Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 16 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3159-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сон буйруғи (рўйхат рақами 3159, 2019 йил 20 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 10/19/3159/3151-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТОШПЎЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 апрель,
190-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2025 йил 28 март
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 18 апрелдаги 190-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «маҳкумларга мўлжалланган» деган сўзлар «маҳкумлар учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 8-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳаёт фаолияти чекланган (шахс томонидан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш, мўлжал олиш, мулоқот қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати ёки имкониятининг тўлиқ ёки қисман йўқолган) (бундан буён матнда ҳаёт фаолияти чекланган деб юритилади) ва ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (бундан буён матнда ТИЭК деб юритилади) тавсияларига риоя этилишини таъминлаш;».
3. 57-банддаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига» деган сўзлар «ТИЭКларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 92-банддаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 129-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«129. Аёллардаги бор бўлган касалликни даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими шароитида даволашни имкони бўлмаса, улар ўрнатилган тартибда ихтисослашган касалхонага ёки ҳудудий давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига (жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига) юборилади.».
6. 152-банддаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади)» деган сўзлар «ТИЭК» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 157-банддаги «ТМЭК» деган сўзлар «ТИЭК» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 158-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«158. Ҳаёт фаолиятининг чекланган беморларга ТИЭКлар томонидан ўрнатилган тартибда ногиронлик белгиланади.».
9. 159-банддаги «Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари» деган сўзлар «ТИЭКлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 160-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«160. ТҲ ва ЖИЭМда сақланаётган шахсларни ТИЭКлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсадлари:
ҳаёт фаолияти чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш;
меҳнат фаолиятини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастланган ишловчиларнинг касбий меҳнатга лаёқати йўқотганлиги даражасини, шунингдек уларнинг ёрдамни қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлиги ва ҳаёт фаолияти чекланганлиги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат бўйича реабилитация қилиш тадбирларини белгилаш.».
11. 161-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«161. ТҲ ва ЖИЭМда ногиронлиги бўлган шахслар ТИЭК ва врачлик-маслаҳат комиссияларининг хулосалари асосида зарур воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравача, қўлтиқтаёқ, ҳасса билан таъминланади. Ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, бошқа давлат органлари томонидан ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.».
12. 168-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ТМЭКнинг» деган сўзлар «ТИЭКнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 169-банддаги «ТМЭК» деган сўзлар «ТИЭК» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 10/25/3159-2/0442-сон)