1-ИЛОВА
1. | Ж.А. Ходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси |
2. | А.А. Абдухакимов | — | экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Кенгаш раиси ўринбосари |
3. | Л.Ш. Кудратов | — | инвестициялар, саноат ва савдо вазири |
4. | Ж.Т. Мирзамаҳмудов | — | энергетика вазири |
5. | Б.Ф. Исламов | — | тоғ-кон саноати ва геология вазири |
6. | Ш.Р. Хамраев | — | сув хўжалиги вазири |
7. | Ш.Ж. Тўхтабоев | — | Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари |
8. | И.И. Норқулов | — | иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
9. | О.А. Пекось | — | рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари |
10. | А.Р. Сормонкулов | — | Миллий гвардия қўмондони ўринбосари |
11. | Б.Т. Абдуллаев | — | ички ишлар вазири ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи |
12. | Д.К. Адилов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари |
13. | Б.Қ. Юсупалиев | — | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси, Бош давлат санитария врачи |
14. | Лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари (тегишли ҳудудлар бўйича) |
15. | Ш.Ш. Ҳасанов | — | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори, Кенгаш котиби |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Туман (шаҳар) номи | Майдони (гектар) |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | Мўйноқ тумани | 15 |
2. | Андижон вилояти | Хўжаобод тумани | 17,7 |
3. | Бухоро вилояти | Когон шаҳри | 20 |
4. | Жиззах вилояти | Шароф Рашидов тумани | 18,8 |
5. | Қашқадарё вилояти | Қарши тумани | 17 |
6. | Навоий вилояти | Хатирчи тумани | 15 |
7. | Наманган вилояти | Чуст тумани | 15 |
8. | Самарқанд вилояти | Самарқанд шаҳри | 15 |
9. | Сурхондарё вилояти | Ангор тумани | 15 |
10. | Сирдарё вилояти | Мирзаобод тумани | 15 |
11. | Тошкент вилояти | Оҳангарон тумани | 14,7 |
12. | Фарғона вилояти | Фарғона тумани | 15 |
13. | Хоразм вилояти | Урганч тумани | 15 |
Жами | 208,2 | ||
4-ИЛОВА
Т/р | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан берилган имтиёз ва преференциялар |
I. Амалдаги имтиёз ва преференциялар | ||
1. | Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси | 246-моддасининг 6-бандида ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши белгиланган. 274-моддасининг бешинчи қисмида солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади. Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботида ўрни қопланиши учун кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шартлиги белгиланган. 411-моддаси учинчи қисми 6-бандида объектларни табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадлари ва ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектлар жумласига киритиш тегишли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки ёнғин хавфсизлиги органининг маълумотномаси асосида амалга оширилиши белгиланган. 426-моддаси иккинчи қисми 11-банди билан коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек, чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари) ер солиғи бўйича солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди. 473-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб: 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 3 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 5 йил муддатга; 15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун — 10 йил муддатга озод этилади. 483-моддаси ўттиз еттинчи қисмида чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан эътиборан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаши белгиланган. |
2. | Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси | 297-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ: чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулкка; Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, башарти олиб кирилаётган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса; Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга; товарларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндиларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари берилиши белгиланган. |
3. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4434-сон Фармони | 3-банди билан қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириш бўйича тартиб ўрнатилган. |
4. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарори | 1-иловаси билан импорт божхона божлари ставкалари тасдиқланган бўлиб, ушбу иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган айрим товар ва маҳсулотларга божхона божининг ноль ставкаси белгиланган. |
5. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5233-сон қарори | 1-банди билан Инвесторнинг қиймати 200 млрд сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун — 50 млрд сўмдан) ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифга розилик берилган. |
6. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189 сон Фармони | 2-банди «в» кичик бандига мувофиқ 2025 йил 1 августга қадар маиший, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ҳамда биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик жараёнида фойдаланиш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техникалар, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар божхона божлари тўланишидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинган. |
7. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-171-сон қарори | 23-банди «б» кичик банди учинчи хатбошисида тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилиниши белгиланган. |
II. Янги жорий этилаётган имтиёз ва преференциялар | ||
8. | Лойиҳани амалга ошириш даврида инвесторларга лойиҳа амалга ошириладиган, экосаноат зоналар ҳудудида жойлашган полигонларга жойлаштирилган чиқиндилардан утилизация қилиш (қайта ишлаш ҳисобига қўшимча маҳсулот ва энергия ишлаб чиқариш ҳамда чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш) учун текин фойдаланишга рухсат берилади. Бунда полигонларга чиқиндиларни жойлаштирганлик учун инвесторларга тўлов тўлаб берилмайди. | |
9. | Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сон Фармонига 2а-иловада келтирилган чиқиндиларни қайта ишлашни ёки экологик хавфсиз тарзда утилизация қилишни йўлга қўйган тадбиркорлар: а) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатганда: табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш; табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш; б) мониторинг станцияларини ўрнатиб, келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариб бериш кўринишидаги «яшил субсидиялар»дан фойдаланади. | |
III. Кафолатлар | ||
10. | Барча турдаги чиқиндилардан ишлаб чиқарилган 1 кВт/соат электр энергияси инвесторлар билан тузилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган (келишилган) нархларда харид қилинади. Бунда тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда инвесторларга тегишли давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлиқ тўлаб берилиши таъминланади. | |
11. | Экосаноат зоналари фаолияти йўлга қўйилган ҳудудларда жойлашган чиқинди полигонларига термик ёқиш орқали/экологик утилизация қилиш оқибатида ҳосил бўладиган 1 тонна учувчи (атроф-муҳитга зарарли) куллар (Fly Ash) 20 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида, 1 тонна ёқув печининг пастки қисмидаги (атроф-муҳитга зарарсиз) куллар (Bottom Ash) 5 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида; экосаноат зоналарида чиқинди ёқиш заводлари фаолияти йўлга қўйилган ҳудудларда жойлашган чиқинди полигонларига 1 тонна қаттиқ маиший чиқинди 80 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида чиқиндини олиб келувчилар томонидан тўланадиган тўлов эвазига қабул қилинади. | |
12. | Агентлик мувофиқлаштируви остида санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларнинг қулай логистикаси ташкил қилинган ҳолда кафолатланган чиқиндилар миқдори экосаноат зоналарига етказиб берилади. | |
13. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ҳаво электр узатиш тармоқлари ўтадиган ер участкаларига, шунингдек, қурилиш даврида вақтинча фойдаланиладиган ер участкасига Ер кодекси ва Шаҳарсозлик кодекси асосида оммавий сервитут белгиланади. | |
14. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ экосаноат зоналарини белгиланган тартибда муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш чораларини кўради. | |
15. | Инвестиция лойиҳаси доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва оширувчи подстанция қуриб ишга туширилганидан сўнг электр узатиш тармоқлари жойлашган ер майдонлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ёки «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга жамоат эҳтиёжлари учун ижарага берилади. | |
5-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Ердан фойдаланувчи номи | Контур рақами | Ер майдони (га) | шундан, (га) | Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси | ||
суғориладиган экин ерлари | яйлов ерлар | бошқа ерлар | ||||||
Наманган вилояти Чуст тумани | ||||||||
1. | «Зарафшон» МФЙ | «Зарафшон-2» кичик саноат ҳудуди | 463қ, 462, 458, 464, 459 | 15,02 | 8,57 | 5,0 | 1,45 | Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар |
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани | ||||||||
2. | «Янгиҳаёт» МФЙ | «Оҳангарон Хуршид Агро файз» фермер хўжалиги | 336қ, 335қ, 348қ | 14,7 | 11,3 | 3,4 | Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар | |
Жами: | 29,72 | 19,87 | 5,0 | 4,85 | ||||
6-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Чора-тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Жисмоний ва юридик шахслар | 1. Маиший чиқиндиларни қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва озиқ-овқат тоифаларига ажратган ҳолда чиқиндиларни йиғиш шохобчасига ёки чиқиндиларни йиғиш контейнерига олиб чиқади. 2. Маиший чиқиндилар учун онлайн тўлов платформалари орқали мажбурий тўловларни амалга оширади. Бунда интернет алоқаси билан таъминланмаган, ҳудуд марказидан олис масофада жойлашган аҳоли яшаш пунктларида яшайдиган ва фаолият кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловларни истисно тариқасида тижорат банклари кассалари, «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта бўлимлари орқали амалга оширилишига рухсат берилади. | Доимий | |||
2-босқич | Санитар тозалаш корхоналари (оператор) | 1. Ҳудудлардан олиб чиқилган маиший чиқиндиларни чиқинди полигонларига ёки чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига топширади. 2. Чиқинди полигонларига ёки чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига топширилган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади. | Доимий | |||
3-босқич | Чиқинди полигонлари ёки қайта юклаш станциялари | 1. Санитар тозалаш корхоналари томонидан олиб келинган маиший чиқиндиларни қабул қилади, саралайди ва утилизация қилинишини ташкил этади. 2. Санитар тозалаш корхоналари томонидан тақдим қилинган ва утилизация қилинган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади. | Доимий | |||
4-босқич | Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги | 1. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун аҳоли томонидан тўланган мажбурий тўловларнинг Агентликнинг махсус ҳисобварағида жамланишини ташкил этади. 2. Санитар тозалаш корхоналари, чиқинди полигонлари ва қайта юклаш станциялари томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига киритилган талабномаларни ўрганиб чиқади. 3. Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими маълумотлари асосида полигонга ёки чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига топширгани учун санитар тозалаш корхонасига (алоҳида тартиб асосида) ва чиқиндилар утилизация қилингани бўйича ҳар бир тонна чиқинди учун «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасига тегишли маблағларни ўтказиб беради. | Доимий | |||
»; |
2-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Чора-тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Жисмоний ва юридик шахслар | 1. Маиший чиқиндиларни қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва озиқ-овқат тоифаларига ажратган ҳолда чиқиндиларни йиғиш шохобчасига ёки чиқиндиларни йиғиш контейнерига олиб чиқади. 2. Маиший чиқиндилар учун онлайн тўлов платформалари орқали мажбурий тўловларни амалга оширади. | Доимий | |||
2-босқич | Санитар тозалаш корхоналари (оператор) | 1. Маиший чиқиндиларни ҳудудлардан олиб чиқади ҳамда чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, термик усулда ёқиш заводига ёки экосаноат зонасига топширади. | Доимий | |||
2. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ёки экосаноат зонасига топширилган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этиб боради. | Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий | |||||
3-босқич | Қайта юклаш станциялари | 1. Олиб келинган маиший чиқиндилар қабул қилинади, сараланади. | Доимий | |||
2. Қабул қилинган маиший чиқиндиларни экосаноат зонаси, чиқиндиларни ёқиш заводи, чиқиндиларни қайта ишлаш заводига етказиб беради. 3. Қабул қилинган, сараланган ва етказиб берилган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади. | Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий | |||||
4-босқич | Экосаноат зонаси (чиқиндиларни ёқиш заводи, чиқиндиларни қайта ишлаш заводи) | 1. Олиб келинган маиший чиқиндилар қабул қилинади, сараланади, қайта ишланади, ёқиш орқали муқобил энергия ишлаб чиқарилади. | Доимий | |||
2. Қабул қилинган, сараланган, қайта ишланган ва полигонларга кўмилган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади. | Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий | |||||
5-босқич | «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси | 1. Полигонга тўғридан-тўғри олиб келинган ёқилмаган, қайта ишланмаган чиқиндилар сараланади ҳамда чиқиндиларни ёқиш ва қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган кул утилизация қилинади. | Доимий | |||
Бунда тўловлар ёқиш натижасида ҳосил бўлган кул учун уларнинг тури ва утилизация тоифасига кўра алоҳида белгиланадиган тарифлар асосида Агентлик махсус банк ҳисобварағига қабул қилинади. 2. Полигонларда қабул қилинган ва утилизация қилинган чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади. | Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий | |||||
6-босқич | Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги | 1. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун аҳоли ва юридик шахслар томонидан тўланган мажбурий тўловларни ҳамда утилизация қилингани учун полигон тўловларини Агентликнинг махсус ҳисобварағида жамланишини ташкил этади. | Доимий | |||
2. Ҳудуддаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, саралаш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш тўғрисида Агентликнинг Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиқади. 3. Ҳудуддан олиб чиқилган маиший чиқиндиларни қайта юклаш станцияси, чиқиндиларни ёқиш ёки қайта ишлаш заводига ёхуд экосаноат зонасига топширгани учун — санитар тозалаш корхонасига (тўлов алоҳида тартиб асосида), полигонларга қабул қилинган чиқиндилар учун — «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасига, чиқиндиларни саралангани, қайта ишлангани, ёқилгани бўйича — чиқиндиларни ёқиш ёки қайта ишлаш заводига ёхуд экосаноат зонасига тегишли маблағларни (Gate fee) ўтказиб беради. | Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий | |||||
»; |
« | ||
72. | Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш. | Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олиш даражасини 95 фоизга, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 6 фоизга ошириш. Ёқиб, муқобил энергия ишлаб чиқариладиган чиқиндилар улушини 35 фоизга етказиш, маиший чиқинди полигонларини камида 50 фоизга қисқартириш. «Ноль чиқинди» тамойили асосида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш, қайта ишлаш ва улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини қамраб олган экосаноат зоналарни жорий этиш. |
». |
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Чора-тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Санитар тозалаш корхоналари | 1. Ҳар бир ҳудуд бўйича маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўлов суммаларининг асослантирилган миқдорини ишлаб чиқади. 2. Агентликка ҳар бир ҳудуд кесимидаги тўлов суммаларини тақдим қилади. | Ҳар йили 1 сентябрга қадар | |||
2-босқич | Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (Агентлик) | 1. Санитар тозалаш корхоналари томонидан тақдим қилинган тўлов суммалари асослантирилганлигини ўрганиб чиқади. 2. Ҳар бир ҳудуд учун чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, полигонларни тасарруф этиш ҳамда чиқиндиларни экосаноат зоналарига етказиб бериш хизматлари учун тўлов суммаларининг асослантирилган миқдорини ишлаб чиқади. 3. Маиший чиқинди хизматлари (чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, қайта юклаш станциялари, полигонларни тасарруф этиш ҳамда чиқиндиларни экосаноат зоналарига етказиб бериш хизматлари) учун тўлов суммалари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда тегишли хулоса асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий органларига киритади. 4. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларининг хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади. | Ҳар йили 1 ноябрга қадар | |||
3-босқич | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | 1. Агентлик томонидан тақдим қилинган тўлов суммалари миқдори тўғрисидаги мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқади. 2. Агентлик мурожаатида белгиланган тарифларни қабул қилиш ёки рад қилиш масаласи асослилигини кўриб чиқади, Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари хулосаси асосида Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига кўриб чиқиш учун киритади. | Ҳар йили 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар | |||
4-босқич | Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари | Маиший чиқинди хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди. | Ҳар йили 1 декабрга қадар | |||
5-босқич | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | 1. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан маиший чиқинди хизматлари тарифлари кўриб чиқилганлиги ва натижаси юзасидан Агентликка ахборот тақдим қилади. | Ҳар йили 1 декабрга қадар | |||
2. Агентлик томонидан тақдим қилинган таклифлар қабул қилинмаган тақдирда, таклиф этилган ва тасдиқланган тарифлар ўртасидаги фарқни ҳар ойда қоплаш учун субсидиялар ажратиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди. | Ҳар йили 1 январга қадар | |||||
»; |