Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг Қарори, 16.07.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1386
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲуЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

ДИССЕРТАЦИЯ ВА АВТОРЕФЕРАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 июлда 1386-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2012 йил 30 ноябрдаги 193/7-сонли «Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1386-1, 19.12.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида»ги низомга ва Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (1996 йил 10 июль, рўйхат рақами 261)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг раиси М. МУҲИТДИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2004 йил 24 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
106/4-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2004 йил 24 июндаги 106/4-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида»ги Низом ва Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (1996 йил 10 июль, рўйхат рақами 261) асосида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Диссертация ва авторефератлар учун қўйиладиган мезонлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муаллиф ўтказган тадқиқотлар ва у яратган ишланмалар асосида муҳим халқ хўжалиги, ижтимоий-маданий, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик илмий муаммо ҳал қилинган ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантиришда улкан ютуқ деб баҳолаш мумкин бўлган назарий қоидалар мажмуи ишлаб чиқилган ёхуд жорий этилиши техникани ривожлантиришга катта ҳисса қўшадиган илмий асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик ечимлар ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация фаннинг тегишли соҳаси учун катта аҳамиятга молик масала янгича ҳал қилинган ёки муаллифнинг муҳим амалий масалаларни ҳал этишни таъминловчи илмий жиҳатдан асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик тавсиялари ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Диссертация шахсан ёзилган бўлиши, муаллиф ошкора ҳимоя учун жамоат муҳокамасига тақдим этаётган янги илмий натижалар ва ҳолатларнинг мажмуини ўз ичига олиши, моҳият жиҳатидан ички бирликка эга бўлиши ва муаллифнинг шахсан фанга қўшган ҳиссасини акс эттириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Амалий аҳамиятга молик диссертацияда аниқ муаммонинг ечими ва муаллиф эришган илмий натижалардан амалиётда фойдаланилганлиги тўғрисида маълумотлар, назарий аҳамиятга молик диссертацияда эса илмий хулосалардан фойдаланишга доир тавсиялар берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган илмий маъруза шаклидаги диссертация талабгор томонидан аввал чоп этилган ва ушбу фан соҳасининг мутахассисларига кенг маълум бўлган, фан ва амалиёт учун катта аҳамиятга эга бўлган илмий ва тажрибавий-конструкторлик ишларининг мажмуи асосида тайёрланган, муаллиф ўтказган тадқиқот ва ишланмалар натижаларининг қисқача умумлаштирилган баёнидан иборат бўлади. Илмий ишнинг аҳамияти ҳамда илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани талабгорнинг асосий тадқиқотлари ўтказилган ва ишланмалари бажарилган ташкилот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсатни ихтисослашган кенгаш мурожаатномаси асосида Олий аттестация комиссияси (бундан кейин — ОАК) беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Илмий маъруза шаклидаги диссертация муқова (1-илова) ва матн қисмини ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «ОАК Бюллетени» журналида диссертациянинг ҳимояси тўғрисида эълон берилганидан сўнг, ихтисослашган кенгашнинг рухсати билан диссертациянинг қўлёзма ҳуқуқидаги автореферати нашр қилинади. Илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертацияси автореферат сифатида тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Авторефератда диссертациянинг асосий ғоя ва хулосалари баён этилиши, ўтказилган тадқиқотлардаги муаллифнинг қўшган ҳиссаси, тадқиқот натижаларининг янгилик даражаси ва амалий аҳамияти кўрсатилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Докторлик диссертациясининг титул варағи ва автореферат муқовасида фақат битта илмий маслаҳатчи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номзодлик диссертациясининг титул варағи ва автореферат муқовасининг орқа томонида фақат битта илмий раҳбар кўрсатилади. Зарур ҳолларда ОАК рухсати билан номзодлик диссертациясининг титул варағида иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчини кўрсатиш мумкин. Ихтисосликлар туташлигида бажарилган номзодлик диссертациялари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Диссертация ва автореферат ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида ёзилиши мумкин. Автореферат охирида ўзбек, рус ва инглиз тилларида қисқача резюме бўлиши тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резюменинг ҳажми докторлик диссертацияси учун бир бетдан ва номзодлик диссертацияси учун ярим бетдан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Диссертация автореферати босмахонада ёки кўпайтириш аппаратларида ихтисослашган кенгаш томонидан белгиланган нусхада босилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертацияда йўл қўйилган ноаниқликлар ва хатоларни диссертация ҳимоясидан кейин тузатишга рухсат берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Диссертацияни расмийлаштириш қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Диссертация иши кириш қисми, камида учта бўлим, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Титул варағи ОАК томонидан тасдиқланган намуна (2-илова) бўйича расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертация номи аниқ ва қисқа бўлиши тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Диссертация ишининг мавзуси илмий кенгаш томонидан тасдиқланганидан сўнг «ОАК Бюллетени» журналида нашр қилиниши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Диссертация давомида ҳар бир параметрнинг ўлчами ҳамма вақт бир хил бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кириш (сўзбоши) диссертация иши давомида нималар келиши ҳақидаги ўқувчининг тушунчасини енгиллаштириши лозим. Шунинг учун бу ўринда илмий тадқиқотнинг объекти аниқ ва лўнда ёритиб берилиши, мазкур тадқиқотни ўтказишнинг долзарблигини асослаб бериш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертация иши янгилиги билан ажралиб туриши керак. Шунинг учун сўзбошида қисқа аннотация кўринишида муаммонинг ечилишида (номзодлик диссертацияси учун) ёки фан соҳасида (докторлик диссертацияси учун) муаллиф томонидан қилинган янгилик баён этилган бўлиши керак. Сўзбошини муаллиф ҳимояга олиб чиқаётган асосий ҳолатларни санаб ўтиш билан тугатиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Диссертациянинг бўлимлари учтадан кам бўлмаслиги керак. Бўлимларда ишнинг асосий мазмуни баён этилади.Диссертациянинг биринчи бўлимида талабгор ўрганилаётган масаланинг бугунги ҳолатига қисқа баҳо (номзодлик ишлари учун) ва фан соҳасининг ҳолатига тасниф (докторлик диссертациялари учун) бериб ўтиши керак. Бу баҳо ва тасниф диссертациянинг кириш қисмида ҳам берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Талабгор ҳар қандай илмий ишга қўйиладиган қуйидаги талабларни бажариши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) материални баён қилишда ўқувчига диссертация бўлимларининг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги, бўлимлар ичида қисмлар ва бандлар алоқадорлиги ҳақида аниқ тушунча бера оладиган мантиқий изчиллик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) маълумотларнинг ишончлилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) баён қилинган фикрнинг аниқ ва қисқа бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тадқиқотнинг ҳар бир бўлимидаги айрим масалаларни ечишда натижаларни аниқ баён қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги талабни бажариш учун талабгор, одатда, диссертация бўлимларининг охирида қисм тарзида бўлим бўйича хулосалар бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Хулоса бутун диссертация тадқиқоти бўйича қисқа умумлаштирилган натижалардан иборат бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Диссертация юзасидан фойдаланилган адабиётлар 3-иловага мувофиқ тарзда расмийлаштирилиши тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Диссертация мавзуси бўйича асосан сўнгги 10 — 15 йил ичида нашр қилинган адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Иловалар диссертациянинг асосий матни билан бирга битта китобга жамланган бўлиши ёки алоҳида китоб ҳолида чиқарилган бўлиши мумкин. Иловаларга диссертация матнини тўлдирувчи ва тасвирловчи турли ёрдамчи материаллар киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) мукаммал изоҳлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) диссертация ишининг натижаларини татбиқ этиш бўйича далолатномалар ва бошқалар.

Иловалар кетма-кетлиги тартиби диссертацияда уларга мурожаат қилиш тартибига мос келиши ва фойдаланиш қулайлигини таъминлаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Диссертация матнини компьютерда WORDнинг 14 шрифтида 1,5 интервалда А4 форматли стандарт оқ қоғознинг бир томонида ёзиш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Докторлик диссертациясининг матни 250 бетдан, номзодлик диссертацияси эса 120 бетдан ошмаслиги керак. Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин. Иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Диссертация бетларининг чап томони 30 мм, юқори томони 25 мм, ўнг томони 15 мм, қуйи томони 25 мм бўлиши тавсия этилади. Матндаги формулалар пухта ва аниқ ёзилган бўлиши шарт. Катта ва кичик ҳарфлар, юқори ва пастки индекслари формулада аниқ берилиши керак. Формула учун белгиларнинг ўлчами қуйидагича белгиланади: катта ҳарфлар ва рақамлар 5-6 мм, кичик ҳарфлар 3 мм, даража кўрсаткичлари ва индекслари 2 мм дан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Диссертация матни ва иловадаги жадваллар, чизмалар, схемалар, диаграммалар, графиклар, фотосуратлар ўлчами А4 форматли стандарт варақда бажарилиши керак ёки стандарт ўлчамдаги оқ қоғозга ёпиштирилган бўлиши тавсия этилади. Фото ва расмларга изоҳлар ҳамда ёзувлар ўқиш учун қулай ҳолда жойлаштирилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертацияда тузатишларга рухсат этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Диссертациянинг барча бетлари титул бетидан охирги бетгача тартиб билан рақамланади. Биринчи бет титул варағи ҳисобланиб, унга рақам қўйилмайди, кейинги бетга «2» рақами қўйилади ва ҳоказо. Тартиб рақами бетнинг юқори томонининг ўртасига қўйилади. Талабгор томонидан диссертациянинг ҳар бир нусхаси титул варағига имзо чекилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Бўлимларнинг номланиши бош ҳарфлар билан ёзилади. Бўлим ичидаги номланишлар хатбошидан кичик ҳарфлар билан ёзилади. Сарлавҳаларни ёзишда бўғин кўчиришга рухсат берилмайди. Сарлавҳа охирида нуқта қўйилмайди. Сарлавҳа ва матн ораси 3-4 интервал бўлиши тавсия этилади. Сарлавҳани тагига чизиб ёзишга рухсат этилмайди. Диссертациянинг ҳар бир бўлими янги бетдан бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Диссертация бўлимлари бутун диссертация бўйича араб рақамлари билан белгиланиб, рақамдан сўнг нуқта қўйилади. Кириш ва хулоса қисмлари рақамланмайди. Бўлим ичида параграфлар араб рақамлари билан белгиланади. Параграф рақами нуқта билан ажратилган бўлим ва параграф рақамидан иборат бўлади. Параграф рақами охирида нуқта қўйилади, масалан, «2.3.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир параграф ичида бандлар араб рақамлари билан белгиланади. Банд рақами нуқталар билан ажратилган бўлим, параграф ва банд рақамидан иборат бўлади. Рақам охирида нуқта қўйилади, масалан, «1.1.2.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Иллюстрация (сурат)лар кўриш учун қулай тарзда жойлаштирилиши керак. Агар диссертацияни буриш лозим бўлса, уни соат стрелкаси бўйлаб буриш керак. Барча сурат (график, чизма, диаграмма, фотосурат)лар «расм» сўзи ва бўлим бўйича кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Иловаларда келтирилган суратлар бундан мустасно. Сурат рақами бўлим ва сурат рақамидан иборат бўлиб, нуқта билан ажратилади, масалан «1.2-расм» ва изоҳ берувчи ёзувдан пастга ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир жадвал сарлавҳага эга бўлиши керак. Сарлавҳа бош ҳарф билан бошланади. Сарлавҳанинг остига чизилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жадвал графаларининг сарлавҳалари бош ҳарфлар билан, сарлавҳачалари эса, агар улар сарлавҳа билан битта гапни ташкил этса, кичик ҳарфлар билан, агар улар мустақил бўлса, катта ҳарфлар билан бошланиши керак. Жадвал бош қисмини диагонал бўйича бўлиш мумкин эмас. Сатрлар баландлиги 8 мм дан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўплаб графаларга эга бўлган жадвални қисмларга бўлиш ва бир қисмни иккинчи қисмдан кейин жойлаштиришга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлимлар доирасидаги жадваллар изчил, кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Жадвал рақами бўлим рақами билан жадвалнинг тартиб рақамидан ташкил топади ва улар ўзаро нуқта билан ажратилади. Масалан: «1.2-жадвал».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар диссертацияда битта жадвал бўлса, у рақамланмайди ва «жадвал» сўзи ёзилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жадвалнинг бирор қисми бошқа бетга ўтганда, «жадвал» сўзи ва унинг тартиб рақами бир марта жадвалнинг биринчи қисми устида кўрсатилиб, қолган қисмлар устига «давоми» деган сўз ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Символларнинг маънолари бевосита формула остида уларнинг формуладаги кетма-кетлиги бўйича берилади. Ҳар бир символнинг маъносини янги қатордан бериш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тенглама ва формулалар матндан алоҳида бўш қаторлар билан ажратиб ёзилади. Ҳар бир формуланинг юқори ва пастки томонларида камида бир сатрдан жой қолдириш тавсия этилади. Агар тенглама битта қаторга сиғмаса, сиғмаган қисм тенглик белгиси (=)дан ёки қўшиш (+), айириш ( ), кўпайтириш (х), бўлиш (:) белгиларидан кейин кўчирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертациядаги формулалар (агар улар биттадан кўп бўлса) бўлим доирасида араб рақамлари билан белгиланади. Формула рақами бўлим рақами ва формуланинг бўлимдаги тартиб рақамидан ташкил топиб, ўзаро нуқта билан ажратилади. Бу нарса бетнинг ўнг томонида формула билан бир қаторда қавслар билан кўрсатилади (5-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Матндаги манбаларга ҳаволаларни сатр ости эслатмаларида келтириш ёки манбанинг «Фойдаланилган адабиётлар рўйхати» бўйича тартиб рақамини квадрат қавсларда кўрсатиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иллюстрацияларга қилинган ҳаволалар суратнинг тартиб рақами билан кўрсатилади, масалан, «1.2-расм». формулаларга қилинган ҳаволалар формуланинг қавс ичидаги тартиб рақами билан кўрсатилади, масалан, «(2.2) формулада». Матнда барча жадвалларга ҳавола берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ҳар бир илова янги бетнинг ўнг юқори бурчагида «Илова» сўзи билан бошланади. Агар диссертацияда биттадан кўп илова бўлса, улар кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Масалан, «1-илова», «2-илова» ва ҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иловаларни алоҳида расмийлаштирганда, титул варағида диссертация мавзусининг номи остида катта ҳарфлар билан «ИЛОВАЛАР» сўзи ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Диссертация бўйича қўлёзма ҳуқуқидаги автореферат чоп этилиши ва кўпайтирилиши керак. Авторефератни WORDнинг 14 шрифтида 1 интервалда ёзиш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Докторлик диссертацияси бўйича диссертациянинг қўлёзма ҳуқуқидаги автореферати ҳажми 32 бетдан, номзодлик диссертацияси бўйича эса 16 бетдан ошмаслиги тавсия этилади. Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертация автореферати белгиланган шаклдаги муқова (6-илова) ҳамда матн қисмидан иборат. Автореферат муқоваси, автореферат охирида бериладиган эълон қилинган ишлар рўйхати, резюме ва иллюстрациялар умумий ҳажмга кирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтисослик шифри ва номи (олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликларининг рўйхати бўйича берилади) __________________ фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун илмий маъруза шаклидаги диссертация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-ИЛОВА

Диссертациянинг титул варағи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертация бажарилган ташкилотнинг номи
Қўлёзма ҳуқуқида УДК
Фамилияси, исми, ота исми Диссертация номи Ихтисослик шифри ва номи (олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликларининг рўйхати бўйича берилади) ____________________ фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
илмий раҳбар (маслаҳатчи)
Шаҳар-йил
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-ИЛОВА

Фойдаланилган адабиётларнинг ёзилиш намуналари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Китоб ва туркум нашрлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.1. Бир томлик китоблар, монографиялар, дарсликлар, мақолалар тўплами.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир муаллифнинг: Марчук Г.И. Ҳисоблаш математикасининг усуллари. — Новосибирск: Наука. 1983. — 196 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бутун манбага ҳавола: Годунов С.К., Рябенький В.С. Разностные схемы (введение в теорию). Учеб. пособие для ВУЗов. — М.: Наука, 1992. — 399 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) икки муаллифнинг: Годунов С.К., Рябенький В.С. Введение в теорию разностных схем. — М.: Физматгиз, 1982. — 168 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) уч муаллифнинг: Кошляков Н.С., Глинер Э.Б., Смирнов М.М. Математик физиканинг дифференциал тенгламалари. — М.: Физматгиз, 1962. — 67 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) муаллифлар жамоаси учун: Планирование, организация и управление транспортным строительством /А.М. Коротеев, Т.А. Беляев ва б.; А.М. Коротеев таҳрири остида — М.: Транспорт, 1989. — 286 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.2. Кўп томлик китоблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бутун манбага ҳавола: Флетчер К. Вычислительные методы в динамике жидкостей. В 2-х т. — М.: Мир, 1991. — 504 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) алоҳида томнинг тавсифи: Седов Л.И. Механика сплошной среды. В 2-х т. — М.: Наука, 1983. Т.1. Б. 114—125.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Диссертация ва диссертация автореферати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Кузнецов Ю.И. Построение информативного базиса в задачах общей циркуляции отмосферы: Дис… канд. физ.—мат. наук. — Новосибирск: ВЦ СО РАН, 1997. — 134 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Фролов В.В. Теоретические проблемы правового регулирования специальных экономических зон: Автореф. дис... канд. юр. наук — М.: МГУ, 1997. — 22 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Журналлардаги мақолаларга ҳаволалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.1. Бахвалов Н.С. К оптимизации методов решения краевых задач при наличии пограничного слоя // Ж. вычисл. матем. и матем. физ. — 1969. — № 4 (9). — Б. 841—859.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Илмий ишлар тўпламларига ҳаволалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.1. Интеллектуальное общение с ЭВМ: Сб. науч. тр. ТашГУ. — Ташкент, 1986. — 270 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Симпозиум ва конференция ишларига ҳаволалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.1. Петров С.М. Влияние конечной скорости распространения поперечной волны на динамическое поведение высокого сооружения //IV Российская конф. по сейсмостойкому строительству: Тез. докл. — М., 2001. 55 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.2. Иванов П.К. Алгоритм исследования колебаний осесимметричных сооружений с динамическими гасителями //Перспективные информационные технологии: Тез. докл. респ. науч. конф. 21-22 мая 2002. — Ташкент, 2002. 132-133 б.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Депонентлаштирилган илмий ишларга ҳаволалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.1. Соатов У.А. Необходимое и достаточное условие существования решения частично интегрального уравнения с вырожденными ядрами. — Т.: 1997. 29 б. — Деп. в ГФНТИ ГКНТ РУз 01.10.97. № 2677-97.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-ИЛОВА

5-ИЛОВА

6-ИЛОВА

Автореферат муқоваси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диссертацияни ҳимояга қабул қилиб олган ихтисослашган кенгаш тузилган ташкилот номи
Қўлёзма ҳуқуқида УДК
Фамилияси, исми, ота исми Диссертация номи Ихтисослик шифри ва номи (олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликларининг рўйхати бўйича берилади) _____________ фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация АВТОРЕФЕРАТИ
Шаҳар - йил __________________________________________________________________________________________
Автореферат муқовасининг орқа томони
иш ________________________________________ да бажарилган
Таянч (энг муҳим) сўзлар: Тадқиқот объектлари: Ишнинг мақсади: Тадқиқот усули: Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Амалий аҳамияти: Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
R E S U M E
Thesis of ______________________________________
N. Family Name
on the academic degree competition of the doctor of sciences (philosophy) ___________________, speciality ____________ subject: «________________________________________________________»
subject
Key words: Subjects of the inquiry: Aim of the inquiry: Method of inquiry: The results achieved and their novelty: Practical value: Degree of embed and economical effectivity: Sphere of usage:
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 328-модда)