08.05.2025 йилдаги 308-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.05.2025 йилдаги 308-сон
Дата вступления в силу
12.05.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудларда микросаноат марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарорига мувофиқ 2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида микросаноат марказларини (кейинги ўринларда — Микросаноат марказлари) барпо этиш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказлари ҳудудларнинг ихтисослашуви ва тадбиркорлик анъаналарини (ҳудудларнинг драйвери), юқори даромадли иш ўринларини яратишни, шунингдек, хорижий давлатлар (Хитой, Жанубий Корея, Туркия) тажрибаси асосида қуриш инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқиладиган алоҳида концепцияга мувофиқ барпо этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларида ҳунармандчилик, тикувчилик, пойабзалчилик, қандолатчилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турлари билан шуғулланадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларига ишлаб чиқаришларни жойлаштиришда табиий газга муқобил бўлган ёқилғи турларидан ва энергия тежамкор технологиялардан (гелиоколлектор, иссиқлик насоси, қуёш панеллари, иссиқликни қайта тиклаш-рекуперация қилиш ва бошқалар) фойдаланишга устуворлик берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларининг лойиҳа концепцияси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш орқали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларини қуриш учун ер участкалари тасдиқланган лойиҳа концепцияси асосида ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини тайёр ҳолда қуриш ва кейинчалик уларга тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш учун ташаббускор пудрат ташкилотларига электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон онлайн-аукцион савдолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарори билан тасдиқланган 2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида микросаноат марказларини барпо этиш лойиҳаларининг манзилли рўйхати асосида ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган пудрат ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ўртасида Микросаноат марказларини тасдиқланган лойиҳа концепцияси асосида қуриш ва уларга тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш шартлари (ижарага (лизингга) бериш, кредит, тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали сотиш) тўғрисида уч томонлама битим тузилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларида яратиладиган ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига пудрат ташкилотлари томонидан уч томонлама битимда кўрсатилган шартлар асосида таклиф этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича харажатлар маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, шу жумладан, маҳаллий бюджетларга ушбу қарорга мувофиқ ерларни электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳудудларда микросаноат марказларини барпо этиш ҳамда уларга кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарорига мувофиқ микросаноат марказларини барпо этиш учун белгиланган ҳудудлардан туман (шаҳар) ҳокимликлари захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини (кейинги ўринларда — ер участкалари) танлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларини лойиҳа концепцияси асосида қуриш учун танланган ер участкаларининг белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказлари пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда қурилиши устидан доимий мониторинг юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишда ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларини барпо этиш лойиҳалари доирасида янги иш ўринлари яратилишини назорат қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ишчи гуруҳлар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда, Микросаноат марказлари ихтисослашувини белгилаш ва Микросаноат марказлари лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларининг лойиҳа концепциясида ишлаб чиқариш майдонлари билан бир қаторда шоурум, омборхона, офис ва ўқув-ишлаб чиқариш хоналари ташкил этилишини инобатга олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларга тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини жойлаштириш учун тажрибали мутахассисларни, шу жумладан, хорижий консультантларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари кўмагида тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни онлайн платформалар орқали сотишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда Микросаноат марказлари ҳудудида тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда уларнинг ихтисослашуви бўйича Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан дуал таълим тизимини ташкил этиш орқали камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ишга жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларига тадбиркорларни жалб қилиш, уларнинг бизнес-режалари асосида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, лойиҳаларга тижорат банклари томонидан кредит ажратиш ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла банкирлари орқали банк хизматларини тарғиб қилиш, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва янги мижозларни жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микросаноат марказларининг ихтисослашуви ва шарт-шароитларидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Микросаноат марказларининг лойиҳа концепцияси тасдиқланганидан сўнг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Микросаноат марказларини лойиҳа концепцияси асосида қуриш учун танланган ер участкаларининг белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин. Бунда электрон онлайн-аукцион савдолари ишчи гуруҳ хулосасига асосан салоҳиятли пудрат ташкилотлари ўртасида ёпиқ шаклда ўтказилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда икки ҳафта муддатда Микросаноат марказларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда Микросаноат марказларида бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда Микросаноат марказлари фаолиятини ташкил этишда юзага келадиган муаммоларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиб борсин ва уларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳлар ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан тегишли чоралар кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастурлари доирасида Микросаноат марказларини барпо этиш лойиҳаларини янада кенгайтириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 8 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
308-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 майдаги 308-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудларда микросаноат марказларини барпо этиш ҳамда уларга кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари бошлиқлари

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиқлари

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари бошлиқлари

6.

Лавозимига кўра

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари

7.

Лавозимига кўра

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

8.

Лавозимига кўра

Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

9.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари директорлари

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 09/25/308/0429-сон)