Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий муассасаларининг ҳарбий хизматчилари ва фуқаро ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий муассасалари ҳарбий хизматчилари ва фуқаро ходимлари самарали меҳнат қилиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ўз касбий даражасини ошириб боришдан манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида ҳарбий-тиббий муассасаларда кўрсатиладиган пулли тиббий хизматлардан тушган маблағларнинг асосий қисмини кадрларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун йўналтириш тақозо этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий муассасалари ҳарбий хизматчилари ва фуқаро ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий муассасаларида пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган маблағларнинг 75 фоиздан ортиқ бўлмаган қисмини ушбу муассасаларнинг ҳарбий хизматчилари ва фуқаро ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга, камида 25 фоизини моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ш.Ғ. Халмухамедов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 май,
298-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 298-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинииг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг тиббий таъминот тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги 915-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) средства, полученные военно-медицинскими учреждениями Министерства обороны Республики Узбекистан от оказания платных медицинских услуг после восполнения совокупных затрат по производству и реализации данных услуг направляются на:
развитие материально-технической базм, ремонт, закупку оборудования, лекарственных средств и изделий медицинского назначения — не менее 25 процентов;
премирование военнослужащих по контракту и гражданского персонала военно-медицинских учреждений Министерства обороны Республики Узбекистан — не более 75 процентов».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/298/0418-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)