Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Медиаторларни тайёрлаш дастурига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 26 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3134-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 январдаги 54-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134, 2019 йил 31 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2019-y., 10/19/3134/2554-сон) билан тасдиқланган Медиаторларни тайёрлаш дастурига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 май,
14-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 22 майдаги 14-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Медиаторларни тайёрлаш дастурига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази, профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази (бундан буён матнда Марказлар деб юритилади), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) томонидан ташкил этилади.».
2. 2-банддаги «72 соатдан кўп бўлмаган» деган сўзлар «давомийлиги 36 соатдан 72 соатгача бўлган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-банддаги «Марказларга» деган сўз «Марказларга ва Институтга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 13-бандда:
олтинчи хатбошидаги «Марказлар» деган сўз «Марказлар ва Институтнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Марказларнинг» деган сўз «Марказлар ва Институтнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 15-банднинг биринчи хатбошисидаги «Марказларда» деган сўз «Марказлар ва Институтда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/3134-2/0469-сон)