23.06.2025 йилдаги ПФ-98-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг (кейинги ўринларда — маҳаллий Кенгашлар) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича ваколатларининг такомиллашаётганлиги, шунингдек, янгиланган Конституцияда маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) маҳаллий даражада халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш, жумладан, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этишига оид демократлаштириш жараёнларини мустаҳкамлаш, ижро ҳокимияти органларининг маҳаллий халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида номарказлаштириш ва Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари ваколатларини мувозанатли тақсимлаш, ҳар бир бўғиндаги маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Дастурий ҳужжатлар ва уларни амалга ошириш механизмлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида қуйидаги ваколатларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказиш бўйича таклифларга розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисмини маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги ёшлар парламентлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) маҳаллий Кенгаш ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларидан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизими жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институти ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Концепция доирасида қуйидаги таклифларни амалга оширишга розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш, Кенгаш сессияларида номзодлар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича «Кенгаш соати» институтини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини маҳаллий бюджет параметрларида алоҳида кўрсатиш орқали меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш шартларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият даражасидан паст бўлмаган ҳолда белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) маҳаллий Кенгашларнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияларига Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган мансабдор шахслар томонидан одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш имкониятини яратиш. Бунда маҳаллий Кенгаш сессияларида фуқароларнинг сессия ишига аралашиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этиши тартибини белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ахборот ва дастурий таъминот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Рақамли технологиялар вазирлиги босқичма-босқич «E-Kengash» электрон платформасини «қулайлик — соддалик — хавфсизлик» тамойили асосида доимий такомиллаштириб борсин. Бунда «E-Kengash» электрон платформасида қуйидаги асосий имкониятлар бўлиши назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) маҳаллий Кенгашлар фаолиятига доир ҳужжатларни хавфсиз электрон архив платформасида (blockchain) сақлаш имкониятини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) катта ҳажмли маълумотлар билан ишлашда жамланган намунавий ҳужжатлар, таҳлилий маълумот, ҳисобот ва ахборотлардан фойдаланишни йўлга қўйиш орқали қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида тезкорлик ва қулайлик яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «E-Kengash» электрон платформасини турли ташқи хавфлардан ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва киберҳужумларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) «E-Kengash» электрон платформасида ҳужжатларни тасдиқлаш ва имзолашда Кенгаш раисини биометрик идентификациялаш (Face ID) технологияларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) сунъий интеллект технологиялари асосида маҳаллий Кенгашлар қарор лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу Концепция доирасида амалга ошириладиган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 23 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-98-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОНЦЕПЦИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари (кейинги ўринларда — маҳаллий Кенгашлар) фаолиятини самарали трансформация қилиш, маҳаллий Кенгашларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (кейинги ўринларда — Олий Мажлис Сенати) ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида жамоатчиликнинг кенг иштирокини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепция Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсад ва устувор вазифалари, истиқболдаги йўналишларини белгилайди ҳамда соҳага оид чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш, вакиллик органлари назоратининг самарали ва таъсирчан механизмларини йўлга қўйиш борасида изчил ишлар олиб борилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида маҳаллий Кенгашларга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солиб келаётган долзарб масалаларни ҳал этиш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш бўйича қатор қўшимча ваколатлар берилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ташкилий, ахборот-таҳлилий ва техник қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилда маҳаллий Кенгашларда доимий асосда фаолият юритувчи котибиятлар фаолияти йўлга қўйилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янгиланган Конституцияга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш Олий Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатларидан бири сифатида белгиланди. Сенат таркибида Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ташкил этилди. Улар томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ташкилий, ҳуқуқий, услубий ва бошқа маслаҳат ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий Мажлис Сенати томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган 20 дан ортиқ қарорлар қабул қилинди ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятига оид 700 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиб, 300 дан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш чоралари кўрилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармон билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янги модел — «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида ислоҳ қилишга қаратилган қатор қоидалар белгилаб берилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этиш, халқнинг бевосита ихтиёри асосида қарор қабул қилиш талаб этиладиган жами 33 та ваколат маҳаллий Кенгашлар ихтиёрига ўтказилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан фуқаролар ўртасида электрон мулоқот майдонини яратиш, норма ижодкорлиги фаолиятини соддалаштириш мақсадида «E-Kengash» электрон платформаси жорий этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилди ҳамда ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ҳам белгиланишига эришилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил октябрь ойидаги сайлов якунлари бўйича шаклланган навбатдаги чақириқ Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида биринчи маротаба Кенгаш раислари сайланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилган юқоридаги ислоҳотлар билан бирга, янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мазкур қоидаларни амалиётга фаол татбиқ этиш, мамлакатимиз демократик тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш зарурати юзага келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгилаб олинган мақсадлар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этувчи институтга айлантиришни, маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларини аниқ тақсимлаган янги моделни йўлга қўйишни тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни пайтда эришилган натижалар билан бир қаторда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятига доир ўз ечимини кутаётган қуйидаги долзарб муаммолар белгиланган мақсадларни амалга оширишга салбий таъсир этмоқда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, маҳаллий Кенгашларнинг амалдаги мақоми ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлашда янгиланган Конституциянинг ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини тўлақонли равишда амалга ошириш имконини бермаяпти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, маҳаллий бюджет, ҳудудларни ривожлантириш, инвестиция дастурларини шакллантириш, уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ролини ошириш тақозо этилмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, маҳаллий Кенгашлар томонидан вазирлик ва идораларнинг қуйи бўғинлари, айниқса, туман ва шаҳар бўлинмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларга нисбатан таъсир чораларини белгилашнинг ҳуқуқий асослари етарли эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, маҳаллий Кенгашлар ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича қарор лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш, тасдиқлаш бўйича ягона тартибни белгилаш эҳтиёжи мавжуд;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчидан, қонун ижодкорлиги жараёнида маҳаллий Кенгашларнинг фаоллигини ошириш лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчидан, ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар ҳамда Олий Мажлис Сенатининг ҳамкорлигини янада кучайтириш, ҳудудий муаммоларни Сенат орқали Ҳукумат даражасига олиб чиқиб ҳал этиш тизимини такомиллаштириш зарурати мавжуд;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчидан, маҳаллий Кенгаш депутати фаолиятини амалга оширишнинг кафолатлари, уларни ижтимоий ҳимоялаш механизмлари етарлича тартибга солинмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саккизинчидан, маҳаллий Кенгаш депутатларининг малака ва амалий кўникмасини ошириб борадиган, ўзаро тажриба алмашадиган тизим мавжуд эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўққизинчидан, маҳаллий Кенгашларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар ресурсини мустаҳкамлашга эҳтиёж мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотини эшитиш бўйича «Кенгаш соати» институтини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тавсия этишда тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари хулосасини олиш ҳамда Кенгаш сессияларида улар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) маҳаллий Кенгашлар назорат тадбирлари якунлари бўйича ҳоким ва ижро ҳокимияти органлари мансабдор шахсларига қўлланиладиган таъсир чораларини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) маъмурий, бюджет ва фискал номарказлаштириш асосида ҳудудларнинг маъмурий ва молиявий мустақиллигини янада ошириш орқали улар ташаббускорлигини кучайтириш. Бунда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмаларни йўналтириш масаласини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) маҳаллий Кенгашларда бюджет маблағлари назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, жумладан, республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ҳудудларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) маҳаллий бюджетни шакллантириш жараёнига депутатларни фаол жалб этиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) маҳаллий Кенгашлар назорат ваколатларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) маҳаллий Кенгашларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизимини такомиллаштириш, бунда ҳисоботларни (ахборотларни) эшитишнинг даврийлигини қайта кўриб чиқиш, айримларини заруратга кўра эшитиш тартибига ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» — туман (шаҳар) Кенгаши — вилоят Кенгаши — Сенат» тамойили асосида кучайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» — туман (шаҳар) Кенгаши — вилоят Кенгаши — Сенат» тамойили асосида кучайтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) республика даражасида ҳал этиладиган ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни Олий Мажлис Сенати муҳокамасига олиб чиқиш тартибини (ижро муддати, ижро учун масъуллар, амалга ошириш шакли) белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифларини Олий Мажлис Сенатига киритиш тартибини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий Кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) маҳаллий Кенгашларнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини оширишда Олий Мажлис Сенати Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) маҳаллий Кенгашлар раисларининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига раислик қилиш ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятида коррупцияга қарши курашишни самарали ташкил этишга кўмаклашиш ваколатини таъминлаш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича дастурларни шакллантиришда депутат ва «маҳалла еттилиги»нинг иштирокини таъминлаш тизимини жорий этишни назарда тутиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари салоҳиятидан фойдаланишнинг самарали механизмини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга сессия ишини бевосита кузатиш имкониятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) сайлов ҳуқуқига эга бўлган камида минг нафар фуқаролар туман (шаҳар) Кенгашига, камида 5 минг нафар фуқаро вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқилиши шарт бўлган электрон мурожаат киритиши ҳуқуқини бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) маҳаллий Кенгаш депутатининг депутатлик фаолиятининг кафолатларини бир йил давомида такроран бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) маҳаллий кенгаш депутатининг депутатлик фаолияти билан боғлиқ ишлар билан шуғулланиши учун унинг асосий иш жойи бўйича иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш. Бунда ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан депутатликка сайланган ходимларига маҳаллий Кенгаш сессияси, доимий комиссиялари, партия гуруҳлари мажлисларида иштирок этиш, сайловчилари билан учрашувлар, фуқаролар қабулларини ўтказишга тўсқинлик қилишига йўл қўйилмаслигини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси нормаларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) маҳаллий кенгаш депутатининг тегишли вилоят, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳудудида жойлашган, монеликсиз кириши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар доирасини ва кириш тартибини аниқ белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) маҳаллий Кенгаш депутати учун одоб-ахлоқ қоидаларида депутатларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид аниқ нормаларни белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-§. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари депутатлигига сайлаш тартибини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) халқ депутатлари вилоятлар Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари ваколатларини аниқ тақсимлаш. Бунда ҳар бир бўғиндаги маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда такрорланишларнинг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) маҳаллий Кенгашлар сессиялари оралиғида тезкор масалаларни ҳал этиш мақсадида Кенгаш раёсати институтини жорий этиш ва раёсат томонидан кўриб чиқиладиган масалалар доирасини аниқ белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институтини жамоатчилик асосида жорий этиш ҳамда унинг ваколатларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) маҳаллий Кенгашларнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясига Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган мансабдор шахслар томонидан одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) маҳаллий кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) маҳаллий Кенгаш котибиятлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида уларни рағбатлантириш турларини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) маҳаллий Кенгашларнинг босқичма-босқич моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) маҳаллий Кенгаш депутатлари ва уларнинг котибиятлари мутахассисларининг малака ва кўникмаларини тизимли ошириб бориш дастурларини жорий қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-§. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) маҳаллий Кенгашлар депутатларининг уюшма ёки бирлашмаларга бирлашишининг ҳуқуқий асосини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) маҳаллий Кенгашларнинг халқаро даражадаги вакиллик органлари уюшмаларига аъзолигини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг трансчегаравий ҳамкорлигини кучайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-§. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини такомиллаштириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида «E-Kengash» электрон платформасидан фойдаланиш функцияларини босқичма-босқич соддалаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) маҳаллий Кенгашлар сессияларида овоз бериш тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) маҳаллий Кенгашлар фаолиятида электрон ҳужжат айланиш тўлиқ «E-Kengash» платформасида юритилишини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) кенг жамоатчилик ва ОАВга маҳаллий Кенгашлар сессияларини кузатиш имкониятини кенгайтириш мақсадида сессияларни «E-Kengash» платформасининг маҳаллий Кенгашлар саҳифалари орқали онлайн трансляция қилиш амалиётини тизимли йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида «E-Kengash» электрон платформасида уларнинг электрон рейтинги юритилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) маҳаллий Кенгаш қарорларини ижрочиларга етказиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш жараёнларини рақамлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) маҳаллий кенгашлар сессия ҳамда мажлислари давомида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш имкониятини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантиришда қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгашлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг назорат фаолияти самарадорлигини оширишга эришилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудуд манфаатларига оид ҳамда аҳоли томонидан кўтарилаётган муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича имкониятлар кенгайтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик таъминланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги фаолияти сифати ошади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгаш фаолиятида нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларининг фаол иштироки таъминланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва котибияти ходимларининг малакасини тизимли равишда ошириб бориш тизими йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари яратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамлаштириш орқали маҳаллий Кенгашлар фаолияти янада такомиллаштирилади, соҳада сайловчилар ва депутатлар ўртасидаги муносабатларда қулайликка эришилади, бюрократиянинг олди олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаолиятининг кафолатлари кучайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш

1.

Маҳаллий Кенгашларнинг назорат ваколатларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш.

Бунда Кенгаш сўрови ва Кенгаш текширувларини амалга ошириш механизмларини аниқ белгилаш.

Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси

2025 йил июль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

2.

Маҳаллий бюджетни шакллантириш жараёнига маҳаллий кенгаш депутатларини фаол жалб этиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, депутатлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.

Бунда:

маҳаллий бюджет лойиҳасини шакллантиришда ҳудудлар тоифасидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет харажатларининг 3 — 5 фоиз қисми бевосита маҳаллий кенгаш депутатларининг ташаббуси асосида йўналтирилишини белгилаш;

Сенат билан ҳамкорликда «Сайловчи — депутат — ҳоким — Кенгаш» тўрт бўғинли ўзаро ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил октябрь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

3.

Маҳаллий Кенгашларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизимини такомиллаштириш, бунда ҳисоботларни (ахборотларни) эшитишнинг даврийлигини қайта кўриб чиқиш, айримларини заруратга кўра эшитиш тартибига ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июль

Олий Мажлиси Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

4.

Маҳаллий Кенгашлар назорат тадбирлари якунлари бўйича ҳоким, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига қўлланиладиган таъсир чораларини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Бунда ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига нисбатан эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги, интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи органга тақдимнома киритиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2029 йил октябрь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

5.

Мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини Кенгаш сессияси муҳокамасидан сўнг «E-Kengash» электро платформасидаги тегишли маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йилдан бошлаб

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

6.

Вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тавсия этишда тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш ҳамда Кенгаш сессияларида улар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил июнь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

7.

Маҳаллий Кенгашларда бюджет маблағлари назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш.

Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ички аудит хизмати хулосаларини маҳаллий Кенгашларга тақдим этиб бориш;

маҳаллий бюджетни тасдиқлаш ҳамда унинг ижроси юзасидан ҳисоботни эшитиш механизмини белгилаш, ушбу жараёнда Ҳисоб палатасининг масъул вакили иштирокини таъминлаш;

маҳаллий Кенгаш сессиясида тасдиқланган бюджетни ҳамда унинг ижроси бўйича ҳисоботларни Кенгаш сессияси муҳокамасидан сўнг «E-Kengash» электрон платформасидаги тегишли маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2028 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

8.

Давлат бюджетидан ҳудудларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан маҳаллий Кенгаш назоратини ўрнатиш.

Бунда Кенгаш назоратини амалга оширишнинг аниқ тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2028 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

9.

Маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан «Кенгаш соати»даги ахборотини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш.

Бунда ушбу тадбирларни ташкил этиш, унга таклиф этиладиган шахслар ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2028 йил январь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

10.

Ҳудудларни ривожлантиришнинг стратегик режасини, жумладан шаҳарлар (шаҳарчалар, овул ва қишлоқлар), шаҳар атрофи зоналари ва анклав ҳудудлар интеграцияси асосида агломерацияларни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иштирокини таъминлаш. Бунда:

ҳудудларни ривожлантириш дастурлари, шунингдек, аҳоли пунктларини, улар ҳудуди билан туташ ва анклав ҳудудлар интеграцияси асосида лойиҳаларни ва уларнинг концепцияларини ишлаб чиқишда «маҳалла еттилиги» ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иштирокини таъминлаш тартиб-таомилларини белгилаш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, инвестиция дастурлари лойиҳаларини дастлаб маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиш;

уларда белгиланган ҳар бир вазифанинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан самарали депутатлик назоратини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2028 йил май

Адлия вазирлиги,

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

11.

Маъмурий, бюджет ва фискал номарказлаштириш асосида ҳудудларнинг маъмурий ва молиявий мустақиллигини янада ошириш орқали улар ташаббускорлигини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Бунда, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмаларни йўналтириш масаласини кўриб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2028 йил июнь

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

«Тараққиёт стратегияси» маркази

Мазкур масалалар бўйича ривожланган давлатлар (АҚШ, Буюк Британия ва бошқалар) тажрибасини ўрганиш.

2025 йил октябрь-ноябрь

II. Аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» — туман (шаҳар) Кенгаши — вилоят Кенгаши — Сенат» тамойили асосида кучайтириш

12.

Қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий Кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш.

Бунда қонунларни маҳаллий Кенгашларга юбориш, улар муҳокамасини ташкил этиш, таклифларни тақдим қилиш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йилдан бошлаб доимий

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

13.

Маҳаллий Кенгашларнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини оширишда Сенат Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигини кенгайтириш.

Бунда Сенат Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигида жойларда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ижроси устидан назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш ҳамда натижаларини Сенат Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш қўшма мажлисларида муҳокама қилиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йилдан бошлаб ҳар чоракда

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

14.

Республика даражасида ҳал этиладиган ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни Олий Мажлис Сенати муҳокамасига олиб чиқиш тартибини белгилаш.

Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси

2025 йил июль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

15.

Маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифларини Олий Мажлис Сенатига киритиш тартибини ишлаб чиқиш.

Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси

2025 йил август

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

16.

Вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботини ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликда эшитиш амалиётини кенгайтириш. Бунда:

Сенат қўмиталари кесимида уларнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда ўрганишлар ўтказиш ҳамда натижаларини Сенатнинг тегишли қўмитаси ва маҳаллий Кенгашлар қўшма мажлисларида танқидий муҳокама қилиб бориш;

қўшма мажлисларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

17.

Маҳаллий Кенгашлар раисларининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига раислик қилиши ва маҳаллий ижро этувчи органларнинг фаолиятида коррупцияга қарши курашишни самарали ташкил этишга кўмаклашиш ваколатини таъминлаш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

18.

Маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функцияларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатлари билан юклашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

Бунда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функцияларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатлари билан юклаш;

тавсиявий аҳамиятга эга бўлган масалаларни кўриб чиқиш эса Олий Мажлис Сенати билан келишилгандан сўнггина амалга оширилишини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил август

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

III. Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш

19.

Маҳаллий Кенгашлар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг янгича тизимини жорий этиш.

Бунда:

маҳаллий Кенгашлар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш;

халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши қарори лойиҳаси унинг котибияти юрисконсульти томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари лойиҳаларини коррупцияга қарши, гендер ҳамда тааллуқлилигига кўра бошқа экспертизалардан ўтказиш амалиётини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил июль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

20.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари салоҳиятидан фойдаланишнинг самарали механизмини яратиш.

Бунда:

маҳаллий Кенгаш ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларидан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Маслаҳат гуруҳларини ташкил этиш;

доимий комиссиялар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда Маслаҳат гуруҳларининг фикрларини инобатга олиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил июль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорларининг тартибга солиш мақсади, қабул қилиш тартиби ва амал қилишнинг юридик оқибатларидан келиб чиқиб, уларни таснифлашни такомиллаштириш.

Бунда Кенгашларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа тусга эга бўлган қарорларини таснифлаш мезонларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил май

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

22.

Маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш имкониятини яратиш.

Бунда маҳаллий Кенгаш сессияларида фуқароларнинг сессия ишига аралашиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил февраль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

23.

Фуқаролар томонидан маҳаллий Кенгашларга электрон жамоавий мурожаат қилиш бўйича янгича тизим яратиш.

Бунда:

сайлов ҳуқуқига эга бўлган камида минг нафар фуқаролар томонидан туман (шаҳар) Кенгашига, камида 5 минг нафар фуқаро томонидан вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқилиши шарт бўлган мурожаат киритиш ҳуқуқини бериш;

мурожаатнинг предметини аниқ назарда тутиш;

мурожаатни кўриб чиқиш ва у юзасидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгилаш;

мурожаат жамият ва давлат манфаатларига зид келмаслиги, ҳудуднинг умумий манфаатларини ифода этишини мустаҳкамлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2028 йил август

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

IV. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш

24.

Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари депутатлигига сайлаш тартибини такомиллаштириш масаласини ўрганиш. Бунда Европа (Франция, Италия) ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасини тадқиқ этиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2025 йил июль-август

Марказий сайлов комиссияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

«Тараққиёт стратегияси» маркази

25.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлик фаолиятининг кафолатларини кенгайтириш. Бунда:

«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси нормаларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш;

ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан ўз ходими бўлган депутатларни маҳаллий Кенгаш сессияси, доимий комиссиялари, партия гуруҳлари мажлисларида иштирок этиш, сайловчилари билан учрашувлар, фуқаролар қабулларини ўтказишга тўсқинлик қилишига йўл қўйилмаслигини белгилаш;

депутатнинг тегишли вилоят, туман ва шаҳар ҳудудида жойлашган, монеликсиз кириши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар доирасини ва уларга кириш тартибини аниқ белгилаш ва бошқалар назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

26.

Маҳаллий Кенгаш депутатининг депутатлик фаолиятининг кафолатларини бир йил давомида такроран бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Маҳаллий Кенгаш депутати учун одоб-ахлоқ қоидаларига депутатларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид аниқ нормаларни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси

2026 йил август

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

V. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

28.

Маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини ташкилий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятдан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил июль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

29.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институтини жорий этиш.

Бунда Кенгаш раиси ўринбосарининг жамоатчилик асосида фаолият юритишини назарда тутиш ҳамда унинг ваколатларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил январь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

30.

Халқ депутатлари вилоятлар (Тошкент шаҳар) Кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари ваколатларини аниқ белгилаш.

Бунда ҳар бир бўғиндаги маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда такрорланишларнинг олдини олиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

31.

Маҳаллий Кенгашларнинг моддий-техник таъминотини босқичма-босқич кучайтириш.

Бунда:

белгиланган минимал талаблардан келиб чиққан ҳолда туман ва шаҳар Кенгашлари учун зарур бино (хона) ажратиш, уларни таъмирлаш, жиҳозлаш;

Кенгаш бинолари ва Кенгаш сессияси ўтказиладиган биноларни уларга имконияти чекланган шахсларнинг кириши ва ҳаракатланиши учун қулай ҳолда жиҳозлаш;

маҳаллий Кенгашларга транспорт воситаси ажратиш;

Амалий чора-тадбирлар

2026 йилдан бошлаб босқичма-босқич

(вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

ҳокимликлар

маҳаллий Кенгаш депутатларини компьютер жиҳозлари билан таъминлаш.

2030 йил

(туман, шаҳар Кенгашлари учун)

32.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва уларнинг котибиятлари мутахассисларининг малака ва кўникмаларини тизимли ошириб бориш мақсадида «Давлат ва маҳаллий давлат бошқаруви» ва «Маҳаллий депутатлик фаолияти» ўқув дастурларини тўлов-шартнома асосида жорий этиш.

Бунда маҳаллий Кенгаш котибияти масъул ходимларининг 2 йилда камида бир маротаба ўқитилишини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил Алоҳида ўқув режада белгиланган муддатларда

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси,

ТДЮУ,

сиёсий партиялар,

(келишув асосида),

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

мутасадди вазирлик ва идоралар

33.

Белгиланган ваколатлар доирасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги зиддиятли ҳолатларни бартараф қилиш тизимини яратиш.

Бунда таркиби, вазифа ва функциялари Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланадиган зиддиятли ҳолатларни бартараф этиш бўйича махсус комиссия (медиатив комиссия) тузиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил октябрь

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлиси Сенати

(келишув асосида)

34.

Маҳаллий Кенгашлардаги сиёсий партиялар гуруҳларининг фаолиятини кучайтириш.

Бунда сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳуқуқлари, фаолиятини амалга ошириш усулларини белгилашни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2028 йил февраль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

35.

Маҳаллий Кенгашлар сессиялари оралиғида тезкор масалаларни ҳал этиш мақсадида Кенгаш раёсати институтини жорий этиш.

Бунда маҳаллий Кенгаш раёсатининг ҳуқуқий мақоми, фаолият юритиш тартиби ва у томонидан кўриб чиқиладиган масалалар доираси аниқ белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

36.

Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) кенгашлари қошида жамоатчилик асосида Ёшлар гуруҳларини ташкил этиш.

Бунда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

ёшларга оид қарор лойиҳалари юзасидан фикр билдириш ва улар манфаатини ҳимоя қилиш;

«Ёшлар куни»ни ўтказиш, унда депутатлар билан ёшлар учрашувларини ташкил этиш ва маҳаллий Кенгаш фаолияти билан таништириш;

маҳаллий Кенгашларнинг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ёшлар масалаларида «маҳаллабай» ўрганишлар ўтказиш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш;

давлат органлари раҳбарларининг ёшлар масалаларида ҳисоботларини маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари йиғилишларида муҳокама қилиш жараёнида иштирок этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил июль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Ёшлар ишлари агентлиги

37.

Ваколатларни белгилашда «энг тезкор, кам харажат ва юқори самарадорлик» тамойилидан келиб чиқиб, аҳоли сонини инобатга олган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари негизида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (муниципалитетлар) ташкил этиш юзасидан таклифларни шакллантириш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2029 йил март

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

38.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси фаолиятини ва ваколатларини кенгайтириш.

Бунда ушбу комиссияга Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган ҳамда Кенгашга ҳисобдор бўлган мансабдор шахсларнинг ҳам одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2029 йил август

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

VI. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш

39.

Маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш.

Бунда:

маҳаллий Кенгашларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш амалиётини кучайтириш;

бир нечта ҳудудга тааллуқли бўлган ижтимоий-иқтисодий, фавқулодда ва техноген ҳолатлар, иқлим ўзгариши ва экологик масалаларни умумий ёндашув асосида ҳал этиш бўйича ўрганишлар олиб бориш ва натижасини қўшма мажлисларда муҳокама қилиш;

ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш мақсадида ўзаро манфаатли шарт-шароитларни ваколат доирасида белгилаш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил март

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

40.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш. Бунда:

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгашларининг ўз фаолияти доирасида хорижий мамлакатларнинг ҳудудий вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқини ва йўналишларини белгилаш;

маҳаллий Кенгашларнинг дўстлик гуруҳларини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил март

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

41.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари ва котибият ходимларининг хорижий мамлакатларда тажриба алмашишини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 — 2030 йиллар

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

42.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг трансчегаравий ҳамкорлигини кучайтириш. Бунда:

қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва чегарадош ҳудудлар билан ҳамкорлик учун соҳаларни танлаб олиш;

хориж томони билан Ташқи ишлар вазирлиги орқали музокаралар олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил май

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги

43.

Маҳаллий Кенгашларнинг халқаро даражадаги вакиллик органлари уюшмаларига аъзолигини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш. Бунда:

маҳаллий вакиллик органларининг халқаро уюшмалари фаолияти, мақсад ва вазифаларини таҳлил қилиш;

мамлакатимиз маҳаллий Кенгашларининг аъзо бўлишлари учун энг мақбулларини белгилаб олиш;

танланган халқаро уюшмаларга тегишли маҳаллий Кенгашларни аъзо қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2028 йил октябрь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

44.

Маҳаллий Кенгаш депутатларига уюшмаларга бирлашиш имкониятини яратиш.

Уюшманинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш назарда тутилади:

маҳаллий Кенгашлар, унинг органлари ва депутатлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари, хусусан депутатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

Кенгаш депутатлари иштирокида конференция, давра суҳбати ва анжуманлар ташкил этиш;

маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг депутатлар ўртасида тарғибот қилиш ишларини ташкил этиш;

хорижий давлатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятига тааллуқли тегишли тузилмалар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

VII. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини янада такомиллаштириш

45.

Маҳаллий Кенгашларнинг «E-Kengash» платформасидаги расмий саҳифаларида Кенгаш, унинг органлари ҳамда депутатларнинг фаолиятига оид статистик маълумотлар автоматик янгиланиб борилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

46.

Маҳаллий Кенгаш сессияларида овоз бериш тизимини рақамлаштириш чораларини кўриш.

Бунда 2026 йилдан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, 2029 йилдан туман (шаҳар) Кенгашлари сессиялари ўтадиган залларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 — 2029 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

47.

Маҳаллий Кенгаш қарорларини ижрочиларга етказиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш жараёнларини рақамлаштириш.

Бунда биринчи босқичда — вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун — 2026 йил 1 январдан бошлаб; иккинчи босқичда — туман (шаҳар) Кенгашлари учун — 2029 ноябрь ойидан бошлаб:

«E-Kengash» электрон платформасида «Қарорлар ижроси назорати» модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

«E-Kengash» электрон платформасини ijro.gov.uz ёки edo.ijro.uz тизимлари билан интеграция қилиш орқали маҳаллий Кенгаш қарорларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмаларига юбориш ва назорат қилиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 — 2029 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

48.

Маҳаллий кенгашлар сессия ҳамда мажлислари давомида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш имкониятини яратиш.

Бунда дастлабки босқичда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун — 2026 йил 1 январдан бошлаб; кейинги босқичда туман (шаҳар) Кенгашлари учун — 2029 ноябрь ойидан бошлаб:

маҳаллий Кенгашларда махсус инфратузилмани шакллантириш ва AI платформаси асосида электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш имкониятини жорий этиш;

AI платформасини «E-Kengash» электрон платформаси билан ўзаро интеграция қилиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 — 2029 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

49.

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида электрон ҳужжат айланиш тизимининг тўлиқ «E-Kengash» платформасида юритилишини йўлга қўйиш.

Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «edo.ijro.uz» электрон ички ҳужжатлар алмашинуви тизими орқали юборилаётган ҳужжатлари тўғридан-тўғри «E-Kengash» платформасига кирим қилиниши амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

50.

Кенг жамоатчилик ва ОАВга маҳаллий Кенгашлар сессияларини кузатиш имкониятини кенгайтириш мақсадида сессияларни «E-Kengash» платформасининг маҳаллий Кенгашлар саҳифалари орқали онлайн трансляция қилиш амалиётини тизимли йўлга қўйиш.

Бунда «E-Kengash» электрон платформасида маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида видеохостинглар ёки ижтимоий тармоқлар орқали (youtube, facebook ва бошқа) олиб борилаётган онлайн трансляцияси намойиши таъминланади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил май

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

51.

Ягона электрон тизимида «Онлайн овоз бериш модули»ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Бунда:

электрон шахсий кабинет функционалини такомиллаштириш;

мобил илова ишлаб чиқиш ва жорий этиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида)

52.

Маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида «E-Kengash» электрон платформасидан фойдаланиш функцияларини босқичма-босқич соддалаштириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил июль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Рақамли технологиялар вазирлиги

53.

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида «E-Kengash» платформасида уларнинг рейтинги юритилишини ташкил этиш. Бунда:

маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

«E-Kengash» платформасида маҳаллий Кенгашлар KPI модулини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

ушбу модулда маълумотларнинг автоматик генерация бўлишини, даврий кўрсаткичларнинг платформада автоматик эълон қилиб борилишини таъминлаш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил февраль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 06/25/98/0538-сон)