28.01.2025 йилдаги КҚ-53-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 28.01.2025 йилдаги КҚ-53-V-сон
Дата вступления в силу
28.01.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 3 декабрдаги КҚ-9-V-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2024 йил 19 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Сенатнинг ҳаракатлар дастури 21-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бир ой муддатда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини ўз сессияларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов) ушбу Қарор ижросини таъминлашда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари котибиятларига амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (А. Туйчиев) зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 28 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КҚ-53-V-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-53-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартиби (бундан буён матнда Тартиб деб юритилади) маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари, депутатлари ва маҳаллий Кенгаш котибиятлари томонидан Кенгаш сўрови ҳамда депутат сўровини тайёрлаш тартиби ва унинг мазмуни ҳамда тузилишига доир талаблар, шунингдек, уларни юбориш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тартиб «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши ҳамда депутати сўрови тегишинча давлат органлари ҳамда ташкилотларининг туман ҳамда шаҳар бўлинмалари мансабдор шахсларига, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда депутати сўрови тегишинча давлат органлари ҳамда ташкилотларининг вилоят ва Тошкент шаҳар бўлинмалари мансабдор шахсларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Кенгаш сўрови ва депутат сўрови тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ҳамда тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга, шунингдек, ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Кенгаш сўрови
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Кенгаш сўрови Тартибнинг 3-бандига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби қўйилган маҳаллий Кенгаш мурожаат қилишининг алоҳида шаклидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маҳаллий Кенгаш доимий ва муваққат комиссиялари, партия гуруҳлари, депутатлар ўз ташаббуси билан ёки маҳаллий Кенгаш раисининг топшириғига мувофиқ маҳаллий Кенгаш томонидан Кенгаш сўрови юборилиши ҳақида таклиф ишлаб чиқиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кенгаш сўрови лойиҳасини тайёрлаш қуйидаги босқичларни ўз ичига қамраб олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўровининг предмети ва мақсадини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўровининг предмети доирасида аввал маҳаллий Кенгаш ёки унинг доимий ва муваққат комиссиялари томонидан ўрганиш ўтказилганлик ҳолатини аниқлаш, ўрганиш ўтказилган тақдирда унинг натижаларини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўрови тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни (тегишли соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хорижий мамлакатлар тажрибаси, ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммолар, давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган маълумотлар, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материаллар ва бошқалар) йиғиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд материаллар асосида хулоса шакллантириш ва Кенгаш сўрови лойиҳасини тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўрови лойиҳасини ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Зарур ҳолларда Кенгаш сўрови лойиҳасини тайёрлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммолар бевосита тегишли давлат органларида ёки ҳудудларга чиқиб ўрганилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ таркибига ҳудуддан сайланган сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳаллий Кенгаш котибияти ходимлари, тегишли соҳалар учун масъул бўлган вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг ёки идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек, фаол фуқаролик позициясига эга фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар ўз розилиги билан ишчи гуруҳ таркибига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кенгаш сўрови лойиҳасининг матни қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш қисми (Кенгаш сўровининг предмети ва мақсади, тегишли соҳада амалга оширилган ишларнинг қисқача мазмуни);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асослантирувчи қисм (ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммолар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якунловчи қисм (қонунларнинг, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси масалалари, асослантирувчи қисмда кўрсатилган муаммолар ечими ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби, жавоб тақдим этиш шакли ва муддати).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кенгаш сўрови лойиҳаси матни қуйидагилар таҳлили асосида шакллантирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўрови предметига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликка мувофиқ маҳаллий Кенгаш, унинг доимий ва муваққат комиссиялари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари материаллари (маҳаллий бюджет ижросининг боришини кўриб чиқиш, мансабдор шахсларнинг ҳисобот ҳамда ахборотларини эшитиш, қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, Кенгаш текшируви ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли соҳа ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича илмий семинар, конференция, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар материаллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг маълумотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материаллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва аҳолини ташвишга солаётган муаммолар бўйича ўтказилган социологик сўровлар натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, шу жумладан маҳаллий Кенгашнинг веб-сайтига ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига келиб тушган мурожаатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларда Кенгаш сўрови предметида назарда тутилаётган муаммоларни бартараф қилиш бўйича амалга оширилган тажриба;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистик ва бошқа маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Кенгаш сўрови лойиҳасининг матни баён этишнинг тизимлилиги ва кетма-кетлигига мувофиқ бўлиб, лўнда, оддий ҳамда равон тилда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўрови лойиҳаси матнидаги жумлалар расмий тил услубидан ва юридик атамалардан фойдаланилган ҳолда, умумий қабул қилинган грамматика, имло ҳамда пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Кенгаш сўрови лойиҳасида оғзаки нутқ шакллари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари, эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ҳамда иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар, аббревиатура ва қисқартмалар (бундан умумий қабул қилинган аббревиатура, қисқартмалар, шунингдек, қонуности ҳужжатларининг иловаларидаги ташкилотларнинг қисқартирилган номлари мустасно) қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Кенгаш сўрови лойиҳасида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан расмий чиқишларда ва тегишли мажлисларда белгиланган устувор вазифалар ҳамда топшириқларга ҳаволалар киритилишига йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ҳаволалар аниқ бўлиши ва тегишинча муайян норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг алоҳида қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий чиқиши ҳамда тегишли мажлислари аниқ кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кенгаш сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) тўғрисидаги талаблар бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Кенгаш сўрови лойиҳаси белгиланган тартибда тайёрлангандан сўнг у дастлабки тарзда доимий ёки муваққат комиссия мажлисида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Доимий ёки муваққат комиссия Кенгаш сўрови лойиҳаси тайёрланиши учун масъул бўлган депутатнинг ахборотини эшитиб, маҳаллий Кенгаш томонидан Кенгаш сўрови юбориш масаласини маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартиби лойиҳасига киритиш ёки киритмаслик бўйича маҳаллий Кенгаш раисига таклиф киритиш ҳақида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Маҳаллий Кенгаш раиси томонидан Кенгаш сўрови юбориш масаласини маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, доимий ёки муваққат комиссия:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгаш сессиясида Кенгаш сўрови бўйича сўзга чиқадиган маърузачини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси ва бошқа зарур материаллар тайёрланиши учун масъул депутатни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Шундан сўнг маҳаллий Кенгаш доимий ва муваққат комиссиялари, партия гуруҳларининг маҳаллий Кенгаш томонидан Кенгаш сўрови юбориш ҳақидаги таклифи маҳаллий Кенгаш раиси томонидан маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартиби лойиҳасига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Кенгаш сўровини юбориш масаласи маҳаллий Кенгаш сессиясида муҳокама қилинганда маҳаллий Кенгаш сессияси очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурат бўлганда маҳаллий Кенгаш ёпиқ мажлис ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Кенгаш сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилганда маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий ҳамда муваққат комиссиялари мажлисларида давлат органлари ҳамда ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот органларининг, телевидение, радио ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Сессияда раислик қилувчи томонидан Кенгаш сўрови юбориш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда маърузачилар ва қўшимча маърузачилар билан келишувга кўра, қоида тариқасида, маъруза учун — 30 дақиқагача, қўшимча маъруза учун — 20 дақиқагача ҳамда якунловчи сўз учун 15 дақиқагача вақт белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Музокараларда сўзга чиқувчи депутатларга 10 дақиқагача вақт берилади. Музокараларда такроран сўзга чиқиш учун, шунингдек, саволлар, таклифлар, хабарлар, маълумотлар учун 3 дақиқагача вақт берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сессияда ҳозир бўлган депутатлар кўпчилигининг розилиги билан раислик қилувчи Кенгаш сўрови юбориш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишнинг умумий вақтини, саволлар ва жавоблар учун ажратиладиган вақтни белгилаб қўйиши, сўзлаш вақтини узайтириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депутат Кенгаш сўрови юбориш тўғрисидаги масала бўйича музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Музокараларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин маърузачи ва қўшимча маърузачи якунловчи сўзни айтиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар сўзга чиқувчи ажратилган вақтдан ортиқ сўзласа ёки муҳокама этилаётган масала юзасидан фикр билдирмаётган бўлса, сессияда раислик қилувчи уни аввал огоҳлантириб, кейин сўздан маҳрум қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Кенгаш сўровини юбориш ҳақидаги маҳаллий Кенгаш қарори маҳаллий Кенгаш депутатларининг умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Кенгаш сўровини юбориш ҳақидаги маҳаллий Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ичида Кенгаш сўрови тегишли бўлган мансабдор шахсга «E-kengash» маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари портали орқали юборилади. Кенгаш сўрови юбориш ҳақидаги маҳаллий Кенгаш қарорига Кенгаш сўровининг матни ва бошқа асослантирувчи материаллар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Кенгаш сўрови юборилган мансабдор шахс Кенгаш сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн календар кундан кечиктирмай юбориши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўровига жавобда сўровда қўйилган масалаларнинг ҳар бири бўйича аниқ ва батафсил асослантирилган маълумотлар очиб берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Кенгаш сўрови юзасидан келиб тушган ёзма жавоб маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан танишиб чиқиш ва у юзасидан масъул доимий ёки муваққат комиссияни белгилаш учун маҳаллий Кенгаш раисига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Кенгаш сўровига келиб тушган жавобни кўриб чиқишга масъул этиб белгиланган доимий ёки муваққат комиссия ёзма жавобда кўрсатилган маълумотлар асослилигини текширади ва у юзасидан зарур материаллар тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Кенгаш сўровига жавоб берган мансабдор шахс томонидан Кенгаш сўрови ижро этилиши натижалари доимий ёки муваққат комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Ушбу кўриб чиқиш натижалари бўйича доимий ёки муваққат комиссия қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Агар Кенгаш сўровига ёзма жавобдаги ахборот белгиланган масалалар юзасидан тўлиқ жавобни қамраб олмаган, қайд этилган соҳаларда муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмаган ёки назарда тутилмаган бўлса, масъул доимий ёки муваққат комиссия Кенгаш сўровига жавобни Кенгаш сўрови юборилган мансабдор шахсга у юзасидан мулоҳазалар ва таклифларни кўрсатган ҳолда ушбу мансабдор шахсга маромига етказиш учун қайтариб юбориши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Кенгаш сўровига жавоб Кенгаш сўрови юборилган мансабдор шахсга доимий ёки муваққат комиссия томонидан қайтариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унда қайта жавоб беришнинг муддати кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайтариб юборилган Кенгаш сўровига жавоб келиб тушганда у умумий тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, агар келиб тушган жавобдаги ахборот белгиланган масалалар юзасидан тўлиқ жавобни қамраб олмаган, қайд этилган соҳаларда муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмаган ёки назарда тутилмаган бўлса, мазкур масала маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Кенгаш сўровига ёзма жавоб маҳаллий Кенгашнинг сессиясида кўриб чиқилганда у сессияда раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари маҳаллий Кенгаш сессиясида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан маҳаллий Кенгаш депутатларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Кенгаш сўрови ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс Кенгаш сўровига оғзаки жавобни маҳаллий Кенгашнинг сессиясида маҳаллий Кенгаш томонидан белгилаган муддатда беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Мансабдор шахснинг Кенгаш сўровига жавобини эшитиш натижалари бўйича маҳаллий Кенгаш томонидан қарор қабул қилинади. Маҳаллий Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли мансабдор шахсга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Агар маҳаллий Кенгаш қарорида Кенгаш сўровига жавоб берган мансабдор шахсга тавсиялар ёки топшириқ бўлса, маҳаллий Кенгашнинг ушбу қарорида баён этилган тавсиялар ёки топшириқларнинг ижросини назорат қилиш учун масъул бўлган доимий ёхуд муваққат комиссия ҳам кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Депутат сўрови
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Депутат сўрови Тартибнинг 3-бандига мувофиқ тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби қўйилган депутат мурожаат қилишининг алоҳида шаклидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Депутат сўрови давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Депутат сўрови маҳаллий Кенгаш депутатининг шахсий ташаббуси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Депутат сўрови «E-kengash» маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари порталидаги «депутат сўрови» бланкасида расмийлаштирилади ва сўров муаллифи томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Депутат сўровида қуйидагилар бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депутат сўрови юбориладиган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда унинг лавозими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
депутат сўровининг сабабларини қисқача асоси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби, жавоб тақдим этиш шакли ва муддати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Депутат сўрови қисқа ва тушунарли шаклда баён этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Депутат сўровини мансабдор шахслардан муайян ҳаракатни амалга ошириш ёки амалга оширмаслик бўйича рухсат олиш тарзида юбориш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Депутат сўрови юборилишидан аввал у маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан рўйхатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депутат сўрови мансабдор шахсларга «E-kengash» маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари портали орқали юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Депутат сўрови юборилган мансабдор шахс унга ёзма равишда, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Депутат сўровига жавобни у қайси мансабдор шахсга юборилган бўлса, ўша мансабдор шахс ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс имзолаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депутат сўровига жавоб ушбу сўровни юборган депутатнинг маҳаллий Кенгашига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депутат сўрови келиб тушган жавоб маҳаллий Кенгаш котибиятида рўйхатга олинади ҳамда у котибият томонидан сўровни имзолаган депутатга етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Маҳаллий Кенгаш депутати ўзи аъзо бўлган маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссиясини депутат сўровини юборганлиги ҳақида сўров юборилган кун хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Депутат сўровига жавоб маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Агар депутат сўровига жавоб маҳаллий Кенгаш доимий комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилган бўлса, уни кўриб чиқиш натижалари юзасидан доимий комиссия қарор қабул қилади. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиянинг қарори депутат сўровига жавоб берган мансабдор шахсга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Агар депутат сўровига жавоб сўровда кўрсатилган муддатни бузган ҳолда келган бўлса ёки агар жавобда мавжуд бўлган ахборот депутат сўровида кўтарилган ҳамма масалаларни ҳал қилмаса, сўров юборган депутат аъзо бўлган маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияси маҳаллий Кенгаш раисига депутат сўрови юзасидан ахборотни маҳаллий Кенгашнинг сессияси муҳокамасига олиб чиқиш ҳақида таклиф киритиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Маҳаллий Кенгаш раиси маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси вакилининг, агар иштирок этган бўлса, депутат сўровига жавоб берган мансабдор шахснинг ахборотини эшитиб, муҳокама натижалари бўйича депутат сўрови тўғрисидаги ахборотни маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартиби лойиҳасига киритиш ёки киритмаслик масаласини ҳал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Агар депутат сўрови юзасидан келиб тушган жавобни маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, мазкур масала Тартибда белгиланган қоидаларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда маҳаллий Кенгаш депутатларига депутат сўрови, унга келиб тушган жавоб, маҳаллий Кенгаш доимий комиссиясининг қарори, маҳаллий Кенгаш қарорининг лойиҳаси ва бошқа зарур материаллар олдиндан тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Депутат сўрови ҳақидаги ахборот кўриб чиқилганида маҳаллий Кенгаш сессиясига депутат сўровига жавоб берган мансабдор шахс таклиф қилинади. Ушбу мансабдор шахс ўз ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериши ёки нуқтаи назарини баён қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Маҳаллий Кенгаш ўз ваколатлари доирасида Кенгаш сўрови, шунингдек, агар депутат сўровига доир масала маҳаллий Кенгашнинг сессиясида кўриб чиқилган бўлса, депутат сўрови натижалари бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўрови, депутат сўрови юборилган мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш, уларни лавозимидан озод этиш тўғрисида тегишли давлат органларига, Вазирлар Маҳкамаси ёки Олий Мажлис Сенатига таклиф ва тавсиялар киритиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли давлат органларига ҳамда ташкилотларига қонунчилик ҳужжатларининг, давлат дастурларининг ижроси, ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг амалга оширилиши самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклиф ва тавсиялар киритиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўрови ҳамда депутат сўрови бўйича тайёрланган материалларни ваколатли давлат органларига ўз ваколатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун юбориши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонун ҳужжатларини бузишнинг бошқа ҳоллари маълум бўлиб қолган тақдирда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли давлат органларига ҳамда ташкилотларига ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш сўрови ва депутат сўрови натижаларини эълон қилиши (маҳаллий Кенгашнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, оммавий ахборот воситалари) мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Кенгаш сўрови лойиҳасини тайёрлаган маҳаллий Кенгаш депутати ва маҳаллий Кенгаш котибияти масъул ходими Кенгаш сўровига доир материаллар қонунчиликка мувофиқлиги, унда кўрсатилаётган маълумотлар асослилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Тартиб бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий ёки бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Тартибга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, уни ўз кучини йўқотган деб топиш Сенат Кенгаши қарори асосида амалга оширилади.