25.04.2025 йилдаги 259-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.04.2025 йилдаги 259-сон
Дата вступления в силу
28.04.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саноат тармоқларида фаолият юритаётган йирик корхоналар учун сервис хизматларини кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш ва мутахассислар малакасини оширишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармонига мувофиқ йирик корхоналарга сервис хизматларини кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш ва маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саноат тармоқларида фаолият юритаётган йирик тадбиркорлик субъектлари томонидан хорижда ишлаб чиқарилган юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш бўйича импорт ўрнини босувчи сервис хизматларини кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий мутахассисларнинг хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака оширишини ташкил этиш ҳамда корхонанинг малака ошириш харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада белгиланган тармоқ уюшмаларининг (кейинги ўринларда — тармоқ уюшмалари) маҳаллий мутахассисларнинг хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака оширишини ташкил этишдаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматлар импорти таҳлили асосида иқтисодиёт тармоқлари кесимида доимий талаб юқори бўлган хизматлар рўйхатини шакллантириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводлари, уларнинг маҳсулотларига оид маълумотлар базасини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарнинг буюртмасига асосан хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи билан маҳаллий мутахассисларни импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатишга тайёрлаш (ўқитиш, ўргатиш) ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий корхоналарга хорижда ишлаб чиқарилган юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш бўйича импорт ўрнини босувчи сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш ва йўлга қўйишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарнинг талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, берилган буюртманомаларига асосан, хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш (ўқитиш, ўргатиш) ҳамда малакасини оширишни тизимли равишда ташкил этиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака ошириб қайтган маҳаллий мутахассислар томонидан кўрсатиладиган импорт ўрнини босувчи хизматларнинг иқтисодий самарасини баҳолаб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, маҳаллий мутахассисларнинг хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака ошириш билан боғлиқ харажатлари Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маҳаллий мутахассисларнинг хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака оширишига масъул этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 25 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
259-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 апрелдаги 259-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саноат тармоқларида фаолият юритаётган йирик тадбиркорлик субъектлари томонидан хорижда ишлаб чиқарилган юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш бўйича импорт ўрнини босувчи сервис хизматларини кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Хорижда ишлаб чиқарилган юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш бўйича сервис хизматлари импортини таҳлил қилиш.

1. Ҳар чоракда хизматлар импорти таҳлили асосида иқтисодиёт тармоқлари кесимида доимий талаб юқори бўлган хизматлар рўйхатини шакллантириб бориш.

2. Импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатиш бўйича маҳаллий кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни аниқлаш.

3. Хизматлар импорти таҳлили асосида талаб юқори бўлган хизматларни маҳаллийлаштириш бўйича аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

тармоқ уюшмалари

2.

Йирик корхоналарга маҳаллий корхоналарнинг импорт ўрнини босувчи сервис хизматларини кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш.

1. Йирик корхоналар ва уларга хизмат кўрсатувчи маҳаллий сервис корхоналари рўйхатини шакллантириш ва фаолиятини ўрганиш.

2. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда маҳаллий сервис корхоналарини ташкил этиш ёки мавжудларининг фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш.

3. Хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводлари, уларга оид маълумотлар базасини яратиш.

2025 йил давомида

Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тармоқ уюшмалари

3.

Хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш (ўқитиш, ўргатиш) ва малакасини оширишни ташкил этиш.

1. Маҳаллий йирик корхоналар мутахассисларининг малакасини оширишини ташкил этиш бўйича талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш.

2. Корхона талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, берилган буюртманомаларига асосан хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводлари билан маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш (ўқитиш, ўргатиш) ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш.

3. Хорижий ҳамкорлар билан маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишни ва импорт ўрнини босувчи хизматларни республикада ташкил қилиш бўйича келишувларга эришиш.

2025 йил июнь

Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тармоқ уюшмалари

4.

Йирик корхоналар томонидан юқори технологик ускуна ва жиҳозларни харид қилиш шартномасини тузишда ва унда ишлаб чиқарувчи (сотувчи)нинг мажбуриятларини белгилашда ҳуқуқий ва амалий кўмаклашиш.

Йирик корхоналар томонидан юқори технологик ускуна ва жиҳозларни харид қилиш шартномасида қуйидаги ишларни асбоб-ускуна ишлаб чиқарувчининг (сотувчининг) мажбурияти сифатида белгиланишига алоҳида эътибор қаратиш:

шеф-монтаж (ўрнатиш); созлаш-ишга тушириш;

шеф-монтаж (ўрнатиш), созлаш-ишга тушириш жараёнлари мобайнида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш (ўқитиш, ўргатиш);

кафолат муддати даврида сервис хизматлари кўрсатиш.

Доимий

Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тармоқ уюшмалари

5.

Хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака ошириб қайтган маҳаллий мутахассислар томонидан кўрсатиладиган импорт ўрнини босувчи хизматларнинг иқтисодий самарасини баҳолаб бориш.

1. Маҳаллий мутахассис томонидан кўрсатилган хизматлар нархининг хорижий давлатдаги (қоида тариқасида маҳаллий мутахассис малака оширган давлат) мутахассис томонидан кўрсатиладиган худди шу турдаги хизматлар нархи билан солиштириш.

2. Маҳаллий мутахассислар томонидан кўрсатилган импорт ўрнини босувчи хизматнинг сифат кафолати (юқори технологияли ускуна ва жиҳозларнинг ишлаш муддатининг узлуксизлик) даври ҳисобини юритиш.

3. Маҳаллий мутахассис фаолият юритаётган йирик корхонада алоҳида шартнома асосида хизматлар импорти амалга оширилмаганлигини таҳлил қилиш.

4. Маҳаллий мутахассис томонидан тайёрланган шогирд мутахассислар сони ҳамда уларнинг импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатишни ўзлаштирганлигини аниқлаш.

2025 йил декабрь

Тармоқ уюшмалари

6.

Тармоқ уюшмалари томонидан баҳолаш натижаларининг йиллик мониторингини юритиб бориш.

Йиллик мониторинг натижасида йирик корхонанинг келгусида малака оширишга юбориладиган маҳаллий мутахассисларини танлаш, малака ошириш дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларини қайта кўриб чиқишда фойдаланиш учун малака ошириш харажатлари қоплаб берилган маҳаллий мутахассислар фаолиятининг самарадорлиги тўғрисида таҳлилий маълумотларни Савдо-саноат палатасига киритиб бориш.

Йил давомида

Тармоқ уюшмалари, йирик корхоналар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 апрелдаги 259-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий мутахассисларнинг хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака оширишини ташкил этиш ҳамда маҳаллий корхоналарнинг малака ошириш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом маҳаллий корхоналар мутахассисларининг хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака оширишини ташкил этиш ҳамда малака ошириш харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импорт ўрнини босувчи хизматлар — маҳаллий корхона ёки маҳаллий мутахассис томонидан хорижда ишлаб чиқарилган юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш бўйича кўрсатиладиган сервис хизматлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий корхона — жами даромади календарь йил давомида 10 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш дастури — маҳаллий корхона ва хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи билан ҳамкорликда маҳаллий мутахассиснинг юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш бўйича малакасини ошириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш харажати — маҳаллий корхона томонидан хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи ўртасида маҳаллий мутахассисни юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш бўйича малака ошириш дастурига мувофиқ тузилган шартномага кўра тўлаб берилган харажат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий мутахассис — маҳаллий корхона билан ходим сифатида амалдаги меҳнат шартномасига эга бўлган, хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводида малака оширишга юбориладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маҳаллий мутахассисларнинг хорижда малака оширишларини ташкил этиш ва маҳаллий корхонанинг малака ошириш харажатларини қоплаш Савдога кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ускуналарни харид қилиш шартномаларига мувофиқ уларни ишга тушириш, ходимларни ўқитиш ва ўргатиш хизматлари ускуналарни етказиб берувчи ҳамкор томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Маҳаллий мутахассисларнинг хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака ошириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқариш талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводида маҳаллий мутахассисларни импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатишга тайёрлаш (ўқитиш, ўргатиш) ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада белгиланган тармоқ уюшмасига (кейинги ўринларда — тармоқ уюшмаси) буюртманома тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тармоқ уюшмаси маҳаллий корхонанинг буюртманомасига кўра хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи билан маҳаллий мутахассисларни импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатишга тайёрлаш (ўқитиш, ўргатиш) ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича томонлар иштирокида музокаралар ўтказишни ташкиллаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Музокаралар натижаси бўйича ўзаро келишувга мувофиқ маҳаллий корхона ҳамда хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи ўртасида импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатиш бўйича маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Маҳаллий корхона ҳамда хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи билан ҳамкорликда малака ошириш дастури ишлаб чиқилади ва икки томонлама тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Малака оширишга юбориладиган маҳаллий мутахассисларнинг маҳаллий корхона олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ томонларнинг розилиги билан тузилган, шунингдек, меҳнат қонунчилигига зид бўлмаган муайян шартлар, шу жумладан, импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатиш мажбурияти кабиларни ўз ичига олган меҳнат шартномасида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Малака оширишга юбориладиган маҳаллий мутахассислар хорижий тилларни бошланғич даражада билиш ва амалиётдан сўнг ўзи ишлаётган корхонада келгусида камида 2 йил ишлаб бериш шарти билан юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тармоқ уюшмалари хорижда малака ошириб келган мутахассислар иштирокида ўз мутахассислиги бўйича «устоз-шогирд» анъаналари асосида маҳаллий корхоналарда ўқув курсларини ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Маҳаллий корхоналарга хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака оширган маҳаллий мутахассисларнинг малака ошириш харажатларини қоплаб бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маҳаллий корхона томонидан маҳаллий мутахассиснинг малака ошириш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида тегишли тармоқ уюшмасига қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар билан мурожаат қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий корхона ва маҳаллий мутахассис ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий корхона ва хориждаги ишлаб чиқариш заводи билан импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатиш бўйича маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида тузилган шартнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов амалга оширилганлиги, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тармоқ уюшмалари томонидан маҳаллий корхоналарнинг маҳаллий мутахассиси малакасини ошириш харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги мурожаатлари умумлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда — Савдо-саноат палатаси) орқали Жамғармага талабнома тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Жамғарманинг ижро этувчи органи томонидан тармоқ уюшмалари тақдим этган талабнома келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик хизмати қўмитаси) тўлов топшириқномаси тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тармоқ уюшмалари Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида кўзда тутилмаган «ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган» маблағларни ажратиш учун талабнома тақдим этган тақдирда, Жамғарма ижро этувчи органи томонидан талабнома рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Талабнома рад этилган тақдирда, бу ҳақида шу куннинг ўзида тегишли тармоқ уюшмасига асосланган хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Жамғарманинг ижрочи органи тақдим қилган тўлов топшириқномасига асосан Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағидан тегишли тармоқ уюшмаси ҳисобварағига белгиланган муддатда маблағ ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака ошириб қайтган маҳаллий мутахассислар томонидан кўрсатиладиган импорт ўрнини босувчи хизматларнинг иқтисодий самарасини баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Тармоқ уюшмалари томонидан хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака ошириб қайтган маҳаллий мутахассислар томонидан кўрсатиладиган импорт ўрнини босувчи хизматларнинг иқтисодий самараси қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий мутахассис томонидан кўрсатилган хизматлар нархининг хорижий давлатдаги (қоида тариқасида маҳаллий мутахассис малака оширган давлат) мутахассис томонидан кўрсатиладиган худди шу турдаги хизматлар нархи билан солиштирма далолатномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий мутахассис томонидан ўрнатилган, созлаб ишга туширилган ёки таъмирланган юқори технологияли ускуна ва жиҳозларнинг ишлаш муддатининг узлуксизлиги даври;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхонада маҳаллий мутахассис фаолият юритаётганда алоҳида шартнома асосида юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш сервис хизматлари импорти амалга оширилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий мутахассис томонидан тайёрланган шогирд мутахассислар сони ҳамда уларнинг юқори технологияли ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш сервис хизматлари кўрсатишни ўзлаштирганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий мутахассис томонидан кўрсатилган хизматларнинг иқтисодий самараси эътироф этилган муносабатлар (корхона томонидан моддий-маънавий рағбатлантиришлар, ташаккурнома ва бошқалар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тармоқ уюшмалари томонидан ушбу Низомда белгиланган мезонлар асосида баҳолаш натижалари йиллик мониторинги юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тармоқ уюшмалари томонидан йиллик мониторинг натижасида малака ошириш харажатлари қоплаб берилган маҳаллий мутахассислар фаолиятининг самарадорлиги тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрланади ва Савдо-саноат палатасига тақдим қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Тармоқ уюшмалари томонидан йиллик мониторинг натижасида маҳаллий мутахассислар фаолиятининг самарадорлиги тўғрисида қабул қилинган хулоса қуйидагилар учун асос бўлиб хизмат қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келгусида хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш (ўқитиш, ўргатиш) ҳамда уларнинг малакасини оширишни самарали ташкил этишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келгусида малака оширишга юбориладиган маҳаллий мутахассисларни танлашда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш дастурларини ишлаб чиқишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларини қайта кўриб чиқишда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ушбу Низомдан фойдаланишда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2025 й., 09/25/259/0386-сон)