Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва туристик оқимни ошириш чора-тадбирлари |
1. | «Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» форматида биринчи туризм форумини ўтказиш. | 1. Туризм форумини ўтказиш билан боғлиқ таклифларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Тадбирнинг аниқ муддатларини келишиш борасида ташкилий чораларни амалга ошириш. | 2025 йил ноябрь |
3. Келишувга кўра тадбирни ўтказиш. | Келишилган муддатларда |
2. | Мақсадли бозорлардан етакчи туроператорларни жалб қилган ҳолда 2025-2026 йилларда «Destination forum» дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 1. Мақсадли бозорларни аниқлаш. 2. «Destination forum» дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Бир ой муддатда | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
3. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларининг бош режаларини ишлаб чиқиш жараёнида «Entertainment district» — туризм хизматларига ихтисослашган ҳудудларни инобатга олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | «Entertainment district» — туризм хизматларига ихтисослашган ҳудудларни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Уч ой муддатда | Ижрочилар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
4. | Туризм салоҳияти юқори бўлган 36 та туман(шаҳар) ҳудудларида манзарали дарахтлар ва доривор ўсимликларни (сакура, атиргул, лаванда, барбарис, қизил дўлана ва бошқалар) тегишли ўрганишлар асосида экиш ишларини таъминлаш. | 1. 36 та туман(шаҳар)лар ҳудудида камида 3 — 10 га ер майдонларида дендропарклар ташкил этиш мумкин бўлган ҳудудларни белгилаш. | Икки ой муддатда | Ижрочилар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган манбалар | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Дендропаркларда сакура, атиргул, лаванда, барбарис, қизил дўлана ва бошқа дарахтларни илмий ўрганиш асосида экиш. | 2025-2026 йиллар давомида |
5. | 2025 йил июнь — декабрь ойларида ишчи-ходимларни Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш бўйича режа жадвалларини туризм мавсумини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга киритиш. | 1. 2025 йил июнь — декабрь ойларида ишчи-ходимларни Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш бўйича режа жадвалларини ишлаб чиқиш. 2. Саёҳатга чиқиш режа-графикларини ишлаб чиқишда туризм мавсумини инобатга олиш. | Ўн кун муддатда | Ходимларнинг ўз маблағлари, иш берувчи маблағлари, ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва жамоавий шартномаларга мувофиқ бошқа маблағлар | Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари |
3. Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилган саёҳатлар бўйича Туризм қўмитасига маълумотлар тақдим этиш. | Июнь ойидан бошлаб ҳар ойда |
6. | 2025 йил учун «Ўзбекистонни танитамиз» медиарежасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 1. Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик учун нотаниш бўлган ёки жорий йилда ишга туширилаётган кенг қамровли туризм локацияларини танлаб олиш. 2. Танлаб олинган масканларни хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда 1 миллион нафардан кам бўлмаган обуначиларга эга бўлган блогерлар иштирокида кенг тарғиб этиш мақсадида медиарежа лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Икки ой муддатда | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. Медиа-режа лойиҳасига кўра, туристлар оқимини ошириш мақсадида тарғибот ишларини қатор оммавий ахборот воситалари ҳамда машҳур блогерлар билан ҳамкорликда амалга ошириш. | 2025 йил июнь ойидан бошлаб доимий |
7. | Тиббий туризм кластери мақомини бериш тўғрисида қўшма қарор ишлаб чиқиш. | Тиббий туризм кластери мақомини олиш учун талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | - | Туризм қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт вазирлиги |
8. | Туризм соҳасидаги мутахассисларни хабардорлигини оширишга, уларнинг кўникмаларини ривожлантиришга ва туризм соҳасида миллий бизнес контент яратишга ёрдам берувчи туризм-бизнес порталини ишлаб чиқиш орқали соҳани ривожлантириш. | 1. Бизнес-порталнинг концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. | 2025-2026 йиллар | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Туризм қўмитаси |
9. | Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар ўйини мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил июнь — август | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар | Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Uzreport» ахборот агентлиги |
10. | Андижон вилоятидаги туризм объектларига олиб борувчи ҳудудларда туристик йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш. | Туристик йўл кўрсаткич белгилари ўрнатиладиган нуқталарни аниқлаш ва ўрнатиш. | 2025 йил июль | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги |
11. | Туризм қўмитаси балансида бўлган давлат кўчмас мулки объектларига унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларни 2024 йил 1 январдан белгиланган тартибда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўриш. | Туризм қўмитасининг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларини унинг сўровномасига асосан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси 18-уй манзилидаги мулкига фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. | 2025 йил май | - | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Туризм қўмитаси |
12. | Ҳудудлар салоҳиятини очиб берувчи фестиваль ва тадбирларни ривожлантириш бўйича танлов ташкил қилиш. Бунда: вилоят босқичи ғолиблари учун 50 миллион сўмдан; республика босқичи ғолиблари учун 100 миллион сўмдан мукофот пули бериш. Танлов комиссияси томонидан туризм соҳаси учун истиқболли деб топилган таклифларни Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимига киритиш ҳамда йирик концерт-томоша, фестиваль ва шоу-тадбирларни «Самарқанд туризм маркази» ва «Арда Хива» каби туризм мажмуаларида ўтказиш. | 1. Ҳудудлар салоҳиятини очиб берувчи фестиваль ва тадбирларни ривожлантириш бўйича танловни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. | Уч ой муддатда | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлар | Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Танловни ташкил этиш ҳамда туризм соҳаси учун истиқболли деб топилган лойиҳаларни Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимига киритиш. | 2025 йил сентябрь |
3. Йирик концерт-томоша, фестиваль ва шоу-тадбирларни «Самарқанд туризм маркази» ва «Арда Хива» каби туризм мажмуаларида ўтказиш. | 2025 йил май ойидан бошлаб доимий |
13. | Қорақалпоғистон Республикасида «Aral Sea Eco Marathon» марафони ва Борсакелмас ҳудудида «Yonar-Burning man» фестивалини ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил август — ноябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
14. | Биринчи «Қорақалпоғистон — дестинация форум»ини ўтказиш. | 1. Халқаро етакчи туроператорлар ва туризм бизнес вакиллари рўйхатини шакллантириш. 2. Ташкилий масалаларни ва муддатларни келишиш. 3. Форум дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил апрель | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
15. | Амударё тумани «Чилпиқ» қалъаси ҳудудида «Чилпиқ миллий этномаданий туристик парк», Амударё тумани «Қипчоқ» МФЙ ҳудудида «Қипчоқ балиқчилар овули», Нукус шаҳрида «Ашшикўл» ҳудудида «Ashshikul Sands», Хўжайли туманида Миздакхон археологик ёдгорлигини янги туристик чорловчи бренд сифатида туризмни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш. | 1. Туристик мажмуаларнинг ер майдонларини топосъёмка, геология, гидрогеология изланишлари ҳамда ҳудудларнинг хавфли кузатувлар хулосаларини олиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш. | 2025 йил июль | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кадастр агентлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси |
2. Мастер режаларни ишлаб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини буюртмачи этиб белгилаш. | 2025 йил сентябрь |
3. Маданий мерос агентлиги билан келишган ҳолда тажрибали хусусий ташкилотни жалб қилган ҳолда лойиҳа олди изланишлар ва туристик мажмуаларни ривожлантириш бўйича мастер-режаларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил февраль |
4. Мастер режалар асосида туристик мажмуалар ва унга туташ ҳудудда туризм, савдо ва кўнгилочар хизматларини ташкил этиш учун ер участкаларини аукционга чиқариш чораларини кўриш (бундан маданий мерос объектлари ҳамда тарихий-маданий аҳамиятга эга ҳудудлар мустасно). | 2026 йил давомида |
16. | Боғот туманидаги «Қалажиққалъа» экотуризм мажмуасини йўл инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш. | 1. Молиялаштириш очиш. | 2025 йил сентябрь | Ташаббускорлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь |
3. «Қалажиққалъа» экотуризм маскани бўйича тарғибот ва ташвиқот (видеоролик, тарқатма материал, инфотур ва б.) ишларини олиб бориш. | 2025-2026 йиллар давомида |
17. | Сирдарё тумани «Шоликор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Сирдарё дарёси бўйларида 38 га ер майдонида туризм комплексини ташкил этиш орқали 100 дан ортиқ янги иш ўринлари ҳамда 50 дан ортиқ хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар объектларни ташкил этиш. | 1. «Шоликор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 1 км узунликдаги 38 гектар ер майдонида экотуризмни ривожлантириш концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: кемпинглар, болалар ўйингоҳи, савдо ва умумий овқатланиш зоналари, ёпиқ турдаги аквапарк ва бошқа кўнгилочар хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш; соғломлаштириш йўлаклари, тежамкор технологиялар асосида ёритиш чироқлари ва WI-FI зоналар ташкил этилишини таъминлаш; туризм комплексига олиб борувчи километр узунликдаги автомобиль йўлини қайта реконструкция қилиш. | 2025 йил июль | Ташаббускорлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Кадастр агентлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва лойиҳаларни ишга тушириш. | 2025-2026 йиллар |
18. | Республиканинг туризм салоҳияти юқори ҳудудларда замонавий дор йўллари қурилишини кўпайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. Бунда: дор йўлларини барпо қилиш учун тижорат банклари, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш; дор йўлларини мастер режа асосида қуриш учун махсус «Лойиҳа офиси» фаолиятини ташкил қилиш. | 1. Замонавий дор йўллари барпо қилиш имконияти юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш. 2. Тижорат банклари, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш. 3. Республика дор йўллари қуриш бўйича «Лойиҳа офиси» фаолиятини йўлга қўйиш имкониятини ўрганиш. 4. Ўрганиш, музокара ва таҳлиллар асосида таклиф ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
19. | Ислом ҳамкорлик ташкилоти туризм вазирлари конференциясига раислик доирасида «ИҲТ туризм форуми»ни ташкил қилиш. | 1. Форумни ўтказиш билан боғлиқ таклифларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Тадбир аниқ муддатларини келишиш борасида ташкилий чораларни кўриш. | 2025 йил ноябрь |
3. Келишувга кўра тадбирни ўтказиш. | Келишилган муддатларда |
20. | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига туристик йиғим тўловини муддатида тўламаганлик ҳамда хорижий ва маҳаллий фуқароларни рўйхатга олмасдан жойлаштириш хизматини кўрсатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтириш. | Қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил сентябрь | - | Туризм қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги |
21. | Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган мастер режалар ишлаб чиқиладиган 20 та туман (шаҳар)да амалга оширилган ижобий тажрибадан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда қолган 16 туман (шаҳар)ларнинг туризм салоҳияти юқори ҳудудларининг мастер режаларини ишлаб чиқиш графигини тасдиқлаш. | 1. Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган 20 та туман (шаҳар)ларнинг мастер режаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПҚ-245-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган рўйхатга асосан ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. 20 та туман (шаҳар)ларнинг ижобий тажрибаси асосида мастер режалар ишлаб чиқилиши режалаштирилган 16 та туман (шаҳар)лардаги тегишли ҳудудларни ўрганишлар асосида мастер режалар ишлаб чиқиш режа-графигини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда, туризм салоҳияти юқори бўлган 16 та туман (шаҳар)лар мастер режаларини Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш. Мастер режаларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи этиб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Урбанизация маркази» ДМни белгилаш. | 2025 йил август | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
22. | Нурота туманининг Сентоб ва Чуя, Хатирчи туманининг Лангар ва Ангидон қишлоқларини туризм қишлоқлари сифатида ривожлантириш. Лангар ва Ангидон қишлоқларидан танланган 200 гектар ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш. | 1. Қишлоқларда 50 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш, 500 минг нафар маҳаллий, 80 минг нафар хорижий сайёҳларни жалб қилиш. 2. Мастер режаларни ишлаб чиқиш. 3. Лангар ва Ангидон қишлоқларида лойиҳаларни амалга ошириш. | 2025 йил мобайнида | Ҳисоб-китоблар асосида ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари | Навоий вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси |
23. | Маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг таклифлари асосида Тўдакўл сув ҳавзасининг инвестициявий ва туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда киритиш. | Маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг таклифлари асосида Тўдакўл сув ҳавзасининг инвестициявий ва туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган моделлардан бирини танлаш ва 2025-2026 йилларда амалга ошириш юзасидан қарор лойиҳасини киритиш. | 2025 йил август | Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари | Навоий вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Туризм қўмитаси |
24. | Арнасой туманидаги Айдар-Арнасой кўллар ҳудудида туризмни ривожлантириш. | 1. Жиззах вилояти ҳокимлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 100 гектар ер майдонини танлаб олиб, дастлаб мастер режаси ишлаб чиқилган 20 гектар ер майдонида туризмни ривожлантириш. | 2025 йил сентябрь | Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари | Жиззах вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Туризм қўмитаси |
2. Мазкур ер майдонларида Дирекция ташкил қилиш, Дирекция томонидан туризм комплексларини ташкил этиш учун ер майдонларни аукционга чиқариш ҳамда тадбиркорларга ажратишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш. | 2025 йил ноябрь |
25. | Миришкор туманида сафари туризми ва чўл туризми илғор ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси асосида «Mirishkor tourism» маскани мастер режасини ишлаб чиқиб, амалга ошириш. | 1. Ер майдонларни хатловдан ўтказиш. 2. «Mirishkor tourism» масканини ташкил этиш учун ер майдонларни аукционга чиқариш ҳамда тадбиркорларга ажратиш. | 2025-2026 йиллар давомида | Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси |
26. | Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги 150 гектар ҳудудда салоҳиятли лойиҳа компанияларини жалб қилган ҳолда мастер режа ишлаб чиқиш. Бунда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Урбанизация маркази» ДМни буюртмачи этиб белгилаш. | 1. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги 150 гектар ер майдонининг ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш. | 2025 йил июль | Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари | Навоий вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси |
2. Ҳукумат комиссиясида киритилган таклифни кўриб чиқиб, ер тоифасини ўзгартириш бўйича хулоса бериш. | Белгиланган муддатларда |
3. Салоҳиятли лойиҳа компанияларини жалб қилган ҳолда 150 гектар ер майдонининг мастер режасини ишлаб чиқиш. | 2025-2026 йиллар |
27. | Зарафшон шаҳридаги Марварид кўли атрофида мастер режа асосида дор йўли, сузиш ҳавзаси, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиш чораларини кўриш. | 1. Туристик хизматларни кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган мастер режага асосан ташаббускорларни аниқлаш. | 2025 йил июль | Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари | Навоий вилояти ҳокимлиги |
2. Тадбиркорларга объектларни тайёр ҳамда лотларга бўлган ҳолда ижарага бериш ва 1 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш. | 2025 йил август |
3. Мазкур ҳудуд учун драйвер лойиҳа сифатида зарур инфратузилма объектларини барпо этиш чораларини кўриш. | 2025 йил октябрь |
28. | Бойсун туманидаги Дарбанд маҳалласидан Хўжамайхона ҳудудида туризм инфратузилмасини яхшилаш. | 1. Хўжамайхона ҳудудини туризм қишлоғига айлантириш бўйича концепция ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль | Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси |
2. Хўжамайхона ҳудудини туризм қишлоғига айлантириш учун мастер режа ишлаб чиқиш. Бунда мастер режаларни ишлаб чиқиш бўйича Қурилиш ва уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Урбанизация маркази» ДМни буюртмачи этиб белгилаш. | 2025 йил декабрь |
3. Ишлаб чиқилган мастер режага асосан туризм лойиҳаларини амалга ошириш. | 2026 йил давомида |
29. | Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 4 та туризм кластерларини, Фарғона вилоятида 1 та туристик-рекреацион зонани ва Бўстонлиқ ҳамда Шаҳрисабз туманларида 2 та дор йўлини фойдаланишга топшириш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида туризм кластерлари фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил май | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси |
2. Фарғона вилоятида туристик-рекреацион зонани ташкил этиш. | 2025 йил давомида |
3. Бўстонлиқ ва Шаҳрисабзда туманларида дор йўлларини фойдаланишга топшириш. | Тармоқ жадвали асосида |
30. | Қуруқликдаги Давлат чегара постларидан ўтаётган туристлар учун алоҳида Ўзбекистон туризм салоҳиятини намойиш этувчи «Туризм бурчаги»ни ташкил этиш. | 1. Туристлар учун «Туризм бурчаги» ташкил этиш зарур бўлган чегара божхона постлари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил июнь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Туризм қўмитаси, Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. «Туризм бурчаги» концепциясини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль |
3. «Туризм бурчаги» ташкил этиш учун жой ажратиш. Бунда чегара божхона постларида давлат назорат органларидан мавжуд штат бирликлари доирасида масъул шахс бириктириш. | 2025 йил август |
4.Чегара божхона постларида «Туризм бурчаги»ни ташкил этиш. | 2025 йил ноябрь-декабрь |
31. | Хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида авиақатновларни ривожлантириш. | 1. Мўғулистон Республикаси авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш чораларини кўриш. | Келишувга асосан | - | Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси |
2. Малайзиянинг Куала-Лумпур ва Индонезиянинг Жакарта шаҳарларидан Самарқанд, Бухоро орқали Жидда шаҳрига авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича тақдимот ўтказиш. | 2025 йил июнь |
3. Хитой Халқ Республикасининг Синьцзян-Уйғур автоном ҳудудидан Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғонага авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини ўрганиш. | 2025 йил июнь |
32. | Самарқанд вилояти Дарғом канали бўйида туристик салоҳияти юқори ҳудудлар мастер режаларини ишлаб чиқиш. | 1. Дарғом канали бўйида туристик салоҳияти юқори ҳудудларни ўрганиш. | 2025 йил июнь | Ижрочилар маблағлари | Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси |
2. Ўрганиш асосида ҳудудлар чегараларини белгилаш. | 2025 йил июль |
3. Канал бўйи ҳудудлари мастер режаларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь |
33. | Паркент туманидаги Кумушкон, Ҳисорак, Сўқоқ, Бошқизилсой, Чанги, Заркент, Бойқозон маҳаллаларида «Паркент грин» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил август | - | Тошкент вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси |
34. | «Қорақалпоғистон — ғарбий туризм дарвозаси» тарғибот компаниясини ташкиллаштириш. | 1. Қорақалпоғистон Республикасининг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва туристик салоҳияти асосида тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил июнь | - | Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
2. Дастурда белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ, маҳаллий ва хорижий туризм бозорларида Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш. | Дастурда белгиланган муддатларда |
35. | «Туркманистон — Хоразм — Қорақалпоғистон — Қозоғистон» йўналишида туристик йўлак — ҳалқа ташкил этиш. | 1. Туркманистон Қозоғистон, Қорақалпоғистон Республикалари ва Хоразм вилоятидаги салоҳиятли объектларни ўрганиш. | 2025 йил июнь | - | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
2. Ўрганиш натижаларига кўра, 4 та ҳудудни бирлаштирган туристик йўлак — ҳалқа ташкил этиш. | 2025 йил июль |
3. Сайёҳларни жалб қилиш мақсадида туристик йўлак — ҳалқа тўғрисидаги маълумотларни туристик кампания ва ОАВда кенг ёритиш. | 2025 йил август — ноябрь |
36. | Нукус шаҳрида «Karakalpakstan Palace Hotel» МЧЖ билан келишилган ҳолда меҳмонхона бошқарувига хорижий таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендини жалб қилиш. Бунда дастлабки 3 йил давомида «Karakalpakstan Palace Hotel» МЧЖнинг франшиза билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш. | 1. Салоҳиятли хорижий брендларни жалб қилиш юзасидан тегишли музокаралар ўтказиш. | 2025 йил июнь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
2. Хорижий бренд асосида меҳмонхона хизматини ташкил этиш. | 2025 йил мобайнида |
3. Белгиланган тартибда франшиза билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш чораларини кўриш. | 2025 — 2027 йиллар |
37. | «Стихия» халқаро электрон мусиқа фестивалини ташкил этиш. | 1. Халқаро мусиқа фестивали ташкил этиш ва ўтказишга доир тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиш. 2. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш ва қизиқиш билдирган қорақалпоғистонлик ёшлар иштирокини таъминлаш. 3. Хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда тадбирларни ташкил этиш. | 2025 йил май-июнь | Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм қўмитаси |
38. | Қорақалпоғистон Республикасида этно-гастрофестиваль ташкил қилиш. | Амалий-чора тадбирлар. | 2025 йил сентябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет, ташаббускор маблағлари | Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
39. | Қорақалпоғистон Республикасида «Extreme E» халқаро тадбирини ўтказиш юзасидан таклиф киритиш. | Халқаро тажрибани ўрганиш ва Қорақалпоғистон Республикасида «Extreme E» халқаро тадбирини ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2025 йил август | - | Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
40. | Туристларга куннинг кундузги ва тунги вақтларида қулай экскурсия ташкил қилиш учун туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлар ва йирик туризм намойиши объектларида: дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали «сояли сайр кўчалари» барпо қилиш; йирик туризм намойиши объектларида ушбу объектларга зарар етказмасдан тунги (бадиий) ёритиш тизимларини ўрнатиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 — 2027 йилларда | Халқаро ва хорижий молия институтларининг маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
41. | Маданий мерос объектини тадбиркорлик субъектларига бериш. | 1. Сайёҳлар оқими юқори бўлган маданий мерос объектларида хатлов ўтказиш ва ижарага берилиши мумкин бўлган объектлар рўйхатини шакллантириш; | 2025 йил июнь | - | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданий мерос агентлиги, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Рўйхат асосида объектларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил давомида |
42. | Хоразм миллий табиат боғи ҳудудини Хоразм давлат ўрмон-овчилик хўжалигига қарашли 4 999,031 гектар ер майдони, ўрмон хўжалиги ер майдонлари ва захира ер майдони ҳисобидан кенгайтириш. | 1. Хоразм миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 4. Хоразм миллий табиат боғининг Янгибозор туманидаги ҳудудида экотуризмни ривожлантириш чораларини кўриш. | 2025 йил июнь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Кадастр агентлиги |
43. | Фарғона вилояти Ёзёвон туманида жойлашган Фарғона давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ер фонди тоифасини ўзгартирмаган ҳолда 20 гектар ер майдонида экотуризм маскани ва овчилик хўжалигини ташкил этиш учун инвестор жалб этиш. | 1. Лойиҳани амалга ошириш учун Фарғона давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан 20 гектар ер участкасини ўрнатилган тартибда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда аукцион савдоларига чиқариш. 2. Аукцион якунлари бўйича инвестор билан ўрнатилган тартибда ижара шартномасини имзолаш. 3. Овчилик хўжалиги (овчилик базаси ва питомник)га туташ 10 минг гектаргача ов қилиш жойларини бириктириб бериш бўйича шартнома имзолаш. 4. Лойиҳа амалга оширилишини мониторингини олиб бориш. | 2025-2026 йиллар давомида | Ташаббускор маблағлари ҳисобидан | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси |
44. | «Миллий туризм ягона платформаси» орқали жойлаштириш воситалари ва дам олиш масканларини онлайн банд қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз MyID тизими орқали идентификациядан ўтишга рухсат бериш. | 1. Платформани MyID тизимига интеграция қилиш. 2. Заруриятга кўра MyID тизимини такомиллаштириш. | 2025 йил июнь | Ижрочилар маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Туризм қўмитаси |
3. Платформага уланган жойлаштириш воситаларининг шахсий кабинетида меҳмонни QR-код ёки юз орқали идентификация қилиш имкониятини яратиш. | 2025 йил август | Ижрочилар маблағлари | Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
45. | Сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, музейлар ва тарихий обидаларга кириш имконини берадиган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» картасини жорий этиш. | 1. Сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, музейлар ва тарихий обидалар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил июнь | Ижрочилар маблағлари | Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Картанинг дизайн лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль |
3. Картани маданий мерос объектлари, музейлар ва тарихий обидаларга кириш тизимига улаш. | 2025 йил август |
46. | Туризм соҳасига оид барча электрон тизим ва платформаларни «Миллий туризм ягона платформаси» доирасида ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар. | Доимий | Ижрочилар маблағлари | Туризм қўмитаси |
47. | Йирик туристик марказлар ҳудудларида мобил алоқа сифатини хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларига асосан мобил алоқа сифати паст бўлган ҳудудларда қўшимча мобил алоқа антенналарини ўрнатиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил давомида | Ижрочилар маблағлари | Рақамли технологиялари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
48. | Республикадаги моддий маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун грантларни жалб қилиш чораларини кўриш. | Амалий чора тадбирлар. | 2026 йил давомида | - | Ташқи ишлар вазирлиги, Маданий мерос агентлиги |
49. | Республикада сайёҳлик йўналишларида қатновчи йўловчи поездлари таркибидаги вагонларининг совитиш ва иситиш тизимларини таъмирлаш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 — 2027 йиллар | Ижрочилар маблағлари | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
50. | «Сурхон воҳаси — туризм учбурчаги» туристик лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятининг салоҳиятли ҳудудлари, жумладан, Термиз, Сариосиё, Денов, Бойсун, Шеробод туманларидаги туризм турлари бўйича тарғибот маълумотларни тайёрлаш. | 1. Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳияти бўйича хорижий ва давлат тилида тарғибот материалларини тайёрлаш. | 2025 йил июнь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Туризм қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
2. Материалларни ижтимоий тармоқ, ОАВ ва туристик платформаларда жойлаштириш. | 2025 йил июль — ноябрь |
51. | «Сурхон воҳаси — туризм учбурчаги» туристик харитасини ишлаб чиқиш. | 1. Вилоятнинг туристлар ташриф буюрадиган масканлар (объектлар) рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил июнь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси |
2. Ташриф масканларини вилоятнинг туристик харитасида акс эттириш. | 2025 йил июль |
3. Туристик харитани сайёҳлар фойдаланиши учун туристик портал ҳамда вилоятдаги туризм ахборот марказларига жойлаштириш. | 2025 йил август — декабрь |
52. | Бойсун туманига ташриф буюрувчилар учун туризм инфратузилмасини яхшилаш. | 1. Туризм ва хизмат кўрсатишга салоҳиятли ҳудудни белгилаш. 2. Белгиланган ҳудудда жозибадор арка, санитария-гигиеник шохобча, кичик туризм ахборот маркази, туризм йўл кўрсаткич белгиларини ташкил этиш. 3. Зарурий инфратузилма ташкил этилган ҳудудга сайёҳларни жалб қилиш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Туризм қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
53. | Хорижий ва маҳаллий ОАВ вакилларининг Сурхондарё туризм объектлари бўйлаб инфотурини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил давомида | Ижрочилар маблағлари | Туризм қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
54. | Санаторий-курорт зоналари ходимларини сайёҳларга хизмат кўрсатиш йўналишида малакасини ошириш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2026 йилдан ҳар йили бир маротаба | Ижрочилар маблағлари | Туризм қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
55. | Санаторий-курорт зоналарининг хизматларини тарғиб қилиш, маҳаллий ҳамда хорижий туризм кўргазмаларида иштирок этиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2026 йилдан бошлаб | Ижрочи ва ташаббускор маблағлари | Туризм қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
56. | Туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуалардан иборат бўлган туризм марказлари, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси, «Чимён» халқаро умуммавсумий курорти ва «Амирсой» тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган («duty free») ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплексларини («Luxury tourism village») барпо қилиш чораларини кўриш. | 1. Туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2025 йил июнь | Ташаббускорлар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. | 2025 йил июль |
3. Лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўриш. | 2025-2026 йиллар давомида |
57. | Олий таълим муассасаларининг хизмат кўрсатиш таълим йўналишлари бўйича ўқиётган, хорижий тилларни ўзлаштирган 500 нафар иқтидорли талабаларининг ёзги амалиётларини соҳада етакчи бўлган хорижий давлатларда ўташини ташкил этиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил давомида | Хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
58. | Мамлакатимиздаги таниқли ансамблларнинг хорижий давлатларга гастролларини ташкил этиш. | Чора тадбирлар режаси. | 2025 йил давомида | Ижрочилар маблағлари | Маданият вазирлиги |
59. | Таниқли ва машҳур хорижий санъаткорларни жалб қилган ҳолда юртимизда йирик концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025-2026 йиллар | Ташаббускорлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
60. | Машҳур халқаро ва таниқли маҳаллий шоу томоша дастурлар франшизалари асосида ўтказилаётган тадбирлар, жумладан, «The X-factor», «Овоз» ва «O‘zbekiston Got Talent» каби амалиётни давом эттириш. Бунда тадбирларнинг саралаш ва якуний босқичига оид кўрсатувларни ҳудудларнинг йирик туризм объектларида тасвирга олиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025-2026 йиллар | Ташаббускорлар ва ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси |
61. | Аҳолини Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишини рағбатлантириш учун ички туризм кредитларини жорий қилиш. | 1. Аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ички саёҳатлар учун 10 дақиқада расмийлаштириладиган имтиёзли давр билан кредит тизимини жорий қилиш. | 2025 йил июнь | - | Марказий банк |
2. Жорий қилинган кредит турини жамоатчиликка кенг тарғиб қилиш. | Доимий равишда |
II. Соҳа фаолиятини такомиллаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш |
62. | Экстремал туризм йўналишини ривожлантириш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июнь | - | Туризм қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил июль |
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил август |
63. | Республика, вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги таълим ва спорт йўналишларида ўтказиладиган мусобақа ғолибларига «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» йўлланмасини совға қилиш тартибини белгилаш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июнь | - | Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил июль |
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил август |
64. | Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда ижарага бериш тартибини янги таҳрирда тасдиқлаш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил май | - | Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил июнь |
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил июль |
65. | Меҳмонхона, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанларнинг ўз фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган аудиовизуал маҳсулотлар (видеофильм, видеоролик, клип ва аниме роликлар) яратиш ва тарғиб қилиш харажатлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар томонидан хорижий мамлакатларда ўзбек миллий таомларига ихтисослаштирилган умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанлари ташкил этилганда субсидиялаш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июнь | - | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил июль |
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил август |
66. | Жойлаштириш воситалари, йирик савдо комплекслари ва умумий овқатланиш шохобчалари томонидан ўзининг ҳудудида замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июнь | - | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил июль |
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил август |
67. | 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль | - | Туризм қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил август |
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил сентябрь |
III. Хориж давлатларидан янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш чора-тадбирлари |
68. | 2025 йил июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган «Ўзбекистон ипак матолари» халқаро мода ҳафталигини («UZBEK SILK INTERNATIONAL FASHION WEEK») ташкил этишни 2027 йилга кўчириш. Бунда ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағларни «Халқаро туризм ҳафталиги»ни ўтказиш учун йўналтириш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2027 йил ноябрь | Республика бюджети маблағлари | Туризм қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
69. | Ҳиндистон, Покистон, Миср ва Эрон сайёҳларига виза беришни енгиллаштириш бўйича тақдимот қилиш. | Тақдимот лойиҳаси. | 2025 йил июнь | - | Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати |
70. | Буюк ипак йўлининг «Зарафшон — Қорақум йўлаги» бўйича янги туризм маршрутини ишлаб чиқиш, тарғибот ишларини амалга ошириш. | 1. «Зарафшон — Қорақум йўлаги» бўйича янги туризм маршрутини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль | - | Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари |
2. Туризм маршрути ва ундаги объектларнинг тарғибот ишларини амалга ошириш. | 2025 йил август — сентябрь |
71. | Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари томонидан турист ва инвесторларни олиб келиш бўйича ҳар бир давлат кесимида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш. | Чора-тадбирлар режаси. | 2025 йил июнь | - | Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
72. | Мақсадли бозорлардан, жумладан, Ҳиндистон, Покистон, Малайзия, Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қозоғистондан сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг ушбу давлатлардаги элчихоналарига бир миллиард сўмдан маблағ ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил июнь-июль | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
73. | 2025 йилда хорижий нуфузли халқаро туризм кўргазмаларида Ўзбекистон миллий стенди билан иштирок этиш. | 1. Ўзбекистон миллий стендида иштирок этиш учун туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини жалб этиш. 2. Кўргазма ва ярмаркаларда юқори савияда иштирок этиш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
74. | Хорижий давлатларда тақдимот («roadshow») ва туристик форумлар ташкил этиш. | Амалий чора тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
75. | Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган туристик тақдимот тадбирларини ташкил этиш. | Амалий чора тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
76. | Туризм йўналишини ёритиш мақсадида хорижий ОАВ вакиллари учун Ўзбекистонга пресс-турлар ташкил этиш. | 1. Хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш. 2. Ўзбекистон бўйлаб хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
77. | Йирик халқаро туристик медиаплатформалар билан ҳамкорликни давом эттириш, мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонларда кенг тарғиб қилиш. | 1. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан хизмат кўрсатиш шартномаларини имзолаш. | Уч ой муддатда | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Лойиҳани юқори савияда ташкил этиш. | Келишилган муддатларда |
78. | Европа ва Америка давлатларида «Digital marketing» йўналишида қатор лойиҳаларни амалга ошириш. | 1. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан хизмат кўрсатиш шартномаларини имзолаш. | Уч ой муддатда | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Лойиҳани юқори савияда ташкил этиш. | Келишилган муддатларда |
79. | Ҳиндистон ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари ва машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш. | - Пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш.
2. Ўзбекистон бўйлаб пресс-турларни ташкил этиш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
80. | «BBC», «CNN», «Discovery» ва «Al Jazeera» медиакомпаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш. | 1. Хизмат кўрсатиш шартномасини имзолаш. 2. Тарғибот материалларини шакллантириш. | 2025 йил август | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
3. Лойиҳани амалга ошириш. | Келишилган муддатларда |
81. | «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш. | - Тошкент халқаро туризм ярмаркаси дастурини ишлаб чиқиш.
- Хорижий туризм соҳаси вазирлик ва идоралари, маҳаллий ва хорижий туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакилларини жалб қилиш.
3. Ярмаркани юқори савияда ташкил этиш. | 2025 йил ноябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
III. Хитой Халқ Республикасидан туристларни жалб қилиш |
82. | Хитой провинцияларида тақдимот («roadshow») тадбирларини ташкил этиш. | Амалий чора тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
83. | Хитойнинг етакчи онлайн саёҳат платформаларида Ўзбекистон туризм сегментини ошириш. | 1. Етакчи онлайн саёҳат платформалари таклифларини олиш. 2. Ўзбекистон туризм сегментини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
IV. Европа Иттифоқи мамлакатларидан туристларни жалб қилиш |
84. | Европа Иттифоқи мамлакатларида бўлиб ўтадиган халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш. | 1. Стенд дизайнини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон миллий стендида иштирок этиш учун туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини жалб этиш. 2. Кўргазма ва ярмаркаларда юқори савияда иштирок этиш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
85. | Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш. | 1. Хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш. 2. Ўзбекистон бўйлаб хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
86. | Мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини Европа туризм бозорида тарғиб қилиш мақсадида тақдимот («roadshow») тадбирларини ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
87. | Туристик платформалар орқали Европа Иттифоқи давлатларида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
V. Араб давлатларидан туристларни жалб қилиш |
88. | Араб давлатларида бўлиб ўтадиган халқаро туризм соҳасидаги тадбирларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш. | Амалий чора тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
89. | Қишки туризм масканларини Араб давлатлари орасида кенг тарғиб қилиш. | Амалий чора тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
90. | Араб давлатлари сайёҳлари ташриф буюрадиган туризм объектларида араб тилидаги маълумотларни жойлаштириш. | Амалий чора тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
91. | Араб давлатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш. | 1. Хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш. 2. Ўзбекистон бўйлаб хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
VI. Россия Федерациясидан туристларни жалб қилиш |
92. | Россия Федерациясининг марказий телеканалларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид кўрсатувларни намойиш этиш. | Амалий чора тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
93. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия Федерациясининг машҳур телеканаллари кўрсатувларини тасвирга олиш ишларини ташкил этиш. | 1. Хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш. 2. Ўзбекистон бўйлаб хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
94. | «Россияда Ўзбекистон туризми йили» доирасида тадбирларни ташкил этиш. | Амалий чора тадбирлар. | 2025 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |