14.05.2025 йилдаги ПҚ-172-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чорвачиликнинг сутчилик тармоғини жадал ривожлантириш ҳамда сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (кейинги ўринларда — ҚХРХЖ) иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасининг (кейинги ўринларда — Лойиҳа) асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами 320 та маҳаллага, сут етиштирувчи 12 мингта аҳоли ва деҳқон хўжалигига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пунктини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 865 нафар аҳоли ва деҳқон хўжалигига сутни қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш ва модернизация қилишга 250 минг АҚШ долларигача имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) қорамолларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича сут етиштирувчи 1,2 минг нафар аҳоли ва деҳқон хўжалиги вакилларини хорижий мутахассислар томонидан ўқитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) сут етиштирувчи ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган Миллий сут маҳсулотлари платформаси дастурий таъминотини ишга тушириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Молиявий ресурслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(a) ҚХРХЖ томонидан Ўзбекистон Республикасига Лойиҳани молиялаштириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йилга 30,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда 7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ажратилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳанинг умумий қиймати 53,01 млн АҚШ доллари эквивалентида бўлиб, шундан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ҚХРХЖнинг имтиёзли кредити 30,0 млн АҚШ доллари, ҚХРХЖ кредити — 7,8 млн АҚШ доллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) 5,94 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар — Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлар)нинг улуши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) 9,27 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, шу жумладан, солиқ, божхона ва офис ижара харажатлари тўловлари кўринишидаги 3,69 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, инвестиция даврида молиявий харажатлар кўринишидаги 5,58 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар Ўзбекистон Республикасининг улуши эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш, уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадваллари ва 3б-иловаларга мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил этиб (2025 — 2031 йиллар) белгиланиб, ушбу даврда қуйидагилар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотларга кредитлар ўзбек сўмида ва АҚШ долларида тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳа доирасида иштирок этувчи молиявий ташкилотларга миллий валютада ажратиладиган кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган эҳтимолий харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Ветеринария қўмитаси) бир ой муддатда Ветеринария қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган ҚХРХЖ иштирокида «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳар йили Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ветеринария қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Иқтисодиёт ва молия вазирига қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария қўмитаси ҳамда лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Лойиҳага масъул этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҚХРХЖнинг кредитини ўз вақтида ўзлаштириш ва сублойиҳаларни амалга оширишга — Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳа доирасида чора-тадбирларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга — Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳокимлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштиришга — Ветеринария қўмитаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ҚХРХЖ ўртасида имзоланган қарз битими ва зарурат туғилганда унга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги битимлар бўйича юридик хулоса берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бош прокуратура Лойиҳага ажратилаётган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланиши устидан тизимли назоратни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ветеринария қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда икки ҳафта муддатда «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 14 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-172-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 майдаги ПҚ-172-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Кўрсаткич номланиши

Ўлчов бирлиги

Жами*

Шу жумладан, молиялаштириш манбалари:

ҚХРХЖ имтиёзли кредити

ҚХРХЖ кредити

Давлат бюджети

Бенефициарлар улуши

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ долл. экв.

53 011,05

30 000,00

7 800,00

9 266,13

5 944,92

2.

Капитал қўйилмалар миқдори, жами

минг АҚШ долл. экв.

47 432,23

30 000,00

7 800,00

3 687,31

5 944,92

шу жумладан:

2.1.

1-компонент: Барқарор сут ишлаб чиқаришни яхшилаш ва кўпайтириш ҳамда асосий хизматлардан фойдаланиш

минг АҚШ долл. экв.

9 628,56

8 190,00

530,00

908,56

2.1.1.

1.1. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини жалб этган ҳолда уларнинг салоҳиятини ошириш

минг АҚШ долл. экв.

768,87

768,87

2.1.2.

1.2. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, озуқа ишлаб чиқариш ва яйловлардан фойдаланишни яхшилаш

минг АҚШ долл. экв.

2 523,35

1 641,94

530,00

351,42

2.1.3.

1.3. Сут ишлаб чиқариш ва хўжалик юритишни такомиллаштириш

минг АҚШ долл. экв.

3 110,31

3 020,41

89,90

2.1.4.

1.4. Ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш, бу борада билим ва кўникмаларни шакллантириш

минг АҚШ долл. экв.

2 456,19

1 988,94

467,25

2.1.5.

1.5. Амалий тадқиқотлар ўтказиш, илмий тажрибалар алмашишни ташкил этиш

минг АҚШ долл. экв.

769,84

769,84

2.2.

2-компонент: Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик хўжаликларнинг қўшилган қиймат занжирида иштирокини жадаллаштириш

минг АҚШ долл. экв.

30 376,35

18 070,00

7 270,00

5 036,35

2.2.1.

2.1. Сут йиғиш пунктларини ташкил этиш

минг АҚШ долл. экв.

10 742,86

8 225,43

1 270,00

1 247,43

2.2.2.

2.2. Сут маҳсулотлари қўшилган қиймат занжирида иштирок этувчи манфаатдор томонлар учун кредит олиш имкониятини  яратиш

минг АҚШ долл. экв.

19 633,49

9 844,57

6 000,00

3 788,92

2.3.

3-компонент: Институционал кўмак кўрсатиш ва лойиҳани бошқариш

минг АҚШ долл. экв.

3 854,50

3 740,00

114,50

2.3.1.

3.1. Қўшилган қиймат занжири иштирокчиларига институционал кўмак кўрсатиш

минг АҚШ долл. экв.

468,84

468,84

2.3.2.

3.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳолатини мониторинг қилиш ва ҳисобот юритиш

минг АҚШ долл. экв.

465,96

465,96

2.3.3.

3.3. Лойиҳани бошқариш

минг АҚШ долл. экв.

2 919,69

2 805,20

114,50

2.4.

Солиқлар ва йиғимлар

минг АҚШ долл. экв.

3 572,81

3 572,81

3.

Молиявий харажатлар ва бошқа тўловлар

минг АҚШ долл. экв.

5 578,82

5 578,82

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини, шунингдек, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича тендерлар ҳужжатларини тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 майдаги ПҚ-172-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Компонентларнинг номи

Қарзнинг умумий миқдори

ҚХРХЖ имтиёзли кредити

ҚХРХЖ кредити

Қарзни қайтариш қиймати:

Қарзни қайтариш тартиби

Давлат бюджети

лойиҳа иштирокчилари

қиймати

%

қиймати

%

1.

1-компонент: Барқарор сут ишлаб чиқаришни яхшилаш ва кўпайтириш ҳамда асосий хизматлардан фойдаланиш

1.1. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини жалб этган ҳолда уларнинг салоҳиятини ошириш

768,87

768,87

768,87

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

1.2. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, озуқа ишлаб чиқариш ва яйловлардан фойдаланишни яхшилаш

2 171,94

1 641,94

530,0

2 171,94

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

1.3. Сут ишлаб чиқариш ва хўжалик юритишни такомиллаштириш

3 020,41

3 020,41

3 020,41

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

1.4. Ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш, бу борада билим ва кўникмаларни шакллантириш

1 988,94

1 988,94

1 988,94

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

1.5. Амалий тадқиқотлар ўтказиш, илмий тажрибалар алмашишни ташкил этиш

769,84

769,84

769,84

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

2.

2-компонент: Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик хўжаликларнинг қўшилган қиймат занжирида иштирокини жадаллаштириш

2.1. Сут йиғиш пунктларини ташкил этиш

9 495,43

8 225,43

1 270,00

9 495,43

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

2.2. Сут маҳсулотлари қўшилган қиймат занжирида иштирок этувчи манфаатдор томонлар учун кредит олиш имкониятини  яратиш

15 844,57

9 844,57

6 000,00

15 844,57

100,0

Иштирок этувчи молиявий ташкилотлар томонидан қопланади

3.

3-компонент: Институционал ёрдам ва лойиҳаларни бошқариш

3.1. Қўшилган қиймат занжири иштирокчиларига институционал кўмак кўрсатиш

468,84

468,84

468,84

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

3.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳолатини мониторинг қилиш ва ҳисобот юритиш

465,96

465,96

465,96

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

3.3. Лойиҳани бошқариш

2 805,20

2 805,20

2 805,20

100,0

Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Жами

37 800

30 000

7 800

21 955

58,1

15 845

41,9

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 майдаги ПҚ-172-сон қарорига
3а-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш, уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Қарз муддати, йил

25

Имтиёзли давр, йил

5

Фоиз ставкаси

1.41%

Қарз учун комиссия ставкаси

1.43%

минг АҚШ доллари

Қайтариш санаси

Қарзни ўзлаштириш

Фоиз тўловлари

Комиссия
тўловлари

Асосий қарзни тўлаш

Жами тўлов

20.07.2025

2 981,51

11,21

11,37

22,58

20.01.2026

3 525,67

46,90

47,56

94,46

20.07.2026

3 525,67

71,12

72,13

143,25

20.01.2027

3 409,20

96,87

98,25

195,12

20.07.2027

3 409,20

119,46

121,16

240,62

20.01.2028

2 929,78

142,56

144,58

287,14

20.07.2028

2 929,78

161,89

164,19

326,08

20.01.2029

2 106,84

178,85

181,39

360,24

20.07.2029

2 106,84

190,87

193,58

384,45

20.01.2030

1 056,20

201,65

204,51

750,00

1 156,16

20.07.2030

1 056,20

200,53

203,37

750,00

1 153,90

20.01.2031

205,39

208,30

750,00

1 163,69

20.07.2031

196,72

199,51

750,00

1 146,23

20.01.2032

194,58

197,34

750,00

1 141,92

20.07.2032

187,12

189,77

750,00

1 126,89

20.01.2033

183,77

186,38

750,00

1 120,15

20.07.2033

175,46

177,95

750,00

1 103,41

20.01.2034

172,96

175,41

750,00

1 098,37

20.07.2034

164,82

167,16

750,00

1 081,98

20.01.2035

162,15

164,45

750,00

1 076,60

20.07.2035

154,19

156,38

750,00

1 060,57

20.01.2036

151,34

153,49

750,00

1 054,83

20.07.2036

144,35

146,40

750,00

1 040,75

20.01.2037

140,53

142,52

750,00

1 033,05

20.07.2037

132,92

134,81

750,00

1 017,73

20.01.2038

129,72

131,56

750,00

1 011,28

20.07.2038

122,29

124,02

750,00

996,31

20.01.2039

118,91

120,60

750,00

989,51

20.07.2039

111,65

113,24

750,00

974,89

20.01.2040

108,10

109,63

750,00

967,73

20.07.2040

101,58

103,02

750,00

954,60

20.01.2041

97,29

98,67

750,00

945,96

20.07.2041

90,39

91,67

750,00

932,06

20.01.2042

86,48

87,71

750,00

924,19

20.07.2042

79,75

80,88

750,00

910,63

20.01.2043

75,67

76,74

750,00

902,41

20.07.2043

69,12

70,10

750,00

889,22

20.01.2044

64,86

65,78

750,00

880,64

20.07.2044

58,81

59,64

750,00

868,45

20.01.2045

54,05

54,82

750,00

858,87

20.07.2045

47,85

48,53

750,00

846,38

20.01.2046

43,24

43,85

750,00

837,09

20.07.2046

37,22

37,75

750,00

824,97

20.01.2047

32,43

32,89

750,00

815,32

20.07.2047

26,58

26,96

750,00

803,54

20.01.2048

21,62

21,93

750,00

793,55

20.07.2048

16,04

16,27

750,00

782,31

20.01.2049

10,81

10,96

750,00

771,77

20.07.2049

5,32

5,39

750,00

760,71

Жами

30 000,00

5 397,99

5 474,57

30 000,00

40 872,56

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 майдаги ПҚ-172-сон қарорига
3б-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси қарз маблағларини ўзлаштириш ва қайтариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Қарз муддати, йил

25

Имтиёзли давр, йил

5

Фоиз ставкаси (асосий ставка + ўзгарувчан ставка + тўлов хавфи бўйича мукофот)

5.30% ҳисобланган

минг АҚШ доллари

Қайтариш санаси

Қарзни ўзлаштириш

Фоиз тўловлари

Асосий қарзни тўлаш

Жами тўлов

20.07.2025

443,18

6,26

6,26

20.01.2026

1 090,43

41,54

41,54

20.07.2026

1 090,43

69,92

69,92

20.01.2027

1 110,71

101,17

101,17

20.07.2027

1 110,71

129,12

129,12

20.01.2028

987,09

158,00

158,00

20.07.2028

987,09

182,73

182,73

20.01.2029

375,70

194,91

194,91

20.07.2029

375,70

201,75

201,75

20.01.2030

114,34

208,19

208,19

20.07.2030

114,34

207,84

195,00

402,84

20.01.2031

0,27

206,01

195,00

401,01

20.07.2031

197,46

195,00

392,46

20.01.2032

195,45

195,00

390,45

20.07.2032

188,10

195,00

383,10

20.01.2033

184,88

195,00

379,88

20.07.2033

176,67

195,00

371,67

20.01.2034

174,32

195,00

369,32

20.07.2034

166,28

195,00

361,28

20.01.2035

163,75

195,00

358,75

20.07.2035

155,89

195,00

350,89

20.01.2036

153,19

195,00

348,19

20.07.2036

146,30

195,00

341,30

20.01.2037

142,62

195,00

337,62

20.07.2037

135,10

195,00

330,10

20.01.2038

132,06

195,00

327,06

20.07.2038

124,71

195,00

319,71

20.01.2039

121,49

195,00

316,49

20.07.2039

114,32

195,00

309,32

20.01.2040

110,93

195,00

305,93

20.07.2040

104,50

195,00

299,50

20.01.2041

100,36

195,00

295,36

20.07.2041

93,53

195,00

288,53

20.01.2042

89,80

195,00

284,80

20.07.2042

83,14

195,00

278,14

20.01.2043

79,23

195,00

274,23

20.07.2043

72,75

195,00

267,75

20.01.2044

68,67

195,00

263,67

20.07.2044

62,70

195,00

257,70

20.01.2045

58,11

195,00

253,11

20.07.2045

51,96

195,00

246,96

20.01.2046

47,54

195,00

242,54

20.07.2046

41,57

195,00

236,57

20.01.2047

36,98

195,00

231,98

20.07.2047

31,18

195,00

226,18

20.01.2048

26,41

195,00

221,41

20.07.2048

20,90

195,00

215,90

20.01.2049

15,85

195,00

210,85

20.07.2049

10,39

195,00

205,39

20.01.2050

5,28

195,00

200,28

Жами

7 800,00

5 591,81

7 800,00

13 391,81

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 майдаги ПҚ-172-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Кредит суммаси

(минг АҚШ долл.)

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

1-компонент: Барқарор сут ишлаб чиқаришни яхшилаш ва кўпайтириш ҳамда асосий хизматлардан фойдаланиш

(Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов)

1.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини жалб этган ҳолда уларнинг салоҳиятини ошириш.

1. Мақсадли гуруҳларнинг ўзига хос эҳтиёжлари
ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари тўғрисида батафсил маълумот берувчи тадқиқотлар ўтказиш.

2. Сутчилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) имкониятлари ҳақидаги маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида  кенг ёритилишини таъминлаш.

3. Бизнесни ривожлантириш, бошқариш, молиявий саводхонлик, гендер таълими ва етакчилик салоҳиятларини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш.

768,87

2025-2026 йилларда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, озуқа ишлаб чиқариш ва яйловлардан фойдаланишни яхшилаш.

1. Мақсадли гуруҳлар томонидан кичик ишлаб чиқарувчилар учун сув ресурсларини бошқариш ва суғориш бўйича тренинглар ўтказиш.

2. Сувни бошқариш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш, шунингдек, умумий сув олиш жойларини тиклаш бўйича ҳар бир шартнома учун техник шартларни ишлаб чиқиш.

2 171,94

2025 — 2031 йилларда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хўжалик юритишни такомиллаштириш.

1. Кичик фермер хўжаликларида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва фермер хўжаликларини бошқариш бўйича махсус ўқув дастури ишлаб чиқиш.

2. Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари учун жами 5 нафардан эксперт жалб қилган ҳолда тренинглар ташкил этиш.

3 020,41

2026 — 2031 йилларда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи,
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш, бу борада билим ва кўникмаларни шакллантириш.

1. Ташаббускорлар (фермерлар кенгаши аъзолари, кичик фермер хўжаликлари, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари) учун махсус ишлаб чиқилган ахборот тарқатиш тизимини ташкил этиш.

2. Амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

3. Мақсадли гуруҳларга хизмат кўрсатувчи ветеринария мутахассислари малакасини ошириш.

1 988,94

2026 — 2031 йилларда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Амалий тадқиқотлар ва илмий тажрибалар алмашишни ташкил этиш.

1. Қорамолларда бруцеллёз касаллигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш.

2. Маҳаллий наслчилик гуруҳларига техник ёрдам кўрсатиш.

769,84

2025 — 2031 йилларда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

2-компонент: Сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кичик хўжаликларнинг қўшилган қиймат занжирида иштирокини жадаллаштириш

(Масъуллар: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари

6.

Сут йиғиш пунктларини ташкил этиш.

1. Лойиҳа доирасида 100 та янги сут қабул қилиш пунктини қуриш ва жиҳозлаш, шу жумладан:

янги сут қабул қилиш пунктларини қуриш ва жиҳозлаш (2 924,1 минг АҚШ долл);

сут қабул қилиш пунктларини қуёш панеллари билан жиҳозлаш (2 557,3 минг АҚШ долл);

сут қабул қилиш пунктлари операторлари учун тренинглар ўтказиш ва уларнинг салоҳиятини ошириш (230 минг АҚШ долл).

2. Сут йиғувчи пунктларни ташкил этиш ва уларни керакли анжомлар билан таъминлаш.

3. Сут ишлаб чиқарувчи гуруҳларни музлаткичлар билан таъминлаш.

4. Сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланувчи хотин-қизлар ва ёшларни кичик қайта ишлаш ва қадоқлаш ускуналари билан таъминлаш.

5 711,00

1 217,00

683,00

1 884,57

2026 — 2031 йилларда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Сут маҳсулотлари қўшилган қиймат занжирида иштирок этувчи манфаатдор томонлар учун кредит олиш имкониятини яратиш.

1. Лойиҳа доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, бунда берилаётган кредитларни қайта молиялашнинг аниқ тартиби, муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш мезонлари ва уларнинг баҳолари белгиланишини таъминлаш.

2. Қайта молиялаштириш битимларини тегишли вазирлик ва идоралар (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси) билан келишиш ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотлар билан имзолаш.

3. Тадбиркорлик субъектларига сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, сутчилик тармоғида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил қилиш ҳамда ишлаб чиқариш воситалари, қишлоқ хўжалиги технологиялари ва ускуналарини етказиб бериш учун узоқ муддатли имтиёзли кредит маблағларини тақдим этиш.

4. Лойиҳанинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиш.

15 844,57

2025 йил
июль




2025 йил
август




2025 — 2031 йилларда





2025 — 2031 йилларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Марказий Банк (Н. Сайдуллаев), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари

3-компонент: Институционал кўмак кўрсатиш ва лойиҳани бошқариш

(Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов)

8.

Қўшилган қиймат занжири иштирокчиларига институционал кўмак кўрсатиш.

Миллий сут маҳсулотлари платформасини дастурий таъминот кўринишида (платформада харидорлар ва сотувчиларни марказлаштирилган ҳолда бирлаштириш ва уларга тўғридан-тўғри муомала қилиш имкониятини бериш) яратиш.

468,84

2026 йил июнь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
(Б. Норқобилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи

9.

Лойиҳани амалга ошириш ҳолатини мониторинг қилиш ва ҳисобот юритиш.

1. Лойиҳа доирасида эришилган натижалар бўйича дастлабки ва ўрта муддатли тадқиқотлар ўтказиш.

2. Мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассисларнинг тажриба алмашинувини ва дастурий таъминотни ташкил этиш.

465,96

2025 — 2031 йилларда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
(Б. Норқобилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи

10.

Лойиҳани бошқариш.

1.  Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси талабларига мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш.

2. Лойиҳа доирасидаги харажатлар сметасини ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг штат жадвалини тасдиқлаш.

2 805,20

2025 йил май

Ҳар йили йилнинг I чорагида

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
(Б. Норқобилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2025 й., 07/25/172/0437-сон)