳудудидаги мавжуд ресурслар, хусусан, чўл қумларидан (бархан қуми) қурилиш материалларини ишлаб чиқиш; девор ёриқларини инъекция ва композит материаллар орқали бартараф этиб, бино мустаҳкамлигини қайта тиклаш; қурилиш таннархини бинонинг сейсмик ҳимоясини таъминлаган ҳолда 30 фоизгача қисқартириш; Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия ва Словения тажрибаларига асосан «Ақлли ва хавфсиз шаҳар» моделини яратиш; «Қурилишнинг ҳаёт давомийлиги» тамойилини кенг жорий қилиш. | 2026 йил январь | - | Университет |
2. Мазкур масалалар доирасидаги илмий ечимлар натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимотни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил февраль | ||||
2-ИЛОВА
Т/р | Устувор вазифалар | Мақсадли кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | Йиллар кесимида: | ||||
2026 йил | 2027 йил | 2028 йил | 2029 йил | 2030 йил | ||||
1. | Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш | Илмий салоҳият (асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) | фоизда | 62 | 65 | 67 | 68 | 70 |
2. | Фан докторларининг (DSc) ҳимоя кўрсаткичи | нафар | 8 | 8 | 8 | 10 | 10 | |
3. | Фалсафа докторларининг (PhD) ҳимоя кўрсаткичи | нафар | 40 | 40 | 40 | 45 | 50 | |
8. | Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш | Дарсликлар сони (нашр гувоҳномалари) | дона | 50 | 52 | 55 | 57 | 60 |
9. | Ўқув қўлланмалар сони (нашр гувоҳномалари) | дона | 75 | 77 | 79 | 80 | 85 | |
10. | Монографиялар сони | дона | 80 | 82 | 84 | 86 | 90 | |
11. | Патентлар сони | дона | 10 | 11 | 12 | 13 | 15 | |
12. | «Scopus», «Web of Science» халқаро маълумотлар базасига киритилган илмий журналларда эълон қилинган мақолалар сони | дона | 100 | 110 | 120 | 130 | 150 | |
13. | Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони | дона | 400 | 420 | 440 | 460 | 500 | |
14. | «Scopus», «Web of Science» халқаро маълумотлар базасига киритилган илмий журналларда эълон қилинган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони (жами мақолалар сонига нисбатан) | коэффициент | 1,1 | 1,2 | 1,3 | 1,4 | 1,5 | |
15. | Ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар ва электрон базалар учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли материаллар сони | дона | 22 | 24 | 27 | 30 | 35 | |
16. | Илмий-тадқиқот фаолияти ва илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш асосида олинган маблағлар ҳажми | Хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва фондлардан олинган маблағлар | млрд сўм | 2 | 2,5 | 3 | 4 | 5 |
17. | Давлат грантлари асосида ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган маблағлар | млрд сўм | 3,2 | 3,5 | 4 | 4,3 | 4,5 | |
18. | Соҳалар буюртмаси асосида ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган маблағлар | млрд сўм | 6,2 | 6,8 | 7,5 | 8,0 | 8,5 | |
19. | Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш | Жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориладиган профессор-ўқитувчилар сони | нафар | 50 | 55 | 60 | 65 | 70 |
20. | Университетга ривожланган давлатларнинг архитектура ва қурилиш соҳасида илғор тажрибага эга ривожланган давлатлар профессор-ўқитувчилари ташрифини ташкил этиш | нафар | 55 | 60 | 65 | 75 | 80 | |
21. | Академик алмашинув дастурларида иштирок этувчи талабалар сони | нафар | 35 | 40 | 45 | 50 | 55 | |
22. | Университет профессор-ўқитувчилари хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда чоп этган мақолалари сони | дона | 50 | 55 | 60 | 65 | 70 | |
23. | Университет талабаларининг амалиётларини нуфузли хорижий олий таълим ташкилоти базасида ташкил этиш | нафар | 40 | 42 | 44 | 46 | 48 | |
24. | Хорижий олий таълим муассасалари талабаларининг амалиётини Университет базасида ташкил этиш | нафар | 50 | 52 | 54 | 56 | 60 | |
3-ИЛОВА
ТАРКИБИ
1. | О.Қ. Абдурахманов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари, Кузатув кенгаши раиси |
2. | Қ.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари |
3. | Ш.С. Хидоятов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари |
4. | Д.А. Вахобов | — | Савдо-саноат палатаси раиси |
5. | Ш.А. Аюпов | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти |
6. | С.З. Мирзаев | — | Фанлар академияси вице-президенти |
7. | Ф.Ж. Пўлатов | — | Кадастр агентлиги директори |
8. | Б.А. Тўлаганов | — | Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори |
9. | В.А. Исмоилов | — | Фанлар академиясининг Сейсмология институти директори |
10. | Й.Д. Магрупов | — | «OʻZGASHKLITI» Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот, шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти бош директори (келишув асосида) |
11. | Лавозими бўйича | — | «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси |
12 | Б.Х. Элмуродов | — | «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК бош директори |
13. | Р.С. Шарипов | — | «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК бош директори ўринбосари |
14. | А.А. Сангинов | — | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарув раиси |
15. | И.И. Исроилов | — | «Discover invest» МЧЖ таъсисчиси (келишув асосида) |
16. | А.А. Акбаржонов | — | «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқарув раиси |
17. | Лавозими бўйича | — | «Golden House Development» МЖЧ директори (келишув асосида) |
18. | Б.А. Аскаров | — | Тошкент архитектура-қурилиш университети профессори |
19. | Х.Х. Хомидов | — | Буюк Британиянинг «IQF — Integrated Qualifications Framework» институти «International Partnerships» йўналиши бўйича директори (келишув асосида) |
20. | Лавозими бўйича | — | Тошкент архитектура-қурилиш университети биринчи проректори, Кузатув кенгаши котиби |