1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Ёшларнинг креатив қобилияти, ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш орқали уларни қўллаб-қувватлаш | |||||
«Ибрат фарзандлари» платформаси орқали қўшимча 100 минг нафар ёшларнинг хорижий тилларни онлайн ўрганишини ташкил этиш. | 1. Мазкур лойиҳани ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш. 2. Ёшларни платформа орқали хорижий тилларни ўрганиши учун кенг жалб этиш. | 2025 йил давомида | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
«Устоз» лойиҳаси орқали 18,5 минг нафар ёшларни замонавий касблар ва аниқ фанларга ўқитиш. | 1. Мазкур лойиҳани ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш. 2. Ёшларни платформа орқали замонавий касблар ва аниқ фанларни ўрганиши учун кенг жалб этиш. | 2025 йил давомида | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
Шахматга қизиқувчи 50 минг нафар ёшларни «UzChess» лойиҳаси доирасида қамраб олиш. | 1. Лойиҳанинг ёшлар ўртасида тарғиботини ташкил этиш. 2. Шахматга қизиқувчи ёшларни лойиҳа доирасида ташкил этилган машғулотларда иштирокини таъминлаш. | 2025 йил давомида | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
50 минг нафар ёшларни интеллектуал ўйинларга жалб қилиш орқали уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш. | 1. Режа асосида интеллектуал ўйинлар бўйича танлов ва лойиҳаларни мунтазам ташкил этиб бориш. 2. Ўтказиладиган интеллектуал ўйинларда ёшлар қамровини кенгайтириш. | 2025 йил давомида | Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
Бухоро вилояти ёшларининг волонтёрлик ва лидерлик лойиҳалари орқали иқтидорини рўёбга чиқариш чораларини кўриш. | 1. Волонтёрлик ва лидерлик лойиҳалари режасини ишлаб чиқиш. 2. Ёшларни волонтёрлик лойиҳалари орқали қамраб олиш. 3. Волонтёрлик лойиҳаларини юқори савияда амалга ошириш | 2025 йил давомида | Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
Бухоро шаҳар ва Қоракўл туман тиббиёт техникумида ташкил этилган немис тили ўқув курсларини вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида ташкил қилиш чораларини кўриш. | 1. Немис тилига қизиқувчи ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Немис тили ўқув курсини ташкил қилиш юзасидан манзилли дастур ишлаб чиқиш. 3. Дастур бажарилишини доимий назорат қилиб бориш. | 2025 йил декабрь | Масъул ижрочилар маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
4. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. | Ҳар чоракда | ||||
Вилоятда ёшларни шахматга қизиқтириш мақсадида «Гроссмейстер ва ёшлар» учрашуви ҳамда республика очиқ турнирини ташкил қилиш. | 1. Республика бўйича халқаро гроссмейстерлар рўйхатини шакллантириш. 2. Учрашувлар режа-графигини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | Масъул ижрочилар маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги | |
3. Учрашув ҳамда турнирларни юқори савияда ташкил қилиш. | 2025 йил май | ||||
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида фаолият кўрсатиб келаётган 100 нафар ёш мутахассисларни хорижнинг етакчи клиникаларида тиббиётнинг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича ўқитиш. | 1. Туман ва шаҳарлар кесимида ёш тиббиёт ходимлари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил апрель | Соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Рўйхатни йўналишлар кесимида бириктириш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш. | 2025 йил май | ||||
3. 2024 йилда 25 нафар, 2025 йилда 75 нафар ёш, иқтидорли шифокорларни хорижий давлатларнинг етакчи клиникаларида ўқитиш. | 2025-2026 йиллар давомида | ||||
II. Ёшлар бандлигига кўмаклашишнинг замонавий усулларини жорий этиш, хорижий тил ва замонавий касбларни ўргатиш, илм-фан соҳасида ёш кадрларни тайёрлаш тизимининг узвийлигини таъминлаш | |||||
Таълим ташкилотларини битириб, меҳнат бозорига кириб келаётган 21 860 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | 1. Бандлик дастурларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Ишлаб чиқилган дастурларни халқ депутатлари маҳаллий ва вилоят Кенгашларида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун киритиш. 3. Дастур ижроси ҳолати юзасидан ҳисобот киритиб бориш. | Ҳар чоракда | ||||
Маҳаллалардаги 1 301 нафар ишсиз ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш. | 1. Замонавий касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши бўлган ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил март | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар билан ишсиз ёшларни мунтазам таништириб бориш. 3. Ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш. | Алоҳида режа асосида | ||||
Маҳаллабай ўрганишлар натижасида аниқланган 829 нафар ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга кредит ажратилишида кўмаклашиш. | 1. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш. | 2025 йил апрель — июнь | Савдо-саноат палатаси маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари | Савдо-саноат палатаси (келишув асосида), Ёшлар ишлари агентлиги, Марказий банк, тижорат банклари | |
2. Тадбиркорликка ўқиган ёшларга кредит ажратилишида кўмаклашиш. | Режа асосида | ||||
3 790 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш чорасини кўриш. | 1. Ишсиз ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича вакант лавозимлар ва бўш иш ўринлари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. | Алоҳида режа асосида | ||||
Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида таниқли тадбиркорлар иштирокида «Бизнес марафон» ва «Агро марафон» мотивацион тренингларини ташкил этиш ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига «Бизнес саёҳатлар» уюштириш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. | 2025 йил апрель | Масъул ижрочилар маблағлари | «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси (келишув асосида), Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси (келишув асосида), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | |
2. Юқори натижаларга эришган тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш. 3. Ҳудудларда тренинглар ташкил қилиш ва тадбиркорлик субъектларига саёҳатлар уюштириш. | Алоҳида режа асосида | ||||
Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. | 2025 йил давомида | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Ярмаркалар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш. 3. Ярмаркаларни барча туман (шаҳар)ларда ташкил этиш. | Алоҳида режа асосида | ||||
1 022 нафар ишсиз ва битирувчи ёшларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар учун субсидия ажратиш ҳамда уларнинг доимий бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. | 1. Субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан Ишчи гуруҳга ҳисобот киритиш. | 2025 йил давомида | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Хорижга ишлаш ёки ўқиш учун кетган 15 146 нафар ёшларнинг хориждаги шароити ва ижтимоий муҳитини ўрганиб, мониторинг қилиб бориш мақсадида тегишлилиги бўйича сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш тартибини йўлга қўйиш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Учрашувлар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 3. Учрашувларни доимий ташкил этиб бориш. 4. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот киритиш. | 2025-2026 йиллар давомида | - | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Хориждан қайтган 3 974 нафар ёшларни сектор раҳбарларига бириктириш ҳамда уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш. | 1. Хориждаги ёшлар ҳақида маълумотларни шакллантириш. 2. Хориждан қайтган 3 974 нафар ёшлар сектор раҳбарларига бириктириш. 3. Рўйхат асосида ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2025-2026 йиллар давомида | - | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Бухоро вилоятида 2 100 нафар ёшларга замонавий билим ва кўникмаларни ўргатиш, уларнинг юқори даромадли соҳаларда ишлашлари учун шароит яратиш. | 1. Ўқувчи ёшларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини кенгайтириш орқали халқаро нуфузли компаниялар талабларига мос дастурлар асосида халқаро IT-бозорга тайёрлаш. 2. Уларнинг замонавий билим ва кўникмаларни ўрганиш харажатларини белгиланган тартибда қоплаш чораларини кўриш. | 2025 йил давомида | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Бухоро вилоятида замонавий касб ўрганиш истагида бўлган 600 нафар ёшларни ўқитиш ва уларнинг ўқиш харажатларини қоплаб бериш. | 1. Замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганиш истагини билдирган ёшлар ўртасида тарғибот ишларини ташкил қилиш. 2. Замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганиш истаги бор ёшлар рўйхатини шакллантириш ва уларга кўмаклашиш. 3. 600 нафар ёшларни «Келажак касблари» лойиҳаси орқали замонавий касбларга ўқитиш. 4. Замонавий касбларга ўқитилаётган ёшларнинг ўқиш харажатларини қоплаш учун белгиланган тартибда маблағ ажратиш. | 2025 йил давомида | «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Ҳудуддаги олий таълим ташкилотлари томонидан юқори натижаларга эришган тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда талабаларда бизнес кўникмаларни шакллантириш. | 1. Республикада фаолият юритувчи юқори натижаларга эришган тадбиркорлар билан олий таълим ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси (келишув асосида), Марказий банк | |
2. Ўтказиладиган учрашувлар натижасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга кредитлар ажратиш ва ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш. | 2025 йил апрель | ||||
Ҳудудларда малака тоифаси ва касб-ҳунарга эга бўлмаган ёшларни касбий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш ва хорижий тилларни ўргатиш орқали уларнинг Германия давлатига ишга боришига кўмаклашиш. | 1. Касб-ҳунар ўрганиб, Германия давлатида ишлаш истагини билдирган ёшлар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил апрель | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маблағлари | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси (келишув асосида), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
2. Таълим ташкилотларида тегишли йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш. | 2025 йил май | ||||
3. Ўқув курси якунига кўра хорижий тилни билиш сертификатини олиш чорасини кўриш. | 2025 йил август | ||||
4. Германия Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда дастурни тамомлаган ёшларни аниқ иш жойига йўналтириш чорасини кўриш. | 2025 йил давомида | ||||
III. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг ташаббус ва ғояларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш | |||||
Ёшларнинг илмий ва инновацион фаолиятини рағбатлантиришни янада жадаллаштириш. | 1. Ёшлар томонидан илмий асосланган илмий техник кенгашдан хулоса олинган лойиҳаларнинг бирламчи прототипи ва саноат намунасини ишлаб чиқиш учун танловлар эълон қилиш. | 2025 йил апрель | Инновацион ривожланиш агентлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
2. Қонунчиликка мувофиқ ғолибларни аниқлаш ва грантлар ҳисобидан ишлаб чиқилган прототип ва маҳсулотнинг туркум ишлаб чиқарилишини молиялаштириш учун инвестор топишга кўмаклашиш. | 2025 йил май — декабрь | ||||
Умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқувчиларни дастурчиликка йўналтириш бўйича «Guest teachers» лойиҳасини Бухоро вилоятида жорий қилиш. | 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларни аниқлаш ва мактаблар билан ҳамкорлик ўрнатиш. 3.Ўқув дастурларига интеграциялашган мавзу-тақвим режалари ва мавзулар рўйхатини ишлаб чиқиш. 4. Меҳмон маърузачилар ташрифи ва семинарларни ташкил қилиш. | 2025-2026 ўқув йилида | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази, «IT-парк» дирекцияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | |
IV. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш | |||||
Ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида туман (шаҳар)лардаги ахборот кутубхона марказларини замонавий адабиётлар билан таъминлаш. | 1. Туман (шаҳар)лардаги ахборот — кутубхона марказларидаги китобларни хатловдан ўтказиш ва эҳтиёжларини аниқлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, зарур бадиий ва илмий-маърифий китоблар рўйхатини шакллантириш. 3. Ахборот — кутубхона марказларини замонавий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2025 йил декабрь | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Ёшлар ойлиги доирасида «Беш ташаббус истеъдодлари карвони» лойиҳасини йўлга қўйиш. | 1. Учрашувлар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 2. Учрашувларда «Ёш китобхон», «Ёш китобхон оила» ва «Мутолаа» лойиҳаси, «Ёшлар овози» фестивали ва бошқа танлов ва мусобақа ғолиблари рўйхатини шакллантириш ва иштирокини таъминлаш. 3. Учрашувларни юқори савияда ўтказиш. | 2025 йил давомида | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ва Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ташкил этилаётган «Заковат» интеллектуал ўйинининг Республика босқичларини Ромитан туманида ташкил этиш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа концепциясини тасдиқлаш ҳамда тадбир ўтадиган ойни белгилаш. | 2025 йил давомида | Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Заковат» интеллектуал клуби (келишувга асосан) | |
2. Интеллектуал ўйиннинг вилоят босқичлари ғолиблари рўйхатини шакллантириш. 3. Интеллектуал ўйиннинг Республика босқичини юқори савияда ташкил этиш. | 2025 йил декабрь | ||||
Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш. | 1. Йил давомида ёшларни ҳарбий — ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга ошириладиган ишлар бўйича дастур ишлаб чиқиш. 2. «Жасорат мактаби» ҳарбий-ватанпарварлик йиғинини ташкил этиш. 3. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини тарзда таълим ташкилотлари маҳаллаларда доимий ташкил этиб бориш. | 2025 йил давомида | Ташкилотчилар маблағлари ҳисобидан | Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Тарғибот ишлари натижасида спорт-таълим ташкилотларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини 20 фоизга ошириш (75 минг нафарга етказиш). | 1. Тарғибот тадбирлари режа-графигини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | - | Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактаблари, касбий таълим ташкилотлари коллеж ҳамда академик лицейларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. 3. Халқаро ва республика спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига жалб қилиш орқали миллий терма жамоа захирасини кенгайтириш. | 2025 йил давомида | ||||
V. Ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш учун вилоятнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш | |||||
Ғиждувон туманида замонавий «Ёшлар маркази» биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. | 1. Ғиждувон туманида ёшлар марказини қуриш учун туман марказидан ёшлар қатнови учун қулай бўлган ҳудуддан ер майдони ажратиш. | 2025 йил апрель | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ва Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари (тенг улушларда) | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
2. Ёшлар маркази лойиҳаси ва смета ҳужжатларини тайёрлаш. | 2025 йил май | ||||
3. Ёшлар марказини биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. | 2025-2026 йиллар давомида | ||||
Олот туманидаги «Мухтор» маҳалласида замонавий лойиҳа асосида ихчам кутубхонани қуриб, фойдаланишга топшириш. | 1. «Мухтор» маҳалласи ҳудудидаги умумтаълим мактабидан ер майдони ажратиш. | 2025 йил апрель | Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
2. Замонавий кутубхона лойиҳаси ва смета ҳужжатларини тайёрлаш. | 2025 йил май | ||||
3. Замонавий кутубхона биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. | 2025-2026 йиллар давомида | ||||
Когон туманида замонавий «Ёшлар маркази» биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. | 1. Когон туманида ёшлар марказини қуриш учун туман марказидан ёшлар қатнови учун қулай бўлган ҳудуддан ер майдони ажратиш. | 2024 йил март | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
2. Ёшлар маркази лойиҳаси ва смета ҳужжатларини тайёрлаш. | 2025 йил апрель | ||||
3. Ёшлар марказини биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. | 2025 йил декабрь | ||||
Жондор тумани марказида собиқ деҳқон бозори ҳудудида ёшлар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий «Ёшлар маркази» ва инфратузилма объектларини барпо этиш. | 1. Жондор туманида «Ёшлар маркази» ва инфратузилма объектларини қуриш учун туман марказидаги собиқ деҳқон бозоридан белгиланган тартибга мувофиқ ер майдони ажратиш чораларини кўриш. | 2025 йил апрель | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият кўрсатиш истагида бўлган ташаббускорлар маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
2. Лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил май | ||||
3. Белгиланган тартибга мувофиқ тендер ўтказиш ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида битим тузиш. | 2025 йил июнь | ||||
4. «Ёшлар маркази» ва инфратузилма объектларини барпо этиш ҳамда фойдаланишга топшириш. | 2025 йил декабрь | ||||
Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳар маъмурияти Бухоро ёшларига тақдим этган «Мобильний квонториум» автотранспортидан фойдаланишни ташкил этиш, шу жумладан, зарур штат бирликлари ва автомашинани сақлаш харажатлари учун маблағ ажратиш. | 1. Автотранспортни сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича нормативга асосан Ёшлар ишлари агентлиги бюджетига белгиланган тартибда маблағ ажратиш. | 2025 йил март | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Ёшларни замонавий касблар ва ахборот технологияларига сайёр ўқитиш учун белгиланган тартибда ҳайдовчи ва 2 та мутахассис штат бирликларини ажратиш чораларини кўриш. | 2025 йил апрель | ||||
Қоракўл туманидаги «Қоракўл» маҳалласида ёшлар учун замонавий футбол майдончасини қуриб фойдаланишга топшириш. | 1. Футбол майдончасини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. | 2025 йил апрель | Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Футбол майдончасини қуриб, фойдаланишга топшириш. | 2025 йил декабрь | ||||
Вилоят ёшлар маркази биносининг биринчи ва иккинчи қаватларини Тошкент шаҳридаги Креатив парк намунаси асосида қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш. | 1. Вилоят ёшлар марказини биносининг биринчи ва иккинчи қаватларини Тошкент шаҳридаги Креатив парк намунаси асосида қайта лойиҳалаштириш. | 2025 йил апрель | Ёшлар ишлари агентлиги ва Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари (тенг улушларда) | Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. | 2025 йил май | ||||
3. Таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунига етказиш. | 2025 йил декабрь | ||||
Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида вилоят бўйича жами 86 та таъмирталаб спорт майдонларини тўлиқ таъмирлаш. | 1. Таъмирталаб майдончалар ҳолатини ўрганиш ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 2. Замонавий талаблардан келиб чиқиб, таъмирлаш ишларини ташкил қилиш. 3. Таъмирланган спорт майдончаларида спорт мусобақаларини ташкил қилиш. | 2025-2026 йиллар давомида | Балансда сақловчининг маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги | |
Спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган жами 21 та маҳаллаларда намунавий спорт майдончаларини барпо этиш. | 1. Вилоятнинг 13 та туман ва шаҳарларидаги 21 та маҳаллаларда спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллалар манзилли рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил март | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ҳамда масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Спорт вазирлиги | |
2. Намунавий типдаги спорт майдончаларини қуриш бўйича ер майдони ажратиш тўғрисида вилоят ҳокими қарорини тайёрлаш. | 2025 йил апрель | ||||
3. Қурилиши якунланган спорт майдончаларини фуқаролар фойдаланишлари учун маҳалла фуқаролар йиғинига бериш. | 2025-2026 йиллар давомида | ||||
VI. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш | |||||
Ёшларни ватанпарварлик ва тарихий обидаларга муҳаббат руҳида тарбиялаш, тарихий обидалар билан яқиндан таништириш мақсадида Бухоро вилоятида «Ёшлар туризм зиёрати» лойиҳасини ташкил қилиш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | Ижрочилар маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
2. Ёшлар учун қулай ва қизиқарли туризм зиёрати дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Дастур ва режа асосида имтиёзли саёҳатлар ташкил қилиш. | 2025 йил давомида | ||||
Гид-экскурсаводлик йўналишида таҳсил олаётган ёшларни профессионал гид-экскурсоводларга устоз-шогирд анъанаси асосида бириктириш чораларини кўриш. | 1. Гид-экскурсаводлик йўналишида таҳсил олаётган ёшлар ва фаолият олиб бораётган гид-экскурсоводлар рўйхатини шакллантириш. 2. Битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича юқори имконият ва салоҳиятга эга бўлган профессионал гид-экскурсоводларга бириктириш. | 2025 йил давомида | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
Ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш. | 1. Ижодий гуруҳ тузиш, видео ва махсус тарғибот материаллари концепциясини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар вазирлиги | |
2. Видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш. | 2025 йил май | ||||
3. Тарғибот материалларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларга етказиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига «Очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкил этиш. | 1. Юқори синф ўқувчилари рўйхатини шакллантириш. 2. Ҳарбий қисмлар томонидан очиқ эшиклар куни тўғрисида эълонлар бериш. 3. Ўқувчиларнинг белгиланган тартибда хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳарбий қисмларга ташрифларини ташкил этиш. | Доимий | Ижрочилар маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Барча ҳудудларда мониторинг ўтказиш. | 2025 йил март | Масъул ижрочилар маблағлари | Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги | |
3. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш. 4. Таҳлил асосида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактика чораларини кўриш. | 2025-2026 йиллар давомида | ||||
«Қўқон тажрибаси» асосида жойларда масъул ходимлар ҳамкорлигида ёшлар ўртасида содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш. | 1. Масъул ташкилот ва идоралар таркибида ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 3. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш. | 2025 йил давомида | Масъул ижрочилар маблағлари | Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги | |
Ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан оталиққа олинган ҳамда муаммолари «Йўл хариталари»га киритилган 6 933 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш. | 1. Ёшларнинг аниқланган муаммоларини ҳал этиш. 2. Мазкур ёшларнинг турли лойиҳа ва тадбирлардаги иштирокини таъминлаш. 3. Ёшларнинг оилавий шароитини ўрганиш ва ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмаклашиш. | 2025 йил июль | Масъул ижрочилар маблағлари | Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Бош прокуратура | |
Талабалар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш мақсадида олий таълим ташкилотларида сайёр суд мажлисларини ташкил этиш. | 1. Сайёр судларни ташкил этиш юзасидан режа-жадвал ишлаб чиқиш. | Режа асосида | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий суд (келишув асосида) | |
2. Олий таълим ташкилотларида суд жараёнларини ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиб бериш. | Доимий | ||||
3. Сайёр суд мажлисларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ёшларни жалб этиш. | Белгиланган муддатларда | ||||
VII. Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўмаклашиш | |||||
«Ёшлар дафтари»га киритилган 7 805 нафар ёшларни турли йўналишларда қўллаб-қувватлаш. | 1. Турли йўналишларда муаммоси аниқланган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу ёшларни белгиланган тартибда «Ёшлар дафтари»га киритиш. 3. «Ёшлар дафтари» жамғармаси орқали ушбу ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш. 4. Ушбу йўналишда амалга оширилган ишларнинг «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторингини юритиш. | 2025 йил давомида | «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш мақсадида «Ёшлар дафтари» жамғармасига маблағлар ажратиб бориш. | 1. «Ёшлар дафтари» жамғармасида мавжуд маблағлар ва дафтардаги ёшлар учун керакли бўлган маблағлар ҳисоб-китобини туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган ҳисоб-китоблар асосида маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминлаш. 3. Ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини назорат қилиш. | 2025 йил давомида | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, туман (шаҳар) ҳокимлиги | |
«Ёшлар дафтари»га киритилган 550 нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка, жумладан, замонавий касб, IT ва хорижий тилларга ўқитиш ҳамда доимий бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. | 1. Касб-ҳунар, тадбиркорлик, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганиш истагидаги ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу ёшларни «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб ўргатиш масканлари ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўрганишини таъминлаш. 3. Касб-ҳунарларга ўргатилган ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. | 2025 йил давомида | «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
«Ёшлар дафтари»га киритилган 255 нафар ёшларни мамлакатдаги ва хориждаги тиббиёт ташкилотларида даволаш чораларини кўриш. | 1. Соғлиғида муаммоси бор, бемор ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшларни мамлакатимиз ва хорижда даволатиш чораларини кўриш. 3. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. | 2025 йил давомида | «Ёшлар дафтари» жамғармаси, Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
«Ёшлар дафтари»га киритилган 284 нафар иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш. | 1. Илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу ёшларни белгиланган тартибда «Ёшлар дафтари»га киритиш. 3. Ушбу ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқиш харажатларини «Ёшлар дафтари» жамғармаси орқали қоплаб бериш. 4. Ушбу йўналишда амалга оширилган ишларнинг «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторингини юритиш. | 2025 йил давомида | «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
Касбий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар орасида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилганларни аниқлаш ҳамда уларни қизиқишларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларида ташкил этилган турли спорт ва касб тўгаракларига жалб этиш. | 1. Таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан бириктирилган масъуллар орқали «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчиларни спортнинг шахмат, шашка ва бадминтон турларига қизиқтириш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш. 2. Ўқувчиларни касб йўналишидан келиб чиқиб, автослесарь ва чилангарлик йўналишида иқтидорини ошириш орқали уларни қўшимча даромад топишларига имконият яратиш. | 2025 йил давомида | Таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | |
VIII. Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, давлат кўмагига муҳтож, алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги ёшлар билан ишлаш | |||||
Алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги 95 нафар ёшлар касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш муаммосини ҳал қилиш. | 1. Хатлов жараёнида аниқланган касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш истагидаги ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш истагидаги ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 3. Касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш истагидаги ёшларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, ўзлари истаган йўналишда бепул таълим олишлари учун шарт-шароит яратиш чораларини кўриш. 4. Касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш истагидаги ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. | 2025 йил давомида | Бухоро вилояти шаҳар (туман) маҳаллий бюджети маблағлари, ижрочи ташкилот ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, масъул идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари | |
Алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги 350 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш. | 1. Хатлов жараёнида аниқланган бандлиги таъминланмаган, ишсиз ёшларнинг рўйхатини шакллантириш. 2. Ишсиз ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 3. Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича вакант лавозимлар ва бўш иш ўринлари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 4. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. | 2025 йил давомида | Бухоро вилояти шаҳар (туман) маҳаллий бюджети маблағлари, ижрочи ташкилот ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, масъул идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимлиги | |
Алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги 75 нафар даволаниш билан боғлиқ муаммоси бўлган ёшларга ёрдам кўрсатиш. | 1. Хатлов жараёнида аниқланган соғлиғида муаммоси бор бемор ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 3. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшларни мамлакатда ва хорижда даволатиш чораларини кўриш. 4. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. | 2025 йил давомида | Бухоро вилояти шаҳар (туман) маҳаллий бюджети маблағлари, ижрочи ташкилот ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, масъул идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимлиги | |
Алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги 754 нафар ёшларнинг бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш. | 1. Хатлов жараёнида турли йўналишларда ижтимоий-иқтисодий муаммолари аниқланган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд ёшларга уларнинг муаммосидан келиб чиқиб масъул бириктириш. 3. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 4. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. | 2025 йил давомида | Бухоро вилояти шаҳар (туман) маҳаллий бюджети маблағлари, ижрочи ташкилот ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, масъул ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимлиги | |
2-ИЛОВА
Т/р | Объект номи | Объект жойлашган манзил | Қурилиш тури | Объектнинг дастлабки ҳисоб-китоб қиймати (млн сўм)* | Молиялаштириш манбалари | Амалга ошириш муддати |
1. | Бухоро шаҳар «Ёшлар инновация» маркази | Бухоро шаҳар «Амир Темур» МФЙ | Капитал таъмирлаш | 2 500 | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари | 2025 йил декабрь |
2. | «Ёшлар маркази» биноси | Ғиждувон тумани «А. Ғиждувонй» МФЙ | Янги қурилиш | 5 600 | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ва Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари (тенг улушларда) | 2025 йил декабрь |
3. | Замонавий футбол майдончаси | Қоракўл тумани «Қоракўл» МФЙ | Янги қурилиш | 500 | Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари | 2025 йил декабрь |
4. | Замонавий кутубхона биноси | Олот тумани «Мухтор» МФЙ | Янги қурилиш | 650 | Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари | 2025 йил декабрь |
5. | «Ёшлар маркази» биноси | Бухоро шаҳар «А. Дониш» МФЙ | Реконструкция | 1 000 | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ва Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари (тенг улушларда) | 2025 йил декабрь |
6. | «Ёшлар маркази» биноси ва инфратузилма объектлари | Жондор тумани «Зарафшон» МФЙ | Янги қурилиш | 1 000* | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети | 2025 йил декабрь |
7. | «Ёшлар маркази» биноси | Когон тумани «Ниёзҳожи» МФЙ | Янги қурилиш | 3 600 | Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари | 2025 йил декабрь |
Жами: | 14 850 | |||||
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Ёшларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш мақсадида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси фаолияти самарадорлигини ошириш | |||||
1. | Ғиждувон туманидаги «Шарқ» МФЙ ҳудудида янги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ташкил этиш. | 1. Ғиждувон тумани «Позагари» МФЙдаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини унинг ер майдони туман марказидан узоқдалигини инобатга олинган ҳолда тугатиш чораларини кўриш. 2. Қулай жойлашувга эга бўлган «Шарқ» МФЙ ҳудудида янги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ташкил этилишини таъминлаш. | 2025 йил апрель | - | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. | «Сурхондарё вилояти тажрибаси» асосида Ғиждувон туманидаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида ёш тадбиркорлар лойиҳаларини жойлаштириш. | 1. Сурхондарё вилояти тажрибаси асосида Ғиждувон туманидаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида ёш тадбиркорлар лойиҳаларини жойлаштириш чораларини кўриш. 2. Саноат ипотекаси тамойили асосида молиялаштиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | - | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
II. Ёшларга ажратилган ер майдонларидан даромад топишига кўмаклашиш | |||||
3. | Туманда барча ер майдонлари ажратиб берилган ёшлар томонидан мазкур ерларда етиштирилган маҳсулотларни тажриба сифатида мактабгача таълим ташкилотларининг таъминотчиларига реализация қилишда ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашиш. | 1. Мактабгача таълим ташкилотларига маҳсулотларни етказиб берувчи тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Ёшлар томонидан экилган маҳсулотларни дастлаб тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда мактабларга етказиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашиш. | Доимий | - | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
4. | Ер майдонлари ажратилган ёшлар учун «Маҳсулот олиш сирлари» мавзусида амалий семинар ташкил қилиш. | 1. Семинар ўтиш мақсадида вилоят доирасида юқори тажриба ва малакага эга бўлган мутахассисларни, шу жумладан, кластерлардан жалб қилиш. 2. Семинарларни юқори савияда ташкил этиш. | 2025 йил апрель | - | «Агробанк» АТБ (келишувга асосан), Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши |
III. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва миграциядаги ёшлар билан манзилли ишлаш | |||||
5. | Ғиждувон тажрибаси асосида 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб 11-синф ўқувчилари қизиқишидан келиб чиқиб, тажриба-синов тариқасида дарсдан ташқари тўгаракларда камида битта касбга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш. | 1. 11-синф ўқувчиларининг қизиқишлари бўйича рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил апрель | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
2. Корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, битирувчи ёшларнинг амалиётини ташкил қилиш. | 2025 йил май | ||||
6. | Ғиждувон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни дастурлаш йўналишида ўқитиш чораларини кўриш. | 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Юқори малакали 14 нафар дастурчи мутахассисларни саралаб олиш ҳамда мактабларда улар томонидан дастурлашга ўргатиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, семинар ва амалий дарсларни ташкил қилиш. | 2025-2026 ўқув йилида | Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари ва қўшимча маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази, Ғиждувон тумани ҳокимлиги |
7. | Олий ва профессионал таълим билан қамраб олинмаган битирувчиларига касб-ҳунар ўргатиш ва уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш. | 1. Таълим билан қамраб олинмаган ишсиз ёшлар рўйхатини тузиш. 2. Битирувчиларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ўргатиш. | 2025 йил апрель | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
3. Битирувчиларнинг муносиб иш топишларига кўмаклашиш. | 2025 йил давомида | ||||
8. | 883 нафар ишсиз ва 2 532 нафар битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш. | 1. Маҳалла-сектор-туман-вилоят кесимида бандлик дастурларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги |
2. Ишлаб чиқилган дастурларни халқ депутатлари маҳаллий ва вилоят Кенгашларида муҳокама қилиш учун киритиш. 3. Дастур бажарилишини доимий назорат қилиб бориш. | Ҳар чоракда | ||||
4. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. | Ҳар ойда | ||||
9. | 173 нафар ишсиз ва 1 090 нафар битирувчи ёшларни доимий иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш. | 1. Доимий ишга жойлашадиган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. | 2025 йил давомида | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги |
10. | 121 нафар ишсиз ва 111 нафар битирувчи ёшларни касб-ҳунарлар ўрганиш. | 1. Касб-ҳунарларга ўқиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. | 2025 йил давомида | Масъул ижрочи ташкилотлар маблағлари ҳисобидан | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
11. | 87 нафар ишсиз ва 76 нафар битирувчи ёшларни тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш. | 1. Тадбиркорликка ўқиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. | 2025 йил давомида | Масъул ижрочи ташкилотлар маблағлари | Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Марказий банк |
12. | 152 нафар ишсиз ва 230 нафар битирувчи ёшларга замонавий касбларни ўргатиш. | 1. Замонавий касбларни ўрганиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. | 2025 йил давомида | «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
13. | 74 нафар ишсиз ва 93 нафар битирувчи ёшларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни субсидия асосида ажратиш. | 1. Субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. | 2025 йил давомида | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
14. | 101 нафар ишсиз ва 289 нафар битирувчи ёшларга деҳқончилик қилишлари учун ер майдони ажратиш. | 1. Деҳқончилик қилиш учун ер майдони олиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. | 2025 йил давомида | Белгиланган тартиб асосида | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги |
15. | 92 нафар ишсиз ва 76 нафар битирувчи ёшларни ҳудудларда яратиладиган янги иш ўринларига жойлаштириш. | 1. Ҳудудларда яратиладиган янги иш ўринларига жойлашиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. | 2025 йил давомида | Қонунчиликда кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
16. | 12 526 нафар ёшларни ўзини ўзи банд қилиш орқали расмий бандликка ўтказиш чораларини кўриш. | 1. Ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ёшларни ижтимоий, саноат, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича рўйхатдан ўтказиш. 2. 1 583 нафар ёшларни ахборот-коммуникация йўналиши бўйича рўйхатдан ўтказиш. 3. 3 425 нафар ёшларни маиший хизматлар йўналиши бўйича рўйхатдан ўтказиш. | 2025 йил давомида | Белгиланган тартиб асосида | Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
17. | Тумандаги хорижга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ёшларнинг хорижий давлатдаги мавжуд шароит ва ижтимоий муҳитини ўрганиб, мониторинг қилиб бориш мақсадида тегишлилиги бўйича сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиб бориш. | 1. Учрашувлар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 2. Учрашувларни доимий ташкил этиб бориш. 3. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. | 2025 йил давомида | - | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
18. | Ғиждувон туманида хориждан қайтган ёшларни бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш. | 1. Хориждан қайтган ва ишлаш истагида бўлган ёшлар ҳақида маълумотларни шакллантириш. 2. Рўйхат асосида ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2025 йил давомида | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
19. | Миграциядаги 455 нафар ёшлар ота-оналари билан сектор раҳбарлари учрашувларини ўтказиш. | 1. Хорижий миграциядаги ёшлар ота-оналари билан учрашувлар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 2. Учрашувларни доимий ташкил этиб бориш. | 2025 йил режа-асосида | - | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари |
20. | Тумандаги корхона ва ташкилотлар инсон ресурслари бўлинмалари билан биргаликда (ихтиёрий асосда) ишга жойлашмоқчи бўлган ёшларнинг амалиёт ўташ тизимини жорий қилиш ва соҳани ўзлаштирган ёшларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш. | 1. Тумандаги хусусий корхона ва ташкилотларнинг (ихтиёрий асосда) инсон ресурслари бўлинмалари билан ҳамкорлик ўрнатиш. | 2025 йил апрель | - | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш. | Доимий | ||||
3. Корхона ва ташкилотларда ишсиз ёшларни амалиётини ташкил қилиш ва соҳани ўзлаштирган ёшларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш | Режа-график асосида | ||||
21. | Ғиждувон тумани туризм салоҳиятини инобатга олиб, таом етказиб бериш хизматларини йўлга қўйиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш. | 1. Аҳоли ўртасида сўровнома ўтказиш. 2. «Uzum Tezkor», «Yandex Eats» ҳамда «Express 24» каби етказиб бериш хизматлари билан келишувларни амалга ошириш. 3. Замонавий етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш. | 2025 йил апрель | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги |
4. Етказиб бериш хизмати томонидан яратиладиган янги иш ўринларидан келиб чиқиб, курьерлик фаолияти учун велосипед, униформа ва таом ташиш термосумкаларнинг бир қисми учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш. | 2025 йил давомида | ||||
22. | Хорижга меҳнат миграциясига чиқиш истагида бўлган ёшларни хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш ва уларнинг ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига боришига кўмаклашиш. | 1. Хорижга меҳнат миграциясига чиқиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш ва масъул ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиш, учрашув давомида иш берувчи хорижий давлатлардаги бўш иш ўринлари ва ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда хорижий давлатларнинг меҳнат қонунчилиги тўғрисида маълумот бериш. | 2025 йил апрель | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги |
2. Хорижга кетиш истагида бўлган ёшларга «Ибрат фарзандлари», e-kasb.uz ва» Ustoz AI» электрон платформалари орқали хорижий тиллар ҳамда замонавий касбларга ўқитиш. | 2025 йил май | ||||
3. Хорижий тил ва замонавий касбларни эгаллаган ёшларни белгиланган тартибда ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш чораларини кўриш. | Доимий | ||||
IV. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш | |||||
23. | Киберспорт турлари бўйича «Ёшлар кубоги» турнирини ўтказиш. | 1. Турнир низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 3. Турнирни маҳалла, маҳаллалараро сектор ва секторлараро туман босқичлари асосида ўтказиш. | 2025 йил май | Ҳудудий ва туман «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, IT-парк дирекцияси |
24. | Ғиждувон шаҳрида жойлашган Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳида алломанинг ҳаёти ҳақида батафсил маълумотлар базасини яратиш. | 1. Бухоро вилоятида фаолият юритувчи тарихчи (диншунос) профессор ва олимлар ҳамда диний ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. | 2025 йил апрель | Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази |
2. Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний ҳаёти ҳақида батафсил маълумотлар, бадиий ва исломий-тарихий адабиётларни тўплаш, ягона ва батафсил материал ҳолатига келтириш. 3. Тўпланган материаллар асосида китобий жамланма ва видео роликлар тайёрлаш. | Доимий | ||||
25. | Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятларини юзага чиқариш мақсадида «Ёшлар сайилгоҳи»да ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган тадбирлар ўтказиш. | 1. «Ёшлар сайилгоҳи»да ташкил этиладиган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2. Сайилгоҳ йўлакларини бадиий рассомчилик ва кулолчилик маҳсулотлари намуналари билан безатиш. 3. Мусиқага қизиқувчи ёшлар учун мусиқий асбоблар (скрипка, тор, доира, гитара) павильонларини ташкил этиш. 4. Ёшларнинг бўш вақтини мароқли ўтказиш учун турли маданий ва рақс кечаларини ташкил этиш. 5. Санъатга қизиқувчи ҳаваскор ёшлар ўртасида «Караоке шоу» кўнгилочар дастурларини ўтказиш. | 2025 йил давомида | Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети ва туман Маданият бўлими маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
26. | Аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мароқли ўтказишини ташкил этиш ҳамда уларни зарарли хуружлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ғиждувон туманидаги 14 та маҳаллаларнинг бир-бирига яқин масофаларда (ҳар 3-4 та маҳалла марказида 1 тадан) камида 4 та кўнгилочар масканлар ташкил этиш. | 1. Ғиждувон шаҳридаги маҳаллалар кесимида ёшларнинг истак ва хоҳишларини ўрганиш мақсадида сўровномалар ўтказиш. 2. Сўровнома натижалари бўйича тегишли маҳаллаларда кўнгилочар объектларни қуриш юзасидан ҳокимликка таклифлар киритиш. 3. Тадбиркорлик ва бизнес қилишга имконияти мавжуд ёш тадбиркорлар учун кўнгилочар маскан қуриш бўйича танловлар эълон қилиш. 4. Танлов натижаларига кўра мазкур ҳудудларда белгиланган тартибда кўнгилочар масканлар ташкил этиш чораларини кўриш. | 2025 йил давомида | - | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Маданият вазирлиги |
27. | Ёшларда ватанпарварлик ва фахрланиш туйғусини шакллантириш мақсадида туман марказидаги «Юрт байроғи» майдони фаввораси атрофида ёшлар ўртасида шахмат ва шашка мусобақаларини ташкил этиш. | 1. Мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш. 2. Низом талаблари асосида аҳолига ва ёшларга танлов ҳақида эълон қилиш. 3. Тадбир ўтказиш санаси ва муддатини белгилаш. 4. Тадбирни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. 5. Тадбир иштирокчиларини муносиб рағбатлантириш. | 2025 йил апрель | Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
28. | «Ғиждувон ёшлар маданият ҳафталиги» танловини ўтказиш. Бунда етишиб келаётган ёш авлодни маънавий ва маданий жиҳатдан тарбиялаш, улардаги истеъдодни эрта аниқлаш, маданият ва санъатга қизиқувчи ҳаваскор ёшлар қатлам вакиллари доирасини шакллантириб бориш. | 1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш низом ишлаб чиқиш. 2. Низом талаблари асосида ёшлар учун ҳар бир йўналиш ҳамда ёш тоифалари кесимида эълонлар бериш. 3. Танловни ўтказиш муддатини белгилаш, танлов иштирокчиларини маҳаллалар кесимида рўйхатини шакллантириш. 4. Танловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. 5. Тадбир иштирокчиларини муносиб рағбатлантириш. 6. Танловда ғолиб бўлган истеъдодлардан иборат туманнинг «Олтин маданий фонди»ни яратиш ва уларга имкониятлар яратиб бериш. | 2025 йил давомида | Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги |
29. | Туман ёшлари ўртасида оммалашган ўйинлар бўйича кўп босқичли (маҳалла-сектор-туман) киберспорт мусобақаларини ўтказиш. | 1. Мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш. 2. Низом талаблари асосида маҳаллалар кесимида ёшлар ўртасида эълон бериш. 3. Мусобақада иштирок этиш истагини билдирган ёшлар рўйхатини тузиш. 4. Тадбирни кўп босқичли тарзда ўтказиш графики асосида юқори савияда ўтказиб бориш, ғолибларни муносиб тақдирлаш ва кейинги босқичга йўналтириш. 5. Иштирокчиларнинг хоҳиш ва истаклари ҳамда режалари хусусида маълумотлар тўплаб бориш. | 2025 йил давомида | Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
30. | Кулолчилик, дурадгорлик ва ипакка ишлов бериш бўйича шаклланган мактаблар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ёшларни ушбу соҳаларга кенг жалб этиш мақсадида «Туман ҳокими соврини» танловини ўтказиш. Бунда энг кўп ёшларни ўз соҳасига жалб этган, энг кўп шогирдлар тайёрлаган соҳа мактабларига 300 млн сўмгача маблағ ажратилишини ташкил этиш. | 1. Туман ҳокими совринини ташкил этиш тўғрисида низомни ишлаб чиқиш. 2. Низом талаблари асосида маҳаллалардаги оилавий касб-ҳунар мактабларига ва ёшларга эълон бериш. 3. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар рўйхатини тузиш ва ҳунар мактабларига йўналтириш. 4. Танлов натижаси бўйича ғолибларга молиявий маблағларни ўтказиб бериш. 5. Тадбир жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. | 2025 йил давомида | Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
31. | Ғиждувон туманида кенг оммалашган пайвандчилик (темир дарвоза ясаш) ва дурадгорлик (мебель ва унинг жиҳозларини ясаш) касблари бўйича фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Йилнинг энг моҳир касб эгаси» танловини ташкил этиш. | 1. Танловни ташкил этиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш. 2. Танлов асосида маҳаллалардаги ёшларга эълон бериш. 3. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар рўйхатини тузиш. 4. Танловни юқори савияда ўтказиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш ва туман ҳокими сертификатини топшириш. 5. Тадбир жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. | 2025 йил давомида | Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
32. | Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жиноятчилик кўрсаткичи ошган маҳаллалар ёшларининг вилоятдаги жазони ижро этиш муассасалари (колониялар)га саёҳатларини ташкил этиш. | 1. Ёшлар ўртасида жиноятчилик кўрсаткичлари юқори бўлган маҳаллалар рўйхатни шакллантириш. 2. Маҳаллаларда жиноятчилик, безорилик ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган ёшлар ва ўсмирлар рўйхатини шакллантириш. 3. Жазони ижро этиш муассасаларига саёҳат ташкил этиш графигини белгилаш. 4. Тегишли тадбирларни амалга ошириш. 5. Амалга оширилган ишлар натижасида ёшлар психологияси ва уларнинг жамиятдаги юриш-туришидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш. | 2025 йил давомида | - | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
33. | Туманда асосий фанлардан (физика, математика, кимё ва биология) фанлари кесимида 7 — 9-синф ўқувчилари ўртасида «Вилоят ҳокими кубоги» фан олимпиадасини ўтказиш. | 1. «Туман ҳокими кубоги» олимпиадаси низомини ишлаб чиқиш. 2. Ўқув йили давомида умумтаълим мактаблари, хусусий мактаблар ўқувчилари ўртасида асосий фанлар ва синфлар кесимида «Ҳоким кубоги» фан олимпиадаларини ўтказиш. | 2025 йил ноябрь | Бухоро вилояти ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги |
34. | Таълим ташкилотлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш. | Ўқув йили давомида мактаблар фаолиятини тизимли мониторинг қилиш. | 2025-2026 ўқув йили давомида | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
35. | Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни спортга жалб қилиш мақсадида маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш. | 1. Спорт майдончаси мавжуд бўлмаган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш. 2. Рўйхат асосида шакллантирилган маҳаллалар ёшларининг қизиқишини ўрганиш учун сўровнома ўтказиш. 3. Сўровнома асосида спорт объектларини қуриш. | 2025-2026 йиллар давомида | Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари | Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Спорт вазирлиги |
4-ИЛОВА
1. | К.К. Куранбаев | — | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари (келишув асосида) |
2. | Б.К. Зарипов | — | Бухоро вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
3. | А.З. Саъдуллаев | — | Ёшлар ишлари агентлиги директори |
4. | Х.У. Умарова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири |
5. | К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
6. | А.И. Икрамов | — | спорт вазири |
7. | П.Р. Бобожонов | — | ички ишлар вазири |
8. | Б.Э. Захидов | — | камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
9. | И.И. Норқулов | — | иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
10. | Ж.Т. Жўраев | — | Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари (келишув асосида) |
11. | Б.А. Одилов | — | Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби |