08.05.2025 йилдаги ПФ-85-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи салбий омилларни бартараф этиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигига кўмаклашиш орқали жамиятнинг фаол иштирокчисига айланишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари учун молиявий рағбатлантириш тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни бозорга чиқариш ва реализация қилишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорига кириши учун қўшимча имкониятлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) 2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Солиқ имтиёзлари ва молиявий кўмак чоралари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармонининг 2-бандида тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган солиқ имтиёзлари унда кўрсатилган шартлар асосида Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ишга қабул қилинганда ҳам қўлланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлайдиган нодавлат юридик шахсларга ушбу шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ҳисобланади, якка тартибдаги тадбиркорларга эса ижтимоий солиқ ҳисобланмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2025 йил 1 июлдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари уларнинг мурожаатисиз проактив шаклда қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2025 йил 1 июндан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(I) субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(II) жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, 2026 йил 1 январдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни қуйидаги шартларга бир вақтда жавоб берадиган меҳнат шароитлари асосида ишга қабул қилган ёки шундай ишга жойлашишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш йўлга қўйилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни камида 3 ой давомида расмий иш билан банд қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) мазкур банднинг «б» кичик бандидаги субсидия бандлиги таъминланган ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2025 йил 1 июндан бошлаб «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри (кейинги ўринларда — электрон реестр) юритилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумоти ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) иш берувчиларга электрон реестр маълумотлари билан танишиш ҳамда мақбул келган номзодни ишга қабул қилиш имконияти яратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) электрон реестрдаги маълумотлар мутасадди давлат органларининг электрон дастурлари асосида реал вақт режимида шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан электрон реестрга киритилган шахсларнинг бандлик ҳолати мониторинг қилиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2025 йил 1 августдан бошлаб «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади. Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-390-сон қарорига мувофиқ юритилаётган Ягона реестрга (кейинги ўринларда — Ягона реестр) фақатгина қуйидаги тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақидаги маълумотлар киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафари ушбу ташкилотда 6 ойдан кам бўлмаган муддатда фаолият олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 25 фоизини ташкил этувчи тижорат ташкилотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) камида 6 ойдан буён фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) давлат буюртмачилари ва Ягона реестрга киритилган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) давлат буюртмачиларига Ишлаб чиқарувчилар экотизими портали ҳамда Электрон кооперация портали орқали ўз ҳудудида жойлашган Ягона реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари билан улар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича бир молия йилида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг беш юз бараваригача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Ягона реестрга киритилган тадбиркорлик субъектларига давлат харидлари электрон тизимларида талаб этиладиган қўшимча закалат тўловини киритмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) Ягона реестрга киритилган тадбиркорлик субъектларига ҳар йили ўтказиб бориладиган «Инсон учун» шиори остида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси доирасида фақатгина маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат берилган товарлари билан қатнашишига ва бир давлат буюртмачиси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч минг бараваригача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш. Бунда давлат буюртмачилари кўргазма доирасида тузилган шартномалар тўғрисидаги ахборотни «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган талаблар ва муддатлар асосида махсус ахборот порталига жойлаштиришни таъминлайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2025 йил 1 июндан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Электрон кооперация порталида Ягона реестрга киритилган субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар, кўрсатиладиган хизматларнинг давлат хариди учун электрон савдо майдончаси фаолияти йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) давлат буюртмачиларига электрон савдо майдончаси орқали Ягона реестрга киритилган субъектлардан бир шартнома бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган товар (хизмат)ларни харид қилишга рухсат берилади. Бунда электрон савдода 48 соат ичида бир нафар иштирокчи қатнашган тақдирда, давлат буюртмачисига иштирокчи билан электрон равишда савдолашиш орқали ёки давлат харидларининг бошқа тури асосида харидни амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган ҳамда уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Инклюзив иш берувчи» мукофоти билан тақдирланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Агентлик ва Савдо-саноат палатаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили май ойида «Инсон учун» шиори остида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2025 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг расмий бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Фармонда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши бўйича қуйидагилар жавобгар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш — ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини муҳокама қилиб боришга ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасига давлат буюртмачилари ва тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Агентлик — бандлиги таъминланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг манзилли рўйхатларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш тадбирларининг ижросини мониторинг қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг барқарор бандлиги таъминланиши ва юқори даромад топишига кўмаклашишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур Фармоннинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 8 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-85-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-85-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифалар ижросини тизимли йўлга қўйиш

1.

Қуйидагиларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда улар учун сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларининг харажатларини Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия сифатида қоплаб бериш тартиби.

2. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни белгиланган  шартларга бир вақтда жавоб берадиган меҳнат шароитлари асосида ишга қабул қилган ёки шундай ишга жойлашишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобида субсидия ажратиш тартиби.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил июнь

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2.

1. Иш берувчиларга «Инклюзив иш берувчи» мукофотини бериш мақсадида улар томонидан бандлиги таъминланган ногиронлиги бўлган шахслар маълумотларини (иш стажи, ойлик иш ҳақи ва ҳоказо) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

 

2025 йил майдан бошлаб

ҳар йили

 

Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

 

2.  «Инклюзив иш берувчи» мукофотига муносиб иш берувчиларни аниқлаш ва махсус совғалар билан тақдирлаш тадбирларини амалга ошириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Савдо-саноат палатаси

3.

Ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзларини проактив шаклда қўллаш чораларини кўриш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

барча иш берувчиларнинг солиқ органлари ахборот тизимлари билан ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш;

солиқ органлари томонидан шахсга ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб мазкур тоифадаги шахсларга берилган солиқ имтиёзларини проактив шаклда ҳисоблаш бўйича ахборот тизимларини такомиллаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Ижрочиларнинг маблағлари

Солиқ қўмитаси,

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча иш берувчилар

4.

«Инсон учун» шиори остида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказиб борилишини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб ҳар йили бир маротаба

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларни янги йўналишдаги касбларга жалб қилиш бўйича лойиҳаларни (кейинги ўринларда — лойиҳалар) амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

 

Ижрочиларга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,  Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

(белгиланган вазифаларга ҳар бир вазирлик ва идора алоҳида масъул ҳисобланади),

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш

(назорат)

2. Лойиҳалар доирасида бандлиги таъминланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик тоифасини ва касбларни белгилаб, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

2025 йил май

 

3. Ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий касбларга жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш. Лойиҳалар доирасида бевосита ўзи ёки аутсорсинг усулида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойини мослаштириш, зарур асбоб-ускуналар ва воситаларни харид қилиш, ёрдамчи ходимларни ёллаш, ногиронлиги бўлган ходимларни қўшимча рағбатлантириш, зарур ўқув ва психологик тренингларни ташкил этиш.

2025 йил июнь  — декабрь

 

4. Лойиҳаларни амалга ошириш натижаларидан келиб чиқиб, уларни оммалаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

6.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ногиронлиги бўлган ходимларига беғараз мақсадларда бепул озиқ-овқат, гигиена маҳсулотлари ва кийим-кечаклар беришга йўналтирилган маблағларни фойда солиғи базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритиш;

2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар ҳисобот йили якунига кўра ўртача ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этган ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ойлик иш ҳақи тўлайдиган юридик шахсларга (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) ҳисобланган мол-мулк солиғи суммасини тўлиқ ҳамда ер солиғи суммасининг 90 фоиз қисмини ногиронлиги бўлган ходимларига ҳисобланган иш ҳақига тенг миқдорда камайтирилган ҳолда тўлаш ҳуқуқини бериш. Бунда ушбу солиқ имтиёзлари болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилганда ҳамда мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган умумий солиқ суммасидан ошмаган миқдорда қўлланади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармонига мувофиқ тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган солиқ имтиёзларини унда кўрсатилган шартлар асосида Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганда ҳам қўллаш;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлайдиган нодавлат юридик шахсларга ушбу шахслар учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш, якка тартибдаги тадбиркорларга эса ижтимоий солиқ ҳисобламаслик;

ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзларини уларнинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда қўллаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

7.

Электрон кооперация порталида ногиронлиги бўлган шахслар фаолият юритувчи юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун электрон савдо майдончасини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-390-сон қарорига мувофиқ юритилаётган Ягона реестр электрон кооперация порталига тўлиқ интеграция қилиш ва ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил  май-июнь

Ижрочиларнинг маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

8.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестрини ишга тушириш.

Бунда:

электрон реестрни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумоти, меҳнат фаолияти ва иш тажрибаси тўғрисидаги қисқача маълумотлар (резюме) жамланмасини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Масъул вазирлик ва идораларнинг маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-390-сон қарорига мувофиқ юритилаётган Ягона реестр тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи алоҳида саҳифа яратиш.

Бунда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ўзаро маълумотлар алмашинуви бўйича ахборот тизимлари интеграция қилинади.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Ижрочиларнинг маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

10.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига меҳнатда майиб бўлиш натижасида ногиронлик белгиланган шахсларни иш берувчилар ҳисобидан меҳнат реабилитацияси дастури бўйича бошқа турдаги касб билан шуғулланиши учун имконият яратиш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида («ЯММТ» ИДАК) ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизимини жорий этиш чораларини кўриш.

Бунда «ЯММТ» ИДАКга киритилган захираланган лавозимлар бўйича маълумотларни Миллий вакансиялар базасида эълон қилиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил  август

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

12.

Хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш тизимини такомиллаштириш, хусусан тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринларини ихтиёрий равишда захирага қўйишни рағбатлантириш ҳамда ушбу тоифадаги шахсларни ишга қабул қилмаган иш берувчиларга тегишли миқдордаги тўловларни амалга ошириш орқали бошқа тоифадаги шахсларни қабул қилиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи таклифларни Ҳукуматга киритиш.

Таҳлилий маълумот ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил август

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

13.

Иш ўринларини захиралаш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

тегишли ахборот тизимларида иш ўринлари захираланадиган ташкилотларнинг электрон рўйхатини шакллантириш ҳамда иш ўринларини захиралаш тартиб-таомилларини тўлиқ электрон шаклда юритиш имкониятларини яратиш;

иш ўринларини захиралаш тартиб-таомилларини «ЯММТ» ИДАК орқали электрон шаклда амалга ошириш;

«ЯММТ» ИДАКга ташкилотлар томонидан киритилган захираланган иш ўринлари бўйича вакансияларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Миллий вакансиялар базасида эълон қилиб бориш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил  сентябрь-октябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги

14.

1. Тажриба-синов тариқасида Андижон ва Бухоро вилоятларидаги биттадан техникум (кейинги ўринларда— техникум)ларда инклюзив таълим гуруҳларининг фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этиладиган техникумларнинг ўқув биноларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан инклюзив таълим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Амалий чора-тадбирлар

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

 

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

 

2. Техникумларда ташкил этиладиган инклюзив таълим гуруҳларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар билан таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ишларни олиб бораётган техникум педагогларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига қўшимча ҳақ тўлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот ва таклифлар

2025 йил июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

15.

Имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлар негизида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахслар ва камбағал оила аъзоларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, замонавий касб-ҳунарга ўқитиш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича Фаоллаштириш ва ресурс марказларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

16.

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги касбий кўникмалар марказларида ногиронлиги бўлган шахслар касб-ҳунар ўрганиши учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш ҳамда ҳар бир касбий кўникмалар марказини у жойлашган ҳудудда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли мутахассис-ўқитувчилар билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

 

2025-2026 йиллар

 

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,

маҳаллий бюджет маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнатга жалб қилишда уларни меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган ҳамда уй шароитида фаолият юритиш мумкин бўлган замонавий касб турларига (онлайн оператор, копирайтер, ижтимоий тармоқ маркетинги (СММ), веб-дизайнер, фрилансер, график дизайнер) ўқитиш. Бунда:

тадбиркорлик субъектларининг талаби ҳамда эҳтиёжига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини жорий қилиш;

битирувчи ногиронлиги бўлган шахсларни йўналиши бўйича ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил июнь

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

17.

Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ёки уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш бўйича ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июлдан бошлаб ҳар йилда камида бир марта

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

18.

ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг «UPSHIFT» лойиҳасини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил май

ЮНИСЕФ грантлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

 

II. Ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятнинг ва меҳнат бозорининг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишга қаратилган медиарежа

19.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишга қаратилган қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувлар суратга олиш ва телерадиодастурлар тайёрлаш ҳамда уларни тегишлилигига кўра оммавий ахборот воситаларида намойиш қилиб бориш ва телерадиоканаллар орқали узатиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

20.

Жамиятни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ҳамда уларнинг инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида доимий равишда ахборот ва кўнгилочар дастурларда бошловчи сифатида ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

21.

Ногиронлиги бўлган иқтидорли шахслар билан интервьюлар тайёрлаш ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.

Амалий  чора-тадбирлар

Доимий

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

22.

Ногиронлиги бўлган шахсларга яратиб берилган имтиёзлар, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши юзасидан ҳар чоракда
камида 2 та видеоролик тайёрлаш ва эфирга узатиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар чоракда

Ижрочиларнинг маблағлари

Кинематография агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

23.

Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида уларнинг бандлигини таъминлашга ҳамда ушбу тоифадаги шахсларнинг меҳнат фаолиятини олиб боришига тўсқинлик қилувчи салбий омилларни аниқлаш бўйича ижтимоий тадқиқот ўтказиш.

Ижтимоий тадқиқот

2025-2026 йиллар давомида

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

24.

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган имтиёзлар, ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларидан фойдаланишлари учун яратилган қулай шароитлар ҳақида тушунтириш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Адлия вазирлиги

25.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ёшликдан касб-ҳунарга қизиқтириш, уларни ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари орасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш.

Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар

Доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

26.

Ижтимоий тармоқларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини юзага чиқариш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бандлиги бўйича тайёрланган материаллар, давра суҳбатлари ва бошқа материалларни жойлаштириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Ижрочиларнинг маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Кинематография агентлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

27.

Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолишига қарамай, ўзида куч топиб юқори натижаларга эришган, инклюзив жамият ривожи йўлида ва янги лойиҳалар устида иш олиб бораётган инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Ziyolilar 4: Inson» альманахини яратиш ва чоп этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-85-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг расмий бандлигини таъминлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудуд номи

2024 йил 1 декабрь ҳолатига расмий иш билан банд қилинган ногиронлиги бўлган шахслар сони

2025 йил якунига қадар расмий бандлиги таъминланадиган ногиронлиги бўлган шахслар сони

2025 йил якуни билан
ўсиб бориш тартибида жами расмий банд қилинадиган ногиронлиги бўлган шахслар сони

Жами

117 997

80 000

197 997

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

6 273

5 610

11 883

1.

Нукус шаҳри

1 108

923

2 031

2.

Амударё тумани

508

532

1 040

3.

Беруний тумани

656

587

1 243

4.

Бўзатов тумани

55

57

112

5.

Кегейли тумани

196

228

424

6.

Қонликўл тумани

163

174

337

7.

Қораўзак тумани

123

152

275

8.

Қўнғирот тумани

333

464

797

9.

Мўйноқ тумани

79

77

156

10.

Нукус тумани

172

168

340

11.

Тахиатош тумани

149

225

374

12.

Тахтакўпир тумани

82

121

203

13.

Тўрткўл тумани

1 382

607

1 989

14.

Хўжайли тумани

199

341

540

15.

Чимбой тумани

205

345

550

16.

Шуманай тумани

123

133

256

17.

Элликқалъа тумани

740

476

1 216

2.

Андижон вилояти

7 468

6 674

14 142

1.

Андижон шаҳри

1 137

1 040

2 177

2.

Хонобод шаҳри

112

66

178

3.

Андижон тумани

536

558

1 094

4.

Асака тумани

944

651

1 595

5.

Балиқчи тумани

466

465

931

6.

Булоқбоши тумани

361

328

689

7.

Бўстон тумани

261

154

415

8.

Жалақудуқ тумани

268

368

636

9.

Избоскан тумани

457

492

949

10.

Қўрғонтепа тумани

321

366

687

11.

Марҳамат тумани

386

402

788

12.

Олтинкўл тумани

475

377

852

13.

Пахтаобод тумани

335

368

703

14.

Улуғнор тумани

237

114

351

15.

Хўжаобод тумани

297

236

533

16.

Шаҳрихон тумани

875

689

1 564

3.

Бухоро вилояти

8 341

4 986

13 327

1.

Бухоро шаҳри

1 532

703

2 235

2.

Когон шаҳри

279

153

432

3.

Бухоро тумани

641

339

980

4.

Вобкент тумани

406

302

708

5.

Ғиждувон тумани

940

795

1 735

6.

Жондор тумани

600

409

1 009

7.

Когон тумани

253

169

422

8.

Қоракўл тумани

769

476

1 245

9.

Қоровулбозор тумани

118

32

150

10.

Олот тумани

470

292

762

11.

Пешку тумани

558

326

884

12.

Ромитан тумани

647

331

978

13.

Шофиркон тумани

1 128

659

1 787

4.

Жиззах вилояти

6 428

3 057

9 485

1.

Жиззах шаҳри

888

580

1 468

2.

Арнасой тумани

255

73

328

3.

Бахмал тумани

508

210

718

4.

Ғаллаорол тумани

609

278

887

5.

Дўстлик тумани

317

145

462

6.

Зарбдор тумани

343

174

517

7.

Зафаробод тумани

234

96

330

8.

Зомин тумани

578

309

887

9.

Мирзачўл тумани

405

127

532

10.

Пахтакор тумани

334

213

547

11.

Фориш тумани

532

248

780

12.

Шароф Рашидов тумани

1 242

526

1 768

13.

Янгиобод тумани

183

78

261

5.

Қашқадарё вилояти

11 313

8 649

19 962

1.

Қарши шаҳри

1 249

680

1 929

2.

Шаҳрисабз шаҳри

348

335

683

3.

Ғузор тумани

1 048

662

1 710

4.

Деҳқонобод тумани

604

634

1.238

5.

Касби тумани

611

465

1 076

6.

Китоб тумани

609

617

1 226

7.

Косон тумани

1 472

950

2 422

8.

Кўкдала тумани

213

355

568

9.

Қамаши тумани

940

764

1 704

10.

Қарши тумани

1 026

737

1 763

11.

Миришкор тумани

522

284

806

12.

Муборак тумани

546

213

759

13.

Нишон тумани

412

326

738

14.

Чироқчи тумани

590

536

1 126

15.

Шаҳрисабз тумани

486

510

996

16.

Яккабоғ тумани

637

581

1 218

6.

Навоий вилояти

9 252

3 409

12 661

1.

Навоий шаҳри

1 213

557

1 770

2.

Зарафшон шаҳри

356

136

492

3.

Ғозғон шаҳри

85

29

114

4.

Кармана тумани

1 539

533

2 072

5.

Конимех тумани

188

86

274

6.

Қизилтепа тумани

1 729

589

2 318

7.

Навбаҳор тумани

1 447

353

1 800

8.

Нурота тумани

591

268

859

9.

Томди тумани

64

26

90

10.

Учқудуқ тумани

192

63

255

11.

Хатирчи тумани

1 848

769

2 617

7.

Наманган вилояти

6 997

6 959

13 956

1.

Наманган шаҳри

637

760

1 397

2.

Давлатобод тумани

320

280

600

3.

Янги Наманган тумани

227

270

497

4.

Косонсой тумани

572

543

1 115

5.

Мингбулоқ тумани

302

360

662

6.

Наманган тумани

436

450

886

7.

Норин тумани

383

455

838

8.

Поп тумани

718

595

1 313

9.

Тўрақўрғон тумани

626

590

1 216

10.

Уйчи тумани

579

504

1 083

11.

Учқўрғон тумани

434

450

884

12.

Чортоқ тумани

449

502

951

13.

Чуст тумани

785

605

1 390

14.

Янгиқўрғон тумани

529

595

1 124

8.

Самарқанд вилояти

9 922

8 550

18 472

1.

Самарқанд шаҳри

1 344

1 045

2 389

2.

Каттақўрғон шаҳри

241

215

456

3.

Булунғур тумани

368

359

727

4.

Жомбой тумани

417

339

756

5.

Иштихон тумани

589

527

1 116

6.

Каттақўрғон тумани

806

689

1 495

7.

Қўшработ тумани

417

334

751

8.

Нарпай тумани

642

486

1 128

9.

Нуробoд тумани

412

312

724

10.

Оқдарё тумани

706

344

1 050

11.

Пайариқ тумани

1 067

622

1 689

12.

Пастдарғом тумани

648

811

1 459

13.

Пахтачи тумани

474

495

969

14.

Самарқанд тумани

396

544

940

15.

Тойлоқ тумани

422

396

818

16.

Ургут тумани

973

1.032

2 005

9.

Сурхондарё вилояти

9 845

7 165

17 010

1.

Термиз шаҳри

635

389

1 024

2.

Aнгор тумани

1 337

356

1 693

3.

Бандихон тумани

334

151

485

4.

Бойсун тумани

568

384

952

5.

Денов тумани

741

959

1 700

6.

Жарқўрғон тумани

585

502

1 087

7.

Қизириқ тумани

357

273

630

8.

Қумқўрғон тумани

687

537

1 224

9.

Музработ тумани

609

346

955

10.

Олтинсой тумани

509

468

977

11.

Сариосиё тумани

960

817

1 777

12.

Термиз тумани

337

236

573

13.

Узун тумани

854

686

1 540

14.

Шеробод тумани

708

534

1 242

15.

Шўрчи тумани

624

527

1 151

10.

Сирдарё вилояти

6 434

2 774

9 208

1.

Гулистон шаҳри

957

337

1 294

2.

Ширин шаҳри

125

46

171

3.

Янгиер шаҳри

297

146

443

4.

Боёвут тумани

745

386

1 131

5.

Гулистон тумани

791

265

1.056

6.

Мирзаобод тумани

595

233

828

7.

Оқолтин тумани

408

155

563

8.

Сайхунобод тумани

914

326

1 240

9.

Сардоба тумани

318

157

475

10.

Сирдарё тумани

861

453

1 314

11.

Ховос тумани

423

270

693

11.

Тошкент вилояти

10 271

5 667

15 938

1.

Нурафшон шаҳри

193

101

294

2.

Олмалиқ шаҳри

626

228

854

3.

Ангрен шаҳри

841

344

1 185

4.

Бекобод шаҳри

350

202

552

5.

Оҳангарон шаҳри

118

77

195

6.

Чирчиқ шаҳри

547

299

846

7.

Янгийўл шаҳри

272

185

457

8.

Бекобод тумани

373

318

691

9.

Бўка тумани

429

266

695

10.

Бўстонлиқ тумани

542

340

882

11.

Зангиота тумани

606

326

932

12.

Қибрай тумани

739

330

1 069

13.

Қуйи Чирчиқ тумани

267

206

473

14.

Оққўрғон тумани

522

220

742

15.

Оҳангарон тумани

401

166

567

16.

Паркент тумани

623

356

979

17.

Пискент тумани

467

162

629

18.

Тошкент тумани

518

348

866

19.

Ўрта Чирчиқ тумани

452

287

739

20.

Чиноз тумани

472

275

747

21.

Юқори Чирчиқ тумани

343

247

590

22.

Янгийўл тумани

570

384

954

12.

Фарғона вилояти

9 797

7 766

17 563

1.

Фарғона шаҳри

804

572

1 376

2.

Марғилон шаҳри

424

467

891

3.

Қувасой шаҳри

237

158

395

4.

Қўқон шаҳри

538

628

1 166

5.

Бағдод тумани

439

478

917

6.

Бешариқ тумани

553

507

1 060

7.

Бувайда тумани

555

440

995

8.

Данғара тумани

639

452

1 091

9.

Ёзёвон тумани

323

208

531

10.

Олтиариқ тумани

482

454

936

11.

Қўштепа тумани

438

355

793

12.

Риштон тумани

488

424

912

13.

Сўх тумани

419

161

580

14.

Тошлоқ тумани

931

365

1 296

15.

Учкўприк тумани

494

412

906

16.

Фарғона тумани

475

389

864

17.

Фурқат тумани

305

279

584

18.

Ўзбекистон тумани

607

479

1 086

19.

Қува тумани

646

538

1 184

13.

Хоразм вилояти

6 914

4 858

11 772

1.

Урганч шаҳри

791

535

1 326

2.

Хива шаҳри

465

329

794

3.

Боғот тумани

467

417

884

4.

Гурлан тумани

320

391

711

5.

Қўшкўпир тумани

534

398

932

6.

Тупроққалъа тумани

201

185

386

7.

Урганч тумани

731

427

1 158

8.

Ҳазорасп тумани

761

409

1 170

9.

Хива тумани

615

332

947

10.

Хонқа тумани

637

400

1 037

11.

Шовот тумани

492

382

874

12.

Янгиариқ тумани

511

320

831

13.

Янгибозор тумани

389

333

722

14.

Тошкент шаҳри

8 742

3 876

12 618

1.

Бектемир тумани

191

91

282

2.

Мирзо Улуғбек тумани

1 071

393

1 464

3.

Миробод тумани

487

171

658

4.

Олмазор тумани

1 099

523

1 622

5.

Сергели тумани

634

312

946

6.

Учтепа тумани

773

409

1 182

7.

Чилонзор тумани

764

346

1 110

8.

Шайхонтоҳур тумани

872

422

1 294

9.

Юнусобод тумани

1 158

449

1 607

10.

Яккасарой тумани

313

102

415

11.

Янгиҳаёт тумани

407

208

615

12.

Яшнобод тумани

973

450

1 423

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/85/0430-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)