Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
буйруғи
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2011-4]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрдаги 836-сон «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 март,
90-сон
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда:
қарор номидаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида» деган сўзлар «Ўрта махсус таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қарор муқаддимасидаги «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига» деган сўзлар «Таълим тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида» деган сўзлар «Ўрта махсус таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
низом номидаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида» деган сўзлар «Ўрта махсус таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом ўрта махсус таълим ташкилотлари битирувчи ўқувчиларининг (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) якуний давлат аттестациясини (бундан буён матнда якуний аттестация деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.»;
биринчи хатбошидаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида (кейинги ўринларда» деган сўзлар «Ўрта махсус таълим ташкилотларида (бундан буён матнда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Якуний аттестация таълим ташкилотларида ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси (бундан буён матнда ДАК деб юритилади) томонидан амалга оширилади.»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Якуний аттестацияни ўтказиш учун ДАКдан ташқари давлат имтиҳонлари ўтказиладиган ҳар бир фандан алоҳида Имтиҳон комиссиялари ташкил этилади. Имтиҳон комиссиялари фаолият юритишда ДАКга бўйсунади ҳамда ҳисобот беради.»;
тўртинчи хатбошидаги «давлат имтиҳонлари ва малакавий битирув диплом иши (лойиҳа)ни (кейинги ўринларда малакавий иш деб юритилади) ҳимоясини» деган сўзлар «давлат имтиҳонларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
6-банддаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида» деган сўзлар «таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Якуний аттестация синовлари давлат имтиҳонлари шаклида амалга оширилади.»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Якуний аттестация синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддати таълим ташкилотларининг намунавий ўқув режасига мувофиқ белгиланади.»;
11-банддан «ва малакавий ишни ҳимоя қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
12-банддаги «давлат таълим стандарти (тармоқ таълим стандарти)га» деган сўзлар «малака талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13-банддаги «7 ёки 9 кишидан» деган сўзлар «5 ёки 7 кишидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари, турдош ва мазкур таълим ташкилотининг тажрибали, малакали ўқитувчилари таркибидан ДАК ҳамда Имтиҳон комиссиялари шакллантирилади.
Имтиҳон комиссиялари аъзолари таркибининг камида ўттиз фоизини олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда турдош таълим ташкилотларининг вакиллари ташкил этиши лозим.»;
15 ва 16-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. ДАК ва Имтиҳон комиссиялари аъзолари таркиби таълим ташкилоти директорининг вазирлик ва идоралар, тегишли олий таълим ташкилотлари ва турдош таълим ташкилотлари раҳбарларига йўллаган ёзма мурожаатларига уларнинг юборган розилик хати асосида якуний аттестация бошланишидан камида қирқ беш кун олдин шакллантирилади.»;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. ДАК раиси якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин бир йил (календарь йил) муддатга вазирлик, идора ёки олий таълим ташкилоти раҳбарининг, ДАК аъзолари эса, таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан тасдиқланади.»;
20-банддан «ва касб-ҳунар коллежларида иш берувчи ташкилотлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
21-банддан «тегишли йўналиш (мутахассислик) бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
26-банддаги «белгиланган тартибда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини» деган сўзлар «таълим ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27-банддаги «имтиёзли диплом» деган сўзлар «аъло даражали диплом» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Якуний аттестация синовларининг бирортасидан «2» (қониқарсиз) баҳо олган ёки унга узрли сабаб (ўқувчининг ёки яқин қариндошининг бетоблиги (тиббий маълумотнома асосида), йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг никоҳ тузиши, республика ёки халқаро олимпиада ва танловларда таълим ташкилоти номидан иштирок этганлиги, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) билан келмаган ўқувчи бошқа синовлар (давлат имтиҳонлари)ни топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.
Якуний аттестация синовларининг бирортасидан «2» (қониқарсиз) баҳо олган ёки унга узрли сабаб билан иштирок эта олмаган ўқувчиларга шу ўқув йилида ДАК фаолияти якунига қадар тегишли имтиҳонни бир марта қайта топширишга рухсат берилади.
Қайта топшириш жараёнлари аттестация тугаганидан сўнг ўқувчининг аризасига мувофиқ бир ой ичида ўтказилади.»;
29-бандда «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотининг белгиланган давлат таълим стандартларига» ва «3-босқич» деган сўзлар тегишли равишда «Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартига» ва «2-босқич» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «3-босқичда» деган сўзлар «2-босқичда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «3-босқичда қайта ўқиш учун ариза бермаган ўқувчига ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотининг» деган сўзлар «2-босқичда қайта ўқиш учун ариза бермаган ўқувчига таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-параграф номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-§. Таълим ташкилотларида давлат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш»;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Давлат имтиҳонлари она тили ва адабиёт, Ўзбекистон тарихи ва таълим йўналишининг намунавий ўқув режасида белгиланган иккита чуқурлаштирилган фанлар бўйича ўтказиладиган имтиҳонлардан иборат.»;
32-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Имтиҳонлар она тили ва адабиёт фанидан иншо, математика фанидан ёзма, Ўзбекистон тарихи фанидан тест ва қолган фанлардан оғзаки синовлар кўринишида ўтказилади.
Таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, айрим йўналишларда чуқурлаштирилган фандан давлат имтиҳони ижодий имтиҳон кўринишида ўтказилиши мумкин.»;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Давлат имтиҳонлари материаллари ҳамда мезонлари, ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби Имтиҳон комиссиялари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда ДАК раиси томонидан тасдиқланади.»;
35-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 октябрдаги 400-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар «Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-параграф номи чиқариб ташлансин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ўзбекистон тарихи бўйича ўтказиладиган тест синовларини холисона ва адолатли ўтказиш ДАК ва Имтиҳон комиссияси аъзолари, аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юклатилади.»;
37-банддаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотларининг педагог (тест ўтказиладиган фан ўқитувчиларидан ташқари), муҳандис-педагог, ишлаб чиқариш таълими устаси» деган сўзлар «таълим ташкилотларининг педагог ўқитувчилари (тест ўтказиладиган фан ўқитувчиларидан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Тест синовлари топшириқлари тўплами ўқув дастурлари мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда таълим ташкилоти ўқитувчилари томонидан шакллантирилади, тегишли бўлим (кафедра)ларда муҳокама қилинади.
Таълим ташкилоти томонидан тест синовлари топшириқлари намуналари камида бир ой олдин ўқувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.»;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Тест синовлари топшириқлари фан дастурлари доирасида тузилади. Тест синовлари топшириқлари сони ўқув гуруҳлари сонидан кам бўлмаслиги керак.»;
43-банддаги «72 та» деган сўзлар «50 та» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-параграф ва V-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин;
90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«90. Ушбу Низом идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим ташкилотларига татбиқ этилади, бундан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар мустасно.»;
91-банддаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларининг» деган сўзлар «таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)