1-ИЛОВА
1. | Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раиси |
2. | Т.А. Ишметов | — | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари |
3. | Ш.С. Хидоятов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари |
4. | С.А. Садуллаев | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
5. | А.Н. Каримов | — | адлия вазири ўринбосари |
6. | Ф.Ж. Пулатов | — | Кадастр агентлиги директори |
7. | М.М. Мирзаев | — | Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
8. | М.Б. Жуманиязов | — | Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири |
9. | К.К. Ханнаров | — | Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси |
10. | Лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
11. | Ф.А. Инамов | — | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти директори, Республика комиссияси масъул котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддатлари | Масъул ижрочилар |
1. | «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда, шу жумладан уй-жой қурилишида улушли иштирок этиш доирасида фуқароларнинг мулкдаги инвестиция ҳуқуқлари бузилганлиги учун қурувчиларнинг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутиш. | 1. «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б. Рахматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев) |
2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
2. | Қурувчи ва улушдорларнинг мажбуриятлари ҳамда «эскроу» ҳисобварағини очиш тўғрисида шартнома тузиш билан боғлиқ масалалар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б. Рахматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев) |
2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
3. | Қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилаш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б. Рахматов) |
2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
4. | Қурилиш жараёнида улушдорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда ташкил этиладиган электрон платформага маълумотлар жойлаштиришда қурилиш ва девелоперларнинг масъулиятини ошириш. Бунда маълумотлар жойлаштиришдаги қоидабузарликлар учун жавобгарликни белгилаш. | 1. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б. Рахматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) |
2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
5. | Улуш киритиш асосидаги қурилиш бўйича қурувчиларнинг тўловга қобилиятсизлигининг ўзига хос хусусиятларига оид нормаларни такомиллаштириш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Давактив агентлиги (А. Ортиков), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий суд (Б. Исламов), Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б. Рахматов) |
2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
6. | Улуш киритиш асосида қуриш жараёнларида маблағларни жалб қилиш ва улушдорларда мулк ҳуқуқи вужудга келиши билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш. | 1. Қурилаётган кўп квартирадаги хонадонларни улушдорларга ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Марказий банк (А. Камалов), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) |
2. Лойиҳани белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
7. | Уй-жой қурилишида улушли иштирок доирасида фуқароларнинг мулкдаги инвестиция ҳуқуқларини бузганлик учун қурувчиларнинг жавобгарлигини кучайтириш. | 1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига уй-жой қуришда улушли иштирок доирасида фуқароларнинг мулкдаги инвестиция ҳуқуқларини бузганлик учун қурувчиларнинг жавобгарлигини белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев) |
2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
8. | Уй-жой қурилиши бўйича электрон платформа тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилувчи қурувчи томонидан қурилиш ташкилоти ҳақидаги маълумотларни электрон платформага жойлаштириб бориш тартибини белгилаш. Бунда Уй-жой қурилиши бўйича электрон платформада: улуш киритиш асосида фаолият юритиш ҳуқуқига эга қурувчиларнинг рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда қурувчи ва тижорат банклари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилиб борилади; ҳар бир кўп квартирали уй, алоҳида реализация қилинадиган қисмларини кўрсатган ҳолда ва унга туташ ер участкаси чегарасининг топографик режаси рақамли тарзда шакллантирилади. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Марказий банк (А. Камалов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
2. Лойиҳани белгиланган тартибда келишиш. 3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
9. | Қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича талаб қилиш ва гаров ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишни назарда тутган ҳолда улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда солиқ органларига электрон шаклда тақдим этиб бориш тизимини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, электрон ахборот тизимлари орқали маълумотлар алмашувини йўлга қўйиш. | 2025 йил апрель | Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
10. | Объект қурилишида қурувчилар томонидан мажбуриятларни бажармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича мавжуд суғурта маҳсулотлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф тайёрлаш. | Таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2025 йил март | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Д. Ли), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Марказий банк (А. Камалов) |
11. | Лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш мақсадида инвестиция-қурилиш цикли доирасида маъмурий тартиб-таомилларни тартибга солишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар. | 1. Лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш мақсадида инвестиция-қурилиш цикли доирасида маъмурий тартиб-таомилларни тартибга солишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) |
2. Лойиҳани белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
12. | Маблағларни жалб қилиш учун ипотека кредитига асосланган янги молиявий воситаларни жорий этиш, шу жумладан, ипотека гарови билан таъминланган қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлишини (секюритизация) таъминлаш. | 1. «Капитал бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июнь | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Д. Ли), Марказий банк (А. Камалов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ (М. Фарманов) |
2. Лойиҳани белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил июль | |||
3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил июль | |||
13. | Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш бўйича давлат муассасаси шаклидаги «Ўз уйим» компаниясини ташкил этиш. | 1. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш. | 2025 йил февраль | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Марказий банк (А. Камалов) |
2. Ўрганиш натижаларига кўра республикада уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш бўйича давлат муассасаси шаклидаги «Ўз уйим» компаниясини ташкил этиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил март | |||
14. | Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш бўйича жорий этилаётган тартиб, амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва эришилиши кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. | Амалий чора-тадбирлар. | Режага мувофиқ | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) |
3-ИЛОВА