Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.05.04-21 «Метрополитенлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 февралда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 333]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.05.04-21 «Метрополитенлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 280, 2024 йил 29 август) қуйидаги мазмундаги 421-банд билан тўлдирилсин:
«421. Мавжуд метрополитен ер ости туннеллари деворлари ҳамда ер усти йўналиши таянч устунлар пойдеворлари билан янги қурилиши режалаштирилган бино ва иншоотларнинг орасидаги муҳофаза зонаси 15 m дан кам бўлмаслиги лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 январь,
01/2-8-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 28 январь