08.04.2025 йилдаги 210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.2025 йилдаги 210-сон
Дата вступления в силу
10.04.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-109-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат молиясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда натижадорликка асосланган бюджет тизимини жорий этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуйидагиларни назарда тутувчи 2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет харажатлари ва давлат инвестицияларининг натижадорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш ҳамда бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет жараёнини рақамлаштириш қамровини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликларни белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет интизомини мустаҳкамлаш, шу жумладан, фискал ахборот сифати ва ҳисобдорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Стратегия ва Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида, сифатли ва натижадор таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стратегия ва Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини ўз муддатларида ва сифатли таъминлаш, шунингдек, мақсадли кўрсаткичларга натижадор эришиш бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 8 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
210-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СТРАТЕГИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун мамлакатнинг стратегик мақсадларига эришишда ишончли восита сифатида давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўтган беш йил давомида Вазирлар Маҳкамасининг «2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги 506-сон қарори доирасида амалга оширилган ислоҳотлар давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда 2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси асосида қуйидаги натижаларга эришилди. Жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилдан бошлаб илк бор Давлат бюджети параметрларини Ўзбекистон Республикаси Қонуни шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилди ва парламент назорати кучайтирилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
консолидациялашган бюджет қамрови барча давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва ташқи қарз эвазига амалга ошириладиган давлат инвестиция лойиҳалари ҳисобидан кенгайтирилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат молиясини бошқаришда бюджетни шакллантиришнинг ўрта муддатли режалаштириш механизмига ўтилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетни шакллантириш жараёнида стратегик ёндашувни таъминлаш учун восита бўладиган ўрта муддатли давр учун Фискал стратегияни ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетнинг натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ҳисобдорлик ва шаффофлик тамойиллари асосида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимига ўтиш ислоҳотининг ҳуқуқий асослари яратилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
макрофискал прогнозлашнинг сифати оширилди, фискал хатарларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича институционал имкониятлар яратилди ҳамда фискал хатарларни баҳолаш натижаларини эълон қилиш йўлга қўйилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат молияси статистикасини халқаро тан олинган стандартлар асосида юритиш амалиёти йўлга қўйилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет-солиқ ҳисоботлари қамрови кенгайтирилиши, бюджет жараёни ва маълумотлари кенг жамоатчилик учун содда ва тушунарли шаклда очиқланиши ҳамда Ташаббусли бюджет лойиҳаси ишга туширилиши орқали фуқароларнинг бюджет жараёнидаги иштирокини кенгайтиришга эришилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат секторида ички аудит тизимини жорий этиш орқали вазирлик ва идораларда ички аудит хизматлари ташкил этилди ҳамда улар фаолиятини баҳолаш босқичига ўтилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат қарзи тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниб, давлат қарзини самарали бошқаришда стратегик ёндашув таъминланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат молиясини бошқариш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижаларга қарамасдан, соҳани янада такомиллаштиришни талаб этадиган бир қатор устувор йўналишлар мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харажатлари ва инвестициялари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фискал ахборот сифати ва ҳисобдорликни янада ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу йўналишларни ўз ичига олган 2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) «Ўзбекистон-2030» стратегиясига мувофиқ ҳамда хорижий экспертлар билан ҳамкорликда нафақат иқтисодиёти ривожланган давлатлар, балки молиявий-иқтисодий жиҳатдан тузилмаси ўхшаш давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ва интизомини кучайтириш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш, бюджет очиқлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш ва Давлат бюджети ликвидлилигини ошириш Стратегиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стратегияни амалга ошириш даври 2025 йилдан 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда юқорида қайд этилган устувор йўналишлар доирасида 16 та мақсад белгилаб олинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, мазкур мақсадларга босқичма-босқич эришишни таъминловчи вазифалар ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бюджет интизомини таъминлаш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, шунингдек, бюджет барқарорлигини таъминлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш асосий чора-тадбирлар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бюджет интизоми давлат молиясининг ўрта муддатли истиқболда барқарор бўлишини таъминлашга ёрдам беради, шунингдек, мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш мақсадларига эришиш ҳамда фуқароларга сифатли давлат хизматларини кўрсатишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Макроиқтисодий таҳлиллар, фискал хатарлар, давлат қарзи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджетни бошқариш соҳасидаги ваколатларининг такомиллаштирилиши асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш билан бирга, бюджет интизомини яхшилаш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Макроиқтисодий ва фискал прогнозлар сифатини ҳамда таҳлилий салоҳиятни ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу мақсад макроиқтисодий прогнозлаш моделлари ва воситаларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, макроиқтисодий прогнозлар сифатини оширишга ва бюджетни шакллантиришга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Макроиқтисодий прогнозлаш моделлари ва воситаларини кенгайтириш ҳамда таҳлилий салоҳиятни ошириш иқтисодий кўрсаткичлар ҳамда солиқ ва бюджет сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кенг миқёсда ўрганишга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, макрофискал прогнозларни ишлаб чиқиш ва бюджетни шакллантириш жараёнларини такомиллаштиришга ҳисса қўшади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Макроиқтисодий прогнозлар сифатини мунтазам баҳолаб бориш асосида прогнозлаш моделлари ва воситалари такомиллаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадорлик келгуси молия йили учун ишлаб чиқилган макроиқтисодий прогнозлар ҳамда тегишли давр якунида шаклланган ҳақиқий кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутнинг қисқариши асосида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Макрофискал хатарларни мониторинг қилиш, баҳолаш, бошқариш ва ҳисобдорликни такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу мақсад давлат бюджетига фискал хатарларнинг, уларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш жараёнларини такомиллаштириш орқали таъсирини камайтиришга қаратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Фискал хатарларни бошқариш макрофискал, жумладан, давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳалари бўйича хатарлар ва уларнинг бюджетга таъсирини турли сценарийларда таҳлил қилиш ва бу борада кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда макрофискал хатарлар тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш орқали янада такомиллаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Фискал хатарлар мунтазам равишда баҳоланиб, натижалари чоп қилиниб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадорлик фискал хатарларни бюджет ҳужжатларида акс эттирилиши билан баҳоланади. Шунингдек, Жаҳон банкининг давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорликни (кейинги ўринларда — PEFA) баҳолаш услубиётининг 10.3-банди билан ўлчанади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат қарзини самарали бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Давлат қарзини самарали бошқаришнинг мақсади давлат қарзини макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаш, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, самарали инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда давлат қарзига тўлиқ ва ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлашдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, давлат қарзи бўйича ҳисобдорлик оширилади, маблағлар жалб қилиш манбаларини диверсификация қилиш ва давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича муҳим чоралар кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш тўғрисидаги календарни эълон қилиш ҳамда ликвидлик ва фоиз ставкалари билан боғлиқ хатарларни камайтириш мақсадида давлат қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштиришни ўз ичига олган ва уч йилга мўлжалланган Давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Давлат қарзини бошқариш стратегияси орқали энг мақбул харажат ва хатарлар даражасига эга бўлган давлат қарзи портфелини шакллантириш ҳамда давлат қимматли қоғозлар бозори ривожланишини қўллаб-қувватлаш кўзланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Давлат қарзини бошқариш бўйича ўрта муддатли стратегия чоп этилиб, ҳар йили янгиланиб борилади ҳамда Фискал стратегия билан бирга тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадорлик Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегияси ишлаб чиқилиши ва эълон қилиниши (PEFA баҳолаш услубиётининг 13.3-банди) билан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети барқарорлиги ва бошқарувини такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу мақсад бюджет жараёнида фискал қоидаларга амал қилиниши тартиби ҳамда бюджетлараро муносабатлар ва маҳаллий бюджетларни тартибга солиш механизмларини кучайтириш орқали бюджет интизомини таъминлаш ва Давлат бюджети барқарорлигини оширишга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, «Давлат қарзи тўғрисида»ги Қонуни ва 2025 — 2027 йиллар учун Фискал стратегиясига мувофиқ давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоизлик чегаравий миқдори ҳамда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоизгача чеклаш вазифаси белгиланганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фискал қоидаларнинг ишлашини ва бюджет жараёнидаги ролини кучайтириш чоралари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, бюджетлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланган ваколатлар қайта кўриб чиқилади. Бунда бюджетлараро трансфертлар ва муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Бюджетлараро трансфертлар миқдорларини аниқлаш тартиби ва уларни ажратиш ҳамда маҳаллий бюджетлар мувозанатлилигини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадорлик бюджет интизомини таъминлашга имкон берувчи, трансфертлар миқдорини шаффоф қоидаларга асосланган тизим орқали аниқлаш ва ажратиш тартиби ўрнатилганлиги (PEFA баҳолаш услубиётининг 7.1-банди) билан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ушбу йўналиш ўрта муддатга мўлжалланган бюджетни шакллантиришда миллий ва тармоқларга тегишли стратегик режалар инобатга олинишини тартибга солувчи ислоҳотларни ўз ичига олган. Белгиланган ислоҳотларнинг амалга оширилиши орқали бюджет жараёнида стратегик режалаштириш тамойилини амалиётга жорий қилиш кўзланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Фискал стратегия лойиҳасини ва стратегик устувор йўналишлар муҳокамасини сифат босқичига олиб чиқиш мақсадида бюджет тақвимини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, макроиқтисодий параметрлар билан боғлиқ кутилма ва прогнозларни эртароқ шакллантириш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб вақтинча харажатлар сметасини тузиш тартиби бекор қилинади. Бунда 2025 йил учун бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг вақтинча харажатлар сметалари январь ойи учун тузилади ҳамда Фискал стратегия ва стратегик устувор йўналишларни муҳокама қилиш жараёни кенгайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Бюджет сўровларини ва молия йили давомида тақдим этиладиган барча янги лойиҳаларни (норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари) молиявий баҳолаш, шунингдек, уларнинг миллий стратегик мақсадлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг (соҳаларнинг) мавжуд стратегиялари билан ўзаро мувофиқлигини ўрганиш тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўрта муддатли бюджет стратегик режалаштириш тамойили асосида ишлаб чиқилиши ҳамда миллий стратегия ва соҳалар стратегияси билан солиқ-бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари ўзаро мувофиқ бўлишига эришилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Фискал стратегия билан тасдиқланадиган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари ҳамда «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ажратиладиган маблағлар миқдорлари ўртасидаги фарқнинг камайтирилишига замин яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Натижадорлик бюджетдан ажратиладиган маблағлар вазирликлар ва идораларнинг ўрта муддатли стратегиялари билан ўзаро мувофиқлик даражаси (PEFA баҳолаш услубиётининг 16.3-банди) билан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиллик бюджетни шакллантириш жараёнининг айрим масалаларини тартибга солиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ушбу мақсад йиллик бюджетни тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан фойдаланишни тартибга солиш механизмлари аниқлаштирилади, улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар бюджет ижроси бўйича ҳисоботлар таркибига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш орқали айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини қисқартириш тартиби ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда бюджет даромадлари тақсимоти қайта кўриб чиқилади ҳамда консолидациялашган бюджет балансини тузиш қоидалари ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Стратегиянинг ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш мақсади билан биргаликда йил давомида бюджетга киритиладиган ўзгартиришларни самарали бошқаришга эришилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Натижадорлик тасдиқланган бюджет параметрларига киритилган ўзгартиришларнинг ҳажми тасдиқланган бюджет харажатларига нисбати қисқариши (PEFA баҳолаш услубиётининг 1.1-банди) билан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Давлат харажатлари ва инвестицияларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мазкур йўналишда белгиланаётган ислоҳотлар ёрдамида давлат харажатлари ва инвестицияларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш ишлари давом эттирилади. Бюджет дастурлари ва улар билан боғлиқ самарадорлик кўрсаткичлари мамлакатимизнинг устувор стратегик мақсадларини ўзида ифодалашини назарда тутган ҳолда, босқичма-босқич тўлиқ дастурий бюджетлаштириш тизими жорий этилади. Давлат инвестицияларини бошқариш тартиблари ишлаб чиқилиши инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ва ҳисобдорликни оширишга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджет маблағлари самарадорлигига эришиш учун натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Бюджетни шакллантиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими қамрови босқичма-босқич кенгайтирилиб, 2030 йилга қадар тўлиқ дастурий бюджетлаштириш механизмига ўтилади ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадлари, «яшил» ва гендер масалаларининг бюджет жараёни билан интеграцияси амалга оширилади. Бунда давлат харажатлари самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ва баҳолаш тартиб-қоидалари кучайтирилади ҳамда жараённинг шаффофлиги таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш услубиёти ва улар билан боғлиқ самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳисобдорлик такомиллаштирилади. Шунингдек, мазкур йўналишда банд бўлган вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мутахассис ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги бўйича Давлат бюджети харажатларини «яшил» бюджетлаштириш тамойиллари асосида таснифлаш (маркировкалаш) ва гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш услубиётлари ҳамда уларни амалиётга татбиқ қилиш механизмлари ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Барча вазирлик ва идоралар бюджет дастурларини ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиб, бюджет маблағларининг натижадорлиги оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадорлик биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатларини ривожланиш дастурлари орқали самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиши (PEFA баҳолаш услубиётининг 8-банди) билан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Амалдаги давлат инвестицияларини бошқариш жараёнини баҳолаш ва келгусида ушбу тизимни такомиллаштириш юзасидан халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация харажатларини аниқлашнинг ягона услубиёти ишлаб чиқилади ҳамда бюджет маблағларини тақсимловчиларда ушбу услубиётни қўллаш кўникмаси оширилади, шунингдек, мазкур харажатлар ўрта муддатли бюджетни шакллантиришда инобатга олинишини таъминлаш механизмлари жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Давлат инвестицияларини бошқариш ва уларни бюджет жараёни билан интеграция қилишни такомиллаштириш мақсадида бюджетдан ва ташқи манбалардан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича регламентлар мувофиқлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. «Капитал қўйилмалар» электрон платформасининг бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва баҳолаш босқичларини қамраб олиш бўйича функционал имкониятлари кенгайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Инвестиция лойиҳалари таклифи ишлаб чиқилганда, уларни сақлаш ва эксплуатация харажатлари ягона услубиёт асосида баҳоланиб, тегишли тартибда ўрта муддатли бюджет лойиҳасида инобатга олиниши таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Натижадорлик Халқаро валюта жамғармасининг Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини баҳолаш (кейинги ўринларда — PIMA) услубиётининг 9-банди, яъни барча инвестиция лойиҳаларининг сақлаш ва эксплуатация харажатлари ягона услубиётга мувофиқ ишлаб чиқилиши амалиётга жорий эгилганлиги билан ўлчанади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Фуқароларга ўз вақтида ва самарали хизмат кўрсатишда давлат бюджетининг самарали ижросини амалга ошириш механизмлари мавжудлиги муҳим аҳамият касб этади. Даромадлар маъмурчилиги ва йил давомида бюджет маблағларини бошқариш жараёнларининг такомиллаштирилганлиги билан бир қаторда замонавий ички назорат ва аудит функциялари мавжудлиги, режалаштирилган харажатларни қоплаш учун ресурсларнинг ўз вақтида таъминланишини ҳамда бюджетларнинг режалаштирилган тарзда бажарилишини таъминлашга ёрдам беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, давлат молиясини бошқариш тизимининг рақамлаштирилиши бюджетни янада самарали бошқаришга, жараённинг шаффофлигини яхшилашга ҳамда ҳисобдорликнинг кучайтирилишига хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маъмурчилиги сифатини янада ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Ушбу мақсад солиқ ва божхона маъмурчилигининг адолатли, самарали ва натижали бўлишини таъминлашга қаратилган. Солиқ ва божхона маъмурчилиги сифатининг оширилиши, солиқларнинг белгиланган меъёрлар ва муддатларда ундирилишини таъминлаш билан бир қаторда фуқаролар ва тадбиркорларга тушадиган солиқ юкини камайтириш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари электрон хизматларни яхшилашга урғу бериш орқали комплаенс назорати халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ такомиллаштирилади. Бунда йирик ва халқаро корхоналар, юқори даромадли жисмоний ва юридик шахслар томонидан солиқларнинг тўланиши ёки тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ хатарларни бошқариш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш орқали солиқ ва божхона тизими яхлитлигини таъминлаш мақсадида комплаенс назоратни янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, халқаро экспертлар билан ҳамкорликда солиқ харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини ҳамда солиқ тўловчиларга ёки тармоқларга нисбатан жорий этиладиган имтиёзлар ва енгилликларнинг мазмунини, уларни белгилаш, қўллаш ва чекланган муддатларини аниқ белгилашни ўз ичига олган ягона тартиб ва қоидалар ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Солиқ ва божхона маъмурчилиги яхшиланиши орқали яширин иқтисодиётнинг улуши қисқаришига эришилади. Шунингдек, бюджет даромадларининг мамлакатимиз иқтисодий ривожланиш суратлари билан мос равишда кўпайиши таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона ғазна ҳисобварағи маблағларини самарали бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Бюджет харажатлари ягона ғазна ҳисобварағи маблағларини самарали бошқариш ва ликвидликни таъминлаш орқали ўз вақтида молиялаштирилади. Бунда маблағлар ҳаракати прогнозларининг сифатини ошириш ҳисобидан бюджет ижроси қўллаб-қувватланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Маблағларни бошқариш ва ликвидликни мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Марказий банкдан иборат идоралараро қўмита тузилади ҳамда унинг фаолияти тўғрисидаги низом қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда бизнес интеллект (Business Intelligence solutions) воситалари орқали пул оқимларини прогнозлаш ва ликвидликни бошқариш жараёнлари янада такомиллаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ғазначилик фаолиятида хатарларни бошқариш тизими такомиллаштирилиб, Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Марказий банк билан ҳамкорликда Бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (SWIFT) тизими орқали валюта тўловлари рақамлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Келгуси йил консолидациялашган бюджет учун пул оқимлари прогнозларининг чораклик, келгуси чоракнинг ойма-ой ва келгуси ойнинг ҳафталик тақсимотларини тузиш амалиёти жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Натижадорлик пул оқимларини прогнозлаш ва ликвидликни бошқаришда бизнес интеллект (Business Intelligence solutions) воситалари амалиётга жорий этилганлиги ҳамда чораклик, ойлик ва ҳафталик прогнозлар тузилиши билан ўлчанади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат молиясини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Ушбу мақсад Ўзбекистонда давлат молиявий бошқарувини яхшилаш учун рақамли ечимлардан фойдаланилишига замин яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш концепцияси ишлаб чиқилиб, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг ягона паспортини (жойлашган жойи, бинолар ҳолати, инфратузилмаси, кадрлар салоҳияти, моддий-техник базаси ҳолати ва бошқа) шакллантириш бўйича дастурий мажмуа яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда вазирлик ва идоралар ҳамда коммунал хизматларни кўрсатувчи давлат корхоналарининг дастурий мажмуаларида мавжуд ахборотларни «Паспорт» дастурий мажмуасига интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет сўровларини тақдим этиш жараёнини автоматлаштириш учун бюджетни шакллантириш модули тўлиқ якунига етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимлари қамровини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар ҳисобидан кенгайтириш чоралари кўрилади ҳамда қарзларни бошқариш ахборот тизими интеграция қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Асосий бюджет ҳисоботларининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида автоматик тарзда шаклланиши таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадорликка Давлат молиявий статистикаси ва бюджетнинг асосий таҳлилий маълумотларини Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантириш орқали эришилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ички назорати ва ички аудитини такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Давлат органлари ва ташкилотларида ички назорат тизимини такомиллаштириш устувор вазифа сифатида белгиланади ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида хавфларни бошқариш тизими жорий этилади. Давлат секторида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Давлат ички назорати ва аудитининг қонунчилик асослари мустаҳкамланади, давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисидаги қонун қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит ходимларини сертификатлаш ва малакасини ошириш тизими халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади. Бунда ички аудит хизматлари ходимларининг халқаро сертификатни олиш амалиёти йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Ички аудит жараёнларини рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асослари яратилади, ички аудит хизматлари фаолиятида самарадорлик аудити ва ахборот технологиялари аудити жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Давлат органлари ва ташкилотларида хатарларни бошқаришга йўналтирилган самарали ички назорат тизими йўлга қўйилади. Ички назорат ва ички аудитнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади, ички аудит хизматлари ходимларининг салоҳиятини оширган ҳолда, янги аудит турлари жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Натижадорлик ички назорат ва ички аудит хизматлари аниқланадиган хатарлар асосида аудит ўтказилиши ва тегишли ташкилот фаолиятидаги хатоликларнинг олдини олишга қаратилганлиги (PEFA баҳолаш услубиётининг 26.2-банди) билан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаффоф ва самарали давлат харидлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Ушбу мақсад доирасида алоҳида турдаги товар ва хизматлар хариди жараёнларининг батафсил тартиб-қоидаларини белгиловчи қўлланма ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат харидларини амалга ошириш жараёнида бюджет маблағларидан фойдаланиш бўйича самарадорлик оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-§. Фискал ахборот сифати ва ҳисобдорликни янада ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Фискал ахборот сифати ва ҳисобдорлик Давлат молиясини бошқариш учун асос ҳисобланади. Кенг қамровли, ишончли ва ўз вақтида тақдим этилган молиявий ҳисоботлар солиқ ва бюджет сиёсатидаги қарорлар сифатини оширишга ёрдам беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва статистика маълумотлари жамоатчилик ва парламент учун белгиланган муддатларда тақдим этилиши орқали шаффофлик ва ҳисобдорлик оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фискал ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Ушбу мақсад соғлом бюджет сиёсатини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш ва Ҳукуматнинг жамоатчилик ҳамда парламент олдидаги жавобгарлигини таъминлаш учун муҳим бўлган ҳисоботлар сифатини яхшилашга қаратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда давлат секторида бюджет ҳисобининг халқаро стандартлар асосида миллий бюджет ҳисоби стандартларини босқичма-босқич жорий этиш, Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиявий статистикаси қўлланмасига мувофиқ давлат молиявий статистика ҳисоботларини тайёрлаш ҳамда давлат органларида бюджет ҳисоботи тизимларини автоматлаштириш ишларини жадаллаштириш орқали ҳисоботлар сифатини ошириш таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Давлат секторида бюджет ҳисобининг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган миллий бюджет ҳисоби стандартлари амалиётга жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Давлат молиявий статистикаси халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланишига эришилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадорлик Давлат бюджети тўғрисидаги маълумотлар ва таҳлилий маълумотларнинг белгиланган муддатларида ҳамда доимий чоп этилиши (PEFA баҳолаш услубиётининг 5-банди) билан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджет ҳужжатларининг мазмуни ва сифатини ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Ушбу мақсад бюджет ҳужжатлари таркибини ва мазмунини янада такомиллаштириш, Ҳукуматнинг келгуси йиллар учун солиқ ва бюджет сиёсатида белгиланган устувор йўналишлари жамоатчиликка етказилишини таъминлаш ҳамда парламент назоратини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ўрта муддатли Фискал стратегия ва Бюджетнома лойиҳалари мазмуни солиқ харажатлари, давлат инвестиция лойиҳалари, кетма-кет ўрта муддатли солиқ ва бюджет прогнозлари ўртасидаги оғишларнинг сабаблари акс эттирилиши билан яхшиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари бюджетнинг иқлим ўзгариши ва гендер масалалари билан боғлиқлиги юзасидан ҳисобот бериш ва уларни амалга ошириш кучайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Бюджет ҳужжатларидаги таҳлилий маълумотлар халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ кенгайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Натижадорлик бюджет ҳужжатларининг Халқаро валюта жамғармасининг Фискал шаффофлик кодексида белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериши билан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджет назорати тизимини мустаҳкамлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Ушбу мақсад парламент ролини янада ошириш орқали давлат маблағларидан фойдаланиш бўйича масъулиятни оширишга қаратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Бюджет тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш ва харажатларга киритиладиган барча ўзгартиришлар Парламент томонидан тасдиқланиши тамойилини мустаҳкамлаш мақсадида Бюджет кодексини такомиллаштириш орқали Парламентнинг бюджет устидан назорат функцияси кучайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Давлат бюджети ижроси жараёнида унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тартибга солиниб, уларнинг миқдорини камайтириш кўзда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Эришиладиган натижаларни мониторинг қилиш ва ҳисобдорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Стратегияда белгиланган амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва мақсадларга эришилишини мониторинг қилиш мақсадида иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари раислигида мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ томонидан амалий тадбирлар режасида белгиланган ҳар бир вазифанинг бажарилиши ҳолати ва натижадорлик мезонларига кўра ҳар бир ислоҳот кўзланган мақсадларга эришишга хизмат қилаётганлиги ўрганилади ва баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Халқаро валюта жамғармасининг Фискал шаффофликни баҳолаш ҳамда Жаҳон банкининг Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (PEFA) мезонлари ва Давлат молиясини ўрганиш диагностик воситалари ёрдамида давлат молиясини бошқариш тизимининг самарадорлигини баҳолаш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
макрофискал прогнозлар сифати ва таҳлилий салоҳиятни ошириш тизими яратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий бюджет параметрларини шакллантириш ва тасдиқлаш жараёнида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ваколатлари ва мустақиллиги кенгайтирилади, ўз навбатида, уларнинг масъулияти сезиларли даражада оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат қарзини самарали бошқариш тизими такомиллаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети ижроси жараёнида самарадорликка ва натижадорликка эришилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йиллик ва ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёни ҳамда уни тузиш тартиблари такомиллаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет натижадорлигини ва самарадорлигини ошириш учун натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат инвестициялари самарадорлигини ошириш институтлари ва тартиблари кучайтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички аудит ва назорат кучайтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фискал ҳисобот халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Стратегияда белгиланган ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича йиллик ҳисоботлар Фискал стратегияда ҳамда Бюджетномада акс эттириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Тегишли молия йили якуни билан, амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалардан келиб чиқиб, кейинги йилнинг биринчи чорагида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан стратегик мақсадларга эришишни қўллаб-қувватлаш учун амалий тадбирлар режасини кўриб чиқиш, ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Вазифалар

Амалий тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

Ҳамкор ташкилот

I. Бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш

1-мақсад: Макроиқтисодий ва фискал прогнозлар сифатини ва таҳлилий салоҳиятни ошириш

1

Макроиқтисодий моделлар ва фискал прогнозлаш воситаларини кенгайтириш.

Бюджет-солиқ сиёсати бўйича режалаштирилган чора-тадбирларнинг макроиқтисодий таъсирини баҳолаш учун макроиқтисодий прогнозлаш моделлари ва воситаларини кенгайтириш ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг асосий бюджет-солиқ кўрсаткичларига таъсирини таҳлил қилиш имкониятларини иқтисодиётдаги талаб ва таклиф, давлат қарзи ва уларни молиялаштириш динамикалари тўғрисидаги маълумотларни инобатга олиб кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

2.

Кадрларнинг макроиқтисодий моделлар ва фискал прогнозлаш бўйича салоҳиятини ошириш.

Макроиқтисодий прогнозлашни ва таҳлилий имкониятларни кенгайтириш ҳамда салоҳиятни ошириш мақсадида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тренинглар ташкил қилиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июндан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

2-мақсад: Макрофискал хатарларни мониторинг қилиш, баҳолаш, бошқариш ва ҳисобдорликни такомиллаштириш

3.

Макрофискал хатарлар тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш.

Фискал очиқлик кодекси (Fiscal Transparency Code, Халқаро валюта жамғармаси) талабларига мувофиқ Фискал стратегия ва Бюджетномада макрофискал хатарларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси,

Жаҳон банки

4.

Макрофискал хатарлар ва уларнинг бюджетга таъсирини таҳлил қилиш.

Иқлим билан боғлиқ ва бошқа макрофискал хатарларнинг бюджет прогнозларига таъсирини баҳолаш амалиётини йўлга қуйиш мақсадида кадрлар салоҳиятини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил июндан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

5.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг фискал хатарларини бошқариш ва назорат қилиш.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига лимитларни белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва ушбу тартибни такомиллаштириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида юзага келадиган фискал мажбуриятларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3-мақсад: Давлат қарзини самарали бошқариш

6.

Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш.

Ўрта муддатли давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш ва ҳар йили янгилаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

7.

Ички давлат қимматли қоғозлари (ДКҚ) бозорини янада ривожлантириш.

Давлат қимматли қоғозларининг аукцион ўтказиш календарини доимий эълон қилиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июндан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Мавжуд 3 ва 5 йиллик ички давлат қимматли қоғозлар бўйича қўшимча аукцион ўтказиш орқали бенчмарк облигациялар ликвидлигини ошириш ва муомала даври қисқароқ бўлган ички давлат қимматли қоғозларни эмиссия қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иккиламчи бозорни ривожлантириш ва инвесторлар базасини диверсификация қилиш ҳамда инвесторлар билан алоқаларни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ

8.

Давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар очиқлашни таъминлаш.

Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг давлат қарзи статистикаси (PSDS) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи тўғрисидаги даврий ҳисоботларни чоп этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрдан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки,

Халқаро валюта жамғармаси

4-мақсад: Давлат бюджети барқарорлиги ва бошқарувини такомиллаштириш

9.

Фискал қоидаларга амал қилинишини кучайтириш.

Фискал қоидаларнинг ишлашини кучайтириш ва унинг бюджет жараёнидаги ролини ошириш мақсадида Бюджет кодексига тегишли ўзгартиришларни киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2027 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

10.

Бюджетлараро муносабатларни мустаҳкамлаш.

Республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланган ваколатларни қайта кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки

Бюджетлараро трансфертларнинг миқдорларини аниқлаш тартиби ҳамда трансфертларни ажратиш ва маҳаллий бюджетлар мувозанатлилигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2028 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки

11.

Маҳаллий бюджетларни тартибга солиш механизмларини кучайтириш

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасдиқланган бюджетларга мувофиқ харажатлар ижросини таъминлаш бўйича масъулиятини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки

12.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат молиясини бошқариш бўйича салоҳиятини ошириш.

Ўрта муддатли бюджетни тайёрлашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг бюджет соҳасидаги салоҳиятини ошириш мақсадида тренинглар ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

маҳаллий ҳокимликлар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

II. Ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш

5-мақсад: Ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш

13.

Бюджет тақвимини янада такомиллаштириш.

2026 йил 1 январдан бошлаб доимий харажатлар сметалари асосида харажатларни молиялаштиришга ўтиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Фискал стратегия лойиҳасини ва стратегик устувор йўналишларни муҳокама қилиш жараёнини кенгайтириш мақсадида бюджет тақвимини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, иқтисодий параметрлар билан боғлиқ кутилма ва прогнозларни жамлашнинг эртароқ муддатларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

14.

Ўрта муддатли бюджетни шакллан-тириш тартиб-қоидаларини кучайтириш.

Бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан базавий (baseline) ва соҳа сиёсатига боғлиқ ўзгаришлар асосидаги харажатларни баҳолаш ва шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

Бюджет сўровларини ва молия йили давомида тақдим этиладиган барча янги лойиҳаларни (норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари) молиявий баҳолаш, шунингдек, уларнинг миллий стратегик мақсадлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг (соҳалар) мавжуд стратегиялари билан ўзаро мувофиқлигини ўрганиш тартибини белгиловчи услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ҳар йили тасдиқланадиган Фискал стратегияда белгиланадиган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида бюджет сўровларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу чекланган миқдорларга ўзгартиришлар киритиш шартларини аниқ белгилаб бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

15.

Бюджетни шакллантиришда бюджет жараёни иштирокчиларининг салоҳиятини ва ролини кучайтириш.

Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг бюджет сўровларини ва ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш бўйича салоҳиятини ошириш мақсадида ўқув дастурлари ва тренинглар ташкил эгиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил мартдан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

6-мақсад: Йиллик бюджетни шакллантириш жараёнининг айрим масалаларини тартибга солиш

16.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва бюджет даромадлари тақсимотини қайта кўриб чиқиш орқали яхлит бюджетни шакллантириш.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини;

айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

17.

Захира жамғармаларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ва ижроси бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва ушбу ҳисоботларни чоп этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2027 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

18.

Консолидациялашган бюджетни шакллантириш.

Консолидациялашган бюджет балансини тузиш қоидаларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

19.

Давлат молиясини бошқариш тизимини мониторинг қилиш.

Вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан мустақил тарзда Давлат молияси таҳлилини (Public Finance Review) амалга ошириш имкониятларини яратиш ва салоҳиятини ошириш мақсадида тренинглар ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки

III. Давлат харажатлари ва инвестицияларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш

7-мақсад: Бюджет маблағлари самарадорлигига эришиш учун натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш

20.

Бюджетни шакллантиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими қамровини босқичма-босқич кенгайтириш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қўлланган бюджет дастурларининг синов натижаларига кўра 2030 йилга қадар босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини бюджет дастурлари асосида режалаштиришни таъминлаш.

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан уларнинг 2026 — 2028 йиллар учун бюджет дастурларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилиш ва услубий кўрсатмалар бериб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этишда вазирлик ва идораларнинг институционал салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йилдан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш бўйича амалдаги йўриқномаларни синов натижаларига кўра такомиллаштириб бориш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил сентябрдан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

«Очиқ бюджет» ахборот порталида вазирлик ва идораларнинг бюджет дастурлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларининг кенг жамоатчиликка очиқлигини таъминлаш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Маҳаллий бюджет ташкилотлари учун бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ҳисоботини тузиш, тақдим этиш ва баҳолаш мавзуларида ўқув-семинар ва тренинглар ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил июндан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Хорижий экспертлар кўмагида маҳаллий бюджет харажатларини бюджет дастурлари асосида ишлаб чиқиш бўйича 2 та туманда синов ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Маҳаллий бюджет харажатларига бюджет дастурларини жорий этиш бўйича ўтказилган синов натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет ташкилотларига бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ҳисоботини тузиш, уларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2029 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Маҳаллий бюджет харажатларини босқичма-босқич бюджет дастурлари кесимида шакллантириш амалиётига ўтиш.

Амалий чора-тадбирлар

2030 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Бюджетномада ва бюджетнинг йиллик ижроси бўйича ҳисоботда бюджет дастурларининг самарадорлик маълумотлари ёритилишини босқичма-босқич жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Ахборот тизимларини ислоҳ қилишни кенгайтириш режаларига мувофиқ бюджет дастурлари ижроси ҳисоботини ва ишда фойдаланиш учун шакллантириладиган ҳисоботларни автоматлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

21.

Барқарор ривожланиш мақсадлари, яшил ва гендер масалаларини бюджетлаштириш тизимига киритиш.

Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги бўйича Давлат бюджети харажатларини маркировкалаш (таснифлаш) услубиётини ишлаб чиқиш.

Вазирлик буйруғи

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуйи ташкилоти,

Осиё тараққиёт банки

«Яшил» ва гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш услубиётлари ҳамда амалиётга татбиқ қилиш механизмларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2027 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

22.

Давлат харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиб-қоидаларини кучайтириш.

Дастурий бюджетлаштириш асосида харажатларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ўрганиш ва баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2028 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Тажриба тариқасида танланган бюджет дастурларини самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2029 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тажриба натижаларига кўра харажатларни баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2030 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

8-мақсад: Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш

23.

Давлат инвестицияларини бошқариш тизимни баҳолаш.

Халқаро экспертлар билан ҳамкорликда Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини қайта баҳолаш (PIMA) ва Иқлим бўйича давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (C-PIMA).

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси,

Жаҳон банки

Баҳолаш натижалари ва халқаро экспертлар тавсияларига кўра Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2025 йил декабрь

24.

Давлат инвестициялари ва бюджет жараёнини тўлиқ интеграция қилиш.

Техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация харажатларини аниқлашнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2025 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Бюджет маблағларини тақсимловчиларда ушбу услубиётни қўллаш кўникмасини ривожлантириш ва ушбу харажатлар ўрта муддатли бюджетни шакллантиришда инобатга олинишини таъминлаш механизмларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида Бюджет модули ва капитал қуйилмалар ахборот тизимлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар

25.

Давлат инвестицияларининг яхлитлигини таъминлаш.

Давлат инвестицияларини бошқариш ва бюджет жараёни билан интеграция қилишни такомиллаштириш мақсадида ташқи манбалардан ва бюджетдан молиялаштириладиган лойиҳаларни шакллантириш бўйича регламентларни мувофиқлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетларида акс эттириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

26.

Давлат инвестицияларини бошқариш ахборот тизимларини такомиллаштириш.

«Капитал қўйилмалар» электрон платформасининг бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва баҳолаш босқичларини қамраб олиш бўйича функционал имкониятларини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Ягона давлат инвестицияларини бошқариш ахборот тизимини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

IV. Бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш

9-мақсад: Солиқ маъмурчилиги сифатини янада ошириш

27.

Солиқ ва Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш.

Солиқ ва божхона фаолиятидаги хизматлар рақамлаштирилганлигини хатловдан ўтказиш. Шунингдек, рақамлаштирилиши лозим бўлган жараёнлар рўйхатини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил август

Солиқ қўмитаси,

Божхона қўмитаси

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Шакллантирилган рўйхатга кўра электрон хизматлар кўрсатиш ҳамда солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

28.

Комплаенс назоратини халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ такомиллаштириш.

Йирик ва халқаро корхоналар, юқори даромадли жисмоний ва юридик шахслар томонидан солиқларнинг тўланиши ёки тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ хатарларни бошқариш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда солиқ ва божхона тизими яхлитлигини таъминлаш мақсадида комплаенс назоратни янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Солиқ қўмитаси,

Божхона қўмитаси

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

29.

Солиқ харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини жорий этиш.

Халқаро экспертлар билан ҳамкорликда солиқ харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини (услубиёт) ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси,

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Солиқ тўловчиларга ёки тармоқларга нисбатан жорий этиладиган имтиёзлар ва енгилликларнинг мазмунини, уларни белгилаш, қўллаш ва чекланган муддатларини аниқ белгилаб берувчи ягона тартиб ва қоидаларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил декабрдан бошлаб

Божхона қўмитаси

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Бюджетномада асосий солиқ имтиёзлари ва преференциялари, йўқотилган тушумлар қиймати, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш. Шунингдек, чоп этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхатини шакллантириш.

Шакллантирилган рўйхатга қўра солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнлари шаффофлигини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил декабрдан бошлаб

30.

Солиқ ва божхона маъмурчилигининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини такомиллаштириш.

Солиқ ва божхона маъмурчилигидаги маълумотларнинг очиқланганлиги бўйича хатловдан ўтказиш. Шунингдек, чоп этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхатини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Солиқ қўмитаси,

Божхона қўмитаси

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Шакллантирилган рўйхатга кўра солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнлари шаффофлигини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрдан бошлаб

10-мақсад: Ягона ғазна ҳисобварағи маблағларини самарали бошқариш

31.

Маблағлар ҳаракати бўйича прогнозларнинг сифатини ошириш орқали бюджет ижросини кўллаб-қувватлаш.

Маблағларни бошқариш ва ликвидликни мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Марказий банкдан иборат идоралараро қўмита тузиш ҳамда унинг фаолияти тўғрисидаги низомни қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ғазначилик хизмати қўмитаси

Халқаро валюта жамғармаси

Келгуси йил консолидациялашган бюджет учун пул оқимлари прогнозларининг кейинги 3 ойгача (янгиланиб борувчи) ҳафталик ҳамда келгуси йил учун ойлик тақсимотини тузиш амалиётини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

Ғазначилик хизмати қўмитаси

Халқаро валюта жамғармаси

Бизнес интеллект (Business Intelligence solutions) воситалари орқали пул оқимларини прогнозлаш ва ликвидликни бошқариш жараёнларини янада такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил март

Молиявий буфернинг энг кам миқдорини аниқлаш ва уни бошқариш тартиб-қоидаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил декабрь

Ғазначилик хизмати қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Вазирлик ва идоралар ходимларини маблағлар ҳаракатини режалаштириш бўйича ўқитиш ва тренинглар ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йилдан бошлаб

Халқаро валюта жамғармаси

32.

Ғазначилик фаолиятида хатарларни бошқариш тизимини такомиллаштириш.

Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан, шу жумладан, Марказий банк билан ҳамкорликда Бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (SWIFT) тизими орқали амалга ошириладиган валюта тўловларини рақамлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ғазначилик хизмати қўмитаси

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

«Яшил йўлак» орқали соддалаштирилган ички назорат учун хавфлилиги паст тўловларнинг бошқа тоифаларини аниқлаш ва киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Ғазначилик хизмати қўмитаси

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

11-мақсад: Давлат молиясини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш

33.

Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларини такомиллаштириш.

Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларини 2028 йилга қадар тўлиқ ўзаро интеграция қилиш концепциясини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ғазначилик хизмати қўмитаси

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг ягона паспорти (жойлашган жойи, бинолар ҳолати, инфратузилмаси, кадрлар салоҳияти, моддий-техник базаси ҳолати ва бошқалар)ни шакллантириш мақсадида дастурий мажмуа яратиш.

Бунда вазирлик ва идоралар ҳамда коммунал хизматларни кўрсатувчи давлат корхоналарининг дастурий мажмуаларида мавжуд ахборотларни «Паспорт» дастурий мажмуасига интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет сўровларини тақдим этиш жараёнини автоматлаштириш учун бюджетни шакллантириш модулини якунлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимлари қамровини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар орқали кенгайтириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ғазначилик хизмати қўмитаси

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Давлат молиясини бошқариш ҳамда қарзларни бошқариш ахборот тизимларини интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

12-мақсад: Давлат ички назорати ва ички аудитини такомиллаштириш

34.

Давлат секторида ички назорат тизимини такомиллаштириш.

Давлат секторида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини ва уни амалга ошириш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил давомида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Жаҳон банки

Ғазначиликда ички назорат ва хатарларни бошқариш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлик буйруғи

2027 йил март

35.

Давлат ички назорати ва ички аудит бўйича қонунчиликни такомиллаштириш

Давлат ички назорати ва ички аудит тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки

36.

Ички аудит хизматлари ходимлари малакасини ошириш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш.

Халқаро стандартлар асосида ички аудит хизматлари ходимларини сертификатлаш ва малакасини ошириш тизимларини такомиллаштириш.

Халқаро ички аудиторлар институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил мартдан бошлаб


2028 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Жаҳон банки

Бунда ички аудит хизматлари ходимларини ўқитиш ва халқаро сертификатлар олиш ишларини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

37.

Ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш.

Ички аудит хизматлари фаолиятида самарадорлик аудити ва ахборот технологиялари аудитини жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2030 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит хизматини аутсорсинг асосида амалга ошириш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2028 йил декабрь

38.

Ички аудит фаолиятини рақамлаштириш.

Ички аудит хизмати фаолиятини рақамлаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Жаҳон банки

13-мақсад: Шаффоф ва самарали давлат харидлари

39.

Электрон харидларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

Алоҳида турдаги товар ва хизматлар хариди жараёнларининг батафсил тартиб-қоидаларини белгиловчи қўлланмани ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил декабрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

V. Фискал ахборот сифати ва ҳисобдорликни янада ошириш

14-мақсад: Фискал ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

40.

Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IPSAS) асосида қўшимча бюджет ҳисоби миллий стандартларини ишлаб чиқиш.

Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IPSAS) асосидаги Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларини (NPSAS) 2030 йилга қадар тўлиқ жорий этиш бўйича йўл харитасини кўриб чиқиш ва янгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Осиё тараққиёт банки

Давлат сектори бухгалтерларини Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларини (NPSAS) жорий этиш бўйича ўқитишни давом эттириш, шу жумладан, уларни қабул қилинган янги стандартлар бўйича ўқитиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

41.

Бюджет ҳисоботларини халқаро ҳисобот талабларига мослаштириш

Ягона ҳисоблар режасини ахборот тизимларига жорий этиш ишларини якунлаш, шунингдек, даромад йиғувчи органларнинг (маъмур) ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Солиқ қўмитаси,

бошқа даромад йиғувчи органлар

Жаҳон банки,

Халқаро валюта жамғармаси

Ҳисоботларни такомиллаштириш мақсадида Ягона ҳисоблар режаси ва бюджет таснифини кўриб чиқиш ҳамда Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида, Давлат молиявий статистикаси ва Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларига (NPSAS) мувофиқ бюджет ҳисоботларини шакллантириш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси

Қўшимча Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартлари (NPSAS) асосидаги бюджет ҳисоботлари, гендер ва яшил бюджетлаштириш ҳисоботлари бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳисоботларни кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2030 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

42.

Давлат молиявий статистикаси ҳисоботининг кенг қамровлилиги ва сифатини яхшилаш.

Халқаро валюта жамғармасининг Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандартига обуна бўлиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

хорижий экспертлар

Давлат улуши мавжуд барча корхоналарни секторларга ажратиш орқали бозор ва нобозор давлат корхоналари рўйхатини шакллантириш ва нобозор давлат корхоналарининг ҳисоботларини Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиявий статистикаси талабларига мувофиқ акс эттириш. Бунда нобозор давлат корхоналарининг рўйхатини ҳар йили июль ойида кўриб чиқиш ва янгилаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Статистика агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Солиқ қўмитаси

Жаҳон банки,

Халқаро валюта жамғармаси

Ташқи қарз манбалари ҳисобидан Давлат дастурларига ажратилаётган кредитларнинг Давлат молиявий статистикаси қўлланмаси (GFSM 2014) асосида дастурларнинг миллий таснифини ишлаб чиқиш ва Давлат молиявий статистикаси ҳисоботида акс эттириш.

Амалий чора-тадбир

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

Ҳар йили давлат секторининг барча молиявий активлари ва мажбуриятларини қамраб олувчи молиявий балансини тузиш ва Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботларида акс эттириш.

Амалий чора-тадбир

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

Давлат молиявий статистикаси қўлланмаси (GFSM 2014) таснифларини миллий стандартларга мувофиқлаштирилган ҳолда, Халқаро валюта жамғармасининг тегишли чораклик ва йиллик давлат сектори ҳисоботларини тайёрлаш ва чоп этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими (ДМБАТ) орқали тўғридан-тўғри давлат молиявий статистикаси ҳисоботларини тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси

Мутахассисларнинг Давлат молиявий статистикаси (GFSM 2014) қўлланмаси асосида фискал статистика ҳисоботларини тайёрлаш салоҳиятини оширишни давом эттириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

15-мақсад: Бюджет ҳужжатларининг мазмуни ва сифатини ошириш

43.

Бюджет ҳужжатлари ва маълумотларини эълон қилиб бориш.

Йиллик бюджет ҳужжатларини Халқаро валюта жамғармасининг Фискал шаффофлик кодекси стандартларига мувофиқ эълон қилиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил мартдан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

44.

Фискал стратегия ва Бюджетноманинг мазмунини янада яхшилаш.

Фискал стратегия ва Бюджетнома мазмунини халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ яхшилаш, шу жумладан, бюджет бўйича навбатдаги ўрта муддатли фискал прогнозлар ўртасидаги асосий фарқларни батафсилроқ тушунтириш.

Иқлим ўзгариши ва гендер масалаларини Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш бўйича ҳисоботларда акс эттириш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси

16-мақсад: Бюджет назорати тизимини мустаҳкамлаш

45.

Бюджет устидан парламент назоратини кучайтириш.

Олий Мажлис палаталари тегишли тузилмаларининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банки

Давлат бюджети ижроси жараёнида «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритилганидан сўнг қўшимча харажатларни амалга ошириш талабини кучайтириш мақсадида Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро молия институтлари,

Хорижий экспертлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармаси ходимлари учун бюджет-солиқ сиёсати таҳлили ва давлат молиясини бошқариш мавзуларида ўқув дастурлари ва тренингларни ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрдан бошлаб

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/210/0322-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)