27.05.2025 йилдаги 329-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.05.2025 йилдаги 329-сон
Дата вступления в силу
28.05.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 26-бандига мувофиқ иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан янгилаш ва янги босқичга олиб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янгилаш ва янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшларни аниқлаш, истеъдодларини юзага чиқариш, шунингдек, қизиқишларини янада ошириш орқали маданият ва санъат соҳасига жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшларни танлаш ва саралаш, ушбу жараёнга рақамли технологиялар ҳамда замонавий, инновацион ва интеграция усулларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ профессионал ижодкорларни шакллантириш ва ёш кадрлар тажрибасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда уларга муносиб ижодий муҳит яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъдодли ёшларнинг ижодини кенг оммага, шу жумладан, халқаро миқёсда танитиш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янгилаш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳага оид танлов ва фестивалларнинг самараси ҳамда натижадорлигини ошириш мақсадида йўналиши бир хил ва ўхшаш бўлган танловлар мақбуллаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Ижодий технолаборатория» ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида маданият ва санъатга қизиқувчи ёшлардан иборат «Ижодкор ёшлар клуби» фаолияти йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишлари бўйича илмий иш олиб бораётган ёшларга хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференцияларда иштирок этиш, малакасини ошириш ва тажриба алмашишларига кўмаклашилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари шартнома асосида ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданият ва санъат йўналишидаги «Start-Up» лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2030 йилларда ижодкор ёшларни танлаш, саралаш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2030 йилгача ёшлар ўртасида маданият ва санъат соҳасига оид ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг натижадорлигини оширишга эришиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази» давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшларни танлаш ва саралашда рақамли технологиялар, замонавий, инновацион ва интеграция усулларидан фойдаланиш, иқтидорли ёшларни креатив индустрия субъектларига айлантириш ҳамда уларнинг эркин ижод маҳсулотларини монетизация қилиш бўйича «Креатив хаб» вазифасини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган, уларни танлаш ҳамда саралаш бўйича қисқа ҳамда узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ҳамда маҳаллий корхоналарнинг ҳомийлик хайриялари ва грантларини жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшларга тегишли креатив индустрия субъектларининг интеллектуал мулкини ҳимоя қилиш, уларнинг асарларини ёки турдош ҳуқуқлар объектларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёш авлод ўртасида турли маданий тадбирлар, танлов ва фестивалларни тизимли ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро даражадаги мутахассисларни жалб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, 2026 йилдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун маданият ва санъат соҳасида танлов ва фестивалларни ташкил этади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 20 ноябрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари кейинги йилда ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг рўйхатини тасдиқлаш учун Маданият вазирлигига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 1 декабрга қадар Маданият вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларининг кейинги йил учун танлов ва фестивалларнинг календарь-режасини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 10 декабрга қадар тасдиқланган календарь-режа Маданият вазирлиги, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади ва ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформага жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Маданият вазирлиги бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази» давлат муассасаси тўғрисидаги низомни қайта тасдиқлаш ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшлар ўртасида маданият ва санъат соҳасида ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг регламентини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда танлов ва фестивалларда иштирок этиш шартлари, йўналишлари, ижодкор ёшларни танлаш ва саралашнинг аниқ механизмлари, саралаш босқичлари ҳамда иштирокчиларни баҳолаш мезонлари назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда молиялаштириш ҳажми ва манбаларини назарда тутган ҳолда 1-иловага мувофиқ чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳудудий режаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойнинг сўнгги чоршанба куни ижодкор ёшларнинг мавжуд муаммолари ва таклифларини ўрганиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида қабуллар ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданият вазирлиги билан биргаликда 2-иловага мувофиқ мақсадли кўрсаткичларда белгиланган натижаларга ўз вақтида эришиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданият ва санъат соҳасига оид халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили камида 4 нафар жаҳоннинг етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорларини шартнома асосида ўқув жараёнларига жалб этиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида камида 4 нафар ижодкор ёшларни хорижий мамлакатларга юборишда кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда «Дунё» ахборот агентлигига ушбу қарорга мувофиқ ижодкор ёшлар учун яратилган имкониятлар, ўтказиладиган маданий тадбирлар ва уларнинг ютуқларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 27 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
329-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 майдаги 329-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2030 йилларда ижодкор ёшларни танлаш, саралаш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Ижодкор ёшларни аниқлаш, истеъдодларини юзага чиқариш, шунингдек, қизиқишларини янада ошириш орқали маданият ва санъат соҳасига жалб қилиш

1.

Ёшларни ўзбек миллий мусиқа санъатига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида «Ўзбек миллий мусиқаси ёшлар ижросида» флешмоб ойлигини ҳар бир ҳудудда ўтказиб бориш.

1. Тарғибот тадбирлари режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2025 йил давомида ҳар чоракда

Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

2. Тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

3. Тарғибот тадбирларини ОАВда кенг ёритиш.

2.

Халқаро танловлар ғолиблари тўғрисида ижтимоий тармоқларда, шу жумладан, «Youtube» видео-хостингида алоҳида саҳифалар яратиш ва юритиб бориш.

Бунда ҳар бир туман маданият  бўлимлари ва марказлари томонидан  ижодкор ёшлар базасида рўйхатда турган ёшларнинг ижод намуналарини кенг тарғиб қилиш.

1. Ижтимоий тармоқларда ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида саҳифалар яратиш.

2025 йил июлдан бошлаб доимий

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. Ижтимоий тармоқларни доимий равишда сифатли маълумотлар билан тўлдириб бориш.

3. Ҳар йили ушбу саҳифаларнинг томошабоплиги бўйича юқори кўрсаткичларга эришган ижодкорларни рағбатлантириш.

3.

Мактабгача ва мактаб таълим ташкилотлари билан болалар мусиқа ва санъат мактаблари (шу жумладан, мактаб-интернатлар) ҳамкорлигини ўрнатиш.

1. Мактабгача ва мактаб таълим ташкилотлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан ҳамкорликда «Маданият кунлари»ни ташкил этиш.

2025 йил октябрдан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Маданият вазирлиги,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. «Маданият кунлари» доирасида истеъдодли ёшларни излаб топиш учун болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиларининг мактабгача таълим ташкилотларига ташрифларни уюштириш.

Алоҳида режа асосида

4.

Умумтаълим мактабларида маданият соҳасига қизиқувчи ёшлардан иборат «Ижодкор ёшлар клуби» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Қўшма қарор лойиҳаси ҳамда клуб низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

2. Алоҳида режа асосида «Ижодкор ёшлар клуби» аъзолари учун устоз санъаткорлар иштирокида махсус дарслар ташкил этиш.

2026 йил январдан бошлаб доимий

Маданият вазирлиги,

3. Клуб фаолиятини йўлга қўйиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

5.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан, имконияти чекланган ёшларни маданият ва санъат соҳасига жалб этиш, уларга муносиб имкониятлар яратиш, қамров даражасини ошириш бўйича инклюзив ўқиш тизимини жорий қилиш.

1. Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказларида:

имконияти чекланган ёшларнинг инклюзив тарзда ўқиши учун имкониятлар яратиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам учун маданият ва санъат соҳасида таълим олиши, тўгаракларда иштирок этиши учун имтиёзлар жорий қилиш.

2025 йил октябрдан бошлаб доимий

Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

2. Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида онлайн танловлар ташкил этиш ва ўтказиш.

6.

16 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Yulduzcha» телевизион танловини ташкил этиш.

1. Танлов Низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида

Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Танловни юқори савияда телевизион шаклда ўтказиш.

7.

Республиканинг барча туман ва шаҳарларида маҳаллалар кесимида «Маданият оқшомлари» тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Бунда маҳалла ёшлар етакчилари ва туман маданият маркази томонидан маҳаллалардаги иқтидорли ёшлар аниқлаб, улар иштирокида маданий тадбирлар ташкил этиш.

1. Тегишли ташкилотларнинг қўшма ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил июнь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

2. Тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

3. Тарғибот тадбирларини ОАВда кенг ёритиш.

2026 йил июнь — август ойларида

8.

Ёш овоз режиссёрлари, продюсерлар, бастакорлар, электрон мусиқа ижрочилари (Dj)нинг «Ethno sound» лойиҳасини ташкил этиш.

1. Лойиҳа Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир маротаба апрель ойида

Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. Таниқли ижодкор ёшларни жалб этган ҳолда лойиҳани амалга ошириш.

II. Ижодкор ёшларни танлаш ва саралаш, ушбу жараёнга рақамли технологиялар ҳамда замонавий, инновацион ва интеграция усулларини жорий этиш

9.

Ижодкор ёшлар учун амалий машғулотлар, маҳорат дарслари, вебинар, конференцияларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини яратиш.

Шунингдек, тадбирларда видеоларни ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи янги яратилган ягона платформага сақлаш учун жойлаштириш.

1. Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик иш режада мазкур тадбирларни инобатга олиш, ташкил этиш ва ўтказиш.

2025 йилдан бошлаб доимий

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги

2. Тадбирларни оффлайн билан бир қаторда босқичма-босқич онлайн шаклда ўтказишни йўлга қўйиш.

тадбир якуни билан

3. Тадбирлардан видеоларни Ягона платформага жойлаштириш.

10.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази Низомини қайта ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш.

1. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази Низомини қайта ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2025 йил июль

Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. Марказ фаолиятини янги Низом асосида ташкил этиш.

2025 йил августдан бошлаб доимий

3. Қарор ижроси юзасидан янги тизимни амалиётга жорий қилиш бўйича барча ташкилий ва таҳлилий ишларни амалга ошириш.

4. Ҳамкор ташкилотлар билан тизим фаолиятини йўлга қўйиш.

11.

Маданият ва санъат соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланишни ривожлантириш мақсадида ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Ижодий технолаборатория» ташкил этиш.

1. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази қошида «Ижодий технолаборатория» фаолиятини ташкил этиш бўйича Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. Низом асосида лаборатория фаолиятини ташкил этиш.

2026 йил декабрь

3. Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тренинг, ўқув машғулотларини ўтказиш.

2027 йил ноябрдан бошлаб доимий

4. Маданият ва санъат соҳаси бўйича ўтказиладиган тадбирларда замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича тажриба-синовларини ўтказиш.

доимий

12.

Ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Ягона платформа фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига интеграция қилиш.

1. Ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа яратиш ва платформа фаолиятини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш.

2026 йил февралдан бошлаб

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. Мазкур платформада республикадаги барча ёшлар учун ижодий тадбирлар тўғрисида маълумот, ҳисоботлар, мониторинглар юритиш.

доимий

3. Платформани «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига интеграция қилиш.

III. «Устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ профессионал ижодкорларни шакллантириш ва ёш кадрлар тажрибасини ошириш

13.

Иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни юзага чиқариш ва рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда «Овоз» ва «Артист» телелойиҳасини ўтказиш.

1. Телелойиҳаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хусусий секторларни жалб этиш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили

Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги

2. Телелойиҳаларни юқори савияда ўтказиш.

14.

«Устоз-шогирд» анъаналарини сақлаган ҳолда сараланган ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида уларни мунтазам равишда устоз санъаткорларга бириктириш, масофавий ва офлайн тарзда маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ташкил этиб бориш.

1. Ижодкор ёшлар захирасига киритилган ёшларни таниқли ва маҳоратли устоз санъаткорларга таълим олиши учун бириктириш, индивидуал дастурлар ишлаб чиқиш.

2025 йил августдан бошлаб доимий

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази маблағлари

Маданият вазирлиги

2. Устоз санъаткорлар томонидан ўтказиладиган маҳорат дарсларининг масофавий ва офлайн тарзда ташкил этилишини таъминлаш.

15.

Иқтидорли ёшларнинг давлат тадбирлари, республика ва халқаро танловларда иштирокига кўмаклашиш.

1. Ижодкор ёшлар захирасини янгилаб бориш.

2025 йилдан бошлаб доимий

Масъул ижрочиларнинг

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Вазирликлар,
идора ва ташкилотлар

2. Захирага киритилган ёшларнинг давлат тадбирлари, республика ва халқаро танлов ва фестивалларда иштирокини таъминлаш.

3. Амалга оширилган ишлар тўғрисида ОАВда ёритиш ҳамда тарғиб қилиш.

16.

Ижодкор ёшлар захирасига киритилган чекка ҳудудларда фаолият юритаётган ёшларнинг Тошкент шаҳрида малакасини ошириш учун қисқа муддатли ўқув машғулотларини мунтазам равишда ташкил этиб бориш.

1. Маданият вазирлиги хулосасига кўра вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида қисқа муддатли ўқув машғулотларини ташкил этиш.

2026 йил февралдан бошлаб доимий

Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 

2. Ўқув машғулотларида ижодкор ёшлар захирасига киритилган, чекка ҳудудларда фаолият юритаётган ёшларни ўқитиш.

IV. Ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда уларга муносиб ижодий муҳит яратиш

17.

«Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати фаолиятини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш.

1. «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракатини расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2025 йил 1 декабрга қадар

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати фаолиятини йўлга қўйиш.

доимий

3. Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати аъзоларининг малакасини ошириш.

4. «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати аъзоларини  республикада маданият ва санъат соҳасидаги тадбирларга жалб қилиш.

18.

Юқори натижа ва ютуқларни қўлга киритган ижодкор ёшлар тўғрисида китоб-альбомлар ва бошқа нашр маҳсулотларини чоп этиш ҳамда кенг оммага тарқатиш.

1. Ҳар йил якуни билан ўтаётган йилда юқори натижа кўрсатган ижодкор ёшлар тўғрисида китоб-альбомлар, рисолалар ва бошқа нашр маҳсулотлари чоп этиш.

2026 йилдан бошлаб доимий

Маҳаллий бюджет маблағлари
ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

2. Китобларни аҳолига, шу жумладан, маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасаларига тарқатиш.

19.

Ижодкор ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, умуминсоний қадриятлар билан бирга миллий-ахлоқий қадриятларни камол топтиришга қаратилган тарғибот ишлари ва тадбирларини ўтказиш.

1. Ижодкор ёшлар билан мазкур масалалар юзасидан тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш ва ижтимоий роликлар тайёрлаш.

2026 йилдан бошлаб доимий

Маҳаллий бюджет ва  Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. Тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

20.

Ёшлар ўртасида тозалик маданиятини шакллантириш ва тарғиб қилиш мақсадида «тозалик ойлиги»ни ўтказиш.

1. Ҳамкор ташкилотлар ўртасида қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унга асосан тадбир концепциясини тасдиқлаш.

2025 йил июль  

Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Бадиий академия,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

2. Лойиҳа доирасида таниқли шахслар иштирокида тарғибот ишларини ташкил этиш.

йил давомида

3. Ижодкор ёшлар билан мавзуга оид тадбирлар, учрашувлар ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ижтимоий роликлар тайёрлаш.

сентябрь

4. Экологик муаммоларни санъат орқали намоён қилиш мақсадида экологик санъат йўналишида «Eco-art» лойиҳасини ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

5. Тарғибот ишларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

ҳар йили

21.

Хорижий давлатларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ёшларни рағбатлантириш мақсадида бир марталик пул мукофотини бериш ҳамда уларнинг ўқитувчиларига ҳар ойлик устамалар белгилаш тизимини йўлга қўйиш.

1. Нуфузли хорижий танловлар рўйхатини шакллантириш, ушбу танловларда ғолиб бўлган ёшларнинг мутахассислик бўйича ўқитувчиларига ойлик устамалар бериш, ғолибларга бир марталик пул мукофоти берилиши бўйича Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил якунига қадар

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Низом асосида устамалар берилишини амалиётга жорий қилиш.

2026 йилдан бошлаб доимий

22.

Ёшларга уларнинг ижодий салоҳиятларини ошириш, замонавий ёндашувларини қўллаб-қувватлаш, ўз ғояларини амалиётга жорий этиш мақсадида маданият ва санъат йўналишидаги «Start-Up» лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

1. Вазирлик буйруғига асосан низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил мартдан бошлаб ҳар йили

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги

2. Низомга асосан ижодий грантлар ажратиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

23.

Ёшларнинг театр, цирк, музей, музей-қўриқхоналар ва маданий мерос объектларига имтиёзли равишда ташрифларини йўлга қўйиш, уларга маданий фаолиятни ривожлантиришга ва жамиятда маданий қадриятларни сақлашга ҳисса қўшиш имкониятини яратиш мақсадида «Маданият» ягона ижтимоий картасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ўзаро қўшма ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2026 йил февраль

Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қўшма ҳужжатга асосан «Маданият» ягона ижтимоий картасини жорий этиш бўйича Низом тасдиқлаш.

2026 йил май

3. Низом асосида ижтимоий картани босқичма-босқич жорий этиш.

24.

Иқтидорли ёшларни креатив индустрия субъектларига айлантириш ҳамда уларнинг эркин ижод маҳсулотларини монетизация қилиш.

1. Иқтидорли ёшларни креатив индустрия субъектларига айлантириш ҳамда уларнинг эркин ижод маҳсулотларини монетизация қилиш бўйича Дастур ишлаб чиқиш.

2026 йил мартдан бошлаб доимий

-

Маданият вазирлиги,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. Дастур асосида ижодкор ёшларга кўмаклашиш.

V. Истеъдодли ёшларнинг ижодини кенг оммага, шу жумладан, халқаро миқёсда танитиш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш

25.

Маданият ва санъат соҳасига оид халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.

1. Хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2025 йил декабрдан бошлаб режа асосида

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Режа асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

26.

Маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишлари бўйича илмий иш олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган конференцияларда иштирок этиш, малака ошириш ва тажриба алмашиш ишларида кўмаклашиш.

1. Маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишлари бўйича илмий иш олиб бораётган ёшларнинг умумий рўйхатини шакллантириш.

2025 йил декабрдан бошлаб

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасалари маблағлари ҳамда ҳомийлик ҳайриялари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган конференцияларда ёшларнинг иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплашда ҳомийлик ва бошқа манбаларнинг жалб этилишига кўмаклашиш.

27.

Ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорларини шартнома асосида маданият йўналишидаги олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнларига жалб этиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида камида 4 нафар ижодкор ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларга қисқа муддатли тажриба алмашишга юбориш.

1. Маданият вазирлиги томонидан  ҳар йили ўқув жараёнларига жалб этиладиган жаҳоннинг етакчи мутахассислари рўйхатини шакллантириш ҳамда кейинчалик ўқув жараёнларига жалб этиш.

2026 йил сентябрь

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Хорижий мамлакатларда тажриба оширадиган ёшларни саралаб олиш тартиби ва экспертлар гуруҳини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

3. Тасдиқланган тартиб асосида саралаб олинган ижодкорларни хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юбориш.

2026 йил ноябрь ойидан бошлаб доимий

28.

Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари иштирок этиши тавсия қилинадиган нуфузли халқаро танлов, фестиваль, форум, биеннале ва бошқа ёшлар учун маданий тадбирлар рўйхатини шакллантириб, ҳар икки йилда янгиланган ҳолда тавсиявий рисолалар кўринишида барча таълим муассасаларга тарқатиш.

1. Маданий тадбирлар рўйхатини шакллантириш ва рисола кўринишида чоп этиш.

2025 йил якунига қадар

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази маблағлари

Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази

2. Рисолаларни маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасаларига тарқатиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда 

29.

Ҳар йил якуни билан сараланган ижодкор ёшларнинг аҳоли ўртасида ҳисобот концертлари ва ижодий учрашувларини ўтказиш.

1. Ҳисобот концертлари режаси, намунавий дастури, ижодий учрашувларнинг намунавий сценарийсини тайёрлаш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойида

Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги

2. Режа асосида барча ҳудудларда ҳисобот концертлари, умумтаълим мактабларида, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ўрта ва олий таълим муассасаларида ижодий учрашувлар ўтказиш.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 майдаги 329-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2030 йилгача ёшлар ўртасида маданият ва санъат соҳасига оид ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг натижадорлигини оширишга эришиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2025

2026

2027

2028

2029

2030

1.

Танлов ва фестиваль ғолиблари учун амалий машғулотлар, маҳорат дарслари, вебинарлар ташкил этиш.

та

12

15

18

20

25

30

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

Танлов ва фестиваллар ўтказиш орқали ижодкор ёшлар захирасини кўпайтириш.

нафар

300

400

500

600

800

1000

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Ижодкор ёшлар захирасига киритилган ижодкорлар фаолиятини ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тарғиб қилиш.

та

60

80

100

120

140

160

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

4.

Маданият ва санъат соҳасида танлов ва фестивалларни ташкил  этишда хусусий сектор билан ҳамкорлик ўрнатиш.

та

5

7

9

11

13

15

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

Танлов ва фестивалларда янги кашф этилган ижодкор ёшлар иштирокида концертлар ташкил этиш.

та

12

14

14

20

25

30

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.

Халқаро танлов ва фестиваллар ғолиб ва совриндорлари сонини ошириш.

нафар

50

80

100

110

130

150

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 09/25/329/0472-сон)