23.05.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2920-6
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 23.05.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2920-6
Дата вступления в силу
26.05.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2920-6]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 934-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 19 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-мҳ-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 13-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Мазкур Низом талабларининг аттестация қисми бўйича амал қилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг юридик хизматлари ходимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари ва унинг ўринбосарлари, Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари ҳамда Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг бошқарув ходимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари юридик хизмат ходимларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаларига кўра, шунингдек ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири котибияти раҳбарининг тавсияномасига асосан Бош вазир котибияти раҳбарининг олий юридик маълумотга эга бўлган ўринбосарларига, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 ва 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мартаба даражалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 9-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«13. Мартаба даражаларини бериш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тавсиянома билан мурожаат қилинади (ходим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра мартаба даражаларига тавсия этилган ҳоллар бундан мустасно). Мазкур тавсияномага ходимнинг касбий фаолияти, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатлари акс эттирилган маълумот-тавсифнома, паспорти ёки идентификацияловчи ИД-картаси нусхаси, меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси, аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (қонунчиликка кўра аттестациядан ўтказилмайдиган ходимлар бундан мустасно), олдинги иш ёки хизмат жойида махсус унвонлар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳужжатлар) нусхаси (агар махсус унвонлар берилган бўлса) илова қилинади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 14-банддаги «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар» деган сўзлар «Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мазкур буйруқ асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси «Юрист-адлия» электрон тизимига автоматик тарзда тегишли ўзгартиришлар киритилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 20-банддаги «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар» деган сўзлар «Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)