30.06.2025 йилдаги 398-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.06.2025 йилдаги 398-сон
Дата вступления в силу
01.07.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлик пенсиясини камида бир йил иш стажига эга бўлганда ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация пул тўловини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсация пул тўловларини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) проактив шаклда пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг мобил алоқа воситаларига СМС-хабар кўринишида юборилади. Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан почта алоқасининг миллий оператори ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) пенсияни ҳисоблашда ва нафақаларни тайинлашда фуқароларнинг олий таълим ташкилотларидаги ўқиш даври Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлар базасидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) томонидан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар фуқаронинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда — ЖШШИР) кўрсатган ҳолда, шунингдек, фуқаронинг оила аъзолари сонидаги ўзгаришларни реал вақт режимида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан «Электрон ҳукумат» тизими орқали Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимларига юбориш амалиётини йўлга қўйсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон технологияларни ривожлантириш маркази ва Пенсия жамғармаси билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имкониятини яратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 30 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
398-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 398-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

 

Ногиронлик белгиланган шахснинг (республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи ташкилотларнинг ходимларидан ташқари) маълумотларини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

 

Ногиронлик белгиланган вақтда автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали:

1. Ногиронлиги бўлган шахснинг шахсига доир ва оила аъзолари (яқин қариндошлари) тўғрисидаги маълумотларни олиш учун тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ва Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний шахслар марказий маълумотлар базасига электрон сўров юборади.

2. Ногиронлиги бўлган шахснинг иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига электрон сўров юборади.

3. Ногиронлиги бўлган шахснинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрига ва АТ «Халқ банки»нинг Жамғариб бориладиган пенсия тизимига электрон сўров юборади.

4. Ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига электрон сўров юборади.

5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг «Рақамли ҳукумат» доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида электрон хабардор қилиш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва пенсия тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

АТ «Халқ банки»

Рақамли технологиялар вазирлиги

 

1. «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахснинг шахсига доир ва оила аъзолари (яқин қариндошлари), иш стажи, иш ҳақи, жамғариб бориладиган пенсия бадали ва яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги бўйича Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

2. Ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса) пенсия тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади.

 

Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали пенсия ёки нафақа тайинлаш ваколатига эга органларга ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги маълумотларни олиш учун электрон сўров юборади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Пенсия ёки нафақа тайинлаш ваколатига эга органлар

 

«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги бўйича Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

 

Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

1. Ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинлангани тўғрисида маълумотлар келиб тушганида ҳамда иш стажи ва иш ҳақи тўғрисида маълумотлар аниқланмаганда пенсия тайинлашни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

1 иш кунида

 

 

2. Ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинланмагани тўғрисида маълумотлар келиб тушганда «Пенсия» ахборот тизимидаги мавжуд ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзолари таркиби, иш стажи, иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди.

 

1 иш кунида

 

 

3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари ва пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги хабар матнини юборади.

 

Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

 

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

 

4. Ахборот тизими орқали:

ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида СМС-хабар юборади;

ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

Ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида хабарни етказиш учун яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

 

Пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги хабарномани пенсионер ёки ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги ҳақидаги маълумотни Пенсия жамғармасига юборади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 5 кун ичида

 

 

 

 

 

 

 

9-босқич

 

Пенсия тайинланган шахс

 

Пенсия миқдоридан норози бўлганда ёки меҳнат фаолиятини давом эттириб, кейинчалик ногиронлик пенсиясига чиқиш хоҳишини билдирганда ёхуд бошқа пенсия ва нафақа тайинловчи органлардан пенсия олиш истагини билдирганда қонунчиликда белгиланган тартибда ариза бериш орқали тайинланган пенсияни рад қилади.

 

Хабарнома олгандан сўнг 10 кун ичида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 398-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлик пенсиясини камида бир йил иш стажига эга бўлганда ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахсга пенсия тайинлангандан ёки пенсияси қайта ҳисоблангандан сўнг унинг орттирган иш стажи, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадали тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси, АТ «Халқ банки»нинг Жамғариб бориладиган пенсия тизими ва Солиқ қўмитасининг Фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрига тегишлилиги бўйича электрон сўров юборади.

 

Ногиронлик пенсияси тайинланганига ёки қайта ҳисобланганига икки йил бўлгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

АТ «Халқ банки»,

Солиқ қўмитаси

 

«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг иш стажи, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадали тўғрисидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича юборади.

 

Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва пенсияни қайта ҳисоблаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

 

Ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса) пенсияни қайта ҳисоблаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади.

 

Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

1. Ногиронлиги бўлган шахснинг пенсияси қайта ҳисоблангандан сўнг унинг орттирилган иш стажи, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадали тўғрисидаги маълумотлар келиб тушмаганда ёки орттирилган иш стажи бир йилдан кам даврни ташкил қилганда ёхуд пенсия миқдори амалдаги пенсия миқдоридан кам миқдорга қайта ҳисобланганда аввалги пенсия миқдорини ўзгаришсиз қолдиради.

 

1 иш кунида

 

 

2. Ногиронлиги бўлган шахснинг пенсия миқдорини «Пенсия» ахборот тизимидаги мавжуд оила аъзолари таркиби, иш стажи, иш ҳақи, жамғариб бориладиган пенсия бадали ва устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида қайта ҳисоблайди.

 

1 иш кунида

 

 

3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва пенсия миқдори қайта ҳисоблангани ёки ўзгаришсиз қолганлиги тўғрисидаги хабар матнини юборади.

 

Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

 

Ахборот тизими орқали:

ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига пенсия миқдори қайта ҳисоблангани ёки ўзгаришсиз қолганлиги тўғрисида СМС-хабар юборади;

ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

Ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, пенсия миқдори қайта ҳисоблангани ёки ўзгаришсиз қолганлиги тўғрисидаги хабарни етказиш учун ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

 

Пенсия миқдори қайта ҳисоблангани ёки ўзгаришсиз қолганлиги тўғрисидаги хабарномани пенсионернинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги ҳақида маълумотни Пенсия жамғармасига юборади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 5 кун ичида

 

 

 

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 398-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация пул тўловини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

 

«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахснинг (республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи ташкилотларнинг ходимларидан ташқари) маълумотларини Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

 

Ногиронлик белгиланган вақтда автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

Пенсия жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва компенсация пул тўловини тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади.

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

 

Ахборот тизими орқали кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса) компенсация пул тўлови тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади.

 

Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

1. «Пенсия» ахборот тизимида компенсация пул тўловини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

1 иш кунида

 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабар матнини юборади.

 

Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

 

Ахборот тизими орқали:

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисида СМС-хабар юборади;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисида хабарни етказиш учун кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахснинг яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

 

Компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабарномани пенсионернинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги ҳақида маълумотни Пенсия жамғармасига юборади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 5 кун ичида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 398-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсация пул тўловларини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

1. Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига ўзгартириш киритилганда янгиланган рўйхатни «Пенсия» ахборот тизимига киритади.

2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахсларнинг ЖШШИР маълумотларини ва компенсация пул тўловини тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади.

 

Рўйхатга ўзгартириш киритилгандан сўнг 5 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

 

 

Ахборот тизими орқали ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахсларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса) компенсация пул тўловини тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

1. Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахсга компенсация пул тўловини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

1 иш кунида

 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабар матнини юборади.

 

Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

 

Ахборот тизими орқали:

ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисида СМС-хабар юборади;

ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабарни етказиш учун яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

 

Компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабарномани пенсионернинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилгани ҳақидаги маълумотни Пенсия жамғармасига юборади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 5 кун ичида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/398/0550-сон)