ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ва стандартларини такомиллаштириш | |||||
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлар кўрсатувчи субъектлар ва ижтимоий хизматлардан фойдаланувчиларнинг оила аъзоларига солиқ имтиёзлари тақдим этиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш: ижтимоий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун белгиланган солиқ имтиёзларини татбиқ этиш; ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанди учун нодавлат мактабгача таълим ва (ёки) умумий ўрта таълим ташкилотларида кўрсатиладиган таълим хизматлари учун тўланадиган тўловлар бўйича даромад солиғидан имтиёзларни Дастур доирасида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларнинг оила аъзолари учун тўланадиган тўловларга нисбатан ҳам татбиқ этиш. 2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил 2025 йил июль | — | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги | |
Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни белгилаш. | 1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил | — | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, | |
Уйда ва кундузги қатнов асосида қараб туриш ҳамда шахсий ёрдамчи хизматларини кўрсатиш стандартларини белгилаш. | 1. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимларнинг малака талаблари ва иш юкламаларини тасдиқлаш. 2. Ижтимоий хизматларнинг минимал талаб стандартларини ишлаб чиқиш. 3. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимларнинг фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини тасдиқлаш. | 2025 йил 2025 йил август 2025 йил октябрь | — | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
Нодавлат ташкилотлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятини тартибга солиш. | 1. Хорижий экспертлар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Илғор хорижий тажриба асосида ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомилларини жорий этиш масаласини ўрганиш. 3. Таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2025 йил июнь 2026 йил | – | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги | |
Парвариш хизмати тизимида суғурта тизимини жорий қилиш бўйича таклиф тайёрлаш. | 1. Хорижий экспертлар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Илғор хорижий тажриба асосида суғурта тизимини жорий қилиш бўйича таклиф тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2025 йил декабрь 2026 йил | Халқаро ташкилотлар ва ҳамкор ташкилотлар маблағлари | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни парваришлаш жараёнига уларнинг оила аъзоларини жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш. | 1. Хорижий экспертлар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2025 йил июль 2025 йил декабрь | – | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси | |
II. Васийлик ёки ҳомийликни белгилаш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш | |||||
Васий ёки ҳомийлар фаолиятини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон «E-qaror» тизими ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. 2. Васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига доимий равишда юборилишини таъминлаш. 3. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан биргаликда васийлик ёки ҳомийлик белгиланган вояга етган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига васий ёки ҳомийлар томонидан риоя этилиши ҳолатини ўрганиб бориш. | 2025 йил июнь 2025 йил июлдан бошлаб доимий равишда | — | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | |
Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаролар, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқароларга васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Васийлик ёки ҳомийликни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан белгилаш масаласини ўрганиш. 2. Ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2025 йил сентябрь | — | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд | |
III. Ижтимоий хизматларнинг сифатли кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда янги ижтимоий хизматлар ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш | |||||
Жорий этилаётган янги ижтимоий хизматлар кўрсатилишида иштирок этувчи мутахассисларда зарур кўникмаларни шакллантириш. | 1. Жорий этилаётган янги ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ходимларни ўқитиш дастурини тасдиқлаш. 2. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг директорлари ва ходимлари учун ўқув семинарларини ташкил этиш. 3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган шахсларнинг соғлиғи ҳолатини баҳолашда иштирок этувчи оилавий шифокорлар учун семинар-тренинглар ташкил этиш. | 2025 йил июндан Дастур асосида | — | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
Тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш тизимини жорий этиш. | 1. Республика ўрта тиббиёт 2. Тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини амалга ошириш бўйича клиник протоколларни ишлаб чиқиш. 3. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда эрготерапевт ҳамшираларни тайёрлаш бўйича мавжуд имкониятларни ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш. | 2025 йил 2025 йил 2025 йил | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | |
Жорий этилган ижтимоий хизматлар бўйича тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат ташкилотларга ижтимоий хизматларни кўрсатишни ташкил этиш, консультатив ва малака ошириш бўйича кўмаклашиш. | 1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида «Оила ҳамкори» платформаси фаолиятини йўлга қўйиш. 2. «Оила ҳамкори» платформасига ижтимоий хизматлар кўрсатувчи субъектларни киритиш ва аҳоли учун уларнинг хизматини танлаш имкониятини яратиш. | 2025 йил | Ижтимоий | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | |
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини такомиллаштириш. | «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. | 2025 йил октябрь | – | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, | |
Ижтимоий хизматларни йўлга қўйиш жараёнини мувофиқлаштириш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш ва унинг бажарилишини мониторинг қилиш. | 1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизим ташкилотларига ажратилган штат бирликлари доирасида Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари, заруратга кўра, агентликнинг ҳудудий бошқармаларида камида икки нафардан мутахассис штатини ажратиш. 2. Иш ҳажми ортган тақдирда, заруриятга кўра, тўғридан-тўғри шартнома асосида мутахассисларни жалб этиш. | 2025 йил | Агентликка ажратилган маблағлар, Ижтимоий | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | |
Мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш. | 1. Қарорнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш бўйича медиарежа ишлаб чиқиш. 2. Янги жорий этилаётган ижтимоий хизматларнинг мазмун- моҳиятини ёритиш бўйича видеороликлар, кўргазмали тарқатма материаллар тайёрлаш. 3. Янги ижтимоий хизматларнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг ўзгалар парваришига муҳтож қатламига ҳар бир хонадон кесимида етказиш. | 2025 йил 2025 йил Доимий | Ижтимоий | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси | |