Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари тизимидаги маънавият ва маърифат масканлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарорига мувофиқ маънавият ва маърифат масканларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарорига мувофиқ ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда маънавият ва маърифат масканларини (кейинги ўринларда — масканлар) ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Маънавият ва маърифат масканларининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Маънавият ва маърифат масканларини моддий-техник жиҳатдан жиҳозлашга доир минимал талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
масканлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари тизимида ташкил этилади;
масканларнинг штат бирликларини шакллантириш ҳамда сақлаш Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, шунингдек, туман (шаҳар) бўлинмаларининг штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида амалга оширилади.
4. Масканларнинг биноларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2025 йилдан бошлаб босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 март,
138-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 мартдаги 138-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Маънавият ва маърифат масканларининг намунавий
ТУЗИЛМАСИ
Раҳбар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тадбирларни ташкил қилиш бўйича бош мутахассис | Хизмат кўрсатувчи ходимлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Изоҳ. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида Маънавият ва маърифат маскани раҳбари ҳисобланади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман (шаҳар) бўлинмасининг тарғибот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси бир вақтнинг ўзида Маънавият ва маърифат масканининг тадбирларни ташкил қилиш бўйича бош мутахассиси ҳисобланади.
Хизмат кўрсатувчи ходимлар учун штат бирликлари амалдаги нормативларга мувофиқ ажратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 мартдаги 138-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Маънавият ва маърифат масканларини моддий-техника жиҳатдан жиҳозлашга доир
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР
Т/р | Жиҳозлар номи | Ўлчов бирлиги | 1 та маскан хонаси учун сони/тўплам | Минимал талаблар (тавсиф) |
1. | Мебель жиҳозлари (стол, стул ва шкаф) | дона | 9 та (стол — 3 та, стул — 3 та, шкаф — 3 та) | Иш жараёнида фойдаланиш мақсадида раҳбар, бош мутахассис ва хизмат кўрсатувчи ходим учун |
2. | Сейф | дона | 1 | Металл сейф бўлиши лозим |
3. | Компьютер | дона | 3 | Монитор, тизим блоки/моноблок, клавиатура, сичқонча, қулоқчин |
4. | Принтер | дона | 2 | Принтер/сканер/нусха кўчириш/лазерли, камида А4/38 варақ/дақиқасига |
5. | Қўшимча қувватлаш воситаси («UPS» қурилмаси) | дона | 3 | Модел: AVT/Samsung |
6. | Телефон аппарати | дона | 3 | Модел: IP Grandstream |
7. | Иш юритиш анжомлари | тўплам | 3 |
Изоҳ. Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан заруратга кўра, мазкур минимал талабларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 09/25/138/0214-сон)