30.01.2025 йилдаги ПҚ-34-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-15-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ички бозорларга сифатли ва арзон чорва ва парранда маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Ветеринария қўмитаси) мазкур қарорга 1 — 4-иловаларда назарда тутилган прогноз кўрсаткичларга эришиш мақсадида чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасига қадар қайтариш тартибини жорий этиш. Бунда ушбу тартиб ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ҳамда тухумни реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил қиладиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ветеринария қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ушбу кичик бандга мувофиқ Давлат бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) паррандачилик соҳасида аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тизимини молиялаштириш учун 2025 йил 1 февралга қадар Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини «Микрокредитбанк» АТБнинг устав капиталини оширишга йўналтириш. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур маблағлар ҳисобига республиканинг барча ҳудудларида паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш — даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу лойиҳа аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида кам қувватда ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тижорат банклари балансидаги хўжаликларни салоҳиятли йирик корхоналарга бириктириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари ўртасида кооперация тизимини ташкил этиш ҳамда республикада паррандачилик соҳасида тайёр бизнес ва янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига амалга оширилади.
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-179-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2026 й., 07/26/179/0521-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда «Микрокредитбанк» АТБ кредит маблағлари ҳисобига кооперация тизими асосида паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш ташаббусини кўрсатган хонадонлар рўйхатини шакллантирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2028 йил 1 январга қадар паррандачилик-наслчилик корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хўжаликларга жўжаларни етказиб беришда фойдаланиладиган моторли транспорт воситаларига (ТИФ ТН коди 8704 22 920 9) импорт божхона божини 5 фоиз ҳамда двигателнинг ҳар бир куб см учун 1,2 АҚШ доллари этиб белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини 2028 йил 1 январга қадар узайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) чорва ҳайвонлари, жумладан, қорамол, қўй-эчкилар ва наслдор отларнинг эмбрионларини тайёрлаш учун ветеринария дори воситаларини, шунингдек, давлат ветеринария лаборатория текширувларида қўлланадиган ташхис тест тизимларини олиб киришда ветеринария дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини беришда кўрсатиладиган пулли хизмат учун ҳақ ундиришни бекор қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ветеринария қўмитаси 2025-2026 йилларда халқаро донорлардан, шу жумладан, Осиё тараққиёт банки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигидан яйловлар деградациясининг олдини олиш ва қоракўлчилик соҳасини ривожлантиришга 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда 2025 йилда яйловларни тиклаш ҳамда уларда суғориш иншоотларини (қудуқларни) барпо этиш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғориш иншоотларини (қудуқларни) муқобил энергия манбалари қурилмалари ва сув ҳисоблагичлар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғориш иншоотлари (қудуқлар) бириктирилган субъектларнинг уларни сақлаш ва оқилона фойдаланиш борасидаги мажбуриятларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу дастурни молиялаштиришга Марказий банкнинг фойдаси ҳисобидан тегишли маблағларни йўналтириш назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, Ветеринария қўмитаси халқаро ташкилотлар, шунингдек, Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ва Жаҳон савдо ташкилотлари томонидан ўрнатиладиган талаблар ва стандартларни амалиётга жорий этиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёлар хавфсизлигини таъминлаш, чегара ва транспортда давлат ветеринария хизматини амалга ошириш ҳамда ветеринария назоратини кучайтириш масалаларига масъул орган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Ветеринария қўмитаси томонидан Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг талаблари бўйича чегара ва транспорт ветеринария пунктларида давлат ветеринария хизматига рақамли технологиялар жорий этилади ҳамда товарларни кузатиш, хавфни таҳлил қилиш ва бошқариш тизими йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган пальма мойига ҳамда таркибида пальма мойи ва ёғ кислоталарининг транс изомерлари мавжуд бўлган маҳсулотларга, шу жумладан, сут ва сутни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштиришда мавжуд аккредитацияланган синов лабораторияларида ўрнатилган тартибда пальма мойи ва унинг фракциялари амалдаги техник регламент ва стандартлар талабларига асосан мажбурий синовдан ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш жараёнида пальма мойидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачилик мажмуаси эгаси ўзининг гаровга қўйилган чорвачилик мажмуасининг гаров таъминоти бўйича мажбуриятларини бажармаган тақдирда, ушбу чорвачилик мажмуаларини уларга қарашли ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган муддатга, ер ижара ҳуқуқини эса ер ижараси шартномасининг қолган даврига электрон онлайн аукцион савдолари орқали яхлит лот сифатида реализация қилишга рухсат этилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкасига ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқаришни ваколатли органлар билан келишиш (хулоса олиш) талаб этилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкасига ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган маблағлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария қўмитаси ва Кадастр агентлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ниёзбоши массиви ҳудудидаги Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиалига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган 32,13 гектар ер участкасини Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш марказига бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шундан 4 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасини тегишли бино ва иншоотлар қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш марказига 26 гектар ер участкасини Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасидаги давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ижарага берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ветеринария қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда 4 гектар ер участкасини Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш марказига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кадастр агентлиги ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартириш киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Жиззах вилояти ҳокимлиги икки ҳафта муддатда паррандаларнинг I тартибли репродуктор ота-она галаси наслчилик корхонасини ташкил этиш учун 100 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ер тоифасини ер фондининг бошқа тоифаларига ўтказиш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ветеринария қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси ва «Микрокредитбанк» АТБнинг хорижий етакчи генетик компаниялар билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тухум йўналишидаги паррандаларнинг I тартибли репродуктор ота-она галаси наслчилик корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ветеринария қўмитаси ва «Паррандасаноат» уюшмасининг хорижий етакчи генетик компаниялар билан эришган ижобий келишувларига кўра Қўшработ, Оқдарё ва Самарқанд туманлари ҳудудидан 30 гектар ер майдонини лойиҳа ташаббускорига ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Солиқ қўмитаси Ветеринария қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ипакчилик ва жун саноати қўмитасига доимий фойдаланишга берилган яйлов ер майдонларига 2020 йилдан 2024 йил 31 декабрга қадар ҳисобланган ер солиғи суммасини хатловдан ўтказсин ҳамда ушбу муддатда ижарага берилмаган майдонлар учун ҳисобланган ер солиғи суммасини ҳисобдан чиқариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш чоралари 5-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2027 йилларда ветеринария соҳасини такомиллаштириш ҳамда чорвачилик тармоқларини янада ривожлантиришга доир вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ҳисобидан туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун зарур бўлган моддий-техника воситалари, шу жумладан, Дьюар идишлари билан таъминлашнинг прогноз кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 30 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-34-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудудлар номи

Гўшт ишлаб чиқариш

(тирик вазнда, минг тонна)

Соғиб олинадиган сут

(минг тонна)

2025 йилда

2025 йилда

Жами

3 189

13 118

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

138

491,2

2.

Андижон вилояти

218

1 200

3.

Бухоро вилояти

338

1 200

4.

Жиззах вилояти

268,4

770

5.

Қашқадарё вилояти

366

1 420

6.

Навоий вилояти

211

588,7

7.

Наманган вилояти

197,9

848,5

8.

Самарқанд вилояти

365

1 530

9.

Сурхондарё вилояти

241,1

1 036

10.

Сирдарё вилояти

83,5

442

11.

Тошкент вилояти

344,4

1 139,5

12.

Фарғона вилояти

209,5

1 242,2

13.

Хоразм вилояти

207

1 210,3

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудудлар номи

Парранда гўшти етиштириш

(минг тонна)

Парранда тухуми етиштириш

(млн дона)

Жами:

1 000,0

10 500,0

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

28,3

464,5

2.

Андижон вилояти

66,0

881,0

3.

Бухоро вилояти

40,0

610,0

4.

Жиззах вилояти

52,0

423,0

5.

Қашқадарё вилояти

55,0

726,0

6.

Навоий вилояти

22,7

413,0

7.

Наманган вилояти

69,0

771,0

8.

Самарқанд вилояти

242,0

1799,5

9.

Сурхондарё вилояти

24,0

704,0

10.

Сирдарё вилояти

59,0

227,0

11.

Тошкент вилояти

222,0

1920,0

12.

Фарғона вилояти

90,0

844,0

13.

Хоразм вилояти

30,0

717,0

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудудлар номи

Паррандачиликда банд қилинадиган аҳоли сони*

шу жумладан:

паррандачилик хўжаликлари ва аҳоли ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш

паст қувватдаги корхоналарни иқтисодий соғломлаштириш

тижорат банклари балансидаги хўжаликларни салоҳиятли йирик корхоналарга бириктириш

ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш фаолияти ўртасида кооперация тизимини ташкил этиш

янги лойиҳаларни ишга тушириш

Жами

1 000 000

975 743

1 163

205

21 000

1 889

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

30 358

30 039

24

295

2.

Андижон вилояти

73 595

73 325

20

250

3.

Бухоро вилояти

51 778

51 483

52

36

207

4.

Жиззах вилояти

40 561

40 267

60

33

201

5.

Қашқадарё вилояти

114 758

114 427

170

40

121

6.

Навоий вилояти

33 777

33 676

5

96

7.

Наманган вилояти

108 036

100 851

80

10

7 000

95

8.

Самарқанд вилояти

107 204

106 776

318

110

9.

Сурхондарё вилояти

72 537

72 441

20

76

10.

Сирдарё вилояти

35 876

35 466

128

10

272

11.

Тошкент вилояти

147 715

140 263

331

7 000

121

12.

Фарғона вилояти

119 870

119 851

19

13.

Хоразм вилояти

63 935

56 878

31

7 000

26

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари паррандачилик хўжаликларининг қуввати ва лойиҳаларни амалга ошириш дислокациясидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йилда парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Маҳсулот тури

ТИФ ТН коди

Қиймати

(минг долл.)

Жами:

180 000

1.

Бир кунлик жўжа

0105

15 150

2.

Инкубацион тухум ва истеъмол тухуми, шундан:

0407

69 000

инкубацион тухум

42 000

истеъмол тухуми

27 000

3.

Парранда гўшти

0207

95 000

4.

Ускуналар

7322, 8415, 8436, 9405

600

5.

Декоратив қушлар

0106

250

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари маҳсулот тури бўйича ўзгариши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш чоралари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг марказий аппарати, унинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти — 1,4 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг марказий аппарати ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда устама тўланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5 йилдан 10 йилгача — 0,4;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 йилдан 15 йилгача — 0,5;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15 йилдан 20 йилгача — 0,6;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20 йилдан 25 йилгача — 0,8;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25 йилдан ортиқ — 1,0.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларига кўп йиллик хизмат учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда устама тўланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5 йилдан 10 йилгача — 0,3;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 йилдан 15 йилгача — 0,4;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15 йилдан 20 йилгача — 0,5;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20 йилдан ортиқ — 0,6;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) — 5 фоизгача устамалар белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) — 10 фоизгача устамалар белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2027 йилларда ветеринария соҳасини такомиллаштириш ҳамда чорвачилик тармоқларини янада ривожлантиришга доир вазифаларни амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро
муддати

Ижро учун масъуллар

I. Чорвачилик соҳаси ҳамда унинг тармоқларини ривожлантириш йўналишида

1.

Яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган фундаментал ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларни шакллантириш ва белгиланган тартибда грант танловлари асосида амалга ошириш.

1. Яйловлардан самарали фойдаланишга доир мавжуд муаммоларни ўрганиш.

Грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар

2025 йил июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бунда яйловлар биохилма-хиллигини сақлаш (қайта тиклаш), яйловларни маданий экинлар, буталар, галофитлар ва чўл ўсимликлари билан қоплаш ҳамда яйловларда экиладиган экинлар уруғчилигини ташкил этиш учун инновацион технологияларни жорий қилишга алоҳида эътибор қаратиш.

2. 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган илмий-техник лойиҳаларни шакллантириш.

2025 — 2027 йиллар

3. Амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш.

2.

Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази базасида халқаро тажрибалар асосида қорамоллар эмбрионини «in-vitro» лаборатория усулида тайёрлаш ҳамда уни кўчириб ўтказиш амалиётини жорий этиш.

1. «In-vitro» лаборатория усулида қорамоллар эмбрионини тайёрлаш ҳамда уни кўчириб ўтказиш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш.

«Чорвачилик соҳасини ривожлантириш
(2-босқич)» лойиҳаси доирасида жалб этилган грант маблағлари

2025 йил декабрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

2. Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш марказини «in-vitro» лаборатория ускуналари билан таъминлаш.

3. Халқаро тажрибалар асосида қорамоллар эмбрионини «in-vitro» лаборатория усулида тайёрлаш ҳамда уни кўчириб ўтказиш амалиётини жорий этиш.

3.

Қоракўлчилик соҳасини илмий асосда ривожлантириш, қоракўл зотини такомиллаштириш ва юқори маҳсулдор қўйлар наслини кўпайтириш бўйича Жондор туманида Бухоро қоракўлчилик станциясини ташкил этиш.

1. Қоракўлчилик соҳасини илмий асосда ривожлантириш, қоракўл зотини такомиллаштириш ва юқори маҳсулдор қўйлар наслини кўпайтириш бўйича Жондор туманида Бухоро қоракўлчилик станциясини ташкил этиш.

Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари

2025 йил декабрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Бухоро қоракўлчилик станцияси фаолиятини хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобидан сақлаш чораларини кўриш.

4.

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Шодмалик» МФЙ ҳудудида жойлашган АТ «Халқ банки» балансидаги 0,6 гектар бино ва иншоотларни 0,4 гектар ер майдони билан бирга чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг Оҳангарон бўлимига тўғридан-тўғри (аукцион савдоларисиз) 8 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш.

1. Бино ва иншоотларни ҳамда ер майдонини ишчи гуруҳ тузган ҳолда хатловдан ўтказиб, тўлов режа-графигини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

АТ «Халқ банки»,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

2. Мазкур бинони чорвачилик
ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг Оҳангарон бўлимига топшириш.

5.

Республикада наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилишда зарур бўлган махсус Дьюар идишлари ва бошқа асбоб-ускуналар билан туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Туман ва шаҳарлар кесимида Дьюар идишлари ва бошқа асбоб-ускуналарга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.

Маҳаллий бюджет

маблағлари

2025 — 2027 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

2. Республиканинг ҳар бир ҳудуди бўйича тайёрланган таклифларни вилоят ҳокимликларига киритиб бориш.

3. Таклифлар асосида Дьюар идишлари ва бошқа асбоб-ускуналарни харид қилиш ҳамда туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини таъминлаш.

6.

Қорамолчилик хўжаликлари ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирларни селекция-наслчилик жуфтлаш дастури асосида найчаларда (пайета шаклида) тайёрланган наслдор буқалар уруғи билан сунъий уруғлантириш.

Бунда четдан импорт қилинган наслдор буқалар уруғи селекция-наслчилик жуфтлаш дастурига киритилгандан сўнг фойдаланилади.

1. Республикада чорва молларини такрор кўпайтиришда фойдаланиладиган наслдор буқаларни аниқлаш.

2025 — 2027 йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Божхона органларидан олинадиган маълумотлар асосида четдан импорт қилинадиган наслдор буқалар уруғи ҳисобини юритиш.

Ҳар икки йилда

3. Қорамолчилик хўжаликлари ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирларни сунъий уруғлантириш бўйича селекция-наслчилик жуфтлаш дастурини тасдиқлаш.

7.

Халқаро тажрибалар асосида 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд ветеринария медицинаси техникумида дуал таълим тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Халқаро тажрибаларни ўрганиш ва Самарқанд ветеринария медицинаси техникумида дуал таълим йўналишларини белгилаш.

2025 йил март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Самарқанд ветеринария медицинаси техникумида дуал таълим тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

8.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонасини тугатиш ҳамда корхонага оператив бошқарув ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар, ер майдонлари ҳамда бошқа моддий-техника воситаларини Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказига ўтказиш.

1. Тегишли ташкилотларнинг вакиллари иштирокида Ишчи комиссия тузиш ва «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонаси фаолиятини тугатиш.

2025 йил май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

2. «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонасини тугатиш билан боғлиқ жараёнларни якунлаш ҳамда олинган молиявий ёрдам ва кредитор қарздорликларни тўлаш ҳамда жорий таъмирлаш ишларини Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.

9.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти базасида:

гўшт-ёғ маҳсулдорлик йўналишидаги қўйларнинг зотини такомиллаштириш;

отларнинг Ўзбекистон шароитига мос маҳаллий зотларини етиштириш.

1. Гўшт-ёғ маҳсулдорлик йўналишидаги қўйлар зотини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли тадқиқот ишлари олиб бориш.

Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

2025 — 2027 йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2. Такомиллаштирилган гўшт-ёғ йўналишидаги қўй зотини республика ҳудудлари иқлим шароитидан келиб чиқиб кўпайтиришни йўлга қўйиш.

3. Отлар учун бирламчи зоотехникавий ҳужжатлар юритилишини, отлар тўғрисидаги умумий маълумотларни йиғиш ва электрон маълумотлар базасини (ЭМБ) ташкил этиш.

4. Отларнинг Ўзбекистон шароитига мос маҳаллий зотларини етиштириш.

10.

Чорва ҳайвонлари ва паррандаларнинг ўта юқумли касалликларини ташхислаш учун янги авлод ПЦР — тезкор ташхис қўйиш тўпламларини яратиш.

1. Чорва ҳайвонлари ва паррандаларнинг ўта юқумли касалликларини замонавий ташхислаш усулларини таҳлил қилиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

2025-2026 йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Технологияларни трансферлаш.

3. Яратилган тўпламларнинг тажриба серияларини лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитида синовдан ўтказиш.

4. Яратилган тўпламларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

11.

Ўзбекистонда генетик сaлоҳияти юқори тивит берувчи эчки зотларини кўпайтириш технологиясини яратиш.

1. Оренбург зотли, Ангор, Совет жундор зотли ва маҳаллий эчкилар генофондидан фойдаланиб, илк бор импорт ўрнини босувчи тивитли эчкиларнинг юқори маҳсулдор сурувларини яратишнинг селекцион-технологик усулларини ишлаб чиқиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

2025-2026 йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Маҳаллий эчкиларни тивит зотли эчкилар билан жуфтлаб республикамиз тоғолди ҳудудларига мослашган, тивит маҳсулдорлиги юқори эчкиларнинг селекцион гуруҳини яратиш.

12.

Беда ва кўп йиллик жавдар етиштиришнинг сувтежамкор, ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бирламчи уруғчилигини яратиш.

1. Янги сувтежамкор, ресурстежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда кўп йиллик беда ва кўп йиллик жавдар чорва озуқасини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

2025-2026 йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Яратилган ишланмани озуқа етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига жорий этиш.

13.

Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитига мос хонаки паррандаларнинг наслли гуруҳларини (дурагайларини) яратиш.

1. Аҳоли томорқаларида боқишга ва маҳаллий иқлим шароитига мослашган юқори маҳсулдор хонаки паррандалар дурагайларини яратиш устида тадқиқотлар олиб бориш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

2025 — 2027 йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Маҳаллий товуқларни юқори маҳсулдор зот ва кросслар билан чатиштириш ва селекция ишларини олиб бориш.

3. Хонаки паррандаларнинг юқори маҳсулдор дурагайларини яратиш.

14.

Озуқабоп экинларнинг сув танқислиги ва шўрланишга чидамли янги серҳосил навларини яратиш.

1. Озуқабоп экинларнинг маҳаллий ва хорижий нав намуналарини экиб ўрганиш ва кўпайтириш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

2025 — 2027 йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Озуқабоп экинлар нав, намуналарини табиий ва сунъий муҳитларда синаш.

3. Сув танқислиги ва шўрланишга бардошли озуқабоп экинлар нав, намуналарини нав синаш марказига тақдим этиш.

II. Ветеринария соҳасини ривожлантириш, хизмат кўрсатишни яхшилаш ва давлат ветеринария назорати
фаолиятини такомиллаштириш

15.

Чегара ветеринария назорат пунктлари фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Чегара ветеринария назорат пунктлари фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил
октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Давлат ветеринария назорати остидаги товарларнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракати устидан мониторинг юритиш ва ветеринария кузатув ҳужжатларини расмийлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Давлат ветеринария назорати остидаги товарларнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракати устидан мониторинг юритиш ва кузатув ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил
сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Ўзбекистон Республикасида рўйхати белгиланган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари пайдо бўлганда карантин (чеклов) тадбирларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва ечими бўйича таклифлар тайёрлаш.

2025 йил
декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Рўйхати белгиланган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари пайдо бўлганда карантин (чеклов) тадбирларини амалга оширишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

18.

Хорижий тажрибалар асосида давлат чегара ўтказиш пунктларида фаолият олиб бораётган ветеринария хизмати ходимларининг халқаро экспертлар иштирокида малакасини ошириш.

1. Халқаро ташкилотлар билан экспертларни жалб этиш бўйича музокара ўтказиш ва келишувга эришиш.

Халқаро молия институти грант маблағлари

Режа-жадвал асосида

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ветеринария хизмати ходимларини малакасини ошириш юзасидан ўқув курсларини ташкил этиш.

19.

Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасининг «VIS-CHEGARA» автоматлаштирилган ахборот тизимини Божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизимларига интеграция қилиш ҳамда реал вақт режимида маълумотлар алмашинувини жорий этиш.

1. «VIS-CHEGARA» ахборот тизимига Божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизимини интеграция қилиш.

2025 йил декабрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги, Божхона қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Божхона органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимига божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларга доир ҳужжатлар ва маълумотларни киритиш, ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш.

III. Паррандачилик соҳасини ривожлантириш йўналишида

20.

«Паррандасаноат» уюшмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва ходимларнинг малакасини ошириш бўйича молиявий манбаларни шакллантириш юзасидан таклиф киритиш.

1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

21.

Эркин иқтисодий зоналар ҳамда ихтисослашган кичик саноат зоналарида кооперация тизимида ва тўлиқ занжирли паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганган ҳолда таклиф тайёрлаш.

1. Эркин иқтисодий зоналар ҳамда ихтисослашган кичик саноат зоналарга оид қонун ҳужжатларини ўрганиб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Паррандасаноат» уюшмаси

2. Эркин иқтисодий зоналар ҳамда ихтисослашган кичик саноат зоналарида паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

22.

Республикада паррандачилик хўжаликларини ҳар хил турдаги касалликлардан сақлаш, наслчилик хўжаликларининг ишлаб чиқариш қувватларини ҳимоя қилиш ва барқарорлигини таъминлаш ҳамда эпизоотик ҳолатни яхшилаш бўйича чоралар кўриш.

1. «Паррандасаноат» уюшмасининг тизимли таҳлили асосида республикадаги паррандачилик наслчилик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш юзасидан таклиф тайёрлаш.

Доимий

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси

2. Ветеринария қўмитаси томонидан республикадаги паррандачилик наслчилик субъектларининг ички ишлаб чиқариш қувватларини ҳимоя қилиш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

23.

Маҳаллий тадбиркорларга парранда маҳсулотига талаби юқори бўлган хорижий давлатлар экспорт рухсатномаларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш.

1. Парранда маҳсулотига талаб юқори бўлган чет эл давлатлари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил декабрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Паррандасаноат» уюшмаси

2. Ушбу давлатлардан маҳаллий тадбиркорларга экспорт рухсатномаларини олишда амалий ёрдам бериш бўйича Ҳукумат даражасида музокаралар олиб бориш.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
7-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ҳисобидан туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун зарур бўлган моддий-техника воситалари, шу жумладан, Дьюар идишлари билан таъминлашнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудудлар номи

Сунъий уруғлантирувчи техник ходимлар сони

Дьюар идиши (35 ва 6 литрли)

Техник осеменатор сумкаси

2025 йил

2026 йил

2027 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил

сони

талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

сони

талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

сони

талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

сони

талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

сони

талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

сони

талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

184

39

159

78

314

78

314

14

63

27

122

27

122

2.

Андижон вилояти

233

49

197

99

400

99

400

18

81

34

153

34

153

3.

Бухоро вилояти

273

57

230

116

468

116

468

21

95

40

180

40

180

4.

Жиззах вилояти

170

36

146

72

290

72

290

13

59

25

113

25

113

5.

Қашқадарё вилояти

361

75

302

154

622

154

622

26

117

54

243

54

243

6.

Навоий вилояти

128

27

108

54

218

54

218

9

41

19

86

19

86

7.

Наманган вилояти

144

31

126

61

246

61

246

11

50

21

95

21

95

8.

Самарқанд вилояти

445

94

379

189

763

189

763

33

149

66

297

66

297

9.

Сурхондарё вилояти

234

50

201

99

400

99

400

17

77

35

158

35

158

10.

Сирдарё вилояти

102

20

80

44

178

44

178

8

36

15

68

15

68

11.

Тошкент вилояти

280

58

234

119

480

119

480

20

90

42

189

42

189

12.

Фарғона вилояти

236

50

202

100

403

100

403

17

77

35

158

35

158

13.

Хоразм вилояти

242

51

206

103

416

103

416

18

81

36

162

36

162

Жами

3032

637

2 572

1 288

5 198

1 288

5 198

225

1013

449

2021

449

2021

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
8-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2841-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«яйлов хўжаликларида фаолият юритувчи субъектларга илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шохли моллар, шу жумладан, қоракўл қўйларини кўпайтириш, субъектлар ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишининг олдини олиш бўйича юклатилган мажбуриятлар ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўнинчи хатбошидаги «Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигидаги» сўзлари «яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги «Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4420-сон қарори 7-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«инқирозга учраган яйлов ер майдонларини тиклаш, чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг бирламчи уруғчилик майдонлари ва маданий яйловзорларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорва моллари учун қишлов мавсумида кучли озуқа захирасини яратиш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4984-сон қарорининг 3-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 декабрдаги ПҚ-435-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент вилояти туманларида 2022 — 2025 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурининг 18-позицияси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПҚ-52-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2024 йилда Навоий вилоятини комплекс ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасининг 4-позицияси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-102-сон қарорига 1-илованинг 675-позицияси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги «Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-285-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбошидаги «2023-2024» рақамлари «2024-2025» рақамлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «2025-2026» рақамлари «2026-2027» рақамлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 11-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионларини сотиш, сифатли етказиб бериш, халқаро ва маҳаллий консультантларни жалб этган ҳолда иқтидорли ёшлар ҳамда ёш олимларнинг бу борадаги билим ва амалий кўникмаларини ошириш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги «Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 5-илованинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

12.

Гўшт йўналишидаги паррандаларнинг I тартибли репродуктор ота-она галаси наслчилик корхонаси (санитария зонаси билан биргаликда) қурилиши учун Зомин, Бахмал, Булунғур ва Ғаллаорол туманлари ҳудудларидан 200 гектар ер участкасини ажратиш. Бунда ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

-

2025 йил сентябрь

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон; 21.05.2026 й., 07/26/179/0521-сон)